Muslim Taqvimi | Rasmiy kanal
7.92K subscribers
242 photos
12 videos
206 links
Admin bilan bogʼlanish va reklama uchun @muslimtaqvimibot botiga yozing

Facebook: fb.com/muslimtaqvimi/Home
Instagram: instagram.com/muslimtaqvimi

Ilovani yuklab olish:
https://muslimtaqvim.page.link/ilova
Download Telegram
Рўзани бузмайдиган амаллар

· Рўза тутганлиги эсидан чиқиб, еб-ичиб қўйса; Аммо бу ҳолатда рўзадорлиги эсига тушиши биланоқ, дарҳол еб-ичишни тўхтатиши керак.
· Кундуз куни рўзадор ухлаб, дам олиб уйқусида эҳтилом бўлиб қолса; Бу ҳолатда рўза очилмайди. Бу одам ғусул қилиб ибодатларини адо қилаверади;
· Кўзга дори томизса ёки сурма қўйса; Кўзига дори томизганда гарчи томоғида унинг мазаси билинса ҳам рўза очилмайди;
· Қон олдирса;
· Мисвок ишлатса;
· Муболағасиз оғиз-бурунни чайса; Рамазон ойида таҳорат пайтида оғиз чайилганда сув томоғда ғарғара қилинмайди, бурунга сув олинганда охиригача тортилмайди. Чунки бу ҳолатларда сув ичкарига ўтиб кетиб, рўзани очилишига сабаб бўлиши мумкин;
· Ғусл қилса; Бунда устидан сув қуйиб яъни душ қабул қилиши мумкин. Аммо рўзадор ваннани тўлдириб ичига тушиб ўтиришдан ёки бассейнга тушишдан сақланиши лозим.
· Салқинлаш мақсадида ҳўл латтага ўраниб олса;
· Ғийбат қилса ҳам рўза очилмайди, балки рўзанинг савобидан маҳрум бўлиб қолади;
· Оғзини очишни ният қилса ҳам рўза очилмайди, балки тутган рўзасининг савоби мукаммал бўлмайди;
· Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чанг ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди; Аммо рўзадорлиги эсида туриб, хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
· Тиш олдириб, қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўза очилмайди;
· Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни кавласа ҳам рўза очилмайди; Аммо бу ишларни қилмаган маъқул.
· Балғам ёки мишиқнинг кириши ёки чиқиши билан ҳам рўза очилмайди;
· Қасдан қайт қилмаса оғиз тўлдирадими ёки йўқми рўза очилмайди. Агар қасддан, ўз ихтиёри билан қай қилсаю, оғиз тўла бўлса рўза очилади, оғиз тўла бўлмаса очилмайди;
· Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсани еса ҳам рўза очилмайди; Аммо шундай бўлса-да, оғиздан ташқарига чиқариб, сўнгра яна оғзига солиб ютса, рўза очилади.
· Оғиз сўлагини ютса рўза очилмайди; Аммо ташқарига чиқариб ютса рўзаси очилади.
· Жунуб ҳолда юриш билан ҳам рўза очилмайди;
· Мушакка, тери остига укол қилиш билан ҳам рўза очилмайди.

Иловамизни юклаб олинг
👍265🔥10🎉6😢4
...«Шоядки, тақво қилсангиз».

Аллоҳ таоло:
«Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз», деган (Бақара сураси, 183-184-оятлар).
Аллоҳ таоло ҳам мусулмонларга ўта муҳим ибодат рўзанинг фарзлигини амр этишдан олдин уларга:
«Эй иймон келтирганлар!» деб нидо қилмоқда.
Оятнинг маъносидан келиб чиқиб, рўза янги ибодат эмас, балки барча динларда қадимдан бор эканлигини тушунамиз.
Ояти кариманинг сўнгида Аллоҳ таоло:
«Шоядки, тақво қилсангиз», деб, рўзадан кўзланган асосий мақсадни ҳам баён этиб қўймоқда.
Демак, рўза ҳам тақво йўлларидан бири бўлиб, рўза тутган кишининг қалбида тақво руҳи уйғониши керак. Агар ким рўза тутса-ю, қалбида тақво ҳисси уйғонмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади.

