🌙🧒🏻 Кечки сайр — болалар соғлиғи учун муҳим!
✅ Кечки сайрнинг фойдали томонлари:
🔹 Болада кун давомида тўпланган стресс камаяди
🔹 Мушаклар фаолияти яхшиланади, чалқовчилик камаяди
🔹 Уйқу тизими меъёрга тушади
🔹 Ота-она ва бола ўртасида мулоқот мустаҳкамланади
🔹 Иммун тизими кучаяди
📌 Шифокорлар тавсия қилади:
🕒 Кечки сайрни кунига камида 30 дақиқага режалаштиринг
👟 Ҳаракатбоп, хавфсиз ўйинларни танланг
🥣 Сайрдан сўнг енгил таом ва хотиржам муҳит яратиш муҳим
👩⚕️ Агар фарзандингизда аллергия ёки нафас йўллари билан боғлиқ муаммолар бўлса, сайр вақти ва жойини шифокор маслаҳатига кўра белгиланг.
❤️ Соғлом бола — соғлом келажак! Кечки сайр одатини шакллантиринг ва фарзандингиз билан биргаликда соғлом ҳаёт сари қадам ташланг!
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Ҳар куни кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш болаларда нафақат жисмоний, балки руҳий ривожланиш учун ҳам жуда фойдали.
✅ Кечки сайрнинг фойдали томонлари:
🔹 Болада кун давомида тўпланган стресс камаяди
🔹 Мушаклар фаолияти яхшиланади, чалқовчилик камаяди
🔹 Уйқу тизими меъёрга тушади
🔹 Ота-она ва бола ўртасида мулоқот мустаҳкамланади
🔹 Иммун тизими кучаяди
📌 Шифокорлар тавсия қилади:
🕒 Кечки сайрни кунига камида 30 дақиқага режалаштиринг
👟 Ҳаракатбоп, хавфсиз ўйинларни танланг
🥣 Сайрдан сўнг енгил таом ва хотиржам муҳит яратиш муҳим
👩⚕️ Агар фарзандингизда аллергия ёки нафас йўллари билан боғлиқ муаммолар бўлса, сайр вақти ва жойини шифокор маслаҳатига кўра белгиланг.
❤️ Соғлом бола — соғлом келажак! Кечки сайр одатини шакллантиринг ва фарзандингиз билан биргаликда соғлом ҳаёт сари қадам ташланг!
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍6👏2🤝1
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида муҳим учрашув
•••
☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Жанубий Кореянинг етакчи клиникаси — ASAN Medical Center директори ўринбосари, профессор жаноб Санг Хун Сонгни расмий ташриф билан қабул қилди.
💰 Томонлар умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларига тенг грант-инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувга эришдилар.
📍 Яқин кунларда ушбу маблағлар асосида йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
🌍 Мазкур ташриф Жанубий Корея ва Ўзбекистон тиббиёти ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

