MUSLIM travel
2.31K subscribers
1.12K photos
355 videos
950 links
🏪 MUSLIM TRAVEL таклиф қилади:
🔹 Туризм;
🔹 Зиёрат;
🔹 Умра;
🔹 Виза;
🔹 Турпакетлар;
🔹 Авиачипталар

Умра-Ҳаж, зиёрат ва саёҳат хизматлари
Ишончли, Кафолатли ва Навбатсиз!
(тур пакет сотув агент)

👤 @kotib

📞 +998975440003
Download Telegram
➡️ Makka va Muzdalifa oʻrtasida joylashgan Mino vodiysi musulmonlar uchun muhim ahamiyatga ega joy hisoblanadi.

Tarixchilarning fikricha, vodiy nomi arabcha "amna" soʻzidan kelib chiqqan boʻlib, "qon toʻkish" ma’nosini anglatadi. Mutaxassislar buni vodiyda qurbonlik qilingan hayvonlarning koʻpligi bilan ham izohlashadi.

⏺ Minoda Ibrohim (a.s.) paygʻambar iblisga tosh otgan. Minodagi Jamarotga yaqin katta masjid – Masjidul Xayfda Muhammad (s.a.v.) paygʻambarimiz oʻzlarining xayrlashuv va’zlarini oʻqiganlar.

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤3
«MUSLIM TRAVEL»ДА ВАҚТИНЧАЛИК УМРА ФАОЛИЯТИ ТЎХТАТИЛАДИ

Барча юртдошларимизга Мuslim Travel ўз фаолиятини маълум муддатга тўхтатиши ҳақида маълум қиламиз.

10 йиллик ишонч ва танлов учун барчага раҳмат! Сиз учун юқори даражадаги хизматни таклиф эта олганимиздан доим мамнунмиз.

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
👍13🤝4🔥2❤‍🔥1🌚1
ЖУМА МУБОРАК

✨ Жума – Росулимиз с.а.в.га кўп салавот айтиладиган кундир ва бу салавот у зотга кўрсатилади. Росули Акрам (с.а.в) эса унга ўзлари жавоб қайтарадилар!

✨ Росулимиз с.а.в энг ёқтирган ва эшитганларида суюнган салавотлари эса қуйидагича:
Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад, ан–Набийъул уммий ал-Маҳбубил аълил, қодамил аъзимил жаа.

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
👍10
MUSLIM travel pinned ««MUSLIM TRAVEL»ДА ВАҚТИНЧАЛИК УМРА ФАОЛИЯТИ ТЎХТАТИЛАДИ Барча юртдошларимизга Мuslim Travel ўз фаолиятини маълум муддатга тўхтатиши ҳақида маълум қиламиз. 10 йиллик ишонч ва танлов учун барчага раҳмат! Сиз учун юқори даражадаги хизматни таклиф эта олганимиздан…»
Душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутишнинг маҳбублиги

🇺🇿 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилнади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламдан душанба Куни рўза тутиш ҳақида сўралганда у зот:
"Бу Кундан мен дунёга келдим ва бу Кундан пайғамбар қилиб юборилдим" ёки "бу кунда менга ваҳий қилинди", Деб айтдилар.

💎 Манбаа:
Имом Мусилм ривояти.
Риёзус Солиҳийн


✔️ Сизга ҳам душанба ва пайшанба кунлари Умра сафарида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам юртларида рўза тутишлик насиб этсин...

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤1🤗1
Умранинг ҳукми

Умра қилиш фарз ёки вожиб эмас, балки саҳиҳ кавлга кўра, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздларида суннати муаккададир.

Умра қилиш учун бирор хос вакт- ой ёки кун белгилаб қўйилмаган. Умрани йил давомида - хоҳлаган пайтда килса, бўлаверади. Албатта, зулҳижжа нинг 9-кунидан 13-кунигача (бу кунларда ҳаж арконла- рига машғул бўлиш лозим бўлгани учун) умра килиш ман этилган.
«Дуррул-мухтор»


Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
👍7❤4
💡 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавофнинг фазилати ҳақида бундай деганлар:

«Аллоҳ Байт ул-Ҳарамнинг ҳожилари устига ҳар куни бир юз йигирмата раҳматни нозил қилади: олтмиштасини тавоф қилаётганларга, қирқтасини намоз ўқиётганларга ва йигирматаси Каъбага қараб ўтирганларга».
Имом Байҳақий ривояти.


💎 Сизга ҳам ушбу савоб амалларни Макка-и Мукаррамада бажариб, ажр олишлик насиб этсин!

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤5
🌙 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Ким Байтуллоҳни эллик марта тавоф қилса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқади".

