Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.58K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🦋 Қалқонсимон без – кичик тана аъзоси, катта аҳамият!

Қалқонсимон без – гардан қисмда жойлашган, инсон организмидаги метаболизмни (моддалар алмашинувини) бошқарадиган жуда муҳим органдир. Унинг ишидаги ҳар қандай бузилиш – фарзандингизнинг ўсиши, ақлий ривожланиши ва умумий саломатлигига таъсир қилади.

Элбек Маматқулов
*Эндокринолог

🧒 Болаларда қайси белгиларига эътибор бериш керак?
✔️ Тез чарчаш, заифлик

✔️ Озиш ёки семириш (тузалиб бўлмайдиган ҳолда)

✔️ Юрак уришида ўзгаришлар

✔️ Ҳаддан ташқари терлаш ёки совуққа чидамсизлик

✔️ Гарданда шиш пайдо бўлиши

✔️ Мактабда диққат ва фаолиятнинг сусайиши


🚨 Кўп учрайдиган қалқонсимон без касалликлари:

🔹 Гипотиреоз – без кам ишлайди, моддалар алмашинуви секинлашади

🔹 Тиреотоксикоз (гипертиреоз) – без ортиқча гормон ишлаб чиқаради

🔹 Тугунли стрўма – безда паталогик тугунлар пайдо бўлади

🔹 Қалқонсимон без ўсмалари – ўсиш жараёнлари (яхши ва ёмон хулқли)

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18🔥2
🚫 БОЛАЛАРГА ҚАТЪИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИН БЎЛМАГАН МАҲСУЛОТЛАР

⚠️ Бу маҳсулотлар болаларда ўткир буйрак касалликларини келтириб чиқариши мумкин!

👶 Бола организми ҳали ривожланиш босқичида бўлгани учун,
бўйрак функцияси ҳам тўлиқ шаклланмаган бўлади.
Ортиқча юклама унинг фаолиятини бузиши мумкин.


Файзахматова Феруза
*Нефролог

🔴 1. Ҳаддан ташқари тузли таомлар

📌 Ортиқча туз – болалар буйрагига оғир юк. Бу қон босими ошиши ва суюқлик ушланишига олиб келади.

🔴 2. Газли ичимликлар ва энергетиклар
📌 Фосфатлар ва қанд миқдори юқори. Буйрак тўқималарини шикастлаши, тош тўпланиши хавфини кучайтиради.

🔴 3. Қовурилган ва фастфуд таомлар
📌 Ёғли, зираворли ва жар-йўлли таомлар метаболизмни бузади, организмда токсин йиғилишини тезлаштиради.

🔴 4. Консервалар ва колбаса маҳсулотлари (сосиска, тушёнка)

📌 Нитрат, туз ва сунъий моддалар буйрак фаолиятига салбий таъсир қилади.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18❤2❤‍🔥2
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Ҳудудларда 3000 нафардан зиёд бола кўрикдан ўтказилиб, 218 нафарида мураккаб операциялар бажарилди


✅ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида тиббиётни халққа яқинлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.


🩺 Зеро, бу билан ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларда илғор ташхислаш ва даволаш усулларини йўлга қўйиш, пировардида эса одамларнинг розилигига эришиш мақсад қилинган.

🏥 Шу жараёнда ихтисослаштирилган марказлар, хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказининг салмоқли ўрни бор.

📌 Гап шундаки, бугунги кунда марказнинг ўзида ўзлаштирилаётган янги даволаш ва ташхислаш усуллари, кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари жойларда ҳам тез суръатларда йўлга қўйилмоқда.

💬 — Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тиббиёт салоҳиятини кўтариш асосий вазифаларимиздан ҳисобланади, — дейди муассаса директори Бахтиёржон Умаров. — Шундан келиб чиқиб, марказ томонидан вилоятларда кўрикларни манзилли ўтказиш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда инновацион ёндашувларни жорий этишга катта эътибор қаратилаётир.


