Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🧠 Гидроцефалия: болалардаги “бошда суюқлик тўпланиши” нима?
Гидроцефалия – бу бош мияда ортиқча суюқлик (ликвор) тўпланиши натижасида бошда босим ортиши билан кечувчи жиддий неврологик ҳолатдир. У кўпроқ чақалоқ ва кичик ёшдаги болаларда учрайди.


👨‍⚕️Олим Акрамов
*Нейрохирург

🔍 Келиб чиқиш сабаблари
Гидроцефалия туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин:

✅ Туғма сабаблар:
▪️Миянинг туғма ривожланиш нуқсонлари

▪️Генетик мутациялар

▪️Чақалоқнинг бачадонда инфекция билан зарарланиши

⚠️ Орттирилган сабаблар:
▪️Миядаги яллиғланиш (менингит, энцефалит)

▪️Мия шикастлари ва жароҳатлар

▪️Интракраниал ўсмалар ёки кисталар

▪️Мияда қон қуюлиши

🚼 Касалликни эрта аниқлаш ва олдини олиш

👀 Ота-оналар учун эътиборли белгилар:
▪️Боланинг боши ёшига нисбатан катта бўлиши

▪️Бош терисида қон томирлар кўриниши

▪️Кўз қарашининг пастга тушиб туриши

▪️Қусиш, овқатланишда қийинлашиш

▪️Ҳушсизлик, уйқучанлик, оғриқ

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤7👍6
🇺🇿🤝🇰🇷 Марказ билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни ўрганиш ташрифи
••••
📆 Болалар Миллий Тиббиёт Марказига KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) марказий штаби ҳузуридаги мамлакатлар бўйича лойиҳаларни бошқариш департаменти делегацияси ташриф буюрди. Ташриф марказ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати билан танишиш мақсадида амалга оширилди.

—
🏥 Делегация аъзолари — департамент директор ўринбосари Парк Сон Мин, департамент директори Ким Се Жин, департамент ходими Ли Ын Джи, KOICA офиси маслаҳатчиси Адҳам Маматқулов — марказнинг тиббий хизматлари, лойиҳа асосида қурилган замонавий инфратузилмалар, ҳамда марказнинг умумий фаолияти билан яқиндан танишдилар.
—
👨‍⚕️ Ташриф давомида меҳмонлар Болалар Миллий Тиббиёт Марказида кўрсатилаётган юқори технологияли тиббий хизматларни ўргандилар.
—
🫱🏼‍🫲🏻 Учрашув чоғида томонлар келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари, янги лойиҳалар ва ўзаро тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашдилар.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏4❤2👍2🔥1
🇺🇿🤝🇰🇷 “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастури
••••

📆 Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги делегация Пусан шаҳридаги тиббиёт марказида ташриф билан бўлди. Сафар Корея Республикасидаги “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастури доирасида амалга оширилмоқда.
—
🏥 Ташриф давомида делегация марказдаги фавқулодда ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими, вертолёт қўниш майдончаси, ҳамда тиббиёт маркази ертўласида жойлашган, шошилинч ҳолатда реанимация бўлими сифатида фойдаланиш мумкин бўлган автотураргоҳ фаолияти билан яқиндан танишди.

—
👨‍⚕️ Шунингдек, симуляцион марказда амалий машғулотлар ўтказилиб, тиббий ёрдамни фавқулодда ҳолатда ташкил этиш бўйича мутахассислар амалий кўникмаларни орттирдилар.
—
🫱🏼‍🫲🏻 Ташриф чоғида тажовузга учраган шахслар билан ишлаш тизими ҳам ўрганилди ва ушбу йўналишда халқаро тажриба алмашилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏6❤4👍3🔥2
🧬 Қариндош-уруғлар никоҳи — фарзанд саломатлиги учун хавфли!

👪 Баъзи оилаларда яқин қариндошлар — аммавачча, тоғавачча, холавачча, жиянлар ўртасидаги никоҳ анъанавий деб қаралади. Аммо тиббиёт нуқтаи назаридан бундай никоҳлар фарзандлар саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.


📉 Нега хавфли?
Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузилса, уларда ўхшаш генлар мавжуд бўлади. Агар шу генларда ирсий касаллик "пинҳон" ҳолатда сақланаётган бўлса, бола бу касалликни икки томондан ҳам олиб, оғир ҳолатда туғилиши мумкин.

❗️Бундай никоҳлар натижасида туғиладиган фарзандларда:

🔹туғма нуқсонлар;

🔹ирсий касалликлар (масалан, талассемия, фенилкетонурия);

🔹жисмоний ва руҳий ривожланишда орқада қолиш;

🔹кўзи ожизлик, карлик, аутизм ва бошқа неврологик бузилишлар;

🔹иммунитет пастлиги;

🔹эрта ёки оғир касалликлар билан вафот этиш хавфи юқори бўлиши мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏8❤4❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👂🩺 Оториноларингология соҳасида долзарб тиббий анжуман
••••
📅 2025 йил 28-июнь куни Болалар миллий тиббиёт марказида оториноларингология йўналишида муҳим илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.
—
💬 Тадбирда мазкур йўналишдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг замонавий ечимлари муҳокама қилинади.

—
🌍 Анжуманда Туркия Республикасидан махсус меҳмон — соҳада катта тажрибага эга, халқаро эксперт Prof. Dr. Özcan Öztürk иштирок этади.
—
🕗 Тадбир вақти: 08:00 — 18:30
📌 Ўтказилиш жойи: Тошкент ш., Паркент кўчаси, 294-уй
📞 Маълумот учун телефон: +998 91 777-99-88
—
👨‍⚕️ Тадбир барча ЛОР мутахассислари, резидентлар ва тиббиёт муассасалари ходимлари учун очиқ.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤11👍10❤‍🔥1
📍 Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Жиззах вилоятида
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 26–27-июнь кунлари Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб, болаларга тиббий хизматларни тақдим этади.
—
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида марказнинг қуйидаги мутахассислари иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ва маҳаллий шифокорлар учун амалий мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган:
• уролог
• невролог
• кардиолог

—
📅 Тадбирлар режаси:
🔹 26-июнь — Жиззах вилояти
• Уролог ва невролог шифокорлари томонидан болалар учун тиббий кўриклари
• Жарроҳлик амалиётлари
• Маҳаллий мутахассислар учун мастер-класслар

🔹 27 июнь — Жиззах вилояти Кардиология маркази
• Интервенцион кардиолог томонидан жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий мутахассислар учун мастер-класслар

🔹 27 июнь — Жиззах вилояти, Зомин тумани
• Уролог ва неврологлар томонидан болалар тиббий кўриклар

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏10❤1