Narxi Qancha? ⚡️
15.5K subscribers
5.73K photos
68 videos
4.15K links
Энг сара нархлар, иқтисодий, молиявий ва статистик маълумотлар барчаси креатив тарзда ёритиб борилади.

Реклама бўйича: @NarxiQancha_adv
Download Telegram
Тошкентда жамоат транспортида юриш қанчага қимматлашади?

☑️ 1 октябрдан Тошкент автобуслари ва метросида бир марталик электрон йўлкира 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошади. Нақд тўлов эса 3 000 сўм миқдорида ўзгаришсиз қолади. Янги тарифлар Тошкент шаҳар Кенгаши қарори билан тасдиқланган.

▶️Электрон тўлов нархи бир йўла 800 сўмга ёки 47%га қимматлашмоқда. Кунига икки марта транспортдан фойдаланадиган йўловчи 22 иш кунида аввалги 74 800 сўм ўрнига 110 минг сўм сарфлайди.


🔥Ойлик абонементлар ҳам қимматлашади: фақат автобус учун тариф 160 мингдан 250 минг сўмга, автобус ва метро учун умумий тариф эса 221 мингдан 345 минг сўмга ошади.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎26🔥2⚡1👍1👏1🏆1
Шахмат олимпиадаси чемпионлари қандай мукофотланади?

☑️ Шахмат олимпиадаси чемпионларининг ҳар бирига $200 мингдан, мураббийларига эса $50 мингдан пул мукофоти берилади. Чемпионларга, шунингдек, Volkswagen Teramont Pro автомобили ва уй-жой топширилади.

▶️Парашахмат олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган шахматчиларнинг ҳар бири $50 мингдан, мураббийлар эса $12,5 мингдан пул мукофоти билан тақдирланади.


🔥Бундан ташқари, парашахмат олимпиадасида бронза медали соҳибларига Volkswagen Passat Pro автомобили ва уй-жой берилади.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎15🏆8🔥3👏3⚡1
НКМК ярим йилда 2 млрд доллардан кўп соф фойда олди

☑️ Ўзбекистонда олтин ишлаб чиқариш борасида етакчи бўлган Навоий кон-металлургия комбинати 2026 йилнинг биринчи ярмида 2 млрд 382 млн доллар соф фойда кўрди.

▶️Комбинатнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 867 млн долларга ёки 57 фоизга ошган.

🟠Соф тушуми эса 50 фоизга кўпайиб, 7 млрд 67 млн долларни ташкил этган.


🔥Тушумнинг ошишига жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилгани асосий сабаб бўлган. Маълумот учун, ушбу олти ойлик даврда комбинатда 47 тонна олтин ишлаб чиқарилган.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏9⚡2🔥2
Лидер ўқитувчилар қандай рағбатлантирилади?

☑️ Ўзбекистонда ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади. Ҳар йили 208 та туман ва шаҳардан лидер ўқитувчилар танланиб, уларнинг ҳар бирига 30 млн сўмдан мукофот берилади.

▶️Фундаментал фанлар бўйича миллий сертификат олган педагогларга 50% устама тўланади.

🟠Камида 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларнинг фарзандларига ОТМ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади, миллий ва халқаро сертификат имтиҳонлари харажатлари эса тўлиқ қопланади.


🔥Шунингдек, халқаро ва минтақавий олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчиларга тўғридан-тўғри олий тоифа берилади. Янги чоралар қарийб 100 минг нафар ўқитувчини рағбатлантириши кутилмоқда.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡4👍2🔥2👏2
UzAuto Motors’нинг даромади қанчага камайди?

☑️ UzAuto Motors 2025 йилда автомобиль сотишдан $4,081 млрд тушум олди. Бу 2024 йилга нисбатан $159 млнга ёки 3,7%га кам.

▶️Шунга қарамай, компаниянинг соф фойдаси 7,8%га ошиб, $340 млнга етган. Сўм ҳисобида бу қарийб 4,27 трлн сўмни ташкил этади.

🟠Фойда ўсишига асосий фаолиятдан ташқари молиявий даромадларнинг кўпайиши таъсир қилган.


🔥Айни пайтда UzAuto Motors’ни хусусийлаштириш жараёни ҳам бошланган бўлиб, компаниядаги давлат улушини сотиш бўйича тендер эълон қилиниши кутилмоқда.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏9👍5⚡3🔥2
Сентябрда доллар курси қандай ўзгарди?

☑️ Сентябрь ойида сўм долларга нисбатан 0,2%га қадрсизланди. Августда эса миллий валюта аксинча 1,7%га мустаҳкамланган эди.

