Яхши инсондан гўзал хулқ ва хотиржамлик, ҳаётдан нолийдиган аламзададан эса фақат дилхиралик ва сиқилиш юқади.
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍8
#tafakkur #idrok
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
Ошиқларга уйқу ҳаромдир.
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.
Шамс Табризий.
Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!🤲
Кунингиз эзгу ишларга бой бўлсин!🤲
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
Ошиқларга уйқу ҳаромдир.
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.
Шамс Табризий.
Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!
Кунингиз эзгу ишларга бой бўлсин!
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍7
#mutolaa #bolalar
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хато қилган болаларга муносабатлари
☺️ Ҳеч шак-шуҳбасиз, ҳар қандай ёш бола хато қилади. Баъзан нотўғри иш қилади. Ахир у бола-ку. Аммо кўпчилигимиз болаларнинг хатосини қабул қила олмаймиз. Фарзандимиз ёки бошқаларнинг фарзандининг хатоларидан қаттиқ ғазабланамиз. Баъзилар ҳатто фарзандини калтаклайди, уради. Аммо, унутмангки! Аллоҳ тоало ёш болаларни ҳисоб-китоб қилмайди.
🌴 Рофиъ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ва бир дўстим ансорларнинг хурмоларига тош отардик”. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қилишди.
🕌 Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб боришди. У зот алайҳиссалом менга: “Эй йигит, нега хурмоларга тош отяпсиз?” дедилар.
“Ейиш учун”, деб жавоб бердим.
📿 “Тош отманг, ерга тушганини олиб еяверинг”, дедилар ва бошимни силаб: “Аллоҳим, унинг қорнини тўйдиргин” деб дуо қилдилар (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
⏺ Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқни ўргатдилар, ёмонликдан қайтардилар ва уларнинг ҳақига дуо қилдилар...
➡ ️Батафсил
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
“Ейиш учун”, деб жавоб бердим.
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍4🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибодатларнинг энг афзали фарзларни адо қилиш, одатларнинг энг ма’қули ва чиройлиги эса гуноҳлардан, одамларга озор бeришдан тийилиши экан...
Шайх Нажмиддин Кубро «Одоб қоидалари» рисоласидан.
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Шайх Нажмиддин Кубро «Одоб қоидалари» рисоласидан.
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм уч нарсадан иборатдир: зокир тил, шокир қалб ва собир бадан.
Шамс Табризий ҳазратлари.
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Шамс Табризий ҳазратлари.
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍2
#Саховат
🍒 Эҳсон, мурувват ила (устингизга) Аллоҳнинг раҳмати ёғилишига ҳаракат қилинг ҳамда садақалар (улашиш) ила бало-мусибатларини ўзингиздан даф қилинг.
Али Тантовий.
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Али Тантовий.
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍5🔥2
Бандлик — ғамнинг энг яхши давоси
Ғам ва қайғу сени бирор нарса билан машғул бўлган пайтингда эмас, ҳеч нарса қилмасдан бекорчи қолган пайтингда домига илинтириши эҳтимоли кучлироқдир.
Шундай экан, хаёл суриш ва бўшлиқ, бекорчилик ҳар қандай эҳтимолни олиб келиши мумкин. Бунинг давоси эса бирор жиддий иш билан машғул бўлишдир.
Доктор Оиз Қарний
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Ғам ва қайғу сени бирор нарса билан машғул бўлган пайтингда эмас, ҳеч нарса қилмасдан бекорчи қолган пайтингда домига илинтириши эҳтимоли кучлироқдир.
Шундай экан, хаёл суриш ва бўшлиқ, бекорчилик ҳар қандай эҳтимолни олиб келиши мумкин. Бунинг давоси эса бирор жиддий иш билан машғул бўлишдир.
Доктор Оиз Қарний
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤7
ЭНГ ЯХШИ КУНИНГ – ИСТАЛАДИГАН БЎЛГАН КУНИНГДИР
Инсонларга керак бўлиш, кимнингдир ҳожатини чиқариш – бу Аллоҳнинг сенга бўлган энг катта инъоми ва севгиси белгисидир. Атрофингдагиларнинг сенга эҳтиёжи тушишини асло малол олма, буни оғир юк деб билма. Акс ҳолда, бу улуғ неъмат сенинг қалбинг учун азобга айланиб қолиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
«Одамларнинг Аллоҳга энг суюклиси – бошқаларга кўпроқ фойдаси тегадиганидир» (Имом Табароний ривояти).
Билгинки, ҳаётингдаги энг хайрли ва баракали кунлар – фақат бировдан нимадир сўрайдиган эмас, балки одамлар сенинг илмингга, тажрибангга ёки шунчаки ширин сўзингга муҳтож бўлиб, сени излаб келадиган кунларингдир.
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни қўлидан ва тилидан фақат яхшилик келадиган, уммати Муҳаммадиянинг ҳожатини чиқарувчи суюкли бандаларидан қилсин!
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Инсонларга керак бўлиш, кимнингдир ҳожатини чиқариш – бу Аллоҳнинг сенга бўлган энг катта инъоми ва севгиси белгисидир. Атрофингдагиларнинг сенга эҳтиёжи тушишини асло малол олма, буни оғир юк деб билма. Акс ҳолда, бу улуғ неъмат сенинг қалбинг учун азобга айланиб қолиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
«Одамларнинг Аллоҳга энг суюклиси – бошқаларга кўпроқ фойдаси тегадиганидир» (Имом Табароний ривояти).
Билгинки, ҳаётингдаги энг хайрли ва баракали кунлар – фақат бировдан нимадир сўрайдиган эмас, балки одамлар сенинг илмингга, тажрибангга ёки шунчаки ширин сўзингга муҳтож бўлиб, сени излаб келадиган кунларингдир.
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍4👏2
ШАРИАТ ҲУКМЛАРИ САБАБГА БОҒЛАНГАН, ҲИКМАТГА ЭМАС!
Кўпчилигимиз шариат ҳукмларини тушунишда бир нозик нуқтада чалғиймиз. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ бу масалани жуда гўзал тушунтириб берганлар: “Шариатдаги ҳар бир ҳукм сабабларга боғланган, ҳикматларга эмас”.
Бу нима дегани?
Келинг, намозни қаср қилиб ўқиш (қисқартириш) мисолида кўриб чиқамиз:
1. Сафар – бу намозни қаср қилиш учун САБАБ.
2. Машаққат (қийналиш) – бу қаср қилишнинг ҲИКМАТИ.
Хулоса шуки:
Агар ҳукм ҳикматга (машаққатга) боғлиқ бўлганида, бугунги кунда самолётда ёки шинам машиналарда, меҳмонхоналарда дам олиб юрган мусофир қийналмаётгани учун намозни тўлиқ ўқиши керак бўлар эди.
Лекин шариат ҳукми САБАБГА (сафарга) боғланган! Шунинг учун, сафарда машаққат бўлса-да, бўлмаса-да, мусофир киши намозни қаср қилиб ўқийверади.
Эслатма:
Баъзилар: “Мен сафардаман, лекин қийналганим йўқ, меҳмонхонадаман-ку, шунга тўлиқ ўқийвераман”, деб ўйлайди. Бу нотўғри! Аллоҳ берган енгилликни (рухсатни) қабул қилмаслик хато ҳисобланади. Зеро, сафарда намозни қаср қилиб ўқиш – Аллоҳнинг бандаларига берган зиёфатидир. Зиёфатни рад этиш эса одобдан эмас.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ суҳбатларидан.

