O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
9.09K subscribers
10.1K photos
2.97K videos
12 files
2.06K links
O‘zbek Milliy Akademik drama teatrining rasmiy kanali
WEBSITE: http://www.milliyteatr.uz/
INSTAGRAM: http://instagram.com/milliy.teatr/
FACEBOOK: https://www.facebook.com/groups/174117169917190

КАССА: (71) 244-17-51
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Репертуар

🗓 24/10/2026

✔️ “АНДИШАЛИ КЕЛИНЧАК”

✍️ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов
🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Мунаввар Абдуллаева


РОЛЛАРДА:

Олмахон — Муниса Ражабова
Арслонбек — Диёр Саъдуллаев
Қундузхон — Феруза Бобоёрова
Қоплонбек — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Тўйчинисо — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова
Кўпайсиной — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова
Муштипар — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова
Мўминтой — Улуғбек Холиқжонов

⏰ 18:00 ✅

☎️ 71/244-17-51

🎟 НАРХЛАРИ:

Партер – 100.000
Амфитеатр – 80.000
Балкон – 70.000

Чипталарни онлайн харид қилиш учун —
gtickets.uz

‼️12 ёшгача бўлган болалар спектаклга киритилмайди.

Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
❤12👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қанотли_сўзлар

✔️ Ҳар пасайиш ортидан кўтарилиш келади.

✔️ Хасисдан нон олгунча осмондан юлдуз оласан.

✔️ Ҳатто гадой ҳам бир кун шоҳ бўлиши мумкин.

✔️ Одамларга қайси кўз билан қарасанг, сенга ҳам шундай боқишади.

@milliyteatr
❤12👍6
#Ҳикмат

✔️ Заифларнинг замбараги — дуодан эҳтиёт бўлинг. Чунки ихлосли ёки мазлумнинг дуоси албатта мустажобдир!

✍️ Холид ибн Сафвон

@milliyteatr
❤13👍7🔥4
#Тўртлик

На қувонч, на қайғу текинга тушди,
Бор ғусса, бор алам чекимга тушди.
Менда ғам, унда ғам, айтгил, Оллоҳим,
Ўзи “Бахтли” деган чек кимга тушди?

✍️ Ҳалима Худойбердиева,
Ўзбекистон халқ шоири

@milliyteatr
❤16👍5🥰2
#Қиссадан_ҳисса

✔️ Ҳар бир одам қандайдир иш учун дунёга келади. Ер юзида яшаб юрган ҳар бир инсоннинг ҳаётда ўз вазифаси бор.

✍️ Эрнест Хеменгуэй

@milliyteatr
👍9❤8
#Тунги_битиклар

Раҳматли Гулнора холам уйни жудаям ораста тутадиган, тозаликни севадиган, саранжом-саришта аёл эдилар. Менга шундай дегандилар: "Газ плитанг эски, шалағи чиққан, чойгуминг сири кўчган, қирқта жойи чақа бўлса ҳам топ-тоза тут. Доимо ярақлаб турсин. Булар сани аёллик юзингни кўрсатади".

Давлат иши ва ташвишлар билан бўлиб, газ плита ва чойгумни унутиб қўядиган кунларим ҳам бўлади. Чарчоқдан уларга: "Э, боре" деб ҳафсала қилмайдиган кунларим ҳам бор. Анжомларга қараб туриб, уялиб кетаман: "Гуля холам кўрсалар борми, гўрларидан тикка турадилар". Дарров тозалашга тушиб кетаман.

Озода ШОБИЛОЛОВА
❤15👍10👏4🤔3
Audio
#Тунги_наво
#Жаҳон_классикаси

🎶 "КУЗ – ОКТЯБРЬ"

🎵✍️ Пётр Ильич Чайковский

🌙 Ойдин кечалар!

@milliyteatr
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дилдаги_дур

✔️ Яшамоқ яраланмоқдир. Яраланмоқ ҳам гўзал.

✍️ Жемил Мерич

@milliyteatr
❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Микро_проза

✔️ ҚЎШИҚ

Кўча четида юмалаб ётган ароқхўр йигит ғўлдираб хиргойи қиларди:
– Онажонинг рози қил, меҳрибонинг рози қил.

Ана шу ичкиликбоз ўғил туфайли онаизор юрак хасталигини орттириб олган, касалхонада азоб чекмоқда.

✍️ Саида Ибодинова
 
@milliyteatr
❤8😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Репертуар

🗓 25/10/2026

✔️ “КЎНГИЛ”

✍️ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов
🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев

РОЛЛАРДА:

Тоҳир – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев
Зуҳра – Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова
Лайло – Шаҳло Темирова
Мурод – Бахтиёр Юсупов
Муҳаббат – Зебинисо Эргашева

⏰ 18:00 ✅

☎️ 71/244-17-51

🎟 НАРХЛАРИ:

Партер – 100.000
Амфитеатр – 80.000
Балкон – 70.000

Чипталарни онлайн харид қилиш учун —
gtickets.uz

‼️12 ёшгача бўлган болалар спектаклга киритилмайди.

Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
❤15👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қанотли_сўзлар

✔️ Чин дилдан излаган, албатта топади.

✔️ Ёшлигингда катта ишларни битириб ол.

✔️ Одам кетади, ер қолади.

✔️ Кичик жанжал — катта қасос.

@milliyteatr
❤8
#Ҳикмат

✔️ Фақат фойдаси тегадиган илмни олиш керак, фойдасиз фазилатдан қочмоқ ва фақат зарур нарсага қулоқ очмоқ лозим.

✍️ Абдураҳмон Жомий

@milliyteatr
❤10👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дастур

✨ Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, драматург Эркин Хушвақтов "Замондош" кўрсатувининг меҳмони бўлди.

💫 Биргаликда томоша қиламиз!


📺 “Замондош”

@madaniyat_marifat_tv
@milliyteatr
👍6❤2🔥1
#Назм

✔️ ЁЛҒИЗ ОДАМ

Қийин, сенга, қийин,
Жуда ҳам қийин,
Саломингга биров алик олмаса.
Вақт-соатинг етиб,
Ўлганингдан кейин.
Бошингда бир кимса фарёд солмаса.
Чиндан ҳам севмасанг ёруғ оламни,
Дилдаги арзингни кимга очурсан.
Балки шу сабабдан, жами одамни,
Озурда қилишга шошурсан...

✍️ Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири

@milliyteatr
❤10
#Қиссадан_ҳисса

✔️ Муҳаббатнинг ҳақиқий гўзаллигини фақат садоқатли аёлгина ҳис қилади.

✍️ Рабиндранат Тагор

@milliyteatr
❤13
✅ ДУШАНБА — Ўзбек Миллий академик драма театри ДАМ ОЛИШ КУНИ.

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
❤6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дилдаги_дур

✔️ Жисман бақувват одам иссиққа ҳам, совуққа ҳам бардош беради. Худди шунингдек, руҳан тетик одам ғазабга ҳам, қайғуга ҳам, шодликка ҳам, бошқа кечинмаларга ҳам чидайди.

✍️ Эпиктет

@milliyteatr
❤13👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Микро_проза

✔️ ФАҚИРЛИК ЛАЗЗАТИ

Бойлардан бири Суқротга:
— Сен жуда камбағал ва қуруқ қўлсан, — деди.
Суқрот эса унга:
— Агар сен фақирлик лаззатини билсанг эди, менга ачиниш ўрнига, ўзингга ачинар эдинг, — деб жавоб берди.

@milliyteatr
❤10👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Репертуар

🗓 27/10/2026

✔️ "БИРИНЧИ ҚАЛДИРҒОЧ" ("Маъсума")

РОЛЛАРДА:

Маъсума Қориева – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева
Маннон Уйғур – Жамолиддин Абдужабборов
Абдувоҳид қори – Ўзбекистон халқ артисти Тоҳир Саидов
Катта ойи – Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова
Мунаввар қори – Аброр Сайназаров
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий – Дониёр Насриддинов
Олтой (Боисхон Қориев) – Фарруҳ Ботиров
Абдулла Авлоний – Шаҳбозиддин Хуррамов
Боситхон Қориев – Феруз Бурҳонов
Ботирхон Қориев – Лазизбек Орзиев
Шавкатхон Қориев – Абдуллоҳ Маъсудов
Ўлмасой – Нодира Алижонова
Мицкеевич – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов
НКВД ходими – Даврон Каримов

Оммавий саҳналарда – театр актёрлари

⏰18:00 ✅

☎️ 71/244-17-51

🎟 НАРХЛАРИ:

Партер – 100.000
Амфитеатр – 80.000
Балкон – 70.000

Чипталарни онлайн харид қилиш учун —
gtickets.uz

‼️12 ёшгача бўлган болалар спектаклга киритилмайди.

🌐 Расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
❤7🔥4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қанотли_сўзлар

Бир қошиқ ошим –
Ғалвасиз бошим.

Одоб билан бахт топилар,
Сабр билан – тахт.

Сабр таги – раҳмон,
Шошган иши – шайтон.

Шошмасанг, тез етасан,
Шошгандан ўзиб кетасан.

@milliyteatr
❤9👍2
#Ҳикмат

✔️ Зийраклик — бу инсондаги тез фикрлилик, ўйлаган нарсасини дарров топа олиш қобилиятидир.

✍️ Абу Наср Форобий

@milliyteatr
❤7👍2