𝕄𝕚𝕝𝕝𝕚𝕒𝕣𝕕𝕖𝕣𝕝𝕒𝕣 𝕆𝕝𝕒𝕞𝕚
999 subscribers
585 photos
2.75K videos
3 files
223 links
📈𝐌𝐨𝐭𝐢𝐯𝐚𝐭𝐬𝐢𝐲𝐚 𝐯𝐚 𝐑𝐢𝐯𝐨𝐣𝐥𝐚𝐧𝐢𝐬𝐡
🗝️ 𝐌𝐮𝐯𝐚𝐟𝐟𝐚𝐪𝐢𝐲𝐚𝐭 𝐊𝐚𝐥𝐢𝐭𝐢
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Eng og‘riqli narsa — bu sen qattiq qadrlagan inson seni butunlay e’tiborsiz qoldirishi.”

@milliarder_bol
❤222🔥1🥰1
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Бир куни Исо (алайҳиссалом) Иблис билан учрашиб қолди. Иблиснинг бир қўлида асал, иккинчисида кул бор эди. Исо пайғамбар: “Ё Аллоҳнинг душмани, бу асал ва кулни нима қиласан?" - деб сўради. У жавоб берди: “Асални ғийбатчиларнинг лабларига сураман, токи ғийбатни маза қилиб давом эттирсинлар. Кулни эса, етимларнинг юзига сепаман, токи ҳар ким уларни ҳақир (эътиборга нолойиқ) кўрсин".
2
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: "Аллоҳ тунда гуноҳ қилган кишининг кундузи тавба этиб, ёмон амалидан воз кечишини кутади. Яна кундузи гуноҳ қилган кишининг ҳам тунда тавба этишини ва бу ёмон амалидан воз кечишини қуёш ботгандан чиққунга қадар кутади. Осмон бўйи гуноҳ қилган бўлсангиз ҳам, сўнгра қаттиқ афсусланиб, тавба қилсангиз ва ёмон феълларингизни тарк этсангиз, Аллоҳ тавбангизни қабул қилишни буюради. Бандаси бирор гуноҳ қилиб қўйиши мумкин, сўнг шу хатоси кечирилиб, жаннатга киради”. Саҳобалар сўрашди: “Бу қанақаси, ё Аллоҳнинг Расули?" Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: "Бандаси гуноҳ қилади, лекин тавбани кўз ўнгида тутади, гуноҳдан қочади". Гуноҳини ювувчи нарса надоматдир. Гуноҳларига тавба келтириб, ортиқ бунга йўл қўймайдиганлар гуноҳ қилмаганлар кабидир.
4
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Ҳар нарсанинг тўғрисини энг яхши шаклда ёлғиз Аллоҳ билади.
5❤1👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ancha muncha odam qila olmaydigan ishni qildi. Endi sizga matematikadan ustoz ham kerak bo'lmasa kerak bu videodan kegin. U javobni yozishidan oldin hisoblan ko'ring to'g'ri ishlay olarmikinsiz?
@Milliarder_bol
4😁3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forsàj 🤩
@milliarder_bol
Qaysi kinodan parcha ko'rishni Hohlaysiz? Kamentariyada yozib qoldiring
👍32❤1
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Ҳазрат Одам ўғли Шисга (алайҳимуссалом) қуйидаги беш нарсани насиҳат қилиб, унга ўзидан кейин ўғилларига насиҳат қилишини буюрди: «Ўғилларингга айт, дунёга очкўзлик қилмасинлар, ундан ўзларини халос тутсинлар. Мен абадий жаннатда очкўзликка берилдим. Шу сабабли Аллоҳ мени жаннатдан чиқарди. Ўғилларингга айт, хотинларнинг ҳавойи нафсига асир бўлмасинлар, Мен хотиним ҳавойи нафсига берилиб, мевадан едим. Кейин афсусландим. Ўғилларингга айт, қиладиган ишларининг оқибатини ўйласинлар. Агар мен қилаётган амалларимнинг охирини ўйлаган бўлсайдим, бундай оғир айрилиққа дучор бўлмас эдим. Ўғилларингга айт, қалблари бирон нарсадан ҳадиксираса, ундан узоқлашсинлар. Мен тақиқланган мевадан ея бошлаган пайтимда, юрагим ҳаприққан ва ҳадиксираган эди, лекин орқага қайтмаган ва узоқлашмаган эдим, кейин надомат мени боғлагандан боғлайверди. Ўғилларингга ўгит берки, кенгаш билан иш қилсинлар. Агар мен малаклар билан кенгашган бўлсайдим,
бундай айрилиққа дучор бўлмас эдим".