Ва яна:
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин», деган (Бақара сураси, 185-оят).
Тўлиқ ўқиш учун
👍119🔥19
У Зот Латифдир
Ер юзи сувсизликдан сарғайиб мисоли бир қақраган чўлга айланса-ю, сўнг осмонда қоп-қора булут тўпланиб, чақмоқ чақиб, момақалдироқ бўлиб ёмғир қуйса, қуриб қақшаб ётган ерга жон кириб, ям-яшил майсазорга айланса, буни кўриб, ҳаргиз «бу оддий бир табиий жараён-да» дея кўрманг.
«Аллоҳ осмондан сув (ёмғир ёғдиргач, ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Аллоҳ лутфли ва хабардор зотдир» (Ҳаж сураси, 63-оят).
Орзуларингиз сиздан қанча узоқлашмасин, уларнинг ушалиши саробдек кўринганда ҳам сиз барибир ноумид бўлманг. Латиф Зот истаса, бир кун бахт қуши бошингизга қўниб орзуларингиз рўёбга чиқади:
(Луқмон янa дeди): «Эй ўғилчам! Шубҳа йўқки, агар хантал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинадиган бўлса, бас, у (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтирур. Зеро, Аллоҳ лутфли ва огоҳ зотдир» (Луқмон сураси, 16-оят).
Ҳаргиз умидсиз бўлманг, Раббингиз Ўзи хоҳлаган бандасига Латифдир.
Хантал уруғи тўғрисида бир ўйлаб кўринг! У шунчалик майдаки, унга яхшилаб тикилиб қарамасангиз, кўрмай ҳам қоласиз. Уни қўлга олиб кафтингизга бир қиёслаб кўринг: нақадар митти! Энди уни, масалан, хонангизга таққослаб боқинг. Кафтингиздан тушиб кетса бир хона ичидан уни қидириб топа оласизми?! Албатта йўқ!
Энди бутун бошли бир уйга, сўнг маҳаллага, шаҳрингизга, давлатингизга, улкан қитъаларга ва ниҳоят бутун Ер юзи ва бепоён осмонларга тенглаштириб кўринг ва ишонингки, агар Аллоҳ истаса, шуларнинг ҳаммасининг ичидан бу митти уруғни муҳайё қилиб келтиради. «Албатта, Аллоҳ Латиф – ишларни сездирмай амалга оширувчи ва Огоҳ Зотдир».
Шундай буюк коинот қаъридан бир хантал уруғини топиб келтиришга қодир Зот, Ўз лутфи билан сизга ушалмас бўлиб кўринган орзуларингизни муҳайё этишга қодир бўлмайдими?
Албатта, қодир! Қасамки, қодир! Минг марта кодир!

Давоми ...
👍205😢19🔥10🤩3
Тасбеҳ айтишнинг фазли

Аллоҳ таоло:
«Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этди. У Азиз ва Ҳакиймдир», деган («Ҳaдид» сураси, 1-оят).
Тасбеҳ айтиш улуғлаш, поклаш, нуқсонсиз деб ёд этиш каби маъноларни ўзида мужассамлаштирган.
Аслида, тасбеҳ айтиш «Субҳаналлоҳ» калимасини такрорлаш билан бўлади. Борлиқдаги ҳамма нарса ўзига хос йўл билан Аллоҳга тасбеҳ айтади. Биз фақат инсоннинг тасбеҳини англаймиз, бошқаларнинг тасбеҳини англамаймиз. Бу ҳақиқат «Исро» сурасида зикр қилинган.
Бошқа сураларда ҳам шунга ўхшаш хабарлар бор.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Янги Пайғамбар бўлган пайтимда Маккада бир Тош менга салом берар эди. Ҳозир ҳам уни танийман», деганлар.
Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасида:
«Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт. Кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам поклаб ёд эт. Шоядки, рози бўлсанг», деган (130-оят).
Доимо Роббингга тасбеҳу ҳамд айт. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам Роббингга тасбеҳ ва ҳамд айт.
Уламоларимиз «Қуёш чиқишидан олдин Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт»дан мурод «Бомдод намозини адо эт», «ботишидан олдин Роббингни ҳамд ила поклаб эт»дан мурод «Аср намозини адо эт», деганидир», деганлар.
«Кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам поклаб ёд эт».
«Кечанинг бир қисмида ҳам Роббингга тасбеҳ айт, яъни Шом ва Хуфтон намозларини адо эт. Кундузнинг атрофида ҳам тасбеҳ айт, яъни пешин намозини адо эт».
Демак, Аллоҳ таолони зикр қилиш ва У Зотга тасбеҳ айтишнинг энг олий мақомларидан бири намоз ўқиш экан.
«Шоядки рози бўлсанг». «Албатта рози бўласан. Роббинг ҳам сендан рози бўлади»
«Воқиъа» сурасининг охирида Аллоҳ таоло яна:
«Бас, буюк Роббинг исмини поклаб ёд эт!» деган (96-оят).
«Роббингни турли нуқсонлардан поклаб зикр қил, мақсадга етасан».
Ушбу оят тушганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ушбу оятни рукуъингизда айтинглар», деганлар.
Шунинг учун намозда рукуъга борилганда, «Субҳана Роббиял азийм» дейилади.

