Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.59K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Соғ бўлинг
-

🩺 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлардан муҳим тавсиялар

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏12👍4
⁉️ Болаларга қўл ювиш одатлари ва тоза овқатланишни ўргатиш орқали нималарга эришиш мумкин?

Болалар гигиена қоидаларига риоя қилишни ўрганишлари орқали уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва турли касалликларнинг олдини олиш мумкин. Хусусан, қўл ювиш ва тоза овқатланиш одатларини шакллантириш қуйидаги натижаларга олиб келади:


1️⃣ Инфекцион касалликларнинг олдини олиш
Болалар қўлларини мунтазам ювиш орқали шамоллаш, ичак инфекциялари ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мумкин. Қўллар кўплаб бактериялар ва вирусларни тарқатади, шунинг учун уларни совун билан ювиш муҳимдир.

2️⃣ Овқат ҳазм қилиш муаммоларининг камайиши
Кир қўллар билан овқатланиш ёки яхши ювилмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Тоза овқатланиш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали боланинг овқат ҳазм қилиш тизими соғлом бўлади.

Батафсил...
-
Дилбар Каттаева

* Педиатр

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍15🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эзгу ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида юртимизда, бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб дуолар қиламиз".
—
"В священный месяц Рамазан, когда сбываются все добрые надежды, мы возносим молитвы, чтобы в нашей стране, во всем мире всегда царили мир, взаимопонимание и доброта".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍9❤3👏2
📌 Болаларни жисмоний фаолликка ўргатишнинг фойдали усуллари

Жисмоний фаоллик болаларнинг соғлом ривожланиши учун жуда муҳим. Мунтазам ҳаракатланиш иммунитетни мустаҳкамлайди, мушак ва суякларни ривожлантиради, кайфиятни яхшилайди ва стрессни камайтиради. Қуйида болаларни жисмоний фаолликка жалб қилишнинг самарали усуллари билан танишинг.


1️⃣ Ота-оналар намунаси муҳим
Болалар ота-оналарининг ҳаракатларини кузатиб, ўрганадилар. Агар сиз ўзингиз ҳам жисмоний фаоллик билан шуғуллансангиз (юриш, югуриш, гимнастика), болалар ҳам сизга эргашади.

2️⃣ Ҳаракатлантирувчи ўйинлар ўйнанг
🔹 Югуриш, сакраш, тўп ўйинлари
🔹 “Қувлашмачоқ”, “Арқон тортиш”, “Сакраб юриш” каби ўйинлар
🔹 Велосипед ҳайдаш ёки самокат учиш
-
Камола Каххарова

* Педиатр

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍10👏2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Рамазан хайита"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👏3
⁉️ Болаларда тиш чиқиш даври ва ота-оналар нимага эътибор беришлари керак? 🦷👶
-
Рафика Маликова
*Неонатолог

Болаларда тиш чиқиш жараёни қачон бошланади?
Болаларда биринчи сут тиши одатда 4-7 ойликда чиқишни бошлайди. Бироқ бу ҳар бир болада индивидуал равишда кечиши мумкин.


🦷 Тиш чиқиш тартиби:

✅ 6-10 ой – Олдки пастки икки тиш

✅ 8-12 ой – Олдки юқори икки тиш

✅ 9-13 ой – Юқори ёнки кескичлар

✅ 10-16 ой – Пастки ёнки кескичлар

✅ 13-19 ой – Биринчи кичик молярлар

✅ 16-23 ой – Канайнлар (тешувчи тишлар)

✅ 23-33 ой – Иккинчи кичик молярлар

‼️ 3 ёшгача болада 20 та сут тиши чиқиб бўлиши керак.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍22❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Махсус репортаж
-
🏥 Тиббиёт ривожи: Болалар миллий тиббиёт марказида мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилмоқда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤8👍8🔥1
📱 ГАДЖЕТЛАРНИНГ БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИРИ
-
👩‍⚕️Ирода Эргашева

* Офтальмолог

Бугунги кунда болалар кўп вақтини смартфон, планшет ва компьютер олдида ўтказмоқда. Бу эса уларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


📌 САЛБИЙ ТАЪСИРИ

🔹 Кўриш қобилиятининг пасайиши

Гаджет экранига узоқ вақт тикилиб ўтириш кўз чарчаши, қурғоқлик ва ёруғликка сезгирликни оширади. Бу ҳолат кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин.

🔹 Уйқу бузилиши

Кечаю кундуз экранга тикилиш мелатонин гормони ишлаб чиқарилишини камайтиради, бу эса уйқусизликка олиб келади.

🔹 Жисмоний фаолликнинг пасайиши

Болалар кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Гаджетларга қарамлик семизлик, умуртқа муаммолари ва юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

🔹 Руҳий соғлиққа таъсири

Гаджетлардан узоқ фойдаланиш болаларда диққат пасайишига, хотира ва тафаккурнинг сустлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍16👏3🔥2❤1
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍15❤4👏1
Уйда биринчи ёрдам: ота-оналар билиши керак бўлган қоидалар

Болалар тез-тез кичик жароҳатлар олиши, касалликлар ёки бахтсиз ҳодисаларга учраши мумкин. Ота-оналар фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни билиши жуда муҳим. Қуйидаги қоидалар болангиз соғлиғини сақлашда ёрдам беради.

-
Фаррух Содиқов

* Педиатр

1. Яралар ва кесиклар
🩹 Ярани тозалаш – Агар бола кесилган бўлса, ярани совуқ сув ва антисептик билан тозаланг.

