Mufasa
✔
14.8K subscribers
1.67K photos
1.32K videos
7 files
2.44K links
Эксклюзив янгиликлар, таҳлиллар ва фактга асосланган хабарлар

Ижтимоий тармоқларда 👉 https://taplink.cc/mufasa

Реклама 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Download Telegram
Тўрт кунлик Пекин сафаридан нималар қолди?
 
Президент маслаҳатчиси О.Давлатов бошчилигидаги делегация Хитойдан қайтди. Сафарнинг энг муҳим воқеаси Президентимиз китобининг тақдимоти бўлди.
 
“Ўзбекистон барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида” китоби хитой тилида чиқди ва 30 октябрда Пекинда тақдим этилди. Унга Президентимизнинг 2021–2025 йиллардаги нутқлари, мақола ва интервьюлари киритилган.

Тақдимотга 300 нафардан зиёд меҳмон келган: Хитой вазирликлари ва идоралари, эксперт ва ишбилармон доиралар ҳамда дипломатик корпус вакиллари. Шундан ҳам Пекинда Ўзбекистонга бўлган катта қизиқишни билса бўлади.
 
Китобни ким чиқарганига эътибор беринг. Уни 1921 йилда тузилган, Хитой Компартиясининг биринчи нашриёти — “Жэньмин” чоп этди. Таржимада Хитой миллатлар университети олимлариям ишлаган.
 
Хитойлик эксперт энди Ўзбекистон ҳақида Президентнинг ўз китобидан ўқий олади.
 
Сафар вақтида делегация Хитойнинг етакчи таҳлил марказлари биланам учрашган, Пекиндаги юртдошларимиз билан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси муҳокама қилинган. Ўзи Хитойдаги элчихонамиз муҳим тадбир ўтказишда чемпион чиқиб қолди, охирги пайтлар роса фаол бўлишяпти.
 
Умуман, келаси йилги Хитой билан дипломатик алоқаларнинг 35 йиллик юбилейига бу китоб яхши совға бўлди.
 
Департамент терговчиси 100 минг доллар билан қўлга тушди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси айбланувчига нисбатан қидирувни бекор қилиш, зарар миқдорини камайтириш ва ишни унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 100 минг доллар пора олганда ушланган.

Унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП ёшлар стартапларига кенг йўл очмоқда

Бугун ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларга ўз салоҳиятини намоён этиш ва бизнесда ўз ўрнини топиши учун шароит яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда. ЎзЛиДеП ҳам бу жараёнда фаол иштирок этиб, ёш ихтирочилар, стартапчилар ва янги бизнес бошлаш истагидаги ташаббускорларни бир майдонда жамлайдиган йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида партиянинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида ўтказилган «Креатив тадбиркор ёшлар» форуми шундай ташаббуслардан бири бўлди. Унда IT, сунъий интеллект, муҳандислик, тиббиёт ва ҳунармандчилик соҳаларидаги истиқболли ишланмалар намойиш этилди.

Хусусан, диабет билан касалланган беморлар учун кислородли мини-барокамера ҳамда темир йўлдаги носозликларнинг олдини олишга мўлжалланган «Smart Railway Guard» лойиҳалари эътиборга молик бўлди. Партия бундай иқтидорли ва фаол ёшларни тақдирлади.

Энг муҳими, Президент партияси ЎзЛиДеП ёшларни шунчаки қўллаб-қувватлаш билан чекланмай, уларнинг ғоя ва ташаббусларини эшитиш, ривожлантириш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш учун ана шундай амалий майдонлар яратиб бермоқда.
Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Шу билан бирга Алишер Усманов Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистонда бизнес фаолиятига оид маълумотлар янгиланмоқда

Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар, тадбиркорлар ва бошқа иқтисодий бирликлар ҳақидаги маълумотлар янгиланмоқда.

15 октябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилаётган бизнесни рўйхатга олиш тадбирида фаолият йўналишлари, бандлик, электрон тижорат, экспорт-импорт ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар ўрганилмоқда.

Бу орқали ҳудудларда тадбиркорлик қай даражада ривожлангани, қайси тармоқларда иқтисодий фаоллик юқорилигини аниқроқ баҳолаш имкони пайдо бўлади.

Маълумотлар асосан юзма-юз сўров орқали йиғилади. Юридик шахслар hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилганлар эса census.stat.uz орқали саволномани мустақил тўлдириши мумкин.

Тақдим этилган индивидуал маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.