❤34🔥1
12 ХИЛ ҚАЛБ
“Қалб” сўзи Қуръони каримда турли кўринишларда жами 132 ўринда зикр қилинган.
1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, турли разолатлардан пок.
«Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно», (Шуаро сураси, 89-оят).
2. Муниб қалб – доимо Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, юзланувчи.
«Раҳмондан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага», (Қоф сураси, 33-оят).
3. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи.
«Роббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир», (Мўминун сураси, 60-оят).
4. Тақий қалб – Аллоҳнинг шиорлари, ҳукмларини улуғловчи.
«...албатта бу қалбларнинг тақвосидандир», (Ҳаж сураси, 32-оят).
5. Ҳай (тирик) қалб – Аллоҳга иймон келтирган ва унга шукр қилувчи.
6. Мариз қалб – шак-шубҳа ва нифоқ каби иллатларга мубтало бўлган (касал).
«...яна қалбида касали бор тама қилиб юрмасин», (Аҳзоб сураси, 32-оят).
7. Аъмо қалб – тўғри йўл, ҳақиқатни кўрмайдиган (сўқир).
«Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур», (Ҳаж сураси, 46-оят).
8. Асим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган.
«Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир», (Бақара сураси, 283-оят).
9. Мутакаббир қалб – одамларга мутакаббирлик қилувчи, ҳаққа қарши турувчи ва у билан курашувчи.
«Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбга тамға босар", Ғофир сураси, 35-оят.
10. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва раҳмат олиб қўйилган.
«Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар», (Оли Имрон сураси, 159-оят).
11. Қосий (қаттиқ) қалб – Аллоҳни танимайдиган ва Уни зикр қилмайдиган.
«Аҳду паймонларни бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик», (Моида сураси, 13-оят).
12. Ғофил қалб – ҳаётдаги (Аллоҳ белгилаган) вазифаларини адо этишдан ғофил.
«Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма», (Каҳф сураси, 28-оят).
Аллоҳим! Қалбларимизни динингда собит қил!

❤33👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин.
Аллоҳим!
✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират,
🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик,
🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос,
✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ,
🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака,
🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин!
🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин!
☀️ Хайрли тонг, азизлар!
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

❤30👍5🥰3
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👏3😍3
#ОЯТ_ВА_ИБРАТ
ҒАМ-ТАШВИШДА ҚОЛГАН ҚАЛБГА ЮНУС АЛАЙҲИССАЛОМ ДУОСИ
Баъзан инсоннинг бошига шундай кунлар келадики, гўё барча эшиклар ёпилгандек туюлади. Ташвишлар кўпаяди, қалб сиқилади, чоралар камаяди. Инсон кимга дардини айтишни ҳам билмай қолади.
Ана шундай пайтда Юнус алайҳиссалом қиссасини эслайлик.
У зот денгиз тубида, наҳанг қорнида, туннинг зулмати ичида эдилар. Инсоний ҳисоб билан қаралса, нажот учун бирор сабаб кўринмас эди.
Аммо банданинг барча чоралари тугаган тақдирда ҳам, Аллоҳнинг раҳмати ва қудрати тугамайди. Ердаги эшиклар ёпилса ҳам, осмон эшиги ёпилмайди. Банда чин қалбдан Роббисига юзланса, ҳеч қандай зулмат унинг дуосини Аллоҳга етиб боришидан тўса олмайди.
Шунда Юнус алайҳиссалом:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака инний кунту миназ-зоолимийн», яъни:
«Сендан ўзга (ҳақ)илоҳ йўқ. Сен барча нуқсонлардан поксан. Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим», деб нидо қилдилар.
Аллоҳ таоло бу воқеани баён қилиб, сўнг:
«Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Мўминларга ҳам мана шундай нажот берамиз», деди.
(«Анбиё» сураси, 87–88-оятлар)
Қаранг, бу ердаги тасалли фақат Юнус алайҳиссаломга хос эмас. Роббимиз: «Мўминларга ҳам мана шундай нажот берамиз», деб бизга ҳам умид бермоқда.
«Соффот» сурасида эса яна бир буюк ҳақиқат айтилади:
«Агар у тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, қайта тириладиган кунгача унинг қорнида қолиб кетган бўлур эди».
(«Соффат» сураси, 143–144-оятлар)
Демак, Юнус алайҳиссаломнинг нажот дуосида буюк маънолар жамланган эди: «Лаа илааҳа иллаа анта» билан Аллоҳни ягона Илоҳ деб эътироф этдилар, «Субҳаанака» билан Уни ҳар қандай нуқсондан покладилар, «Инний кунту миназ-зоолимийн» билан эса ўз айбларини эътироф этиб, Роббиларига тавба ва тазарруъ билан юзландилар. Ана шу тавҳид, тасбеҳ ва тавба сабаб Аллоҳ таоло уларнинг дуоларини ижобат қилиб, зулматлар ичидан саломат чиқарди.
Ғам-ташвишдан қутулишни истасангиз, Юнус алайҳиссаломнинг ушбу дуосини кўп айтинг:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака инний кунту миназ-зоолимийн».
Зеро, Юнус алайҳиссаломни наҳанг қорнидаги зулматлардан чиқарган Аллоҳ бизни ҳам ғамларимиздан чиқаришга қодирдир.
Роббимиз барчамизни бошимизга тушган синовлардан иймон ва офият билан ўтказиб, ҳар қандай ғам-ташвишдан Ўзининг гўзал нажотини насиб этсин.
Омийн.
Дониёр Файз