✨ Шарҳ: Бу ҳадисда тавоф деганда Каъба атрофидаги ҳар бир айланишни ҳам, бир шавтни, яъни етти тавофни ҳам тушуниш мумкин бўлиб, инсоннинг умри давомида қиладиган Ҳаж ва Умралари асносидаги барча тавофлари назарда тутилган.

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
👍14❤9
🇺🇿 33 ЁШИНГ МУБОРАК ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

🎉 Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар.

Яқинларингизни ҳам албатта табрикланг! Зеро, бу байрам, истиқлол байрамидир!


Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi
👍9🔥5🤝4
Tavofning fazilati

Tavofning fazilati juda ulug‘
va ma’naviy jihatdan boy ibodatdir. Uning ba’zi fazilatlari quyidagilardan iborat:

➖ Allohga yaqinlashish:

➖ Gunohlarning mag’firat etilishi:
Rasululloh (s.a.v.) aytganlar: "Kimki Ka’bani yetti marta tavof qilsa va ikki rak’at namoz o‘qisa, bu uning uchun bir qulni ozod qilganiga tengdir."

➖ Savobning ko‘pligi:
Rasululloh (s.a.v.) aytganlar: "Alloh har bir qadam uchun yetti yuzta savob yozadi va yetti yuzta gunohni kechiradi."

➖ Ruhiy tinchlik

➖ Ummat bilan birlashish

➖ Doimiy zikr:

Tavof, haj va umraning muhim qismlaridan biri bo‘lib, bu ibodatni ado etish orqali inson o‘z ruhiyatini mustahkamlaydi va Allohning ne’matlariga shukr qiladi.

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
👍5❤2
✨ Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
"Албатта, сизлар учун ҳар Жума кунида битта Ҳаж ва битта умра (савоби) бордир. Ҳаж Жума намозига эрта бориш, Умра эса Жума намозидан сўнг аср намозини кутишдир"

🌙 Иншаа Аллоҳ, бир Жумангиз Маккада бўлсин.

Жума Муборак

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
👍2❤1🤨1
👍23
👍19🥰3🤝2❤1💯1
​​Чинакам бахт Аллоҳ уйида бўлишликдир.

☀️ Макка ва Мадина — мусулмон дунёсининг юраги. Бу шаҳарлар фақат географик жойлашуви билан эмас, балки руҳий ва маънавий жиҳатдан ҳам беқиёсдир. Ҳар бир қадамда, ҳар бир нафасда Аллоҳнинг баракасини ҳис қилиш мумкин. Масжид ал-Ҳарамда Каъба атрофида тавоф қилиш, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Мадинада жойлашган Масжид ан-Набавийга ташриф буюриш, инсоннинг қалбини нурга тўлдиради.

🤗 Аллоҳнинг уйида бўлиш, ҳар бир мусулмон учун руҳий янгиланишдир. Бу жойларда ибодат қилиш, Қуръон ўқиш ва зикр қилиш, инсоннинг қалбини поклайди ва Аллоҳга бўлган севгисини оширади. Ҳар бир намозда, дуода инсон ўзини Аллоҳнинг ҳузурида ҳис қилади ва бу ҳис-туйғу ҳамма нарсадан устун туради.

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
👍14❤4🥰2
Таҳмид, яъни Алҳамдулиллаҳнинг маъноси!

✨ Таҳмид, мусулмонга энг ярашадиган
, Аллоҳга ҳамд айтадиган шукроналардан бири.

• Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир
• Қуръондаги биринчи калима
• Энг афзал дуо
• Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади
• Жаннат кўчати
• Дунё ва охират у билан тугалдир
• Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган энг гўзал калима

🤗 Тилимизни Аллоҳга ҳамд этиш билан банд этайлик!

Ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз
Telegram  |  Instagram  |  Youtube

♻️ Дўстларга улашинг ♻️
👉🏻 @muslimtravel 👈🏻
➖➖➖➖➖
https://t.me/+oP_OHQoVl9g2NWRi

МUSLIM TRAVEL – Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг!
👍16🤗2
⚡️Умра фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш борасида
РАСМИЙ
ХАБАР

📃 “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024 йилдаги 668-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

✅ Ушбу Қарорнинг мақсади, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш, зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган.

✅ Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 935-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди.

✅ Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

✅ Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

✅ “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия якка тартибдаги лицензия тури ҳисобланади ҳамда лицензияларни бериш танлов асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан 2024 йил 5 октябрдан амалга оширилади.

✅ Қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

* 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига
захира қилиб қўйиш;

* Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

* штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

* вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

* ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

* зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;

* Бунда, "Умра" визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.

* “Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;

* зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

* халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;


* зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

* “Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;

* “Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик;


✅ Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

❕ Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
👍36❤14🤨7🌚4🤗2
The owner of this channel has been inactive for the last 11 months. If they remain inactive for the next 7 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.