Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.58K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🤝 Болалар миллий тиббиёт маркази ва KOFIH жамғармаси ҳамкорлиги

👨‍⚕️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Кореянинг KOFIH фонди вакили жаноб Жинпё Хонг ҳамда марказнинг "Сифат назорати ва беморлар хавфсизлиги" (QPS) бўлими жамоасини қабул қилди.

✅ Учрашувда марказнинг JCI (Joint Commission International) халқаро аккредитациясидан муваффақиятли ўтгани ва ҳозирда унинг қайта ҳимоясига тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.

🌍 JCI аккредитациясини сақлаб қолиш — Болалар Миллий Тиббиёт Марказининг беморлар хавфсизлиги ва тиббий хизмат сифатига бўлган юқори эътиборини намоён этади. Бу глобал миқёсда марказнинг нуфузини оширишга хизмат қилиб, халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди.


💡 Марказда QPS бўлими фаолиятини такомиллаштириш орқали эса янги тажрибалар, инновацион технологиялар ва илғор билимларни татбиқ этиш имконияти яратилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍14
🌞 Витамин D — инсон организми учун аҳамияти ва фойдалари 🦴💪

Витамин D инсон организми учун жуда муҳим бўлиб, унинг бир нечта асосий вазифалари мавжуд:


1️⃣ • Витамин D кальций ва фосфорнинг сўрилишини яхшилайди, бу суякларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди.

2️⃣ • Витамин D иммун тизимининг тўғри ишлашини таъминлайди ва инфекцияларга қарши курашишда ёрдам беради.

3️⃣ • Витамин D мушакларнинг кучли ва самарали ишлашини таъминлайди.

4️⃣ • Ҳужайраларнинг ўсиши, ривожланиши ва табиий йўқолиш жараёнларини тартибга солишда иштирок этади.

5️⃣ • Витамин D ёллиғланиш жараёнларини назорат қилади.

☀️ Витамин D манбалари:
✅ Қуёш нури (керакли миқдорда)
✅ Ёғли балиқлар 🐟
✅ Тухум сариғи 🥚
✅ Бойитилган озиқ-овқатлар 🥛
✅ Зарур ҳолларда витамин D қўшимчалари 💊


-
👨‍⚕️ Элбек Маматқулов
* Болалар миллий тиббиёт маркази эндокринолог шифокори

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍59❤7🔥5👏2🤗2
❓Болаларни боғчага қабул қилишда қандай тиббий маълумотномалар талаб қилинади?

✅ Боғчадаги қувноқ муҳит жажжи ўғил-қизларнинг шахс сифатида шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Айниқса, уларнинг жамиятга тез мослашиши, жисмоний, ақлий ва маънавий камолоти бевосита ана шу маскан билан боғлиқ.


📝 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги тегишли қарорига мувофиқ мамлакатимизда умумий турдаги давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Хусусий мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ёши ва тартиби эса ушбу маскан томонидан мустақил белгиланади.

❓ Хўш, бу жараёнда ота-оналардан қандай тиббий маълумотномалар талаб этилади?

👩‍⚕️ Мазкур саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди.

🩺 — Боғча ёши болаликнинг энг муҳим даври, — дейди мутахассис. — Шу боис юртимизда жажжи ўғил-қизлар саломатлигини асраш, улар ўртасида касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👶 Хусусан, бугунги кунда болаларни МТМга қабул қилишда ота-оналардан бир нечта тиббий маълумотномалар талаб қилинади.

💻 Амалдаги тартибга кўра, айни пайтда туғуруқ комплексларида чақалоқ дунёга келгач, тўғридан тўғри ота-онанинг яшаш манзили бўйича рўйхатга олинади ва автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази орқали мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади.


📲 Бола 3 ёшга тўлгач, ДХМ томонидан ота-онанинг мобил телефонига фарзандини боғчага жойлаштириш учун навбати келгани ҳақида SMS-хабарнома юборилади.

🟣 Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги тегишли буйруғига биноан 026-шаклдаги тиббий маълумотнома олиш учун бола ҳудудий оилавий поликлиникада йўлланма асосида стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, оила шифокори томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

🌡 Умумий қон ва пешоб ҳамда 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллар олинади.

💉Қолаверса, бола Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекция каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади. Шу билан бирга, ота-оналардан фарзандини гепатит А га қарши эмлаш тавсия этилади.


🔬 Вакцина олишга қарши кўрсатмалар (перинатал ҳолатлар, жароҳатлар, инфекцион ёки сурункали касалликлар, аввалги эмлаш препаратларига реакциялар ёки асоратлар, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялар) бўлса, реабилитация ва соғломлаштириш жараёнларидан сўнг эмлаш тадбирлари ўтказилади.

‼️ Агар болада церебрал фалаж, талваса ва эпилепсия синдроми ҳамда руҳий хасталиклар аниқланса, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тавсия қилинади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍43❤3⚡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💉 Сколиоз касалиги - жарроҳлик амалиётида анестезиолог шифокорнинг роли
-

👨‍⚕️ Элдор Куралов
* Болалар миллий тиббиёт маркази анестезиолог шифокори

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍29👏6🔥4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Бола безовталанганда она сутини текширтириш керакми?

-
Камола Каххарова
* Педиатр

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍29⚡2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
-
☑️ Ҳиндистоннинг "Neo Institute of Medical Sciences and Technology" университети вакиллари билан учрашув

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍21
🇺🇿🇮🇳 Ўзбекистон-Хиндистон
-

Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Ҳиндистоннинг "Neo Institute of Medical Sciences and Technology" университети директори Dr.Burra Divya Sunitha Raj билан учрашди.

📌 Учрашувда икки давлат ўртасида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, марказ қошида нуфузли халқаро олийгоҳлар филиалларини очиш ва суяк илиги трансплантациясига ихтисослашган марказ ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

❗️Учрашувнинг энг муҳим жиҳати, дунёнинг энг ривожланган мамлакакатлари тиббиётида фойдаланилаётган ва Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган ГАММА пичоғини Болалар миллий тиббиёт марказига олиб келиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍26🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

✅ Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси Британиянинг халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастури доирасида 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритганидан хабарингиз бор.


❓ Хўш, у қандай тамойиллар асосида берилади?

❓ Бу эътироф марказ учун қандай имкониятлар тақдим этади?

❓ Муваффақиятдан руҳланган муассаса жамоаси эндиликда нималарни кўзламоқда?


📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

🔬 Команда лаборатории Национального детского медицинского центра получила сертификат Certificate of Participation в четырех направлениях в рамках британской международной программы RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme).


🏥 На церемонии вручения сертификатов, состоявшейся в данном медицинском учреждении, приняли участие представители Министерства здравоохранения и коллектив центра.

📹 Подробнее об этом в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍19❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Хаста бўлманг!
-

☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров ҳамда марказ кардиошифокорлари «Ўзбекистон» телеканалининг «Ҳаста бўлманг!» кўрсатувида жонли эфирда иштирок этдилар.

🎞️ Батафсил лавҳада

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍20👏4
⁉️ Болаларни ўз вақтида эмлатиш нима учун муҳим?
-

Нилуфар Шарипова
*Болалар миллий тиббиёт маркази педиатр шифокори

💬 Эмлаш – болаларни турли хавфли инфекцион касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг самарали усулидир. Вақтида эмланмаган болалар бир қатор жиддий касалликлар ва уларнинг асоратларига дуч келишлари мумкин.


Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍20❤3