Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
⁉️ Болаларда сут тишларини парвариш қилишнинг аҳамияти
••••

Сут тишлари — боланинг илк тишлари бўлиб, улар нафақат чиройли табассум, балки тўғри нутқ ва соғлом овқатланиш учун ҳам муҳим. Кўпчилик ota-onalar улар кейин алмашади деб эътиборсиз қолдириши мумкин, аммо сут тишларига тўғри қаралмаса, келгусида доимий тишлар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Сут тишлари боланинг жоғ шаклланиши, чакка тишларнинг тўғри жойлашиши ва овқатни яхши чайнаши учун зарур. Шунинг учун уларни эртаданоқ тўғри парвариш қилиш жуда муҳим.
Болаларда сут тишларини парвариш қилишнинг асосий қоидалари билан танишайлик:

⸻
🪥 Тишларни мунтазам тозалаш
• Биринчи тиш чиққанидан бошлаб тозалаш одатини йўлга қўйиш
• 3 ёшгача махсус болалар тиш щёткаси ва фторсиз паста қўлланилиши тавсия этилади

⸻
🥛 Тўғри овқатланиш
• Ширинлик ва газли ичимликларни чегаралаш
• Соғлом маҳсулотлар — сабзавот, мевалар ва сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
❤5👍1
🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Корея: инвестицион лойиҳалар йўлида янги қадам
••••

☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Кореянинг Халқаро иқтисодий сиёсат институти вакиласи Жиҳеи Сонг хоним ҳамда KODAC компанияси вакиласи Минхи Хванг хонимни қабул қилди.
—
🔘 Учрашув доирасида томонлар Марказда янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, илғор тиббий технологияларни жорий этиш ҳамда қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар. Музокаралар жараёнида мазкур йўналишларда ҳамкорликнинг дaстлабки босқичи белгилаб олинди. Шунингдек, меҳмонларга Марказда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

—
🤝 Суҳбат давомида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, болалар тиббиёти соҳасида юқори технологияли хизматларни йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини биргаликда ташкил этиш бўйича келишувларнинг дaстлабки босқичига эришилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
❤5👍2
🧒 Болангиз тунлари бурни билан нафас ололмаяптими? Сабаби — аденоидлар бўлиши мумкин!
Боланинг оғзи очиқ ҳолда нафас олиши, кечаси хуррак отиши, тез-тез шамоллаши ва қулоғи оғриши — бу аденоидлар (бурун орқа соҳасидаги лимфа тўқималари) катталашганининг белгилари бўлиши мумкин

Аденоидлар — бу организмни микроблардан ҳимоя қилувчи лимфа безларидир. Аммо баъзида улар ҳаддан ташқари катталашиб, боланинг бурни билан эркин нафас олишига тўсқинлик қилади.


🧬 Келиб чиқиш сабаблари:
▪️Тез-тез шамоллаш, вирусли касалликлар

▪️Аллергиялар

▪️Туғма мойиллик (ирсияти)

▪️Иммунитетнинг сустлиги

▪️Нам ва чангли муҳит

📌 Аденоиднинг белгилари:
▪️Оғиз орқали нафас олиш

▪️Тунлари хуррак отиш

▪️Бош оғриғи, чарчоқ

▪️Овознинг ўзгача чиқиши (бурун овоз)

▪️Тез-тез қулоқ оғриши ёки эшитиш пасайиши

⚠️ Ота-оналарга маслахат:
Агар фарзандингизда юқоридаги белгилалар мавжуд бўлса, у ҳолда ЛОР шифокорига мурожаат қилишни кечиктирманг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤5👏4
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.
—
В эти минуты с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит церемония вручения государственных наград по случаю тридцать четвертой годовщины независимости Республики Узбекистан.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👏3❤1