Mr. Do‘ppi
43.1K subscribers
14.5K photos
24.7K videos
70 files
17.7K links
Ўзбекистонда N1 канал Mr.Do'ppi канали👳‍♀️

Энг тезкор воқеа ва хабарларни биринчилардан бўлиб хабардор қиладиган канал!

Таклиф ва Мурожаатлар учун
👇
@rekdoppi
Download Telegram
❗️Тошкент шаҳар ЙҲХББга янги раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига подполковник Илҳом Идиров раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу лавозимда у Муҳаммад Адилов ўрнини эгаллаган.

Илҳом Идиров аввал Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари ЙҲХБ бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. Шунингдек, ИИВ ЙҲХХБ марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларида ишлагани айтилмоқда.

Муҳаммад Адиловнинг лавозимдан озод этилгани ҳақидаги маълумот ҳозирча расмий манбада тасдиқланмаган.

Канал👉 @MrDoppi
🤡9👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹

#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅

🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!

✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻

🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲

Канал👉
@MrDoppi
👍13💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега юмшоқ ўринларда матрасларда 8-соат 10-соат уҳласангиз ҳам эрталаб оғир ҳудди дам олмагандек чарчаб уйғонасиз?

Канал👉
@MrDoppi
👍15💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️18+: Мана шу бола Чорсу бозорига ташриф буюрган туристларни куракда туриб бўлмайдиган даражада ҳақоратлашни одат қилиб олибди

Бозор маъмурияти ва Ички ишлар ходимларидан шундай холатларни олдини олишга чоралар кутиб қоламиз!

Бундайлар туристларимиз олдида имижимизга путр етказмоқда.

Канал👉
@MrDoppi
🤬119👍18💯16👎6🤡1
❗️Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқариб ташланибди.

Канал👉
@MrDoppi
👍56🤡11💯2👎1
❗️Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.

Канал👉
@MrDoppi
👍62👏19🤡6💯2
❗️200 минг долларгача мукофот

Президент қарорига кўра, халқаро нуфузли шахмат мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган шахматчиларимиз ҳамда уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдорини ошириш белгиланди.

Канал👉 @MrDoppi
👏35👎17🤡2💯2
❗️ЗЎР ЯНГИЛИК: Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга тушиши кутилмоқда

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди.

Канал👉 @MrDoppi
👍109👏20👎7💯5😁2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда чиқинди идишларни пулга қабул қиладиган фандомат ишга тушди

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги янги лойиҳани ишга туширди. Энди фуқаролар пластик, шиша ва алюминий ичимлик идишларини фандоматга топшириб, эвазига пул олиши ёки маблағни хайрияга йўналтириши мумкин.

💰 Ҳар бир идиш учун — 150 сўм.

Биринчи фандомат Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7А-уй, Экология қўмитаси биноси олдида ўрнатилди.

Канал👉 @MrDoppi
👍95👏8😁2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кредит тўлолмаслик оқибатида пайдо бўлаётган автомобиллар қабристони. Тошкент

Канал👉
@MrDoppi
😭59😁17🤬5
Mr. Do‘ppi
Photo
❗️Миллий кутубхона ортидаги парковка лойиҳаси бўйича расмий муносабат

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш лойиҳаси бўйича ҳозирча экологик экспертиза хулосаси мавжуд эмас.

Шу сабабли дарахт ва буталар, яшил майдонлар ҳамда тупроқ қопламига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишлари экологик баҳолашсиз амалга оширилиши мумкин эмас.

📌 Лойиҳада 1 000 дан ортиқ дарахт ва бута экиш режалаштирилган. Бироқ Қўмитага кўра, янги кўчатлар мавжуд кўп йиллик дарахтлар ва шаклланган яшил ҳудудларнинг экологик, иқлимий ҳамда рекреацион аҳамиятини тўлиқ қоплай олмайди.

Қўмита мавжуд яшил ҳудуд ва дарахтларни максимал даражада сақлаб қолиш, уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда лойиҳани белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Канал👉 @MrDoppi
👍25🤡13😁3🤬3💯1
⚡️ Россия Украина уруши якунланиш арафасида.

Украина тўлиқ ва шартсиз ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
— Украина ТИВ раҳбари Сибига

​Украина томони тўлиқ, зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдириб, Россияни ҳам ушбу қадамни ташлашга чақирди.

​Шунингдек, уруш оқибатларини ва оғирлигини ўз танасида ҳис қилаётган россиялик фойдаланувчилар ҳамда мустақил нашрлар Россия раҳбарияти ҳам ушбу сулҳга рози бўлишига ва уруш ниҳоясига етишига умид билдирмоқда.

​Ўз вақтида "Киевни 3 кунда оламиз" деган хомхаёллар ўрнини эндиликда урушнинг тезроқ тугашини кутиш эгаллади. Украина эса енгилмас ва чақилмас ёнғоқ каби ўз мустақиллигини ҳимоя қилиб турмоқда.

Канал👉 @MrDoppi
👍113👏16😁15💯3👎2🤡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹

#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅

🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!

✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻

🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲

Канал👉
@MrDoppi
👍12💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌Сунъий интеллектга шахсий маълумотларингизни берманг!

Шахсий фото ва видеоларингизни ҳам. Чункий сунъий интеллект суратларингизни бошқаларнинг қайсидир сўровига жавоб тарзида тақдим қилиши ҳам мумкин.

Канал👉
@MrDoppi
👍26💯4🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Очилганига 2 соат бўлган кўприкка чиқинди ташлаб кетишга улгуришибди-е... Бундайлар билан қандай курашиш мумкин?

Канал👉 @MrDoppi
😢40😁24🤬12🤣6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎣 Балиқ овлаш ҳам пуллик бўлиб кетмоқдами?

​Экология қўмитаси томонидан рақамли «Балиқчи картаси» ва махсус портал жорий этилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг, ҳаваскор балиқчилар орасида турли эътирозлар ва ҳазил-мутолаалар кўпайди.

​Тармоқда айрим балиқчилар: «Балиқ овлаб видео қўйганимизни кўриб, айрим амалдорлар "Эҳе, булар балиқ тутиб бойиб кетяпти экан, бозорда килоси фалон пул..." дейишган шекилли», — дея муносабат билдиришмоқда.

​Ҳақиқатан ҳам, балиқчилик шунчаки «текин балиқ тутиш» эмас — хўрак, қармоқ, йўл ва анжомлар учун қилинадиган харажатларни, энг асосийси, соатлаб ўтириб бир кило ҳам балиқ тутоломай қуруқ қўл билан қайтишни ҳеч ким ҳисобга олмайди)

Канал👉 @MrDoppi
👍23😁15👎7🤬4🤣1