▶️Ой давомида доллар курси энг паст даражага 15 сентябрда тушиб, 11 765,21 сўмни ташкил этди. 21 сентябрда эса курс 11 839,59 сўмгача кўтарилиб, ойлик энг юқори кўрсаткич қайд этилди.


🔥Сентябрда бошқа кўплаб валюталар ҳам долларга нисбатан қадрсизланди. Бунга АҚШда фоиз ставкалари бўйича кутилмаларнинг кучайиши асосий омиллардан бири бўлган.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6👏2⚡1👎1
Кредит олган мижозлар қандай хавфлар ҳақида огоҳлантирилади?

☑️Ўзбекистонда банклар кредит рекламалари ва шартномаларида қарзни ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида мижозларни огоҳлантириши шарт бўлади.

▶️Кредит рекламасининг камида 10% қисмида молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш жойлаштирилади.

🔵Кредит шартномасининг биринчи саҳифасида эса огоҳлантириш учун камида 30% жой ажратилиши белгиланмоқда.


🔥Қарз ўз вақтида тўланмаса, қўшимча молиявий харажатлар юзага келиши, келажакда кредит олиш имконияти ва айрим ҳолатларда Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи чекланиши мумкинлиги ҳақида ҳам мижозга маълумот берилади.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡3👎3🔥2👏2
Сентябрда Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар энг кўп қимматлашди?

☑️Сентябрь ойида мева-сабзавотлар орасида энг катта нарх ўсиши помидор (14,2%), бодринг (13,5%) ва сабзида (12,4%) кузатилди.

▶️Шунингдек, булғор қалампири 4,9%, бақлажон 4,7%, пиёз 2,6%га қимматлашди. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида тухум нархи 5,3%га ошди.

🟠Хизматлар соҳасида таълим нархлари бир ойда 4,2%, йиллик ҳисобда 5,4%га кўтарилди. Курьерлик ва жўнатмаларни етказиб бериш хизматлари эса 3%га қимматлашди.


🔥Пропан нархи ҳам сентябрда 4,2%га, йиллик ҳисобда эса 48,9%га ошди. Унинг энг юқори нархи бир литр учун 10 минг сўмга етди.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎7⚡1🔥1
Ўзбекистонлик талабалар Gemini обунасини қандай қилиб бепул олиши мумкин?

☑️ Google Ўзбекистон талабаларига йиллик қиймати $60 бўлган Gemini AI Plus обунасини бепул тақдим этади. Бу орқали талабалар сунъий интеллект хизматларининг кенгайтирилган имкониятларидан фойдаланишлари мумкин.

▶️Халқаро SheerID платформаси Ўзбекистонни расман қўллаб-қувватланадиган мамлакатлар рўйхатига киритди. Энди талабалар ушбу платформа орқали талабалик мақомини тасдиқлашлари мумкин.


🟠Талабалик мақоми муваффақиятли тасдиқланганидан сўнг, фойдаланувчилар Gemini AI Plus’дан бир йил давомида бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡7👏7🔥3👎1
Ўзбекистонда авиачипталар қанчага арзонлашади?

☑️ 16 октябрдан Ўзбекистонда ички авиақатновлар учун чипталар нархи ўртача 20%гача арзонлаштирилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

▶️Рақобат қўмитаси ва Uzbekistan Airways ҳамкорлигида ички авиақатновлар тарифлари, нархларнинг шаклланиши ҳамда йўловчилар учун хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди.


🔥Таҳлиллар натижасида авиакомпаниянинг ташиш харажатларини оптималлаштириш орқали чипталар нархини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Янги тарифлар 16 октябрдан амал қила бошлайди.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡3🔥3👏2🏆1
Янги Тошкентда қандай йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда?

☑️ Янги Тошкентда умумий қиймати $1 млрд бўлган 7 та объект фойдаланишга топширилди. Хорижий ҳамкорлар иштирокида яна $2,5 млрдлик 10 та йирик лойиҳа қурилишига старт берилди.

▶️Ҳозирга қадар ҳудудда $2 млрдлик ишлар бажарилган.

🟠Янги лойиҳалар орасида юқори технологик маҳсулотлар ва яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Deep Tech park бор.


🔥Шунингдек, Silk City, Mavj ва Marjon турар жой мажмуалари ҳамда 120 ўринли марказий шифохона бор.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡4🔥2👏2👍1
Ўзбекистонда иситиш тарифлари қанчага ошиши мумкин?

