Филиал «НИУ«МЭИ» в г. Ташкенте
1.38K subscribers
2.66K photos
145 videos
11 files
586 links
Официальный Telegram канал филиала «Национального исследовательского университета «МЭИ» в г. Ташкенте
Download Telegram
🎯 9-ДЕКАБР — ХАЛҚАРО КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

🏛 Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети ОТМ филиалида 9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

🟢 Тадбир давомида таълим жараёнларида шаффофликни таъминлаш, инсон омилини камайтириш ва рақамли бошқарув механизмлари орқали коррупциявий ҳолатлар профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида,
🟢 “Олий таълим — коррупциясиз соҳа” тамойили фақат ташкилот эмас, балки талаба, педагог ва жамоатчилик ҳамкорлигида бунёд бўлиши лозимлиги ҳақида,
🟢 Шаффоф баҳолаш тизими жорий этилиши коррупциявий ҳолатларни камайтиришда энг самарали механизмлардан бири экани,
🟢 Электрон ҳисобот ва рақамли ҳужжат айланмаси инсон омилини камайтириб, ишонч ва адолатни кучайтириши,
🟢 Ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш коррупцияга қарши иммунитетни шакллантиришда муҳим омил экани қайд этилди.

🇺🇿 Коррупцияга қарши кураш — бу бир кунлик ҳаракат эмас. Филиалда шаффоф, адолатли ва қонуний таълим муҳитини яратиш борасидаги ислоҳотлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Биз биргаликда ҳалоллик маданиятини яратамиз.
Коррупцияга қарши кураш — келажакни ҳимоя қилишдир!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 10-dekabr — O‘zbekiston Respublikasining Davlat madhiyasi qabul qilingan kun!

Bugun O‘zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilinganiga 33 yil to‘ldi.

Barchangizga ushbu qutlug‘ sana muborak bo‘lsin. Madhiyamiz jahon uzra baralla yangrab, yurtimizni dunyoga tarannum etaversin!

—————

🇺🇿 10 декабря — День принятия Государственного гимна Республики Узбекистан!

Сегодня исполняется 33 года со дня принятия Государственного гимна Республики Узбекистан.

Поздравляем всех с этой знаменательной датой!
Пусть наш гимн звучит громко, прославляя нашу страну во всём мире!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 "Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик!"

🔅2025 йил 25 ноябр – 10 декабрь кунлари Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш ва уй-жой, ишхона ҳамда интернет маконида улар хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида кенг қамровли кампания ўтказилмоқда.

🏛 Ушбу ташаббус Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан республика комиссияси томонидан эълон қилинган бўлиб, мазкур кампания доирасида Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги, туман ИИО ва ФМБ, ҳамда Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» филиали ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда:
🟢хотин-қизларга нисбатан рақамли тазйиқ, таъқиб, шахсий маълумотни тарқатиш, шантаж ва обрўга путур етказиш каби хавфлар ҳақида маълумот берилди;
🟢ҳуқуқий маданият ва мурожаат қилиш механизмлари тушунтирилди;
🟢оилавий ва жамоат хавфсизлигида фаол фуқаролик позициясининг аҳамияти ёритилди.


🌐 Интернет – имконият майдони. Аммо уни хавфсиз маконга айлантириш ҳаммамиздан бирдамлик, онгли муносабат ва муросаcиз позицияни талаб этади.

Зўравонликка қарши бирлашайлик.
Ҳурмат, эркинлик ва хавфсизлик — ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Объединимся за искоренение цифрового насилия в отношение женщин и девочек

Давайте объединимся!
⚡️Уважение — не выбор, а обязанность. Защита начинается с каждого из нас.
⚡️Мы можем построить цифровое будущее, в котором женщины и девочки будут в безопасности!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Армрестлинг аренасидаги МЭИ қахрамони!”

🏛 Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали Иқтисодиёт йўналиши 2-курс, 10-24 ЭК гуруҳи талабаси Ярашов Асрорбек Ойбек ўғли спортнинг армрестлингнинг туридан "BEAR CUP" очиқ чемпионатида фаол иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Бу натижа — шунчаки ғалаба эмас.
Бу — жасоратнинг кучи, меҳнатнинг меваси, ютқазмасликка интилиш, охирги лаҳзагача курашиш маданияти.


Асрорбекнинг саъй-ҳаракати, ғайрати ва спортга бўлган садоқати биз учун юксак намуна!

🌟 Филиал жамоаси бундай иродали, мақсадли ва талантли талабалар билан фахрланади!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢👍👍👍👍👍

Барча олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш ҳамда таътил даврини мазмунли ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш тўғрисида”ги 2022-йил 3-октабрдаги 560-сон қарорига кўра:


❗️Барча олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида қишки таътил даври 2025-йил 28-декабрдан 2026-йил 10-январга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шундан келиб чиқиб, 2025/2026 ўқув йили кузги семестри якуни бўйича ўтказиладиган якуний назорат ишлари белгиланган график асосида 2026-йил 12-январдан бошлаб ташкил этилади.

🗣️ Шунингдек, Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Узбекистан airways” АЖ билан келишув асосида ҳудудларга (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига) кетадиган талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш жойига бориб-келиши учун қулайликлар яратиш мақсадида 2025-йил 18-декабрдан 2026-йил 12-январга қадар (шу куни ҳам) 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилиши таъминланади.

Қўшимча сифатида: 2026-йил 9-январга қадар талабалар турар жойларини белгиланган тартибда дезинфекция қилиш ва талабаларнинг таътилдан қайтиши учун тайёр ҳолга келтириш чоралари кўрилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⛔️Гиёҳвандликка йўқ деймиз — соғлом ҳаётни танлаймиз!

🏛 🤝🅰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ–207-сонли Фармони ижросини таъминлаш, аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятларнинг салбий таъсиридан самарали ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети филиалида Олмазор туман прокуратураси билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида:
😄 гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатлари,
😄 ёшлар ўртасида бу иллатларнинг олдини олиш масалалари,
😄 қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари
батафсил тушунтириб берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳуқуқий онг ва масъулиятни ошириш, салбий иллатларга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

✨ Бундай тадбирлар ёшларнинг онгини ҳимоя қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш ҳамда жамият хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM