Ma'rifat_un Nafs
2.17K subscribers
2.92K photos
1.72K videos
33 files
4.9K links
Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌
Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз.
https://www.facebook.com/MuzDalifa777
Download Telegram
#bilasizmi

Қуръонни тинглаш фойдалари

Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
👍7
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар вақтни исроф қилиш оқибати нималар бўлишини ҳамма ҳам олдиндан билиб, уни ҳис қилганда эди дунёда жоҳил қолмас эди.

Бирон жон: «Аллоҳ ҳақида йўл қўйган камчиликларим учун надомат бўлсин. Тўғриси, мен масхара қилгувчилардан бўлган эдим», демасидан олдин...

(Зумар, 56)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Муҳаммад Ибн Абдулатиф раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш ризқни қиймайди, ажални яқинлаштирмайди. Аксинча, ризқни зиёда қилиб, ажални узайтириши мумкин. Зотан, бу амал туфайли баракотлар ҳосил бўлади, офат-фалокатлар қайтарилади, касаллик ва мусибатлар арийди.
Бас, яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтаришнинг вожиботларини тўкис адо этинглар, шунда сизлар учун неъматлар тугал бўлиб, жаннатларни қўлга киритасизлар».

("Дурар ас-санийя", 14/313)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
​🔥 Шайтоннинг қалбларга соладиган васвасалари...
​«Бир мартадан ҳеч нарса қилмайди»
«Ҳали ёшсан, вақти келади»
«Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди»
«Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин»
«Аллоҳ кечиради, ортиқча ўйлаб бошингизни қотирманг»
«Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!»
«Кейин тавба қилиб оласан»
«Ибодатни қаригандан кейин қиласан, ҳозир ёшсан, ўйнаб қол»
​Замонамизда кўпчилик мана шундай алдовларга учиб, умрини зое ўтказмоқда ва афсуски, кўплар шу ҳолатда вафот этмоқда.
​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қандай яшасангиз, шундай ўласиз», деганлар.
​Яъни, инсон «Гуноҳларни қилиб юраман-у, кейин тавба қилиб, иймон билан ўламан», деб ўйламасин. Ким қандай ҳаёт кечирса, одатда ўша ҳолати ва қилмишлари устида жон таслим қилади.
​Ақлли инсонлар — Аллоҳнинг эслатмасидан вақтида хулоса чиқариб, кечикмасдан тавба қилганлардир.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
😢2💯2
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Гуноҳ-маъсиятларда бардавом бўлиш оқибатида кишининг қалбидан гуноҳни қабиҳ санаш ҳиси чиқиб кетади, натижада у учун гуноҳ оддий ҳол бўлиб қолади. Бора-бора унинг гуноҳини одамлар кўриб қолиши ва гапиришидан ҳам ҳижолат бўлмай қолади».

«Дард ва даво», 141.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
😢8
جاءت امرأة عجوز إلى النبي ﷺ وقالت:
يا رسول الله ادع الله أن يدخلني الجنة،
فقال لها مداعبا: إن الجنة لا يدخلها عجوز
فبكت المرأة فتبسم النبي ﷺ وقال:
أخبروها أنها لا تدخلها وهي عجوز، إن الله تعالى يقول:
﴿إِنَّا أَنشَأْنَاهُنَّ إِنشَاءً ۝ فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَارًا ۝ عُرُبًا أَتْرَابًا﴾
أي أنها تعود شابة جميلة قبل دخولها.

Бир кекса аёл Пайғамбар ﷺ олдиларига келиб:
«Ё Расулуллоҳ, Аллоҳдан мени жаннатга киритишини сўраб дуо қилинг», деди.
У зот ﷺ ҳазил қилиб: «Жаннатга кампирлар кирмайди», дедилар.
Аёл йиғлаб юборди. Шунда Пайғамбар ﷺ табассум қилдилар ва дедилар:
«Унга айтинглар, у жаннатга кампир ҳолида кирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Абатта, Биз уларни (жозибадор) янгидан бино этдик (яратдик). Ва уларни бокиралар, севикли ва тенгқурлар қилиб қўйдик» (Воқеа сураси, 35-37-оятлар)». 
Яъни, у жаннатга киришдан олдин яна гўзал ва ёш қизга айланади. 

Ушбу машҳур ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлга ҳазил қилганлари ва сўнг жаннатда ҳамма мукаммал, ёш ва гўзал суратда қайта тирилишини ушбу оят билан баён қилиб, кўнглини кўтарганлари ифодаланган.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
💯7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ечилмаётган мушкулотларимизни хайрли ҳолатда ечиб, икки дунёимиз учун хайрларни ато қилсин илоҳим, фарзандларимизнинг роҳату камолини кўриб, доим кўзларимизни қувнатиб юришсин, Тез орада Хаж Умраларга бориш насиб қилсин. Сизу бизга туширажак яхшиликларни барокатли, давомли қилсин. Ўзининг хифзида сақласин илоҳим, Аллоҳ рози бўлсин, жаннатида қўшни бўлишлик ва бирга жамолини кўришликни насиб қилсин илоҳим. Ўзига омонатсиз...

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг!


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўз тегиши ҳақида...

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Садақотлар Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Солиҳ амаллар кетма-кетлигини улаш Аллоҳга бандаларини севимли қилишига сабабчи бўлади. Яратувчимизга севимли бўлиш Аллоҳнинг раҳмати ва неъматларини зиёда қилади.

Жума куни эҳсон қилишни одатга айлантирганларга ҳайрия учун...

9860260101861409
М. Х.
🔥2👍1🎉1🍓1
Кўп истиғфор айтсангиз:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм"
(Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
😢3
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Уч тоифа инсонлар бор Аллоҳ таоло улар билан гаплашмайди ва уларни гуноҳларини кечирмайди ва уларга аламли азоб бòлади.🔽

1⃣.Изор(иштон)ни осилтирувчи.

(Баъзилар буни кичик нарса санайди шу ҳам ишми деб лекин,ҳадисга қаралса Аллоҳ гаплашмайди,кечирмайди деябти.Аллоҳ сиздан юз ўгирса ким ёрдам беради сизга.Ҳатто намоз ўқисангиз ҳам,инфоқ эҳсон қилсангиз ҳам...
Уламолар бундай тоифадагилар билан гаплашмаганлар чунки ҳадисга ва суннатга амал йўқлиги учун у инсонда яхшилик кўишмаган яъни Аллоҳ таоло юз ўгирган кимсалардан деб зоҳиран суннатга амални кўришмаган.
Валлоҳу аълам....)

2⃣.Миннатчи

(Бирор бир сизга яхшилик ёки бир ҳолис ҳизматда бўлади лекин кетидан миннат қилади Аллоҳ таоло бу турдаги инсонлардан ҳам юз ўгирган экан лекин, биз учун эса арзимасдек ҳудди. Қалблар чиркинликларга мослашиб кеттими...огоҳ бўлайлик )

3⃣.Молини ёлғон қасам билан ўтказувчи.

(Валлоҳи, Таллоҳи, Биллаҳи дейди молини сизга мақтаб ва ундаги йўқ сифатлар билан сифатлаб ваҳоланки уни акси у ёлғон қасам ичган.Бу турдаги инсонларга ҳам шу жазо берилади...
Аллоҳдан қўрқайлик! Арзимас ўткинчи матоҳ деб ўзимизга жазони сотиб олмайлик)

           Муслим  / 106

Яқинларингизга улашинг ва ажрда шерик бўлинг!
Билмаймизки, қайси амалимиз бизни Роббимизнинг розилигига олиб боради!
#kochirilganРосулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Уч тоифа инсонлар бор Аллоҳ таоло улар билан гаплашмайди ва уларни гуноҳларини кечирмайди ва уларга аламли азоб бòлади.🔽

1⃣.Изор(иштон)ни осилтирувчи.

(Баъзилар буни кичик нарса санайди шу ҳам ишми деб лекин,ҳадисга қаралса Аллоҳ гаплашмайди,кечирмайди деябти.Аллоҳ сиздан юз ўгирса ким ёрдам беради сизга.Ҳатто намоз ўқисангиз ҳам,инфоқ эҳсон қилсангиз ҳам...
Уламолар бундай тоифадагилар билан гаплашмаганлар чунки ҳадисга ва суннатга амал йўқлиги учун у инсонда яхшилик кўишмаган яъни Аллоҳ таоло юз ўгирган кимсалардан деб зоҳиран суннатга амални кўришмаган.
Валлоҳу аълам....)

2⃣.Миннатчи

(Бирор бир сизга яхшилик ёки бир ҳолис ҳизматда бўлади лекин кетидан миннат қилади Аллоҳ таоло бу турдаги инсонлардан ҳам юз ўгирган экан лекин, биз учун эса арзимасдек ҳудди. Қалблар чиркинликларга мослашиб кеттими...огоҳ бўлайлик )

3⃣.Молини ёлғон қасам билан ўтказувчи.

(Валлоҳи, Таллоҳи, Биллаҳи дейди молини сизга мақтаб ва ундаги йўқ сифатлар билан сифатлаб ваҳоланки уни акси у ёлғон қасам ичган.Бу турдаги инсонларга ҳам шу жазо берилади...
Аллоҳдан қўрқайлик! Арзимас ўткинчи матоҳ деб ўзимизга жазони сотиб олмайлик)

Муслим / 106

Яқинларингизга улашинг ва ажрда шерик бўлинг!
Билмаймизки, қайси амалимиз бизни Роббимизнинг розилигига олиб боради!
#kochirilgan

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
👍1
Уч нарса мўминнинг ахлоқидан ҳисобланади:

1. Бошқалар хатосидан кўз юмиш.
2. Жазолашга қодир бўла туриб кечириб юбориш.
3. Қўлида моли йўқ одам билан ҳам дўст бўлиб қолавериш.

© Ҳикматлар
Heyalim

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Истихора номозини биласизми? 🌸
Кайси юртда намозхонлар камайса ўша юртда барака камаяди!!!

Намозга бепарволик - ризқ камайишининг бошланишидир.
"Қайси бир халқ орасида намозга сусткашлар бўлса-ю, уларни қўлларидан тутилмаса (яъни, тўғриланмаса), уларга бўладиган илк жазо - ризқларининг камайиб кетишидир".

Аллохим ўзимизни ҳам зурриёдларимизни ҳам намозни тўкис адо этувчилардан қил. Амин!!!

Фатхул-борий китобидан 3-том.
#kochirilgan

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
💯8
#Қадимда_Ҳозир

Агар Қорун пластик карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.

– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳш эканини билганида борми....?!
– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!
– Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!
– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!
– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги  самолётларда борилмас эди.

– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.
Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
👍3