This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kuchli Isroil havo hujumlari Damashqdagi Suriya Prezident saroyi, Suriya Bosh shtabi shtab-kvartirasi va Mudofaa vazirligini nishonga oldi.
👉 @MrAbrorov
👉 @MrAbrorov
😡84😱5❤1
Tashqi ishlar vazirligi:
"Isroilning Suriyaga qilgan hujumlari Suriyaning tinchlik, barqarorlik va xavfsizlikni ta'minlashga qaratilgan sa'y-harakatlariga qarshi sabotaj urinishidir."

💯79👍12❤5 4😁2
Эр-хотин ўртасидаги ҳақлар талаб қилиниши — муҳаббатни ўлганидан даракдир…©
Жаноб Камина©️
👉 @MrAbrorov
Жаноб Камина©️
👉 @MrAbrorov
👍69💯33👎2❤1🤯1
Tashqi ishlar vaziri Hakan Fidan:
💢 “Sabrimizning oxiriga yetdik. Isroil bilan gaplashadigan yagona narsa shu. Isroil tinchlikni xohlamaydi. Isroil barqarorlikni xohlamaydi.”
💢 “BMT Xavfsizlik Kengashi faqat G‘azo xalqini emas, insoniyat sha’nini ham umidsizlikka tashladi.”
💢 “Biz Suriyaning zo‘ravonlik girdobiga tortilishiga yo‘l qo‘ymasligimiz kerak. Xatar juda katta. Yuzaga keladigan beqarorlik nafaqat mintaqani, balki undan tashqarini ham ta’sir ostida qoldiradi.”

😁46👍36💯20😡5❤3
Муҳаммад Шакур ёзади:
Аш-Шаръага ҳозир жуда қийин: КАТТА машаққат билан эришилган ютуқни ушлаб қолиш учун кескин ҳаракат қилиши мумкин эмас:
• мамлакат яхлитлигини сақлаб қолиш керак, бу учун эса куч ишлатиши керак, аммо…
• ҳарбий устунликка эга душман билан тўқнашиб бўлмайди;
• кўпмиллатли ва кўп конфессияли халқнинг бошини бирлаштириши керак;
• провокацияларга учмаслиги керак, аммо шу билан бирга…
• фитналарни даф қилиши керак;
• сафдошларига қилаётган ишларининг маъносини тўғри тушунтириши керак.
Шу билан бирга:
дунёнинг ҳар четида яшайдиган ҳаворижларнинг “у сотилган, у фалонларнинг хизматкори, у писмадонларнинг қули” деган гапларнинг босимига чидаши керак…
Замонавий ҳаворижларга қўйса, Аш-Шаръа улар истаган ишларни қилиб “қаҳрамонлик” қилса-да, ҳаммасини барбод қилса, Сурия яна қонли полигонга айланса — шунда улар “рози” бўлади ва ўтирган жойида кузатишда давом этади.
Мен унинг ҳолатини қайсидир миқдор ва маънода Умар ва Али розияллоҳу анҳумо тушган вазиятга ўхшатаман.

👍71😢21❤14💯12👎2😱1😡1 1
Qassam brigadalari vakili Abu Ubayda:
— Ey arab va islom olamining yetakchilari… Sizlar Alloh huzurida bizning dushmanimizsiz.
— Har bir yetim qolgan bolaning, och qoldirilgan har bir farzandning gunohi sizning sukutingiz zimmasidadir.
— Sizlar G‘azzaga non, suv va dori yetkazolmaydigan darajada ojizmisiz?

😢243💯54 34👍19❤9💔3👎1😡1
Биласизми, бу аёл велосипедни бошида кўтариб кетганидан кўра ерга қўйиб етаклаб кетса бўлади. Бироқ фарзанди уни янги ҳолда минишини истади.
Баъзи қарзлар бўлади, ҳар қанча уринсангиз ҳам уларни узолмайсиз.
Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларини узун, амалларини солиҳ қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!
Ҳафиза Эрматова©️

😢108👍49💯11❤8 3💔2
🇹🇷 Turkiyada ishlayotgan nafaqadagi fuqarolar soni 2 million 139 ming kishiga yetdi.
Bu ko‘rsatkich, nafaqaga chiqqan bo‘lsa ham, faol mehnat qilayotgan aholining soni ortib borayotganini ko‘rsatmoqda.
P.S. O‘zbek xalqining ota-onasini nafaqa yoshida ishlatmaslikka harakat qilishi — tahsinga loyiq holat.

