Mumina.uz
12.4K subscribers
12.1K photos
4.26K videos
6 files
10.2K links
Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal
Download Telegram
#xabarlar

🤔Ҳудудларда  отинойилар ўртасида «Заковат» интелектуал турнири  ўтказилди

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан хотин-қизларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган хайрли лойиҳалар изчил давом этмоқда.

✅️Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ташаббуси ҳамда масъуллари бевосита иштирокида жойларда бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва маҳалла отинойилари ўртасида «Заковат» интеллектуал турнири ўтказилди.

📚 Мазкур интеллектуал тадбирлар жамиятда, хусусан, оилалар ва хотин-қизлар орасида маънавий соғлом муҳитни мустаҳкамлашда фидойилик кўрсатиб келаётган отинойиларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш ва ўзаро ҳамжиҳатлигини кучайтиришга хизмат қилади.

🏆Беллашувлар сўнгида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

🤔 Ҳар бир ҳудуддан бир нафар биринчиликни олган жамоа "Заковат" интелектуал ўйининг Республика босқичида иштирок этади.

🚀@muminauz 🌙
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍5🔥2🕊2
#xabar #muftiy #qabul

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ТУРЛИ ҲУДУДЛАРДАН КЕЛГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
 
🌙 Инсон дардига шерик бўлиш, оғирини енгиллатиб, кўнглига шодлик улашиш — ислом динининг энг гўзал қадриятларидан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади», дея марҳамат қилганлар.

✅Ана шу эзгу таълимотга мувофиқ, бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказдилар. Унда Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистондан келган 70 га яқин юртдошларимизнинг арз, таклиф ва мурожаатлари тингланди.

⏺Қабулда фуқароларнинг ҳар бир масаласига алоҳида эътибор қаратилди: ижтимоий кўмак ва даволаниш учун моддий ёрдам сўраб келган эҳтиёжмандларга тегишли тартибда ёрдам чоралари белгиланди, ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва диний хизмат билан боғлиқ масалалар назоратга олинди, таълим олиш, оилавий муроса ҳамда шаръий ҳукмлар бўйича келган юртдошларимизга зарур йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди. Шунингдек, қабулга шукроналик изҳор этиб, дуо олиш ниятида келган нуроний отахон-онахонларнинг эзгу тилаклари қабул қилинди.


💬 Ўз муаммоларига амалий ечим ва кўнглига таскин топган юртдошларимиз диний соҳа мутасаддиларидан мамнун бўлиб, юзида табассум ва қалбида дуолар билан қайтдилар.

📍 Эслатиб ўтамиз, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш ва уларнинг мурожаатларига ечим топиш жараёнлари юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан мунтазам олиб борилмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🚀@muminauz 🌙
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14🔥1🥰1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19
#taqvim

🕰 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун

📣 @muminauz
📲 muminauzportali
❤9