❤16👍1
Мусибатлар мўминларнинг гуноҳларига каффорат бўлади, уларга сабр қилиш билан эса уларнинг даражалари кўтарилади.
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат
Таҳрим сураси 8-оят
Абдурроҳман Наджи қироати
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Таҳрим сураси 8-оят
Абдурроҳман Наджи қироати
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5😍1
ТОНГГИ ЗИКРЛАР
☀️ Азиз мўмин биродарим, мўмина синглим!
Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларини ва умуман сизу биз – умматни тонгги ва кечки зикрларни айтиб юришга қаттиқ тарғиб қилганлар.
Шу боис ҳадисларда:
«Ким тонг отганда ёки кеч кирганда... айтса» ёки «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда... деб айтса» каби иборалар келади.
Бу иборалардан мурод — мажбур қилиш эмас, балки умматни тонгги ва кечки зикрларга ундаш, рағбатлантириш ва аҳамиятини таъкидлашдир.
Яъни Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларни ҳам, бизларни ҳам бу зикрларни доимий айтиб юришга тарғиб қилганлар.

❤7😍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муносиб ота эмассиз, Агар...
Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
📲 @NAMOZVADUOLAR ✅
•••••••○●🍀 🌼 🕋 🌼 🍀 ●○•••••••
✅ Каналга аъзо бўлинг📲 ⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
•••••••○●
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Намозда хушу шундай бўлади
Ҳотами Асом раҳматуллоҳи алайҳдан “Намозни қандай ўқийсиз?” деб сўралганда, у зот бундай жавоб қилган: “Намоз вақти яқинлашганида яхшилаб таҳорат оламан, намоз ўқийдиган жойимга бориб ўтираман, ақлимни жамлаб, кейин намозга тураман. Каъбани икки қошим ўртасида, Сирот кўпригини оёғим остида, жаннатни ўнг томонимда, жаҳаннамни чап тарафимда, ўлим фариштасини тепамда тасаввур этиб, қўрқув ва умид билан оламлар Рабби ҳузурида тураман. Тафаккур қилиб такбир айтаман, оғир-оғир ва маъносини ўйлаб Қуръон ўқийман, тавозе билан руку қиламан, хушу билан саждага бораман. Ўнг оёғимни тик қилиб, чап оёғим устига ўтираман, намозимни ихлос ва самимият билан адо этишга ҳаракат қиламан”.

👍14❤9👎1
Forwarded from ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Бизга бу Жуманинг баракасидан насиб эт.
Ота-оналаримизни Ўзинг рози бўладиган ҳолда асра.
Фарзандларимизни солиҳ ва солиҳалардан қил.
Беморларга шифо, муҳтожларга мадад, ғамгинларга таскин бер.
Вафот этган яқинларимизни раҳматингга ол.
Юртимизга тинчлик, хонадонларимизга файзу барака ато эт.
Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад ﷺ.
Аллоҳ ҳар бир кунингизни хайрли, ҳар бир ишингизни баракали, ҳар бир дуоингизни ижобатли қилсин. Омин!
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3😍1
Forwarded from ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

❤3👍2