Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.55K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалар дайжести:

Болалар миллий тиббиёт марказида меҳр-саҳоват тадбири ўтказилди

Марказ профессори Насриддин Эргашевнинг 70 йиллик ҳаёт йўлига бағишланган кўрсатув эфирга узатилди

Марказ мутахассиси Нилуфар Шарипов болаларда камқонликни ўз вақтида аниқлаш бўйича муҳим тавсиялар билан бўлишди

Халқаро конгресс меҳмонлари Ольга Алейникова ҳамда Александр Румянцев Болалар миллий тиббиёт маркази фаолияти билан яқиндан танишди

Марказнинг Урология бўлими мудири Зафар Абдуллаевга, Тиббиёт фанлари бўйича Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилди

"Erudite education school"мактабининг бир қатор фаол ўқувчилари Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюришди

Урология бўлимида даволанаётган Шаҳриёрбек Ҳошимовнинг онаси марказ раҳбариятига ўз ташаккурини билдирди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍17👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Эргашев Насриддин Шамсиддиновичнинг ҳаёт йўллари, босиб ўтган излари, дард-у ҳасратлари ва қувончли хотиралари ҳақида “Инсон қадри” кўрсатуви орқали билиб оламиз.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍19👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, Болалар миллий тиббиёт марказида Корея Халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори жаноб Сунгжунг Чои ҳамда Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров ўртасида Болалар миллий тиббиёт марказининг бошқарув салоҳиятини ошириш лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍17👏5🤔1
Forwarded from SSV matbuot kotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Куни кеча Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг асосий органи — Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди.

💬 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.Худаяров ушбу воқеликнинг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт марказининг Пластик жарроҳлик бўлимида яна бир жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Натижа эса…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍37👏14
Бугун, Болалар миллий тиббиёт марказида Кореянинг Kyungpook Миллий Тиббиёт Университети (KNUH) ҳамда Болалар миллий тиббиёт маркази ўртасида телемедицина соҳасида жадал ҳамкорликни йўлга қўйиш, тиббиёт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш юзасидан меморандум имзоланди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍26👏4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, Болалар миллий тиббиёт марказида Болаларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди, "Менга умр баҳш эт" фонди ҳамда Болалар милллий тиббиёт маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг ноёб касалликлари ҳақида Биринчи миллий конференция ўтказилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍18👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт маркази Пластик хирургия бўлимида Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган беморда яна бир жиддий жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍39👏14
Ҳозироқ обуна бўлинг!

Саҳифа линки: https://x.com/bmtmuz

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фарзандлар саломатлиги барчамиз учун бирдек муҳим!”

Болалар миллий тиббиёт маркази педиатри Нилуфар Палвановнадан муҳим тавсия

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍17🤔2
Ҳушхабар!!!

Хабарингиз бор, 19-22-июнь кунлари Германиянинг Франкфурт шаҳрида CSI Foundation томонидан ташкил этилган “Халқаро интервенцион кардиологларнинг навбатдаги конференцияси” ўз ниҳоясига етди.

Конференцияда Ўзбекистон номидан Болалар миллий тиббиёт марказининг бош шифокори Шуҳрат Салоҳитдинов ҳамда Кардиология бўлими мудири Алишер Юсубовлар иштирок этдилар.

Қувонарлиси, Болалар миллий тиббиёт маркази директори Б.Умаров, бош шифокор Ш.Салоҳитдинов ҳамда Кардиология бўлими мудири А.Юсубовлар томонидан тайёрланган “Фақат артериядан фойдаланган ҳолда болаларда перимембраноз қоринча тўсиқ нуқсонини транскатетер ёпиш” мавзусидаги маьруза конференцияда энг яхшиси деб топилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏29👍16
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) нинг Республикамизда тиббиёт ҳодимларинининг имкониятларини кенгайтириш лойиҳаси доирасида Yonsei университети Соғлиқни сақлаш тизимида тўпланган ноёб тажриба ва кўникмаларни бўлишиш мақсадида икки нафар профессор Tae Hee Kim ва профессор Jung Yeon Kim билан биргаликда Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрдилар.

Ташриф доирасида, ҳамшираларининг таълим ва илмий салохиятини мустаҳкамлаш орқали соғлиқни сақлаш тизимининг сифат жихатидан ўсишини таъминлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган мақсад, клиник ҳамширалик амалиётининг ўқитилишини ривожлантиришни режалаштиришдир.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍19👏3
Forwarded from SSV matbuot kotibi
❗️Cоғлиқни сақлаш вазири ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтади

Мамлакатимизда “Ёшлар ойлиги” доирасида 21 июндан 26 июнга қадар “Вазир ва ёшлар” ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари бўлиб ўтиши белгиланган.

♻️ Ушбу тадбир доирасида:

📆 бугун 25 июнь куни

🕰 соат 17:00 да

🏛 пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида

🩺 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров иштирокида ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍6👏3
Яна бир ҳушхабар!

Энди Болалар миллий тиббиёт марказининг Instagram даги расмий саҳифаси орқали юқори малакали докторлар томонидан жонли эфир ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу орқали сиз масофадан туриб фарзандларингиз саломатлигига оид ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин бўлади.

Жонли эфирни ўтказиб юбормаслик учун Instagram даги саҳифамизга обуна бўлинг.

Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг🔻

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍32👏7