Мурожаат учун: 1851
ЯТТларга лизинг олишдаги чеклов бекор қилиняпти

Шу пайтгача ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор) бўлиб ишлайдиганларда битта катта бош оғриғи бор эди. Ишини кенгайтириш учун бирор ускуна ё техникани лизингга олай деса, қонунчиликдаги бир талаб бунга тўсиқ бўларди.

Яъни, амалдаги тартибга кўра, лизингга олинган мулк олувчининг бухгалтерия балансида ҳисобга олиниши керак.Лекин ҳаммамиз биламизки, ЯТТлар мураккаб бухгалтерия юритмайди, уларда баланс деган нарсанинг ўзи йўқ.

Шу битта қоғоздаги банд деб қанчадан-қанча тадбиркорлар лизингдан қуруқ қолиб, ишини орқага тортаётганди.

Қонунчилик палатасида қабул қилинган янги қонун билан масала жуда мантиқий ҳал қилиняпти: агар лизинг олувчи ЯТТ бўлса, ўша техника тадбиркорнинг эмас, балки лизинг берувчи компаниянинг ўз балансида қолаверади. Бўлди, муаммо ҳал!
«Дарё» манбаларига кўра, Зарбдор тумани ҳокими Бекзод Тошпўлатов боғча мудираси ўлдирилиши ортидан лавозимидан озод этилган.

Ҳодиса ҳақидаги хабарларда унинг номи ҳам тилга олинган, аммо воқеага алоқадорлиги юзасидан расмий ахборот эълон қилинмаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 #Инфографика

SQB — ипотека кредитлаш бўйича етакчи!

Марказий банкнинг 2026 йил 1 октябрь ҳолатидаги рейтингига кўра, SQB жисмоний шахсларга ипотека кредитлари ажратиш бўйича банклар фаоллиги рейтингида 1-ўринни эгаллади.

🏠 Банк аввалги рейтингдаги 4-ўриндан 1-ўринга кўтарилиб, ўз натижасини 3 поғонага яхшилади.

🏗 Уй-жой қурилишини молиялаштириш бўйича банклар фаоллиги рейтингида эса SQB 7-ўриндан 4-ўринга кўтарилди.

📈 Шундай қилиб, SQB ҳар икки рейтингда ҳам ўз позициясини бир вақтнинг ўзида 3 поғонага яхшилаган ягона банк бўлди.

💻 Рейтинг натижалари билан батафсил инфографикада танишинг!

📲 Telegram 👥 Facebook 😎 Instagram 🎞 YouTube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўсимлик қолдиқларини ёқиш билан боғлиқ 4 100 дан ортиқ ҳолат аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан куз мавсумида барг-хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёқишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилган.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг ўтган даврида 4 100 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланиб, айбдорларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги билан ҳамкорликда космик мониторинг орқали сомонпоя қолдиқларини ёқишга оид 915 та ҳолат қайд этилган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга 1 млн 320 минг сўмдан 2 млн 200 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 8 млн 800 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача жарима белгиланган.

Мутахассислар ўсимлик қолдиқларини очиқ майдонларда ёқиш атмосфера ҳавосига зарарли моддалар тарқалишига сабаб бўлишини таъкидламоқда. Шу боис уларни белгиланган тартибда йиғиш, олиб чиқиш ёки табиий ўғит сифатида фойдаланиш тавсия этилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Тожикистон Олий Мажлиси Миллий Мажлиси раиси, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалини қабул қилди ва уни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5 миллион тонна пахта хирмони йиғилгани ҳақидаги хабарни ўқиб, хотирамда эски тасма айлана бошлади. Зумерларга фантастикадек туюладиган бу «кино»да биз яшаганмиз-да.

Ўқув йили бошланганига бир ҳафта бўлмай, бозорга «Ҳамма пахта теримига!» деган баннер, дўконларга эса қулф осиларди. Шу билан тўс-тўполон бошланиб кетарди. Одамлар телевизорга чалғимасин деб, «свет» ҳам ўчириларди-ей.

«Началник мелиса»лар чорраҳада автобус ёнига мактаб парта-стулини қўйиб, «штаб» қилиб оларди. Бекорчи кўринганни автобусга тиқтириб, далага жўнатарди. «Дамас»чилар «права»сини қайтариб олиш учун норма бажарарди.