🤝 Учрашувда Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги тиббий ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, тиббиёт ходимларини малака ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
💰 Томонлар умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларига тенг грант-инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувга эришдилар.
📍 Яқин кунларда ушбу маблағлар асосида йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
🌍 Мазкур ташриф Жанубий Корея ва Ўзбекистон тиббиёти ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍9👏4❤2😱1
🍎 Мева ва сабзавотларни ювмасдан ейиш қандай касалликларга олиб келади?
⚠️ Асосий хавфлар:
1. Овқатдан заҳарланиш
– Ифлос мевалар орқали сальмонелла, эшерихия коли (E.coli), шигелла каби бактериялар организмга тушиб, оғир заҳарланишга сабаб бўлади.
Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, иситма, ич кетиши.
2. Гельминтоз (чақалоқ қуртлар)
– Ювилмаган меваларда паразитлар тухуми бўлиши мумкин. Улар инсон ичакларига тушиб, қуртларнинг кўпайишига олиб келади.
Белгилари: қорин оғриғи, иштаҳанинг бузилиши, чарчоқ, вазн йўқотиш.
3. Гепатит А вируси (сариқ касаллик)
– Ифлос қўллар ва мевалар орқали юқади.
Белгилари: чарчоқ, иситма, жигар оғриғи, кўз оқи ва терининг сариқ тус олиши.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Тозаланмаган, ювилмаган мевалар ташқи муҳитдаги микроорганизмлар ва заҳарли моддаларни сақлаган бўлиши мумкин. Уларни истеъмол қилиш соғлиғимизга жиддий хавф солади.
⚠️ Асосий хавфлар:
1. Овқатдан заҳарланиш
– Ифлос мевалар орқали сальмонелла, эшерихия коли (E.coli), шигелла каби бактериялар организмга тушиб, оғир заҳарланишга сабаб бўлади.
Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, иситма, ич кетиши.
2. Гельминтоз (чақалоқ қуртлар)
– Ювилмаган меваларда паразитлар тухуми бўлиши мумкин. Улар инсон ичакларига тушиб, қуртларнинг кўпайишига олиб келади.
Белгилари: қорин оғриғи, иштаҳанинг бузилиши, чарчоқ, вазн йўқотиш.
3. Гепатит А вируси (сариқ касаллик)
– Ифлос қўллар ва мевалар орқали юқади.
Белгилари: чарчоқ, иситма, жигар оғриғи, кўз оқи ва терининг сариқ тус олиши.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍4❤🔥1🤝1
#ОАВ | Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
•••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази: беш йил давомида 20 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
🇺🇿 Ўзбекистонда болалар тиббиётини янада ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик тиббий хизматларни жорий этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатлардан келган етакчи шифокорлар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Батафсил…
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
•••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази: беш йил давомида 20 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Пойтахтимизда Болалар миллий тиббиёт маркази ташкил топганининг 5 йиллиги муносабати билан “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” форуми ўтказилди.
🇺🇿 Ўзбекистонда болалар тиббиётини янада ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик тиббий хизматларни жорий этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатлардан келган етакчи шифокорлар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Батафсил…
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍5👏2❤🔥1
Forwarded from Dr.Baxtiyorjon Umarov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇷🇺 Ўзбекистонда Болалар нейрохирургияси соҳасида ҳудудий кадрлар салоҳиятни ошириш йўлида янги қадам