Тўлиқ ўқиш учун
👍227🤩23🔥7🎉3
Жуманинг суннатлари:

⭐ Жума учун ғусл қилиш.

⭐ Хушбўй нарсалар суртиш.

⭐ Чиройли кийимлар кийиш.

⭐ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

⭐ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

⭐ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

⭐ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

⭐ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

⭐ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

⭐ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

⭐ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

⭐ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
👍156🤩18🎉1
Лайлатул Қадр қайси кеча?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (охирги) ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар эдилар». Бешовлари ривоят қилганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн (кечаси)нинг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, Қадр кечасини Рамазони шарифнинг йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларида излаш керак бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн(кечаси)дан изланглар: тўққиз (кеча) қолганида, етти (кеча) қолганида, беш (кеча) қолганида», дедилар». Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятга биноан, Қадр кечасини йигирма биринчи, йигирма учинчи ва йигирма бешинчи кечаларда излаш керак бўлади.

Давоми
👍178🔥11🤩10😁3
Минг ойдан яхшироқ кеча.

Аллоҳ жалла шаънуҳу:
«Албатта, Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик. Қадр кечаси нима эканлигини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдан яхшидир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом (тинчлик)дир», деган (Қадр сураси, 1-5-оятлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Лайлатул Қадрни иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Қоим» лафзи луғатда «тик туриш» маъносини англатади. Истилоҳда эса кечани ибодат билан ухламай ўтказишга айтилади.
Қадр кечасини бедор ўтказиш қандай бўлади? Бу саволга уламоларимиз батафсил жавоб берганлар.
Аввало, бу кечани қоим бўлиб ўтказиш учун ўша кеча Хуфтон ва Бомдод намозларини жамоат билан ўқиш керак. Чунки бир ҳадисда «Ким Хуфтонни жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини бедор ўтказган бўлади», дейилган.
Бошқа бир ҳадисда эса «Ким Бомдод намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини бедор ўтказган бўлади», дейилган.
Қолаверса, кечанинг қолган қисмида нафл ўқиб, Қуръон тиловат қилиб, зикр ва дуо қилиб чиқиш лозим.
Ана шунда кечани бедор ўтказган бўлади ва ҳадисдаги Қадр кечасини иймон ва ихлос билан қоим бўлиб ўтказганларга қилинган ваъдаларнинг мағфират қилинишига эришилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:
«У зотга ўзларидан аввалги одамларнинг умрлари ёки шундан Аллоҳ хоҳлаганича кўрсатилди. У зотга умматларининг умри улардан бошқалар умрлари узунлиги ила етган нарсага амал билан ета олмайдиган (даражада) қисқа кўринди. Аллоҳ таоло у зотга минг ойдан яхши бўлган Лайлатул Қадрни ато этди».
Имом Молик ривоят қилган.

Тўлиқ ўқиш учун иловага киринг
👍131🔥12
Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
«Мустаҳкам (уйларни) бино қиласизлар, узоқ (нарсаларни) орзу қиласизлар ва яқинда вафот этасизлар» деди.

«Софватус софва» асаридан.