➡️ Шу йилнинг тўрт ойи давомида мутахассисларимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 30 та ташрифи уюштирилди. Натижада эса 112 нафар юқори малакали шифокорларимиз томонидан 18 ёшгача бўлган 3034 нафар болалар тиббий кўриклардан ўтказилди.

📊 Ана шу жараёнда 218 нафар бемор болаларда турли операциялар қилингани, шундан 113 таси юқори технологик амалиёт эканини айтиш зарур. Негаки, бу – жойлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник имконияти юксалаётгани ва малакали кадрлар заҳираси шаклланаётганини англатади.

🔬 Бу операцияларнинг 14 таси мураккаблигидан ташқари, ўз йўналишида илк бор ўтказилганлиги ҳам фикримиз тўғрилигини кўрсатади.

🔎 Масалан, Қашқадарё вилоятида ошқозоности бези ва ўнг ўпка кистасини олиб ташалаш амалиётлари ўзлаштирилди. Чирчиқ шаҳрида интравитреал васкулогенез ингибитори инъекцияси бўйича юқори технологик муолажа йўлга қўйилди. Андижон вилоятида биринчи маротаба бронхосиндактилияда коррекция ўтказилди.

🟣 Шу даврда Фарғона, Наманган,Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги кўп тармоқли тиббиёт марказларида мутахассисларимиз кўмагида бир қатор янги даволаш усуллари татбиқ этилганини ҳам эслатиш ўринлидир. Мисол тариқасида ҳазм қилиш йўллари туғма нуқсони ва гиршпрунг касаллиги ректосигмоидал тури, битишмалар ва илеостомани бартараф этиш усулларини келтириш мумкин.


👩‍⚕️ Маҳаллий шифокорлар билим ва малакасини ошириш ҳам эътиборимиз марказида. Шу мақсадда жорий йилнинг тўрт ойида 56 та ўқув машғулоти ва 8 та семинар ўтказдик. Уларга 300 нафардан зиёд ходимлар жалб қилинди.

🎚 Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эса 20 нафар мутахассисга гипоспадия касаллигини даволашнинг замонавий усули бўйича маҳорат дарси уюштирилди. Тошкент вилоятида маҳаллий мутахассислар ҳамкорлигида сурункали камқонлик касаллиги скрининги ва даво муолажаси бўйича 240 нафар бемор консультациядан ўтказилди.

💻 Марказимизда телетиббиёт тизими йўлга қўйилиб, қисқа вақт ичида 500 нафарга яқин беморлар онлайн маслаҳат олганини ҳам ютуқ сифатида келтириш мумкин. Бу орқали биз жойлардаги беморларни тезкор даволаш ва масофадан ташхислаш имконига эга бўлдик.


‼️ Умуман, ҳудудларда тиббиётни халқаро андозалар даражасига кўтариш биз учун бундан кейин ҳам устувор мақсад бўлиб қолаверади. Нега деганда, шундагина халқимиз биз, тиббиёт ходимларидан рози бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍26❤2
🏊🏻‍♂️👶🏻Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак?

Ёз мавсуми ва чўмилиш даври — болалар учун севимли дам олиш вақти. Бироқ табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан нотўғри фойдаланиш баъзи инфекция ва касалликлар хавфини оширади.


Эътибор бериш керак бўлган касалликлар:

🔹 Ичи кетиш (дизентерия, ротавирус инфекцияси)

▪️Ифлос сув ёки инфекцияланган сув ҳавзалари орқали юқади.

▪️Болаларда шишиш, қусиш, юқори ҳарорат ва жиддий ичи кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

🔹 Тери касалликлари (дерматит, замбуруғ инфекциялари)

▪️Сувдаги бактериялар ва замбуруғлар терида қичишиш, қизариш ва тошмалар пайдо бўлишига олиб келади.

