Mumina.uz
12.3K subscribers
12.1K photos
4.27K videos
6 files
10.2K links
Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal
Download Telegram
#taqvim

🕰 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун

📣 @muminauz
📲 muminauzportali
❤7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo_zikr

📿 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари 🤲

حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ


📖Ўқилиши: “Хасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”.

✨Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!” (Тавба
сураси, 129-оят)
.

🚀@muminauz 🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat #Madina #ravza #dafn #hadis #sahoba

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАЕРГА ДАФН ЭТИЛГАНЛАР?

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг қаерга дафн этилганлар?

⏺ Нега у зот ﷺ айнан вафот этган жойларига дафн қилинганлар?

🕌Ушбу видеода Расулуллоҳ ﷺнинг дафнлари, Оиша розияллоҳу анҳо уйлари ва кейинчалик Абу Бакр Сиддиқ ҳамда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумоларнинг шу муборак жойга дафн этилганлари ҳақида маълумот берилади.

📖 Расулуллоҳ ﷺнинг дафнлари ҳақида муҳим маълумотларни видеода билиб олинг.

➡️ Видеони яқинларингиз билан улашинг - балки бир инсон учун фойдали илм бўлар.

🚀@muminauz🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26🥰3🔥2
#xabarlar

🌙ОЗАРБАЙЖОНДА МУФТИЙЛАР АНЖУМАНИ БОШЛАНДИ

🌙 Бугун, 14 сентябрь куни Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ўз ишини бошлади.


🌙 Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров ҳамда бошқа қардош ва хорижий давлатлар уламоларидан иборат нуфузли делегациялар иштирок этмоқда.

⏺Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган муфтийлар ўз маърузаларида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар:

– Кенгаш қошидаги Фатво ҳайъати фаолиятини ривожлантириш, уммат учун зарур қўшма фатволар ишлаб чиқиш ва замонавий масалаларга шаръий ечим топиш;

– диний таълим муассасаларида устоз ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-услубий лойиҳаларни амалга ошириш;

– экстремизм, терроризм, такфирчилик, исломофобия ва мазҳаблараро низо қўзғаш каби таҳдидларга қарши якдил маърифий курашни кучайтириш.

✅Шунингдек, Уламолар диний-маърифий соҳадаги ана шундай ҳамкорлик бутун Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

💬 Анжуман давом этмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🚀@muminauz🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17🔥2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

❔ Аёлнинг сочи кўриниб қолса намоз бузиладими?

🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси


🚀@muminauz🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8🔥6👍5
#xabarlar

🤔 Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

💳 Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши бўлиб ўтди.

🔰Йиғилиш якунида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон муфтийлари муҳим йўналишларда 3 та баёнот ва замонавий масалаларга оид 6 та йирик фатвони имзолашди.

✅️Жумладан, «Исломнинг илм-фан ва технологияга ёндашуви» мавзусидаги баёнотда Ислом динида инсоният фаровонлигига хизмат қилувчи барча илмий ва технологик ютуқлар қўллаб-қувватланиши билан бирга, улар юксак ахлоқий мезонлар, адолат ва масъулият тамойиллари асосида ривожланиши шартлиги таъкидланди.

✅️«Мусулмонлиги маълум бўлган шахсни кофирга чиқаришнинг ҳукми» тўғрисидаги баёнотда Ислом таълимотига кўра, калимаи шаҳодат келтириб, қибла аҳлидан бўлган ҳар қандай шахс мусулмон ҳисобланиши ҳамда қилган гуноҳи ёки амалдаги нуқсони туфайли уни куфрда айблаш (такфир қилиш) қатъиян ман этилиши айтилди. Шунингдек, Туркий давлатлар уламолари ушбу баёнотда жамиятда фитна, қон тўкилиши ва низоларга сабаб бўлувчи такфирчилик оқимларига қарши илмий-маърифий курашни кучайтириш, уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратишди.

✅️«Оила қуришга тарғиб қилиш, уни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга доир умумий масъулият» баёнотида Ислом таълимотига кўра, оила никоҳ асосига қуриладиган, соғлом авлод ва жамият давомийлигини таъминловчи, инсонга руҳий хотиржамлик ҳамда ахлоқий тарбия берувчи муқаддас муассаса эканига урғу қаратилди. Муфтийлар оила институтини ҳимоя қилиш, ёшларни оилага тайёрлаш ва миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлашда бирдамликка чақирдилар.

✅️Шунингдек, муфтийлар томонидан «Битта қабрга бирдан ортиқ маййитни дафн этишнинг ҳукми», «Ижарага берилган деҳқончилик ерларининг ушри», «Фатво сўраш ва фатво беришда сунъий идрокдан фойдаланиш масаласи», «Жума намози дуруст бўлишининг шартлари», ҳижрий ой бошланишини аниқлаш мезонлари ва такфир масаласига доир 6 та фатво матни имзоланди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🚀@muminauz🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14🔥3🥰3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#psixolog_maslahati

💐Фарзандларимиз олим бўлиши учун нималарга эътибор беришимиз керак?

🎙 Камола Ғайратовна,
Тиббий психолог, PhD.

🚀@muminauz
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍3🔥3