❗️“Бу операцияни ҳеч қаерда қилиб бўлмайди” дейишганди...”
🔬 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси томонидан жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари муваффақиятли йўлга қўйилгани буни яққол тасдиқлаб турибди.
🫀Куни кеча мазкур муассасада яна бир ноёб операцияга қўл урилди. Яъни кардиохирургия бўлими мутахассислари қашқадарёлик 13 ёшли беморда дунё миқёсида кам кузатиладиган юрак нуқсони, яъни эбштейн аномалияси бўйича жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди.
‼️ Юқори малака ва юксак технологияларни талаб қиладиган ушбу амалиёт усули орқали юрак қопқоғи тикланиб, унинг тузилмаси ва фаолияти меъёрий ҳолатга келтирилди.
✅ Бемор ҳозирги пайтда ўзини яхши ҳис этяпти. Табиийки, бундан унинг онаси Наргиза Султонова жуда бахтиёр.
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу хусусидаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
✅ Юртимиз тиббиётида амалга оширилаётган трансформация жараёнида янги турдаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўзлаштирилаётгани, айниқса, эътиборга молик.
🔬 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси томонидан жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари муваффақиятли йўлга қўйилгани буни яққол тасдиқлаб турибди.
🫀Куни кеча мазкур муассасада яна бир ноёб операцияга қўл урилди. Яъни кардиохирургия бўлими мутахассислари қашқадарёлик 13 ёшли беморда дунё миқёсида кам кузатиладиган юрак нуқсони, яъни эбштейн аномалияси бўйича жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди.
🔎 Бу хасталик барча юрак нуқсонларининг 0,5 фоизида учраши билан ҳам ажралиб туради. Бу ҳолатда трикуспид қопқоқ, яъни юракнинг учта пардаси нотўғри ривожланади ва натижада қон айланиши бузилади.
‼️ Юқори малака ва юксак технологияларни талаб қиладиган ушбу амалиёт усули орқали юрак қопқоғи тикланиб, унинг тузилмаси ва фаолияти меъёрий ҳолатга келтирилди.
✅ Бемор ҳозирги пайтда ўзини яхши ҳис этяпти. Табиийки, бундан унинг онаси Наргиза Султонова жуда бахтиёр.
💬 — Боламнинг касаллиги 4 ёшида маълум бўлган эди, — дейди она. — Шундан буён кўп жойларга мурожаат қилдик. Ҳатто, “Бу операцияни ҳеч қаерда қилиб бўлмайди”, деганлар ҳам топилди. Мана, қилса бўларкан-ку. Биз вилоятдаги шифокорлар тавсияси билан пойтахтга, бу марказга келдик. Келиб тўғри қилган эканмиз. Болам ҳозир жуда яхши. Бундан шодман. Фарзандим тузалишига сабабчи бўлаётган барча тиббиёт ходимларидан миннатдорман...
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу хусусидаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍50👏10
ТАБРИКЛАЙМИЗ
-
Ҳурматли
Мақсуд Арифович!
🩺 Сизни Тиббиёт фанлари доктори (DsC) илмий унвонини муваффақиятли ҳимоя қилганингиз билан Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
🔹 Ушбу юксак илмий ютуқ Сизнинг тиббиёт соҳасидаги фидокорона меҳнатингиз, изланишларингиз ва илм-фан ривожига қўшган беназир ҳиссангизнинг яна бир ёрқин натижасидир. Сизнинг илмий тадқиқотларингиз шифокорлик амалиётида муҳим ўрин тутиб, ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
☑️ Келгусидаги илмий фаолиятингизда янги марралар, мустаҳкам саломатлик ва улкан зафарлар тилаймиз!
•••••
Ҳурмат билан,
Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

👏68👍27🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦
🫀Ушбу юқори технологик жарроҳлик амалиёти орқали болакайнинг юрак қопқоғи тикланиб, унинг тузилмаси ва фаолияти меъёрий ҳолатга келтирилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу операция тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔬 Болалар миллий тиббиёт марказида яна бир ноёб операция ўтказилди. Натижада дунёда кам учрайдиган юрак нуқсони, яъни эбштейн аномалиясига чалинган 13 ёшли бемор соғлом ҳаётга қайтди.
🫀Ушбу юқори технологик жарроҳлик амалиёти орқали болакайнинг юрак қопқоғи тикланиб, унинг тузилмаси ва фаолияти меъёрий ҳолатга келтирилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу операция тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👏25👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️
🔬 Операция, требующая высокой квалификации и применения современных технологий, позволила восстановить структуру и функции сердечного клапана, приведя их в нормальное состояние.