© arabicuz

Иловамизни юклаб олинг
👍108😢58🔥11😁3🤩2
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
“Ким Аллоҳнинг Китобидан бир оятга қулоқ тутса, унга кўплаб савоблар ёзилади. Ким ундан бир оят тиловат қилса, қиёмат кунида унинг учун нур бўлади” (Имом Аҳмад ривояти).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам Қуръон эшитишни хуш кўрганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менга Қуръон ўқиб бер”, дедилар.
— Қуръон сизга нозил этилган бўлса-ю, мен сизга ўқиб берайми? – дедим.
— Мен уни бировдан эшитишни ёқтираман, — дедилар.
Мен Нисо сурасини ўқиб, ушбу оятга етдим: “Ҳар бир умматдан (ўз пайғамбарини) гувоҳ сифатида келтирганимизда ва Сизни (Эй Муҳаммад!) уларга гувоҳ қилиб келтирганимизда, (уларнинг ҳоли) не кечур?!” (Нисо сураси, 41-оят).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кифоя”, дедилар. Қарасам, у зотнинг кўзларидан ёш оқаётган экан” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Қуръон тиловатида тадаббур ва хушуъ жамланса, ажр-савоби янада ортиб, нур устига нур бўлади. Шунингдек, банданинг Аллоҳ ҳузуридаги даражаси юксалади: “(Эй Муҳаммад! Ушбу Қуръон оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир” (Coд сураси, 29-оят).

Иловамизни юклаб олинг
👍84😢17🔥9🤩3😁2
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу дедилар:
«Албатта Аллоҳ катта гуноҳларни ҳам кечиради, Бас, умидсизликка тушманглар.
Кичик гуноҳлар учун ҳам азоблайди, бас, ғурурга кетманглар».

Абул Ҳусайн Ибн Баттол, «Шарҳу Саҳиҳул Бухорий» асаридан.

Иловамизни юклаб олинг
👍54🔥28😢28🎉1
Қадр кечасининг йигирма еттинчида эканлиги машҳур

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Убай ибн Каъбдан:
«Биродаринг Ибн Масъуд «Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади», дейдими?» деб сўрадим.
«Унга Аллоҳ раҳм қилсин. Одамлар суяниб қолмасин, демоқчи бўлгандир. Аслида у у(кеча)нинг Рамазонда эканлигини, охирги ўн (кунлик)да эканлигини ва йигирма еттинчи кечада эканлигини аниқ билган», деди.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Абдуллоҳ ибн Масъуд одамларга «Қадр кечасини йил давомида излаш керак», деб айтар эканлар. Ушбу фикрни бошқа кишилар ҳам айтганлар.
2. Бу фикрни айтишдан мақсадлари кишилар маълум бир кеча ёки кечаларга эътимод қилиб, ўшаларнигина бедор ўтказиб, йилнинг бошқа кечаларини ибодатсиз, бепарво бўлиб ўтказмасин, дейиш экан.

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечадир», дедилар». 
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиш керак.
Ана шу кечанинг ва ундаги бедорлик, ибодат, намоз, Қуръон тиловати, тавба-тазарруъ ҳамда дуолар фазлидан ўтган гуноҳларни кечиришидан умидвор бўлиш лозим.
Бу ишни ҳар бир шахс, ҳар бир оила, ҳар бир жамоа, ҳар бир қавм яхшилаб йўлга қўйиши керак. Зотан, баъзи бир ҳолларда Қадр кечасини бедор ўтказишга уринмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Аммо ўша уринишларда таом, шароб, бекорчи гап-сўзлар ғолиблик даражасига кўтарилиб қолмаслиги керак.
Қадр кечасида намозларини албатта жамоат билан ўқиб, қолган вақтда нафл намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикру дуо қилиш, дийний илм ўрганиш билан машғул бўлиш лозим.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Эслатма. Бугун 17 апрел, Рамазон ойининг 27-кечаси.
Лайлатул Қадрнинг баракотидан баҳраманд бўлиш барчамизга насиб қилсин.
Тўлиқ ўқиш учун бу ерга босинг
👍127🎉10🤩8
Албатта Қуръон намозни ташаттут-ҳаёл бўлиниши, фикр тарқоқлигидан сақлайди.
Намоз бўлса, Қуръонни тафаллут-унутилиш, кетиб қолишидан сақлайди.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

© arabicuz

Иловамизни юклаб олинг
👍104🔥8😢7
Рамазон ҳайити куни атрофидаги хабарларга муносабат

Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.
Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.
Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

Давоми...

