Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🇺🇿🤝🇰🇷 “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастури
••••

📆 Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги делегация Пусан шаҳридаги тиббиёт марказида ташриф билан бўлди. Сафар Корея Республикасидаги “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастури доирасида амалга оширилмоқда.
—
🏥 Ташриф давомида делегация марказдаги фавқулодда ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими, вертолёт қўниш майдончаси, ҳамда тиббиёт маркази ертўласида жойлашган, шошилинч ҳолатда реанимация бўлими сифатида фойдаланиш мумкин бўлган автотураргоҳ фаолияти билан яқиндан танишди.

—
👨‍⚕️ Шунингдек, симуляцион марказда амалий машғулотлар ўтказилиб, тиббий ёрдамни фавқулодда ҳолатда ташкил этиш бўйича мутахассислар амалий кўникмаларни орттирдилар.
—
🫱🏼‍🫲🏻 Ташриф чоғида тажовузга учраган шахслар билан ишлаш тизими ҳам ўрганилди ва ушбу йўналишда халқаро тажриба алмашилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏6❤4👍3🔥2
🧬 Қариндош-уруғлар никоҳи — фарзанд саломатлиги учун хавфли!

👪 Баъзи оилаларда яқин қариндошлар — аммавачча, тоғавачча, холавачча, жиянлар ўртасидаги никоҳ анъанавий деб қаралади. Аммо тиббиёт нуқтаи назаридан бундай никоҳлар фарзандлар саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.


📉 Нега хавфли?
Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузилса, уларда ўхшаш генлар мавжуд бўлади. Агар шу генларда ирсий касаллик "пинҳон" ҳолатда сақланаётган бўлса, бола бу касалликни икки томондан ҳам олиб, оғир ҳолатда туғилиши мумкин.

❗️Бундай никоҳлар натижасида туғиладиган фарзандларда:

🔹туғма нуқсонлар;

🔹ирсий касалликлар (масалан, талассемия, фенилкетонурия);

🔹жисмоний ва руҳий ривожланишда орқада қолиш;

🔹кўзи ожизлик, карлик, аутизм ва бошқа неврологик бузилишлар;

🔹иммунитет пастлиги;

🔹эрта ёки оғир касалликлар билан вафот этиш хавфи юқори бўлиши мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏8❤4❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👂🩺 Оториноларингология соҳасида долзарб тиббий анжуман
••••
📅 2025 йил 28-июнь куни Болалар миллий тиббиёт марказида оториноларингология йўналишида муҳим илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.
—
💬 Тадбирда мазкур йўналишдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг замонавий ечимлари муҳокама қилинади.

—
🌍 Анжуманда Туркия Республикасидан махсус меҳмон — соҳада катта тажрибага эга, халқаро эксперт Prof. Dr. Özcan Öztürk иштирок этади.
—
🕗 Тадбир вақти: 08:00 — 18:30
📌 Ўтказилиш жойи: Тошкент ш., Паркент кўчаси, 294-уй
📞 Маълумот учун телефон: +998 91 777-99-88
—
👨‍⚕️ Тадбир барча ЛОР мутахассислари, резидентлар ва тиббиёт муассасалари ходимлари учун очиқ.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤11👍10❤‍🔥1
📍 Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Жиззах вилоятида
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 26–27-июнь кунлари Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб, болаларга тиббий хизматларни тақдим этади.
—
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида марказнинг қуйидаги мутахассислари иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ва маҳаллий шифокорлар учун амалий мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган:
• уролог
• невролог
• кардиолог

—
📅 Тадбирлар режаси:
🔹 26-июнь — Жиззах вилояти
• Уролог ва невролог шифокорлари томонидан болалар учун тиббий кўриклари
• Жарроҳлик амалиётлари
• Маҳаллий мутахассислар учун мастер-класслар

🔹 27 июнь — Жиззах вилояти Кардиология маркази
• Интервенцион кардиолог томонидан жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий мутахассислар учун мастер-класслар

🔹 27 июнь — Жиззах вилояти, Зомин тумани
• Уролог ва неврологлар томонидан болалар тиббий кўриклар

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏10❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Жиззаҳда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Жиззаҳда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍16🔥6👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Жиззаҳда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍21❤2🔥2👏1
🧒 Болангиз тунлари бурни билан нафас ололмаяптими? Сабаби — аденоидлар бўлиши мумкин!
Боланинг оғзи очиқ ҳолда нафас олиши, кечаси хуррак отиши, тез-тез шамоллаши ва қулоғи оғриши — бу аденоидлар (бурун орқа соҳасидаги лимфа тўқималари) катталашганининг белгилари бўлиши мумкин

Аденоидлар — бу организмни микроблардан ҳимоя қилувчи лимфа безларидир. Аммо баъзида улар ҳаддан ташқари катталашиб, боланинг бурни билан эркин нафас олишига тўсқинлик қилади.


