Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Жанубий Корея: болалар саломатлиги йўлида барқарор ҳамкорлик
•••

☑️ Жанубий Кореянинг “Milal” халқаро юрак фонди Ўзбекистондаги фаолиятига 7 йил тўлди. Ушбу давр мобайнида фонд кўмагида юрак нуқсони билан туғилган 350 нафар болага муваффақиятли юрак жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.


🔘 Шу муносабат билан "Сеул" тадбирлар залида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров сўзга чиқиб, ҳамкорлик тарихининг мазмунан бой ва самарадор жиҳатларини эътироф этди.

🎖 Тадбир доирасида “Milal” фонди президенти жаноб Ли Жеонг Жега Болалар миллий тиббиёт маркази билан йўлга қўйилган изчил ва сермазмун ҳамкорлиги учун, Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллиги “Эсдалик нишони” топширилди. Бу мукофот халқаро дўстлик ва тиббий алоқаларнинг мустаҳкам ифодасидир.

🌍 Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамлигини яна бир бор тасдиқлайди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤‍🔥8👍7👏3❤1
🚑 ТАЙИНЛОВ

🖥 Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Хомидов Феруз Қосимович Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


➡️ Ф. Хомидов 2013 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2016 йил Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура босқичини тамомлаган. Шунингдек, Жанубий Кореянинг Чоннам Миллий университетида докторантура, Тошкент Вестминстер университетида менежмент йўналишида таҳсил олган.

✅ Турли йилларда 1-сон Республика клиник шифохонаси жарроҳи, вазирликнинг Ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожлантириш ҳамда Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармалари етакчи мутахассиси, Фан ва таълим бошқармасининг Фан ва илмни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

🔴 Тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) Ф. Хомидов тайинловга қадар вазирликнинг Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш, қайта тайёрлаш, илм ва инновациялар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
👍13😱1
⁉️ Болаларга қўл ювиш одатлари ва тоза овқатланишни ўргатиш орқали нималарга эришиш мумкин?

Болалар гигиена қоидаларига риоя қилишни ўрганишлари орқали уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва турли касалликларнинг олдини олиш мумкин. Хусусан, қўл ювиш ва тоза овқатланиш одатларини шакллантириш қуйидаги натижаларга олиб келади:


1️⃣ Инфекцион касалликларнинг олдини олиш
Болалар қўлларини мунтазам ювиш орқали шамоллаш, ичак инфекциялари ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мумкин. Қўллар кўплаб бактериялар ва вирусларни тарқатади, шунинг учун уларни совун билан ювиш муҳимдир.

2️⃣ Овқат ҳазм қилиш муаммоларининг камайиши
Кир қўллар билан овқатланиш ёки яхши ювилмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Тоза овқатланиш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали боланинг овқат ҳазм қилиш тизими соғлом бўлади.

Батафсил...
-
Дилбар Каттаева

* Педиатр

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍2❤1👏1🤝1
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

📊 Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи шифокорлар, бўлим бошлиқлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул вакиллари иштирок этди.


🗣 Йиғилишда Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров сўзга чиқиб, марказнинг стратегик мақсадлари ҳамда мутахассислар зиммасига юкланган муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

🎉 Тадбир давомида Болалар миллий тиббиёт марказида ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган Ҳамраев Наим Рустамовичнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани муносабати билан тантанали қутлов маросими бўлиб ўтди.

👏 Марказ жамоаси Наим Рустамовични ушбу тайинлов билан муборакбод этиб, унга янги масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар, куч ва зафарлар тилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍15👏2😎1
🔬 Болалар миллий тиббиёт марказида ёш олимлар сафи яна биттага кўпайди!
••••
🎓 Болалар миллий тиббиёт маркази нефрология бўлими шифокори Мурталибова Нодира Мирмақсудовна тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига муносиб деб топилди!

-
🔹 Шу муносабат билан Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Нодира Мурталибовани самимий табриклаб, мазкур илмий унвон марказ жамоаси учун ҳам катта ютуқ эканини таъкидлади.
-
🔘 Нодира Мирмақсудовнага марказ жамоаси номидан келгуси фаолиятида ҳам улкан ютуқларга эришишини тилаймиз.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18❤‍🔥13👏3