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази

Иловамизни юклаб олинг
👍106🎉5🤩4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари

Муфтий Нуриддин Холиқназаров:
«...Рамазон ҳайити фалакий ҳисоб бўйича 21 апрелга тўғри келяпти.
Лекин шариат нуқтаи назаридан ойни кўриб қўйишимиз суннат бўлгани учун суннатга эргашган ҳолда ойни кўриб эълон қиламиз...»

Иловамизни юклаб олинг
👍136🤩8😢1🎉1
Фатво ҳайъати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози ўқиладиган вақтлари қўйидагича:

1. Тошкент шаҳри 06:00
2. Андижон вилояти 05:50
3. Бухоро вилояти 06:20
4. Жиззах вилояти 06:10
5. Навоий вилояти 06:20
6. Наманган вилояти 05:50
7. Самарқанд вилояти 06:20
8. Сирдарё вилояти 06:00
9. Сурхондарё вилояти 06:15
10. Тошкент вилояти 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон 06:40


© Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Иловамизни юклаб олинг
👍153🤩7🔥4😢2😁1
Ассалому алайкум, азиз диндошлар! Қўшалоқ айёмларингиз Рамазон ҳайитингиз ва жума айёмингиз муборак бўлсин. Қилганингиз ва ниятда бўлганингиз барча амалларни Аллоҳ қабул айласин ва йил бўйи бардавом бўлишни насиб қилсин.

Қуйида ийдул Фитр ҳақида айрим савол ва уларнинг жавоблари:

Ассалому алайкум! 1. Рамазон ҳайитидан кейин қазо рўзаларимни тутиш учун эримдан руҳсат сўрашим керакми ё қазо рўза ҳам фарз ҳисобланадими? 2). Ҳайитнинг иккинчи кунидан қазо рўза тутиш мумкинми ё 3 кун ҳайитда тутилмайдими? 3). Бир кун саҳарликка ухлаб қолиб тура олмадим ва кечқурун будилникни қўйиб "эртага рўза тутаман" деган ниятим кифоя деб ҳисоблаб ўтар рўза тутдим. Бу куннинг қазосини тутишим шарт эмасми? Жавобларингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом!
1). Фарз ҳисобланади.
2). Мумкин. Тўрт кун ҳайит қурбонлик байрамида бўлади.
3). Шарт эмас. Валлоҳу аълам!

1. Агар Рамазон ҳайити пайшанбага тўғри келса жума кунидан Шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутишни бошласа бўладими?
2. Шанба куни яҳудийлар рўза тутар экан, якшанба куни эса насоролар. Шу кунлари рўза тутиш мумкинми ёки макруҳми? Жавобингиз учун катта раҳмат ҳазрат, илмингиз янада зиёда бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин.

Мендан яқинда бир танишим Ийд рамазон байрами ва Қурбон ҳайити байрамлари куни ишламаслиги ва у кунида топган пули ҳаром бўлишлиги тўғрисида сўради, мен билмайман дедим. Ҳазрат, шу байрам куни ишлаган пуллари ҳаром бўладими? Аллоҳ илмингизга ва умрингизга барака ато этсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаром бўлмайди. Шариатда ҳаж қилиб юриб ҳам савдо қилишга рухсат берилган. Одамлар ўзларини билимдон қилиб кўрсатиш учун бундай нарсаларни тўқийверадилар.

Тўлиқ ўқиш учун иловага киринг
👍97🎉8🤩6😢1
Рўзанинг турлари

Рўзанинг турлари тўрттадир:
Лозим рўза.
Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади.
Фарз рўза. У ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага бўлинади.
Тайин қилинган фарз рўза – Рамазон рўзасини адо этишдир. Бу Қуръон, суннат ва уламолар ижмоъи билан собит бўлган.
Тайин қилинмаган фарз рўза – Рамазоннинг қазоси ва каффоратининг рўзасидир.
Шунингдек, ҳайз ва нифосли аёллар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам имкон топганларида Рамазоннинг қазо рўзасини тутадилар.
Вожиб рўза ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган вожиб рўзага бўлинади.
Тайин қилинган вожиб рўза – муайян назр (тайинли кун) рўза ва Рамазон ойининг ҳилолини кўриб, шаҳодати қабул қилинмаган кишининг рўзасидир.
Аллоҳ таоло шундай деган:
«...назрларига вафо қилсинлар...» (Ҳаж сураси, 29-оят).
Демак, мусулмон киши рўза тутишни назр қилиши билан уни ўзига вожиб қилиб олган бўлади.
Тўлиқ ўқиш учун иловага киринг
👍115😢4
Ғофил инсоннинг 5 аломати