Ўқувчилар тарози боссин дея кесакни қўйтиканга ўраб, пахта ёпиштириб, этакка соларди. Буни ўша пайт авлодини кашфиёти деб юрардим, кейин билсам олдингилар ҳам шунақа қилишган экан. Шаҳарлардан ҳашарчи студентлар қишлоқларга колонна-колонна бўлиб оқиб келарди. Касал бўлиб ёки «местний»лар билан урушиб ўлганлари қанча орасида…

Бир ёнга қийшайиб, бешталаб тележка судрайдиган тракторлару ўша тўс-тўполон кўринмай қолгач, «пахтаям ўлибди-да», деб юргандим. Пахта ўлмабди. Шунчаки ҳамма ўзини ишини қиляпти. Ўқитувчи дарсини ўтяпти, деҳқону фермер, механизатору олим эса пахта билан шуғулланяпти. Шунақиб ҳам рекорд даражада ҳосил олса бўларкан-ку! Қилса бўларкан-ку!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Заказ»га одам ўғирламоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда икки кишини ўғирлаб, буюртмачига «доставка» қилиб бермоқчи бўлган икки йигит қўлга тушибди. Аммо иккала «заказ» ҳам ўхшамаган.

Ўғирламоқчи бўлган биринчи одам қаршилик кўрсатиб, қочиб қутулган. Иккинчисини эса ишхонаси олдида тўрт соат пойлашган. Бахтига, у «командировка»да экан.

Телефондаги ёзишмаларда «заказчик» бирини ҳар қандай йўл билан, иккинчисини эса керак бўлса, электрошокер билан ҳушсизлантириб олиб келишни буюрган. Машина юкхонасидан болта ҳам топилган.
Терроризмга оид 49 мингдан ортиқ интернет-ресурс аниқланган

ДХХ раиси, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов 6 ноябрь куни Самарқанддаги ШҲТ+ экспертлар мулоқотида 2026 йилда терроризм ва экстремизмга оид 49 мингдан ортиқ интернет-ресурс аниқланганини маълум қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 14 фоиз кўп.

Унинг таъкидлашича, террористик ташкилотлар интернетдан тарғибот, тарафдорлар ёллаш, терактларни молиялаштириш ва ташкил этишда фойдаланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон 2026 йилги Глобал терроризм индексида 96-ўринни эгаллаб, минимал хавф тоифасига кирган.
Самарқанд шаҳрида мактаб директори фуқарони ўқитувчиликка ишга қабул қилиш эвазига 400 доллар олаётганида ушланди.
Тошкент ҳавоси ярим тундан кейин тозаланди

Кўпчилик сезган бўлса керак, кеча 6 ноябрга ўтар кечаси соат 20:00 лардан бошлаб пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиб, Халқаро индекс (AQI) бўйича «носоғлом» даражага чиқди (миллий индексда эса ярим тунгача «сариқ» бўлиб турди).

Нега бундай бўлди? Кечки соатларда шамол деярли тўхтаб қолди. Натижада маҳаллий ва қўшни ҳудудлардан чиқаётган ташламалар ҳамда майда PM заррачалари юқорига кўтарилмай, ерга яқин қатламда тўпланиб қолди. Ярим тундан ўтиб эса шарқ томондан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келди,шамол кучайиб, ҳаво алмашинуви яхшиланди. Тонгга бориб ҳаво анча тозаланди — халқаро кўрсаткичда «ўртача», миллий индексда эса «яшил» даражага қайтди.

Бугун ҳаво қандай бўлади? «Экологик мониторинг миллий маркази» мутахассислари Тошкент шаҳри ва Қибрай туманида махсус ўлчовлар ўтказишди. Прогнозга кўра, бугун кун давомида ҳаво миллий индексда асосан «яшил» (баъзи пайтларда «сариқ»), халқаро AQI бўйича эса «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» атрофида бўлади.

Қоидабузарларга чора кўрилмоқда: Махсус комиссия мониторинги билан бирга Экополиция ҳам рейдларни кучайтирган. Фуқаролардан тушган мурожаатлар ортидан Тошкентдаги «N.H.P» МЧЖ текширилганда, корхона экологик меъёрларга амал қилмагани аниқланди — уларга нисбатан чора кўрилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, шаҳардаги яна бир қурилиш объектида жиддий экологик қоидабузарликлар аниқланиб, чора белгиланди.

Бундан ташқари, брифинг ўтказилиб, хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёққанларга қатъий жавобгарлик борлиги яна бир бор эслатилди. Рейдлар давом этмоқда.