📹 Подробности в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❗️В Национальном детском медицинском центре еще одна уникальная операция была проведена успешно. В результате 13-летний пациент с редким заболеванием — аномалией Эбштейна — вернулся к здоровой жизни.
🔬 Операция, требующая высокой квалификации и применения современных технологий, позволила восстановить структуру и функции сердечного клапана, приведя их в нормальное состояние.
📹 Подробности в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👏10👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАЛАРДА СЕМИЗЛИК
-
🔍 Семизликнинг асосий сабаблари:
🍔 Нотўғри озиқланиш – юқори калорияли, ёғ ва шакарга бой маҳсулотларнинг ортиқча истеъмоли.
📱 Жисмоний фаоллик камлиги – телефон, планшет ва телевизор қаршисида узоқ вақт ўтказиш.
🧬 Генетик мойиллик – агар ота-онанинг вазни ортиқ бўлса, болада ҳам шундай хавф мавжуд.
🩺 Гормонал ўзгаришлар – эндокрин тизим билан боғлиқ муаммолар.
😔 Психологик омиллар – стресс ва руҳий зўриқиш ортиқча овқатланишга сабаб бўлиши мумкин.
•••••
Болалар миллий тиббиёт маркази эндокринолог шифокори Элбек Маматқулов бу ҳақида батафсил маълумот берди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
-
⚠️ "Болам семириб кетяпти, нима қилиш керак?" – бугунги кунда кўплаб ота-оналарни ўйлантираётган саволлардан бири. Семизлик болалар саломатлигига жиддий таъсир қилиши мумкин, шунинг учун унинг сабабларини билиш ва олдини олиш муҳим.
🔍 Семизликнинг асосий сабаблари:
🍔 Нотўғри озиқланиш – юқори калорияли, ёғ ва шакарга бой маҳсулотларнинг ортиқча истеъмоли.
📱 Жисмоний фаоллик камлиги – телефон, планшет ва телевизор қаршисида узоқ вақт ўтказиш.
🧬 Генетик мойиллик – агар ота-онанинг вазни ортиқ бўлса, болада ҳам шундай хавф мавжуд.
🩺 Гормонал ўзгаришлар – эндокрин тизим билан боғлиқ муаммолар.
😔 Психологик омиллар – стресс ва руҳий зўриқиш ортиқча овқатланишга сабаб бўлиши мумкин.
•••••
Болалар миллий тиббиёт маркази эндокринолог шифокори Элбек Маматқулов бу ҳақида батафсил маълумот берди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍21👏3
ХОЛТЕР МОНИТОРИНГ
-
❓ Қачон Холтер мониторинг ўтказилади?
🩺 Холтер мониторинг қандай хасталикларни аниқлайди?
🔍 Холтер мониторинг қандай ишлайди?
⚠️ Холтер мониторингнинг хавфи борми?
Шахноза Арипова
Болалар миллий тиббиёт маркази Электрокардиография ва Холтер шифокори
•••••
Батафсил...

👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🫀 Болалар Миллий Тиббиёт Маркази интервенцион кардиологлари томонидан яна бир қийин жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди — Кўп марталик МПП дефектини ёпиш.
-
✅ Сўнгги йилларда юртимиз тиббиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида кўплаб ноёб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда. Замонавий технологиялар ва юқори малакали мутахассислар саъй-ҳаракатлари туфайли яна бир мураккаб амалиёт ўз ечимини топди.
📽 Батафсил лавҳада...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
-
✅ Сўнгги йилларда юртимиз тиббиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида кўплаб ноёб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда. Замонавий технологиялар ва юқори малакали мутахассислар саъй-ҳаракатлари туфайли яна бир мураккаб амалиёт ўз ечимини топди.
📽 Батафсил лавҳада...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍29👏6
📢 2024-йилнинг "Энг яхши" ҳудудий тиббиёт марказига овоз беринг! 🏆
•••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб билган ҳудудий тиббиёт марказига овоз беринг! ✅
***
📅 Овозлар 2025 йилнинг 10-март кунига қадар қабул қилинади.
Овоз бериш учун устига босинг
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
•••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб билган ҳудудий тиббиёт марказига овоз беринг! ✅
***
📅 Овозлар 2025 йилнинг 10-март кунига қадар қабул қилинади.
Овоз бериш учун устига босинг
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍48👏45⚡11
🌏 Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро ҳамкорлик доирасида муҳим учрашув бўлиб ўтди!
-
🤝 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров MAX Health компаниясининг Халқаро тадбиркорлик бўйича бош директори жаноб Йоги Триведини қабул қилди.
💊 Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий тиббий инновацияларни жорий этиш ҳамда илғор даволаш усулларини клиник амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан кенг қамровли музокаралар олиб борилди.