Ғофил калимаси луғатда "атрофидан ва ҳақиқатлардан хабарсиз бўлган, ғафлат ичида қолган, бепарво ва ўйсиз инсон" демакдир. Ақл соҳиби ва ғофил инсонлар орасидаги фарқ ҳақида Шайх Саъдий Шерозий бундай деганлар:
"Ақл соҳиблари назарида яшил дарахтларнинг ҳар бир япроғи Аллоҳни таниш учун бир девондир. Ғофиллар учун эса бир япроқ ҳам эмас".
"Ақлли инсон латифа ва эртакдан ҳам ҳикмат олади. Ғофилга эса ҳикматли сўзлардан юз боб ўқисанг, унга эртакдек туюлади"
.

Ҳикмат аҳли марҳамат қилади:
"Ғофил инсоннинг 5 аломати бор:

1. Ўтган гуноҳларини унутмоқ; Ҳолбуки у Аллоҳнинг олдида ёзиб қўйилган.
2. Ўтган яхшиликларини эслайвермоқ; Ҳолбуки уларнинг Аллоҳ тарафидан қабул этилган ёки этилмаганлиги мавҳум.
3. Моддий тарафдан ўзидан кўра яхшироқ ҳолатда бўлганлар билан ўзини қиёслаб, шукрдан узоқлашмоқ.
4. Диний тарафдан ўзини анча паст савиялилар билан қиёслаб, хотиржам бўлиб қолмоқ.
5. "Нима бўлса ҳам Аллоҳ кечирар" дейдиган шайтонга алданиб, гуноҳларга тойилмоқ".

иловамизни юклаб олинг
👍207😢44🔥6😁6
Комил мўминнинг 5 сифати

1. "Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган,
2. Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган
3. ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар.
4. Улар намозни тўкис адо этадилар
5. ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар". (Анфол сураси, 2-3 оятлар)

Бу оятларда баҳс этилганлар иймонларини камолга етказган мўминлардир. Уларнинг асосий сифатлари саналмоқда ва буларнинг эвазига уларга берилажак мукофотлар келтирилмоқда:

- Аллоҳ зикр қилинган пайтда Унинг буюклигини, қудрат ва қувватининг чексизлигини ўйлаб, уларнинг юраклари титрайди, қалтирайди. Аллоҳ зикрини эшитар-эшитмас қалблари ҳаракатга келиб, ҳислари жўшади ва ҳаяжонлари ортади.

Зеро уларнинг қалбларида Аллоҳнинг муҳаббати ва қўрқуви ҳамма нарсадан кўпроқ жойлашиб, илдиз отган. Қалбларидаги иймон нури уларни нафснинг кир ва ифлосликларидан тозалаб, унга латифлик беради. Шундай қилиб бу қалблар ғамгинлик ва қалб қаттиқлигидан қутулиб, Аллоҳнинг зикрига юмшайдилар. Оятнинг бу қисми Аллоҳнинг зикри мўминнинг қалбига энг биринчи қилган таъсиридир, "Улар иймон келтирган қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур" ояти эса ҳаловатли ниҳояни ва хотиржамликни ифода этади. Бу хусусда Абу Бакр (р.а)нинг қуйидаги сўзларидан кўп маʼнолар оламиз: "Исломга эндигина кирган бир гуруҳ инсонлар келди. Қуръони карим тиловатини эшитсалар йиғлардилар. Абу Бакр уларга: "Биз ҳам Исломга илк кирган пайтимизда шундай эдик, кейин қалбларимиз қаттиқлашди" деганлар. У бу сўзлари билан ҳузур ва хотиржамликнинг сўнгги даражасида бўлганига ишора қилмоқда.

Тўлиқ ўқиш учун иловага киринг
👍103😢22🔥5🎉3🤩3