Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.58K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🌺 Эъзоздасиз Аёллар!
-
🔸8-март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Болалар миллий тиббиёт марказининг фидойи аёл ҳодимлари учун байрам тадбири ўтказилди.

☑️ Тиббиёт соҳасида ўз меҳнати, билим ва меҳрибонлиги билан болалар саломатлиги йўлида хизмат қилаётган мутахассисларимиз доимо эътибор ва эъзозга лойиқ. Уларга байрам муносабати билан чуқур ҳурмат ва миннатдорлик изҳор этилди.

🔘 Тадбир давомида ходимларга табриклар йўлланиб, эсдалик совғалари топширилди.

✅ Байрам муносабати билан марказда доимий фаолият олиб борувчи 450 нафар аёл ходимларга пул мукофотлари топширилди.

🇺🇿 Шунингдек, марказнинг бир гуруҳ ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдирланиб, уларнинг болалар саломатлигини сақлаш йўлидаги фидокорона меҳнати эътироф этилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏32👍20❤1🔥1
🌺 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
-
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍12🔥2❤1🤝1🤗1
❗️Азиз ва дилбар опа-сингиллар!

❗️Тиббиёт соҳасининг мунис ва муҳтарама аёллари!

💐 Диёримизга кириб келган фасли навбаҳорнинг шукуҳли айёми — Халқаро хотин-қизлар байрами билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


✅ Аёл зоти азал-азалдан меҳр-шафқат, нафосат, садоқат тимсоли бўлиб келган. Шу маънода, ҳаётимизни эзгулик нури билан мунаввар этаётган, оилаларимиз файзу фариштаси бўлган мўътабар аёлларимизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз.

📌 Зотан, Ватанимиз тараққиётида, жамиятимиз ҳаётида, айниқса, халқимиз саломатлигини асрашда уларнинг ўрни беқиёс.


👩🏻‍⚕️Хусусан, бугун тиббиёт тизимида қўли енгил шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар нафақат дори-дармон, балки ширин сўзи билан минглаб беморлар қалбига умид ва ишонч, хаста кўнгилларга ҳаёт қувончини ҳадя этмоқда.

🟣 Оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, халқимиз саломатлиги йўлида фидокорна хизмат қилаётган бу опа-сингилларимизнинг меҳнати доимо давлатимиз диққат-эътиборида.

✍️ Жумладан, куни кеча муҳтарам Президентимиз фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар сафида оқ халат соҳибаларининг ҳам борлиги бунинг яққол тасдиғидир.


❗️Ҳурматли тиббиёт ходималари!

🌹Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни гўзал ва дилбар айём билан чин дилдан табриклайман.

🌺 Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, кўтаринки кайфият тилайман.

🪷 Доимо оилангиз ва фарзандларингиз ардоғида бўлинг! Ҳаётингиз ҳамиша бахт ва қувончга тўлсин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍11❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта қизни ўқитсак бутун оилага таълим берган бўламиз - Шавкат Мирзиёев

"Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари" дейди Президенти Шавкат Мирзиёев.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍22👏2❤1
⁉️ Нурланиш диагностикасидан қўрқиш керакми? 🤔

Кўпинча беморлар рентген, КТ, ПЭТ/КТ, сцинтиграфия каби текширувлар соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин, деб хавотир оладилар. Лекин бу ҳақиқатга қай даражада яқин?

💡 Келинг, нурланиш диагностикаси ҳақидаги мувозанатли ва илмий асосланган фактларни кўриб чиқамиз!

-
Акром Хикматов
* Болалар миллий тиббиёт маркази ядровий тиббиёт бўлими мудири

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍29⚡3❤2🔥1
📢 2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲУДУДИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ АНИҚЛАНДИ! 🏆

🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган "2024 йилнинг энг яхши ҳудудий тиббиёт маркази" сўровномаси якунланди! 🏅

📊 Умумий овозлар сони: 48 061 ✅

Минглаб юртдошларимиз иштирок этган сўровнома натижасига кўра, энг яхши тиббиёт марказлари аниқланди:


🥇 1-ўрин – Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 13 704 овоз (28.5%)
🥈 2-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 9 842 овоз (20.5%)
🥉 3-ўрин – Жиззах вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 9 402 овоз (19.6%)

🔹 Совриндорлар 2-3 май кунлари Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллигига бағишланган юбилей конгресси доирасида тақдирланади.