🔹 Қулоқ инфекциялари (отит)

▪️Чўмилиш пайтида қулоққа сув кириши ва унинг тўғри тозаланмаслиги қулоқ яллиғланишига сабаб бўлади.

🔹 Кўз инфекциялари (конъюнктивит)

▪️Ифлос сув кўзларга кирса, қизариш, шишиш ва ёғлик чиқишга олиб келиши мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍15❤1
🟢 Болалар иммунитети учун баҳорда энг фойдали маҳсулотлар! 🌿🍓

Табиат уйғонади – бола организми ҳам кучга тўлади!

Болалар иммунитети йилнинг айнан баҳор фаслида заифлашиши мумкин. Шу сабабли бу мавсумда бола организмига табиий йўл билан витамин ва минерал моддаларни етказиб бериш жуда муҳим. Қуйида сизга педиатрлар тавсия қилган, иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи 8 та мавсумий маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.


🌱 1. Шавул (шпинат)
🔹 Фойдаси: Витамин A, C, K, темир ва фолий кислотасига бой. Қон айланишини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ва организмни озуқа билан таъминлайди.
🔹 Қандай бериш керак? Смузи, шўрва, омлет ва салатларда ишлатиш мумкин.

🍓 2. Қулупнай
🔹 Фойдаси: Витамин C’га жуда бой. Антиоксидант вазифасини бажаради, тана ҳимоя тизимини фаоллаштиради ва шамоллашга қарши туриш қобилиятини оширади.
🔹 Эслатма: Алергия эҳтимоли бор. Бола биринчи марта ейдиган бўлса, кам миқдорда беринг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍16❤3😱1
📢 Болалар миллий тиббиёт марказининг "Энг яхши шифокори"га овоз беринг! 🏆
•••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг! ✅
***
📅 Овозлар 2025 йилнинг 30-апрель кунига қадар қабул қилинади.

Овоз бериш учун устига босинг

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
😱1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
-
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида “Болалар урологларининг II халқаро конгресси” бошланмоқда

📽️ Батафсил навбатдаги лавҳаларимизда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍32👏1
Forwarded from Dr.Baxtiyorjon Umarov
🌐 Burjeel Holdings делегацияси Болалар миллий тиббиёт марказида

🔹Болалар Миллий Тиббиёт Марказига БААнинг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири — Burjeel Holdings делегацияси ташриф буюрди.


🤝 Меҳмонларни марказ директори Бахтиёржон Умаров қабул қилди. Учрашув доирасида томонлар болалар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ютуқлар, клиник имкониятлар ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашишди.

👨‍⚕️👩‍⚕️ Делегация таркибидан:

Др. Муджтаба Али Хан – Burjeel Medical City Бош директори

Др. Иброҳим Абу-Гейда – Burjeel Cancer Institute Бош шифокори

Жаноб Филип Шабо, хонум Шарлотт Галардо ва хонум Ахдия Мирзокаримова каби етакчи мутахассислар жой олган.

📌 Учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасида инновацион ечимлар, трансплантация ва нурлантириш технологиялари, ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍15👏2❤1
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида муҳим учрашув

☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Россиянинг “Дарим улыбку” фонди раҳбари, таниқли шифокор ва инсонпарвар фаол Хасан Баиев ҳамда фонд етакчиларидан бири Дмитрий Гричанюкни қабул қилди.

Учрашув давомида болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган халқаро ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар мураккаб жарроҳлик амалиётлари, ихтисослаштирилган тиббий кўриклар, шунингдек, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.


ℹ️ Маълумот учун, “Дарим улыбку” фонди 2024 йили Ўзбекистонда пластик жарроҳликка эҳтиёжи бўлган 44 нафар болага бепул жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширган. Жорий йилда ҳам фонд томонидан бир қатор ижтимоий-тиббий акцияларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

🤝 Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍9👏5❤4🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
•••••••
☑️ Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллигига бағишланган “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” форуми


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍12🔥3👏3❤1