🩸 Қон кетишини тўхтатиш – Қон кетишини тўхтатиш учун стерил бинт ёки пахта босиб туринг.

🔗 Яраларни боғлаш – Инфекция тушмаслиги учун яра устига стерил бинт ёпинг.

2. Куйишлар
🔥 Совуқ сув остида ушлаш – Кичкина куйишларда зарарланган жойни 10-15 дақиқа давомида совуқ сув остида ушланг.

🚫 Ёғ ёки тиш пастаси суртманг – Бу терига зарар етказиши мумкин.

🩹 Стерил боғлам қилиш – Инфекция тушмаслиги учун куйган жойни тоза бинт билан ёпинг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍24👏2
"Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар" халқаро форуми
-

📅 2-3 май, 2025 йил
📍 Tashkent City Hilton меҳмонхонаси

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Болалар Миллий Тиббиёт Марказининг 5 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ушбу нуфузли халқаро форум болалар тиббиёти соҳасидаги энг долзарб муаммолар, илғор инновациялар ва замонавий даволаш усулларини муҳокама қилиш учун йирик мутахассислар ва соҳа экспертларини бир майдонга жамлайди.


Форум доирасида:
✅ Болалар тиббиётидаги замонавий технологик ютуқлар
✅ Болалар касалликларини эрта аниқлаш ва даволашдаги инновацион ёндашувлар
✅ Тиббий хизматларнинг сифатини ошириш ва халқаро тажриба алмашиш

Ташриф буюрувчилар:
🔹 Болалар тиббиёти бўйича халқаро ва маҳаллий мутахассислар
🔹 Жаҳоннинг етакчи клиникалари ва тиббиёт марказлари вакиллари
🔹 Илмий тадқиқотчилар ва соҳа экспертлари

📃 Батафсил маълумот учун: Устига босинг

📌 Форумга рўйхатдан ўтиш учун QR-кодни сканер қилинг

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍19❤3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ҳудуд
-
⁉️ Болаларни қандай маҳсулотлар билан овқатлантириш керак?

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤5👍4
Болаларда туғма нуқсонлар ва уларнинг эрта ташхиси

Tуғма нуқсонлар – бу боланинг ҳомиладорлик даврида ривожланиш жараёнида юзага келадиган жисмоний ёки функционал ўзгаришлар бўлиб, улар боланинг соғлигига таъсир қилиши мумкин. Ушбу нуқсонлар ҳар 1000 та чақалоқдан тахминан 25-30 тасида учрайди.

-
👩🏻‍⚕️ Вазира Маллаева
* Радиолог, УЗД шифокори

Туғма нуқсонларнинг сабаблари
Туғма нуқсонларнинг аниқ сабаби кўп ҳолларда номаълум бўлса-да, қуйидаги омиллар уларнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин:
🔹 Генетик омиллар – ирсий касалликлар ёки хромосома аномалиялари
🔹 Экологик таъсирлар – ҳомиладорлик вақтида зарарли моддаларга таъсир қилиш (масалан, радиация, токсинлар, дорилар)
🔹 Инфекциялар – ҳомиладорлик пайтида қизилча, ситомегаловирус ёки зардоб гепатити каби инфекциялар
🔹 Овқатланиш муаммолари – ҳомиладорлик даврида фолий кислотаси ва бошқа муҳим микроэлементларнинг етишмовчилиги

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍16👏3❤2
🌟 Болалар имунитетини кучайтириш бўйича 10 та маслахат! 🌟

Болалар соғлом ва кучли иммун тизимига эга бўлиши учун қуйидаги оддий, лекин самарали маслаҳатларни эслатиб ўтамиз:

👩🏻‍⚕️ Камола Каххарова
* Педиатр

1️⃣ Соғлом овқатланиш
Мева, сабзавотлар, оқсил ва тўла манбаларига бой таомлар иммунитетни кучайтиради.

2️⃣ Етарлича уйқу
Болаларга кунига 9–12 соат уйқу керак! Тинч ухлаш иммун тизими учун жуда муҳим.

3️⃣ Жисмоний фаоллик
Ҳар куни фаол ҳаракат ва спорт билан шуғулланиш болалар иммунитетини яхшилайди.

4️⃣ Қуёш нури ва D витамини
Очиқ ҳавода юриш орқали организми D витамини ишлаб чиқаради ва бу иммунитетни мустақамлайди.

5️⃣ Гигиенага риоя қилиш
Қўлларни ювиш, тоза ичимлик суви ва гигиеник одатлар саломатликни яхшилайди.

6️⃣ Сув ичиш режими
Болалар учун кун давомида 1–1,5 литр сув ичиш зарур. Сув организмдаги зарарланган моддаларни чиқариб юборлади.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍21❤2🔥2👏2⚡1
🌍 Халқаро давра суҳбати: Илм ва тажриба алмашинуви!

Куни кеча, пойтаҳтимиздаги Hotel Inspira-S Tashkent меҳмонҳонасида “I-турдаги нейрофиброматоз ва плексиформ нейрофибромалар” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Болалар Миллий тиббиёт маркази мутахассислари ва Россия Федерациясидан таклиф этилган экспертлар мураккаб ва долзарб мавзуларни муҳокама қилишди.


Учрашувда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
• I-турдаги нейрофиброматознинг клиник кўринишлари
• Замонавий ташхис усуллари
• Даволашнинг самарали ёндашувлари
• Беморларни кузатиш ва йўналтириш протоколлари

Давра суҳбати очиқ ва конструктив муҳокамаларга бой бўлиб, тажриба ва билим алмашиш учун ажойиб платформага айланди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍10👏6