🧬 Келиб чиқиш сабаблари:
▪️Тез-тез шамоллаш, вирусли касалликлар

▪️Аллергиялар

▪️Туғма мойиллик (ирсияти)

▪️Иммунитетнинг сустлиги

▪️Нам ва чангли муҳит

📌 Аденоиднинг белгилари:
▪️Оғиз орқали нафас олиш

▪️Тунлари хуррак отиш

▪️Бош оғриғи, чарчоқ

▪️Овознинг ўзгача чиқиши (бурун овоз)

▪️Тез-тез қулоқ оғриши ёки эшитиш пасайиши

⚠️ Ота-оналарга маслахат:
Агар фарзандингизда юқоридаги белгилалар мавжуд бўлса, у ҳолда ЛОР шифокорига мурожаат қилишни кечиктирманг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤9👏1
📍 Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Зоминда

••••
🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси бугун Жиззах вилоятининг Зомин туманида хизмат сафарида.
—
🩺 «Болаларга беринг дунёни!» саломатлик акцияси доирасида марказнинг қуйидаги мутахассислари иштирокида тиббий тадбирлар ташкил этилмоқда:
• уролог
• невролог

—
📌 Акциянинг мақсади – болалар учун кенг қамровли тиббий кўриклар ташкил этиш ҳамда ҳудудий шифокорлар учун амалиётга йўналтирилган мастер-класслар ўтказишдан иборат.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Зоминда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍7❤1
📍 Қашқадарё вилоятида ҳудудий мутахассислар учун мастер-класслар ҳамда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари
••••
🔘 Қашқадарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлари томонидан ҳудудий тиббиёт мутахассислари учун амалий машғулотлар, семинар ва мастер-класслар ўтказилмоқда.
—
🩺 Тадбир доирасида қуйидаги йўналишларда ишлар амалга оширилмоқда:
🔹 Болалар жарроҳлиги соҳасида замонавий — эндоскопик ва лапароскопик — усуллар асосида юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда
🔹 Маҳаллий шифокорлар учун жонли амалиётлар асосида тажриба алмашиш ва малака ошириш машғулотлари олиб борилмоқда
🔹 Халқаро стандартларга мос илғор тиббий ёндашувлар тақдим этилмоқда

—

📌 Мутахассислар таъкидлашича, мазкур ташаббус Қашқадарё вилоятида болалар жарроҳлигини ривожлантириш, ҳудуддаги тиббий хизмат сифатини ошириш ва шифокорлар салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍17❤9👏2❤‍🔥1
📌 Болаларни жисмоний фаолликка ўргатишнинг фойдали усуллари

Жисмоний фаоллик болаларнинг соғлом ривожланиши учун жуда муҳим. Мунтазам ҳаракатланиш иммунитетни мустаҳкамлайди, мушак ва суякларни ривожлантиради, кайфиятни яхшилайди ва стрессни камайтиради. Қуйида болаларни жисмоний фаолликка жалб қилишнинг самарали усуллари билан танишинг.


1️⃣ Ота-оналар намунаси муҳим
Болалар ота-оналарининг ҳаракатларини кузатиб, ўрганадилар. Агар сиз ўзингиз ҳам жисмоний фаоллик билан шуғуллансангиз (юриш, югуриш, гимнастика), болалар ҳам сизга эргашади.

2️⃣ Ҳаракатлантирувчи ўйинлар ўйнанг
🔹 Югуриш, сакраш, тўп ўйинлари
🔹 “Қувлашмачоқ”, “Арқон тортиш”, “Сакраб юриш” каби ўйинлар
🔹 Велосипед ҳайдаш ёки самокат учиш
-
Камола Каххарова

* Педиатр

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤11👏1