☑️ Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки,томонлар ўртасида тиббий усулларни жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда болажонларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида марказга тўғридан тўғри 1 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш бўйича келишувни дастлабки босқичи ҳам бошланди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
-
🤝 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров MAX Health компаниясининг Халқаро тадбиркорлик бўйича бош директори жаноб Йоги Триведини қабул қилди.
💊 Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий тиббий инновацияларни жорий этиш ҳамда илғор даволаш усулларини клиник амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан кенг қамровли музокаралар олиб борилди.
📈 MAX Health – халқаро миқёсда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар ва инновацион даволаш усулларини жорий этишда етакчи корпорациялардан бири ҳисобланади.
☑️ Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки,томонлар ўртасида тиббий усулларни жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда болажонларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида марказга тўғридан тўғри 1 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш бўйича келишувни дастлабки босқичи ҳам бошланди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍24❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
-
📺 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги марказ кардиошифокорлари «Ўзбекистон» телеканалининг «Ҳаста бўлманг!» кўрсатувида жонли эфирда иштирок этмоқдалар.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
-
📺 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги марказ кардиошифокорлари «Ўзбекистон» телеканалининг «Ҳаста бўлманг!» кўрсатувида жонли эфирда иштирок этмоқдалар.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
🔥21👍15👏15⚡3🤗2🤝1
🔴 🟦🟦🟦
❗️Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси 4 йўналиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди
➡️ Аниқ айтадиган бўлсак, лаборатория жамоаси Британиянинг етакчи халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастурида иштирок этиб, 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритди.
⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:
🟣 Ойлик клиник кимё дастури (Monthly Clinical Chemistry Programme) — биокимёвий таҳлилларда аниқлик ва ишончлиликни таъминлаш;
🟣 Ойлик гематология дастури (Monthly Haematology Programme) — қон таҳлилларида юқори сифат ва самарадорликни кафолатлаш;
🟣 Коагуляция дастури (Coagulation Programme) — қон ивиш жараёнларини баҳолашда халқаро андозаларга риоя этиш;
🟣 Ойлик иммунтаҳлил дастури (Monthly Immunoassay Programme) — иммунологик таҳлилларда ишончли натижаларни таъминлаш.
📌 Айтиш жоизки, Ўзбекистондан юборилган намуналар юқори аниқлик билан таҳлил қилинди ва марказ лабораторияси халқаро талабларга жавоб бериши қайд этилди.
📋 Қувонарлиси шундаки, дунё бўйича кам сонли лабораторияларга ана шу турдаги сертификатлар насиб этган.
♻️ Бу муваффақиятдан руҳланган марказ жамоаси сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилмоқда.
‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❗️Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси 4 йўналиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди
✅ Ўзбекистон тиббиётида амалга оширилаётган трансформация жараёни халқаро миқёсда ҳам тез-тез эътироф этиб келинмоқда. Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси шундай юксак эътирофга сазовор бўлди.
➡️ Аниқ айтадиган бўлсак, лаборатория жамоаси Британиянинг етакчи халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастурида иштирок этиб, 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритди.
⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:
🟣 Ойлик клиник кимё дастури (Monthly Clinical Chemistry Programme) — биокимёвий таҳлилларда аниқлик ва ишончлиликни таъминлаш;
🟣 Ойлик гематология дастури (Monthly Haematology Programme) — қон таҳлилларида юқори сифат ва самарадорликни кафолатлаш;
🟣 Коагуляция дастури (Coagulation Programme) — қон ивиш жараёнларини баҳолашда халқаро андозаларга риоя этиш;
🟣 Ойлик иммунтаҳлил дастури (Monthly Immunoassay Programme) — иммунологик таҳлилларда ишончли натижаларни таъминлаш.
📊 Маълумки, RIQAS дастури дунёдаги энг йирик ташқи сифатни баҳолаш (EQA) тизими бўлиб, 140 га яқин мамлакатдаги 76 мингдан зиёд лаборатория иштирокида ташкил этилади. Мазкур дастур тиббий таҳлилларнинг халқаро стандартларга мослигини баҳолашда етакчилиги билан ажралиб туради.
📌 Айтиш жоизки, Ўзбекистондан юборилган намуналар юқори аниқлик билан таҳлил қилинди ва марказ лабораторияси халқаро талабларга жавоб бериши қайд этилди.
📋 Қувонарлиси шундаки, дунё бўйича кам сонли лабораторияларга ана шу турдаги сертификатлар насиб этган.
🔎 Шунинг ўзиёқ Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси нафақат мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда ҳам ишончли таҳлил масканларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди.

👍20👏19🔥4❤3⚡2