Muslim.uz
✔
103K subscribers
23.9K photos
6.81K videos
114 files
19.6K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

❓ Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#xabar #juma #Imom_Buxoriy #Xalqaro_Forum
🕌 ДУНЁ УЛАМОЛАРИ САМАРҚАНДДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТДИЛАР

🌙 Бугун, 10 июль куни Самарқанд шаҳрида давом этган халқаро форум доирасида Ислом оламининг энг нуфузли уламолари, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, мутасаддилар, имом домлалар Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида қад ростлаган Имом Бухорий мажмуасидаги жоме масжидда жума намозини адо этдилар.


🕌 Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган ушбу мажмуа улуғ муҳаддис, мусулмон оламининг фахри бўлган Муҳаммад Исмоил Имом ал-Бухорийга эҳтиром ифодасидир.

✅ Дунё уламоларининг ташрифи эса масжидга янада тароват бағишлади. Бу галги жума намози бутунлай ўзгача файз ила ўтди. Мажмуа бутун уммат бирлиги, ҳамжиҳатлиги ва баракасининг ёрқин ифодасига айланди.

🤲Жамоат намози сўнггида Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва бутун мусулмон умматининг бирлиги учун хайрли дуолар қилинди.

📃Дунё уламоларининг бир масжидда жам бўлиши Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Доримий каби буюк алломаларимизнинг ҳадис илмини соф ҳолда келажак авлодларга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларининг юртимиздаги баракасидир. Бу бой илмий меросни чуқур ўрганиш ва ёш авлодга етказиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаси экани алоҳида қайд этилди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84👏4🕊4⚡3💯3🤝3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍

📺 Axborot24 | Prezidentimiz Kavkaz musulmonlari idorasi raisi, shayxulislom Ollohshukur Poshshozodani qabul qildi

#10iyul

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46😢4💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha

📺 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (11.07.2026)

#yangiliklar

✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47💯8🤝6😢3🕊1
#Murojaat
#Islom_sivilizatsiyasi_forumi

🌙 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

➡️БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69😢6🤩5💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Намоз буюк ибодатдир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57😢8💯4⚡1🤩1
#mutolaa #olim
🌙 НУРИДАН ҲИДОЯТ ТОПИЛАДИГАН ОЛИМ
 
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида Тамимий қуйидагиларни ёзади: "У киши тенгдошларидан устун бўлган. Замон у билан зийнатланган эди. Унинг таълифотлари кенг тарқалган, унинг таснифотлари ҳар тарафга сайр этган эди. Унга мувофиқ бўлган ҳам, мухолиф бўлган ҳам унинг қадри олийлигига ва ўрни буюклигига иттифоқ қилган эди. У киши илмига иқтидо қилинадиган ва нуридан ҳидоят топиладиган катта ва машҳур уламолардан эди".


📖 "Ҳидоят имоми" китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🥙 Овқат ейиш бўйича мусобақалашиш: Ислом ва замонавий илм нуқтаи назаридан зарари

    🤲 Расулуллоҳ ﷺнинг дуолари: Аллоҳ юзини ёруғ қилсин

    🫂 Оталик бурчини бажармаган отамнинг розилигини олишим шартми?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🕊4💯3⚡1👏1🤩1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo #issiq
☀️ЖАЗИРАМА ИССИҚДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар.

🤲 Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90😢19🕊6⚡3🤩3👏1💯1
#duo #abituriyent #imtihon

🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ

⏺ Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланади. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:


﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾

Ўқилиши: Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий.
Маъноси: Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин (Тоҳа сураси, 25-оят).

﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾

Ўқилиши: Робби зидний ъилман.
Маъноси: Роббим, илмимни зиёда қилгин (Тоҳа сураси, 114-оят).

﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾

Ўқилиши: Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм.
Маъноси: Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан (Бақара сураси, 32-оят).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ

Ўқилиши: Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи.
Маъноси: Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин.

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан.
Маъноси: Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман.

اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً

Ўқилиши: Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан.
Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан.

©️ Даврон НУРМУҲАММАД

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85😢7🕊5💯4⚡2🤩2🤝1
#xabar #forum #matbuot
⚡️ 🌙 ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО ФОРУМ ДУНЁ МАТБУОТИ НИГОҲИДА

✅Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин нуфузли уламолар, муфтийлар ва исломшунос олимлар иштирокида ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми жаҳон ОАВлари ва йирик диний марказлар диққат марказида бўлди. Халқаро нашрлар ушбу анжуманни Ўзбекистоннинг бой диний-маърифий салоҳиятини намойиш этган тарихий воқелик сифатида кенг эътироф этмоқда.