🇰🇷 1-ўринни олган марказ раҳбарига Корея давлатида бепул малака ошириш сертификати берилади!

🎁 Бошқа ғолибларга қимматбахо совғалар тақдим этилиши кўзда тутилган.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍32👏9😱5❤2⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Гапирмасак бўлмайди
-

📺 "Миллий" телеканали "Гапирмасак бўлмайди" ток-шоусида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍21👏3🔥2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан
-
📺 "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ўзбекистон вақти билан" дастурида Болалар Миллий Тиббиёт Марказида амалга оширилаётган буюрак кўчириб ўтказиш амалиётлари ҳақида сўз борди.

🏥 Дастурда марказ директори Бахтиёржон Умаров иштирок этиб, болалар трансплантологияси, замонавий хирургик усуллар ва Республикамиздаги орган кўчириб ўтказиш соҳасидаги ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍8🔥4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Гапирмасак бўлмайди
-
🔸 Жарроҳлик амалиётидан кейин беморнинг бўйи 10 сантиметргача ўсди

••••
🔸 Болалар миллий тиббиёт марказида дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида қилинадиган жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун барча шароитлар бор

-
Талъат Алиев

* Болалар миллий тиббиёт маркази ортопед шифокори

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍16👏7
🧍 Болаларда умуртқа поғонасининг қийшайиши туғма нуқсони (сколиоз)

Умуртқа поғонасининг туғма қийшайиши (сколиоз) – бола туғилгандан бошлаб кузатиладиган ва умуртқанинг нотўғри шаклланиши ёки ривожланишидаги туғма нуқсонлар сабабли юзага келадиган патологиядир. Ушбу касаллик вақт ўтиши билан ривожланиб, боланинг умумий саломатлиги ва ҳаракатланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.

-
Талъат Алиев

* Болалар миллий тиббиёт маркази ортопед шифокори

🩺 Сколиознинг сабаблари
🔹 Ҳомила ичида умуртқа поғонасининг нотўғри шаклланиши
🔹 Умуртқа суякларининг тўлиқ ривожланмаслиги ёки нотўғри ўсиши
🔹 Генетик омиллар ва ирсий мойиллик

📌 Белгилари
👶 Янги туғилган чақалоқларда:
✔️ Умуртқа поғонасининг бир томонга қийшайиши
✔️ Гавданинг нотеккис шаклланиши
✔️ Умуртқа соҳасида қўшимча бурмалар ёки ғадир-будирлик

🧒 Каттароқ болаларда:
✔️ Гавданинг бир томонга оғиб қолиши
✔️ Бел ва елкалар симметриясининг бузилиши
✔️ Нафас олиш қийинлиги ва чарчоқ

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍22❤3🤝2
🍼 Она сутини қандай кўпайтириш мумкин?

Она сути янги туғилган чақалоқ учун энг муҳим озиқ ҳисобланади. Сут таркибидаги озуқа моддаларининг мувозанати, иммунитетни мустаҳкамловчи хусусиятлари ва ҳазм қилишга енгиллиги уни ноёб қилади. Аммо айрим оналар сут миқдорининг камлигидан хавотирланишади. Аслида, она сутини табиий усуллар ёрдамида кўпайтириш мумкин!

-
Дилфуза Мирзаҳмедова

* Неонатолог

📌 Лактацияни оширишнинг асосий тамойиллари
🔹 Кўпроқ эмизиш
Она сути талабга қараб ишлаб чиқарилади. Бола қанча кўп эмса, шунча кўп сут ажралади. Шунинг учун талаб бўйича эмизиш жуда муҳим. Туғруқдан кейинки дастлабки ҳафталарда ҳар 2-3 соатда эмизиш тавсия этилади.

🔹 Кўкракни тўлиқ бўшатиш
Кўкрак тўлиқ бўшатилмаса, организм унга эҳтиёж йўқ деб ўйлаб, камроқ сут ишлаб чиқаради. Ҳар бир эмизиш жараёнида болани навбатма-навбат иккала кўкрак билан эмизиш тавсия этилади. Агар чақалоқ сутни тўлиқ сўриб олмаса, ортиқча сутни чиқариб ташлаш фойдали бўлади.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍9👏6❤3