☑️Ўзбекистонда 2028 йилдан бошлаб аҳоли учун иссиқлик таъминоти тарифларини ҳар йили инфляция даражасига қараб, 10%дан ошмаган миқдорда ошириб бориш таклиф этилмоқда.

▶️Қурилиш вазирлиги барча ҳудудлар учун янги тарифларни белгилашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

🟠Шунингдек, иссиқлик энергияси таннархини 15%гача камайтириш, тармоқдаги йўқотишларни эса 2027 йил охиригача 25%га қисқартириш режалаштирилмоқда.


🔥Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф қилинган. Қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 28 октябргача давом этади.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎19⚡1👍1🔥1
Такси нархлари нега бир неча баробарга ошди?

☑️ Ўзбекистонда йирик такси агрегаторларидаги техник носозликлар ортидан бошқа такси хизматларида ҳам тиғиз вақтларда нархлар бир неча баробаргача ошгани эътирозларга сабаб бўлди.

▶️Рақобат қўмитаси нархларнинг кескин ошиш сабаблари ва агрегаторларнинг рақобат қонунчилигига риоя этишини ўрганмоқда.

🟠Шунингдек, компанияларга нарх белгилаш алгоритмларини қайта кўриб чиқиш ва сунъий қимматлашувга йўл қўймаслик бўйича мурожаат қилинди.


🔥Қўмита агрегаторлардан инсофсиз рақобатга йўл қўймасликни ҳамда ҳайдовчи ва йўловчилар учун 24 соатлик техник ёрдам хизматини таъминлашни сўради.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎5⚡3🔥3
Google Pay Ўзбекистонда расман ишга тушди

☑️ 19 октябрдан бошлаб Google Pay тўлов хизмати Ўзбекистонда расман ишга тушди. Бу ҳақда Google Cloud вакили Марчин Красуски маълум қилди.

▶️Эндиликда Android смартфон эгалари банк карталарини Google Wallet иловасига улаб, NFC орқали дўконларда телефон билан тўлов қилишлари мумкин.

🟠Бироқ хизмат ҳозирча барча банк карталарида ишламайди.


🔥Ҳар бир банк ўз карталари учун Google Pay қўллаб-қувватлашини алоҳида йўлга қўйиши керак. Шунингдек, Google Pay орқали хизматни қўллаб-қувватлайдиган сайт ва иловаларда ҳам онлайн тўловларни амалга ошириш мумкин.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡8🔥2👏2
Beeline мулкдори Perfectum алоқа компаниясини 207 млн долларга сотиб олмоқда

☑️ VEON гуруҳи (Beeline Uzbekistan эгаси) Ўзбекистонда Perfectum бренди остида фаолият юритувчи Rubicon Wireless компаниясининг 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

▶️Битимнинг умумий қиймати қарийб 207 млн долларни ташкил этади. Ушбу суммага Perfectum компаниясининг 93 млн долларга яқин қарзи ҳам киритилган.


🔥Гуруҳнинг маълум қилишича, битим жорий йилнинг октябрь ойи охиригача якунланиши кутилмоқда.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡6👍4👏3🔥2👎1
Пенсия тайинлашда қандай енгилликлар жорий этилди?

☑️ Эндиликда 2005–2016 йиллардаги иш стажини тасдиқлаш учун айрим ҳолларда архив маълумотномасини тақдим этиш талаб қилинмайди.

▶️Шунингдек, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болани парваришлаш даврини иш стажига қўшиш учун электрон тиббий хулоса етарли бўлади.

🟠Пенсияга устамалар эса энг юқори миқдорда фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз, автоматик тарзда ҳисобланади.


🔥Бундан ташқари, пенсия тўловини бошқа манзилга кўчириш учун исталган Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡3🔥2👏2👍1
Роналду қандай молиявий рекорд ўрнатди?

☑️ Криштиану Роналду фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ даромад топган тарихдаги илк футболчига айланди. Forbes маълумотларига кўра, унинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етган.

▶️Ушбу маблағга футболчининг маоши, бонуслари, реклама шартномалари ва бизнес фаолиятидан олган даромадлари киритилган.

🟠Ҳисоб-китоблар солиқлар ва бошқа харажатлар чегирилмасдан амалга оширилган.


🔥Шунингдек, Forbes прогнозларига кўра, Роналду 2026/27 йилги мавсумда яна 300 миллион доллар даромад олиши мумкин.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8👏6⚡4
Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолияти учун лицензия берилди

☑️Марказий банк Openbank акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди.

▶️Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия ҳисобланади.


🔥Қарор Марказий банк бошқаруви томонидан 2026 йил 23 октябрда қабул қилинган.

@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡4🔥2👏1