⏺Қуйида хорижий ОАВ ва расмий платформаларнинг айримларининг қисқача шарҳини тақдим этамиз:

🌐Саудия Арабистони манбалари («Haramain Archive»): Саудия Арабистони “Масжид ал-Ҳаром” бош имоми шайх Солиҳ ибн Ҳумайднинг Ўзбекистонга ташрифи, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилгани ва халқаро анжумандаги иштироки кенг ёритилди. Ташриф давомида юксак одоб ва соф эътиқод намунасини кўрсатган шайх ҳадис илмининг султони бўлмиш буюк аждодимиз меросига юксак эҳтиром билдирди. У «Ал-Жомеʼ ас-Саҳиҳ» муаллифининг ҳаёти ёшлар учун илм ва собит ирода намунаси эканини ҳамда бу каби маърифий анжуманлар дунёда бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

🌐 Миср Фатво уйи («Дорул ифто» / egyptdaralifta): Бош муфтий, профессор Назир Муҳаммад Иёднинг форумдаги нутқларига таяниб, Ўзбекистоннинг ислом илм-фани ривожидаги ўрнини юқори баҳолади. Айниқса, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий мероси соғлом тафаккурни шакллантириш ҳамда экстремизмга қарши курашишда дунё учун бебаҳо дастуриламал экани алоҳида қайд этилди.

🌐 Иордания ОАВ (“Petra” давлат ахборот агентлиги / petranews): Иордания Олий муфтийси, доктор Аҳмад ал-Ҳасанатнинг форумдаги нутқига таяниб, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази илм-фан ва маърифат мажмуаси эканини таъкидлади. Айниқса, диёримиздан етишиб чиққан буюк олимлар — Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий, ал-Хоразмий ва Ибн Синоларнинг ислом илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди. Шунингдек, Иордания Фатво ишлари бошқармаси ва Ўзбекистон Фатво маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани алоҳида қайд этилди.

🌐 «islamsng.com» портали (Россия): Форум доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин холиқназар ҳазратларининг Иордания бош муфтийси билан фатво ва таълим соҳасидаги келишувларини ҳамда анжуман якунида қабул қилинган 10 та глобал ташаббусни кенг ёритди. Шунингдек, Россия муфтийси Равил Гайнутдиннинг анжуман иштирокчиларига йўллаган қутлов матни эълон қилинди.

🌐 «peterburg-news.ru» нашри: Мазкур тадбирни «Ислом дунёсини бирлаштираётган ва кун тартибини ўзгартираётган форум» деб атади ҳамда Тошкент шаҳри исломофобияга қарши маърифат билан курашувчи халқаро гуманитар дипломатия марказига айланаётганини эътироф этди.

🌐 «islam-news» сайти: Анжуманнинг кенг кўламли географиясига тўхталиб, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва ТУРКСОЙ бош котиби каби нуфузли меҳмонларнинг диний бағрикенглик ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ижобий фикрларини баҳам кўрди.

🌐«milliard.tatar» портали (Татаристон): Бухоро диний мактаблари ва татар уламолари ўртасидаги кўп асрлик илмий ворислик анъаналарига ҳамда форум доирасида «Саҳиҳи Бухорий» меросини асраш бўйича ўтказилган муҳокамаларга алоҳида репортаж бағишлади.

🗣Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, халқаро ҳамжамиятнинг якдил эътирофига кўра, ушбу нуфузли форум Ўзбекистоннинг нафақат улуғ алломалар юрти, балки бугунги кунда ҳам Ислом оламида тинчлик, мўътадиллик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилувчи энг асосий маърифий марказлардан бири эканини ёққол кўрсатди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54👏7🤩3💯3⚡2😢2🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Мўминнинг меърожи

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏35👍20😢3🤩3💯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#foydali #miya #inson
🧠 ЁЛҒОН ҚАЕРДА ШАКЛЛАНАДИ?

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72😢11💯6🤩2
#mutolaa #nafs #taqvo
⏺НАФСИМГА ТАҚВОСИНИ БЕР... 

💬 Нафсни тарбиялаш осон иш эмас. Банда нафсини тарбиялаш йўлларига амал қилиш билан бирга ҳар доим Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб туриши лозим.

📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу дуони айтардилар:
“Аллоҳим, нафсимга тақвосини бер ва уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Ушбу дуо Имом Муслим Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда келган).


📖 Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    📖 Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам аниқдир

    📲 Ота-она билан 50 та телефон одоби

    🤝 Кечирим сўрашга кечикманг
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62💯7👏6⚡1😢1🤩1
#savol_javob #azon #duo
☪️ АЗОН ДУОСИНИ ҲАР КИМ ЎЗИ ҚИЛАДИМИ?

❔ Савол: Азон дуосини ҳар ким ўзи қиладими ёки имом ё муаззин ўқиса, бошқалар омин деб турадими? Чунки бу ҳолат турли жойларда турлича экан.

💬 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Азонга жавоб бериш, дуоларини қилиш шариатимизда жорий этилган ва ҳар бир шахс айтиши керак бўлган зикр ҳисобланади. Ҳожатхонага кириш ва чиқишдаги, тонгги ва кечки дуолар ҳам шу туркумдаги зикрга киради.

Яъни ҳар бир шахс алоҳида қилиши афзал саналади. Шу боис ҳам айрим фуқаҳолар азон тугагач, унинг дуосини муаззин ҳам, эшитувчи ҳам ўқийди, деганлар. Шуни унутмаслик лозимки, бу ишнинг асоси фарз ёки суннат амалга эмас, балки афзалликка бориб тақалади.

Агар қавмдан кўпчилик азон дуосини билмаса, имом ёки муаззин бир муддат таълим учун баланд овозда ўқиб туришида гуноҳ йўқ, лекин доимий равишда баланд овозда бир киши ўқиб беришни одат қилиб олмаслик тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
 
🤲 Азон дуоси: Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🌍 Ишларнинг энг яхшиси

   ☄️ “Чўнтакдаги казино” – қимор ўйинларининг зарари: жамият, иқтисодиёт ва инсон саломатлигига таҳдид

    ✅ Устунлик - ўз ишини мукаммал бажаришда
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63⚡2👏2💯2😢1🕊1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Намоз гуноҳларни ювади

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51😢7⚡2💯1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45🤩6💯4🕊3⚡2👏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Намоз Расулуллоҳнинг сўнги васиятларидир

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60💯6🤩5🕊4😢2
#xushxabar #muftiy
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
 
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган энг йирик илмий-фиқҳий ташкилот – Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар.


✉️ Бу ҳақда мазкур академия бош котиби профессор Қутб Мустафо Санодан табрик мактуби олинди.

⏺Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юқори баҳодир.

👍 Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган саккизинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Туркий давлатлар муфтийлари кенгаши (2021 й.), Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.), Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси (Саудия Арабистони, 2026 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.

🌙 Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Халқаро ислом фиқҳи академияси (арабча: مجمع الفقه الإسلامي الدولي, инглизча: International Islamic Fiqh Academy - IIFA) — ислом оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган халқаро илмий-фиқҳий ташкилот ҳисобланади.


🌐Академия Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ - OIC) ҳузуридаги олий илмий орган ҳисобланади. У 1981 йилда Макка шаҳрида ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган. Мазкур академияга профессор Қутб Мустафо Сано раҳбарлик қилади. Унинг асосий мақсадлари замонавий масалаларга фатво бериш, баёнотлар эълон қилиш, маънавий меросни асраш, тадқиқ этиш, Ислом уммати бирлигини таъминлаш ва мўътадилликни тарғиб этиш кабилардир.

🌙 Ташкилотга аъзо бўлган 57 та давлатнинг энг кўзга кўринган олимлари, фақиҳлари ва муфтийлари академия аъзоси бўлади. Академия мунтазам равишда халқаро анжуманлар ва йиғилишлар ўтказади. Ҳар бир долзарб масала юзасидан дунё уламоларининг маърузалари, илмий тадқиқотлари ва хулосалари тингланади. Қабул қилинган қарорлар тўплами мусулмон дунёсидаги ишончли манбалардан бири саналади.
🤲 Аллоҳ таолодан муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Халқаро ислом фиқҳи академиясидаги фаолиятларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123👏32🤩10💯6⚡3🤝3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🗣 ҚУЁШ ФОЙДАЛИМИ Ё ЗАРАРМИ?

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти битирувчиси

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    💬 Ёлғон гапиришнинг соғлиққа таъсири

    🌱 Соғлом боланинг дунёга келишида онанинг ўрни

    🤔 Болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлишнинг зарарлари
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58⚡5💯4😢2🤝1