❤71👍63💯15😱4👎3😢1💔1
Komiljon Abdulloh yozadi:
Тимур Гази бир видеосида Эрдўғанни султон Абдулҳамид II га ўхшатибди. Менимча, бу жуда тўғри ўхшатиш. Негаки, мана 10 йилдирки, Эрдўған Туркияни Яқин Шарқдаги урушларга де факто аралаштирмаяпти. Худди Абдулҳамид II каби. У ҳам Вилгелм II билан дўстона муносабатда бўлса-да, Усмонийларни урушга киритмаганди.
Натижада кейинчалик Германия, Австрия ва Британия каби империялар қулади. Аммо Усмонийлар қолди — Константинопол мусулмонлар қўлида қолди. Рум тикланмади.
Савол туғилади: нега Усмонийлар расман урушга кирмади?
Абдулҳамид II ақлли эди. У европаликларни — айёр инглизларни, ғурурли русларни ва манфаатпараст немисларни яхши танирди. Империя қулаш арафасида эканини англарди. Макка, Мадина, Қуддус — уларни қўлдан чиқарган бўлса-да, битта муқаддас маскан — Константинопол ҳамон мусулмонларда эди. Ва уруш айнан шу жой учун кетарди.
Константинопол — румликлар учун муқаддас. Усмонийлар эса — мусулмон румликлар. Агар у пайтда урушга кирилганида, бугунги кунда Истанбул бўлмасди. Балки Константинопол деган номи билан қайта Буюк Греция, ёки Рус православ давлатининг қисми бўларди. Айя Софияда Николай II тож кийиб, «Рум тикланди» деб эълон қилган бўларди.
Абдулҳамид бунга йўл қўймади. У урушга кирмади. Натижада Константинопол — мусулмонларда қолди. Рум тикланмади. Аммо, кейин Абдулҳамид тахтдан туширилди. Иттиҳодчилар келди. Италия билан уруш бошланди. Кейин бутун империя парчаланди.
Муҳими, шунинг ўзи ҳам Туркияни тўлиқ йўқ бўлишдан сақлаб қолди. Мустафо Кемал Отатурк Ғарбнинг шартлари билан Туркияни ҳимоя қилган, аммо ўша Константинопол (Истанбул) ни сақлаб қолишга эришган ягона кучли турк етакчиси эди.
⸻
Бугун ҳам худди ўша сценарий. Туркияни катта урушга тортишмоқда. Эрдўғанга барча имкониятлар бериляпти: Сурия, Болқон, Ироқ, ҳатто Қуддус ва Макка-Мадина… Яқин Шарқда Исроил, Россия, Эрон ва террорчилар орқали доимий провокациялар.
Ҳатто Нетаняху айниқса мусулмонларни бомбалаяпти. Аммо Эрдўған ҳиссиётга берилмаяпти. Туркияни урушдан сақламоқда. Бутун ислом дунёси учун улкан тузоқдан қутқаришга ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳолат Ғарб етакчиларини қаттиқ безовта қиляпти.
Аммо, Эрдўған қариди. У кетса, ўрнига ким келади? Фиданми? Байрақдорми? Янги раҳбар катта урушни бошлаб юборарми?
Бу саволлар жавобсиз.
Лекин биз тарихдан сабоқ олмасак, тарих яна ўша хато билан қайта келади. Ва бу сафар тикланиш имкони бўлмаслиги мумкин…
Россия ва Путин билан ҳам худди шундай манзара…

👍38👎18❤12💯11 4🤯3😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лондон Қироллик Операсида бир раққоса томоша пайтида тўсатдан Фаластин байроғини кўтариб, намойиш ўтказди.
👉 @MrAbrorov
👉 @MrAbrorov
❤105 52👍27😢3😁1
Аппеляция суди Анорани ёқлади, блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 миллион маънавий зарар тўлайди
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анора Содиқова даъвоси юзасидан Шайхонтоҳур тумани суди чиқарган қарорни бекор қилди.
Постларида журнажалап сўзини ишлатгпни ва бу Анора Содиқовага қаратилгани боис блогер Муфаса 25 миллион сўм маънавий зарар ва 5 миллион сўм бошқа зарарларни қоплайди. У Анорадан узр сўраб, постларини ўчиради.
Адолат қарор топади ва унга эришиш учун курашмоқ керак. Анора курашчи аёл, ундан ўрнак олайлик!
Абдураҳмон Ташанов©️

👍134❤16💯10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😡132💯32😱19😢7👎2👍1😁1
Икки нафар Исроил аскари Бельгиянинг Бом шаҳрида бўлиб ўтган Tomorrowland мусиқа фестивалида Бельгия федерал полицияси томонидан қўлга олиниб сўроқ қилинди. Бу воқеа Ғазода содир этилган ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликни талаб қилишда глобал нуқтаи назардан муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳоланмоқда.
Қўлга олишлар Hind Rajab Foundation ва Global Legal Action Network (GLAN) томонидан тақдим этилган шошилинч ҳуқуқий шикоят асосида амалга оширилди. Шикоятда ушбу аскарлар халқаро миқёсдаги жиддий жиноятларда, жумладан, ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидда айбланаётгани таъкидланган.
Таъкидланишича, улар Ғазодаги ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга нисбатан тасафсили қилинмаган ҳужумлар, мажбурий кўчириш, фаластин инфратузилмасини қасддан йўқ қилиш ва очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланишда иштирок этган.
Далил сифатида ижтимоий тармоқлардаги постлар ва видеолар келтирилган бўлиб, уларда ушбу аскарлар фуқаролар уйлари ва инфратузилмаларини йўқ қилишда иштирок этгани акс этган.
Ҳуқуқий жараёнлар ҳозирда давом этмоқда.
P/S. Расм иллюстрация мақсадида AI (сунъий интеллект) ёрдамида яратилган.
Манба: ilmfeed©️

👍94❤25 13💯4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😢189❤10 6💔4😁1😡1