4
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
«Қанчадан-қанча севинтирувчи нарсалар борки, улар мусибат ва хасталикдир. Қанчадан-қанча хасталиклар ва қайғулар борки, улар хайр ва шифодир.
22
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Шоир бундай дейди:

Бордир сенга қўз кўрмаган ноз-неъматлар,
Аммо булар ёғдирар кўп мусибатлар.
Сабр қил, бор мусибатда ёруғлик ҳам,
Ҳар ғам ичра бир севинч бор, севинчда ғам.
22
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
«Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар»
(Бақара, 216).
💯2❤1
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Бир аъробий сўради: «Ё Аллоҳнинг Расули, туямни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккал қилайми?" Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Боғлаб қўйиб, кейин таваккал қил», – дедилар.
5❤2
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Кимнинг саҳарлаб турган заҳоти энг катта ғам-ташвиши дунёга тааллуқли бўлса, унинг Аллоҳ наздида ҳеч бир қиймати йўқдир. Бундан ташқари, Аллоҳ унинг қалбига тўрт нарсани солади: қалбига ғам-ташвиш жойлайдики, ундан абадий қутулолмайди. Шундай машғуллик берадики, хайрли амаллар қилай деса, ҳеч ундан қутулишга вақт тополмайди. Яна қалбига камбағаллик ҳиссини соладики, қанча топиб-тутмасин, барибир қаноатланмайди. Интиҳосиз орзу-ҳавас берадики, ҳеч охирига етолмайди.
4❤2
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Сизларга нима бўлган ўзи, бир-бирингизни севмайсиз, бир-бирингизни тўғри йўлга солмайсиз? Аҳвол шундайки, тилда ўзаро биродарсиз. Аммо аслида, ёмонлик сизларнинг бирингизни иккинчингиздан айирган, бирингиз бошқангизни йиқитасиз. Агар тўғри йўлда бўлсайдингиз, бир-бирингизни севардингиз. Сизларга нима бўлган ўзи, дунё ишларида бирингиз иккинчингизга йўл кўрсатасиз-у, охират ишида бундай қилмайсизлар? Ҳеч бирингиз дунё ишлари-да севган ва ёрдам берган кишингизга охират хусусида сира насиҳат қилмайсиз; бу ҳол сизларнинг қалбингиздаги имоннинг сустлигидан юз берди.
2❤1
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Бир ҳикмат аҳлидан дунё ҳаётини тавсифлашни сўрашганда, ушбу жавобни берган эди: «Дунё ҳаёти сен ичида бўлган ондан иборатдир. Чунки ўтган (умринг) ўтмиш бўлиб қолади, ортиқ ҳеч нарсали бўлолмайсан. Келажагинг эса қандай кечишини билмайсан. Вақт шундай нарсаки, тун кундузнинг заволидан хабар беради, туннинг бошланиши куннинг завол топганини билдирувчи ишоратдир. Тинимсиз келиб-кетган ҳодисалар инсонларни ўзгартиради, эскиртади, қаритади. Вақтнинг вазифаси жамоаларни сочиб ташламоқ, сараламоқ ва неъматларни йўқотмоқдан иборат. Орзу-ҳаваслар чексиз, умр қисқа, ҳар нимарса эса ёлғиз Аллоҳга қайтади".
2
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Bizni o'ldirmagan xar narsa bizni kuchli qiladi!
2