•••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Россиянинг академик Н.Н. Бурденко номидаги Миллий нейрохирургия тиббий тадқиқот маркази ўртасидаги ҳамкорлик доирасида яна бир муҳим ташаббус амалга оширилмоқда — ҳудудий тиббиёт муассасаларида болалар нейрохирургияси йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг тажрибасини ошириш.
***
☑️ Ушбу ҳамкорлик ҳудудий тиббиёт муассасаларидаги мутахассисларнинг билим ва маҳоратларини янада мустаҳкамлаш, болалар ҳаётини сақлаб қолишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
•••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Россиянинг академик Н.Н. Бурденко номидаги Миллий нейрохирургия тиббий тадқиқот маркази ўртасидаги ҳамкорлик доирасида яна бир муҳим ташаббус амалга оширилмоқда — ҳудудий тиббиёт муассасаларида болалар нейрохирургияси йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг тажрибасини ошириш.
🎯 Мазкур дастурнинг асосий мақсади — мамлакатимиз ҳудудларида, айниқса, олис ва тиббий имкониятлари чекланган минтақаларда болаларга юқори малакали нейрохирургик ёрдамни ташкил этишдир. Шу муносабат билан дастурнинг илк босқичини Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириш режалаштирилган.
***
☑️ Ушбу ҳамкорлик ҳудудий тиббиёт муассасаларидаги мутахассисларнинг билим ва маҳоратларини янада мустаҳкамлаш, болалар ҳаётини сақлаб қолишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍4👏4🔥1
☀️ Иссиқ кунларда болаларни қуёшдан қачон ва қандай ҳимоя қилиш керак?
-
Аббосхон Актамов
* Педиатр
⏰ Болалар қуёш нурларидан қачон ҳимоя қилиниши керак?
✅ Эрталабги 7:00 – 10:00 ва кечки 17:00 – 19:00 соатларда болаларнинг очиқ ҳавода бўлиши фойдали ва хавфсиз ҳисобланади.
🚫 10:00 – 16:00 оралиғида қуёш нурлари энг кучли бўлади, шу сабаб бу вақтда болаларни тўғридан-тўғри қуёш остида қолдирмаслик керак.
🛡 Қуёшдан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар
✔️ Кийим танлашда эътиборли бўлинг – енгил, ҳаво ўтказувчан, узун енгли кийимлар ва кенг бош кийимлар болани қуёшдан ҳимоя қилади.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Баҳор ва ёз фасллари болалар учун серҳаракат ва завқли давр, аммо иссиқ ҳавода қуёш нурлари уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Болаларнинг териси нозик бўлгани учун қуёшдан тўғри ҳимоя қилинмаса, тери куйиши, иссиқ уриши ёки сувсизланиш хавфи юзага келиши мумкин.
-
Аббосхон Актамов
* Педиатр
⏰ Болалар қуёш нурларидан қачон ҳимоя қилиниши керак?
✅ Эрталабги 7:00 – 10:00 ва кечки 17:00 – 19:00 соатларда болаларнинг очиқ ҳавода бўлиши фойдали ва хавфсиз ҳисобланади.
🚫 10:00 – 16:00 оралиғида қуёш нурлари энг кучли бўлади, шу сабаб бу вақтда болаларни тўғридан-тўғри қуёш остида қолдирмаслик керак.
🛡 Қуёшдан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар
✔️ Кийим танлашда эътиборли бўлинг – енгил, ҳаво ўтказувчан, узун енгли кийимлар ва кенг бош кийимлар болани қуёшдан ҳимоя қилади.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍7❤1❤🔥1🤝1
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего повышения качества услуг в первичном звене и специализированных учреждениях медицины, упорядочения потребления лекарственных средств и совершенствования медицинского образования.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего повышения качества услуг в первичном звене и специализированных учреждениях медицины, упорядочения потребления лекарственных средств и совершенствования медицинского образования.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍8🔥1
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.
Маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган комплекс тизим яратилди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда.
Мамлакатимизда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|X

“Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|X
👍5
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллар зарар келтириши ҳисоб-китоб қилинган. Тез ёрдамдаги жами чақирувларнинг тўртдан бири сурункали касалликлари бор беморларга тўғри келмоқда.
Масалан, Фарғонадаги 12 та маҳаллада ўтказилган ўрганишда ҳар 10 нафар бемордан 8 нафари оилавий шифокорни четлаб ўтиб, шифохонага ёки хусусий клиникага бораётганини айтган. Хоразмда эса беморлар оилавий шифокорни эмас, тез ёрдамни афзал кўряпти. Содда қилиб айтганда, тез ёрдам худди поликлиникадек бўлиб қолган.
Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳрида поликлиника шифокори кунига 50-60 нафар беморни қабул қилаяпти. Бу ҳеч қандай тиббий стандартларга тўғри келмайди.
Бухорода оилавий шифокорлар профилактика, скрининг ва даволаш билан шуғулланиш ўрнига беморни шифохонага йўналтирувчи “диспетчер” бўлиб қолгани қайд этилди.
Бу масалаларни на соғлиқни сақлаш масъуллари, на ҳокимлар ўйлаб кўрмагани қайд этилди.

👍7🔥1
Вилоят ва туман шифохоналарида врачлар, ўринлар, маблағларни тўғри тақсимлашда камчиликларга йўл қўйилаётгани қайд этилди.
Касалланиш юқори бўлган Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳар 10 минг аҳоли учун 25 та койка бўлса, Навоийда 31 та, Сирдарёда 34 та даволаниш ўрни тўғри келади.
Аҳоли сони бир хил бўлган Қўрғонтепадаги шифохонада 310 та, Наманган туманида 420 та койка бор. Оқибатда дори учун ажратилган маблағ Қўрғонтепада киши бошига 3,5 минг сўм, Наманган туманида 16 минг сўмга тўғри келаяпти.
Бошқа мисол – Андижон шаҳридаги давлат шифохонасида бюджет ҳисобидаги ҳар 10 та койкага 26 нафар тиббий ходим тўғри келади. Ваҳоланки, хусусий клиникада бу ишларни 5 нафар ходим бажара олади.

👍9🔥1😱1
Тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётгани кескин танқид қилинди. Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди. Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди.
- деди Президент.
Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий “электрон рецепт”ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.
- деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Facebook|Instagram|X
“Белгиланган ислоҳотларимиз қанчалик тўғри бўлмасин, тизим рақамлашмаса, кутилган натижага эриша олмаймиз”,
- деди Президент.
Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий “электрон рецепт”ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.
“Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Facebook|Instagram|X
🔥1
Давлатимиз раҳбари муаммоларга ечим топиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди ва янги ташаббусларни илгари сурди.
Бугунги йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича салкам икки йил тайёргарлик кўрилгани, хорижнинг илғор тиббиёт марказларидан экспертлар жалб қилингани таъкидланди.
- деди Президент.
Эндиликда бирламчи бўғинда тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича янги тизим бўлиши белгиланди. Президентимиз буни Иштихон туманидаги битта поликлиника мисолида чуқур таҳлиллар асосида тушунтириб берди.
Facebook|Instagram|X
Бугунги йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича салкам икки йил тайёргарлик кўрилгани, хорижнинг илғор тиббиёт марказларидан экспертлар жалб қилингани таъкидланди.
“Агар бирламчи бўғин, рақамлаштириш ва суғуртани жойига қўйсак, тиббиёт ходимларини билим ва амалий кўникмасини яхшиласак, муҳими, аҳолининг тиббий маданиятини оширсак, шунинг ўзи орқали кўзлаган мақсадларимизга эришамиз”,
- деди Президент.
Эндиликда бирламчи бўғинда тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича янги тизим бўлиши белгиланди. Президентимиз буни Иштихон туманидаги битта поликлиника мисолида чуқур таҳлиллар асосида тушунтириб берди.
Facebook|Instagram|X
👍4🔥1
Иштихондаги “Ўзбекистон” номли поликлиникага 7 та маҳалла бириктирилган. Лекин 6 нафар оилавий шифокор 9 та штатни банд қилиб, юкламани эплай олмаяпти. Бу поликлиникада яна 6 та врач штати бўш.
Кафолатланган пакетга зарурати пухта ўйланмасдан 90 турдаги дори киритилгани боис поликлиникага бунинг ярми ҳам келмаяпти. Поликлиникадаги лаборатория таҳлилини бирорта шифохона тан олмайди.
Энг кўп мурожаат болалар касалликларига тўғри келгани билан, оилавий шифокорларда кўникма етишмагани учун улар педиатр вазифасини тўлиқ бажара олмаяпти. Туғруқ ёшидаги 9 минг аёл учун бор-йўғи 1,5 ставка гинеколог штати берилган.
Аҳолининг 35 фоизи юрак-қон томир, қандли диабет, ошқозон-ичак каби сурункали касалликларга чалинган. Бундай касалликларни эрта аниқлаш, профилактика қилиш ва асоратларини камайтириш бўйича тиббиёт бригадаларининг иши кўринмаяпти.
Шу боис, ушбу тизим ўзгариши белгиланди.

👍9🔥1👏1
Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.
Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.
Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.
Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.
Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.
Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.

👍2🔥1👏1
Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.
Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.
Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

“Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,- деди Президент.

👍10❤4🔥1