Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.53K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Энди Ўзбекистонда саратонни 20 дақиқада аниқлаш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook

📍Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 294
📞
(95)341-00-03
👍8
🏥 Болалар миллий тиббиёт  маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш буйича ўринбосари Элёр Олтиев шу кунларда соғлиқни сақлаш вазирлигининг  тегишли буйруғига асосан марказга бириктирилган Андижон вилоят Избосган туманида бўлиб турибди.

    Ташриф давомида Марказий ва бирламчи тизимдаги жами 23 та тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилиб, уларнинг моддий техник базаси, кадрлар таъминоти ва малакаси, профилактика ишлари ҳамда касалларни даволаш жараёнлари ва бошқаларга эътибор қаратилиб, амалий ёрдам берилмоқда.

 👨‍⚕️👩‍⚕️Айрим оғир ва юқори технологияли жарроҳликка мухтож беморлар саралаб олиниб,  Тошкент билан телемедицина орқали онлайн маслахатлар берилиб, кўрсатмасига қараб имтиёзми даволаниш учун йўлланмалар расмийлаштириб берилмоқда.

🌿 Шунингдек,  Президентимиз ташаббускорлигидаги "Яшил макон"  умуммилий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнида қатнашмоқдалар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21🤔4
Жорий йилнинг 23, 24, 25-ноябрь кунлари KOFIH ва Community Chest of Korea томонидан қўллаб-қувватланаётган лойиҳа доирасида Болалар миллий тиббиёт марказининг урологлар жамоаси ва Санкт-Петербург шахридан ташриф буюрган мутахасис билан биргаликда Бухоро вилоятида бўлиб қайтишди.

Сафар чоғида улар 70 га яқин бемор болаларни тиббий кўриклардан ўтказиб, саралаб олинган 11 нафар болада юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажаришди.

Аҳамиятлиси шундаки, беморларда бундай урологик юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари вилоятда илк маротаба ўтказилди.

Шунингдек, мутахассисларимиз томонидан маҳаллий шифокорлар учун семинарлар ва мастер-класслар ташкил қилинди.

Айтиш жоизки, марказимиз мутахассисларининг худудларда бундай амалиётлар ўтказиши нафақат беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишида, балки уларнинг ортиқча оворагарчиликларсиз ва ҳаражатларсиз даволаниш имконининг яратилгани беморлар ва уларнинг яқинларини хушнуд этмоқда.

***

23, 24 и 25 ноября текущего года команда урологов Детского национального медицинского центра и специалист из Санкт-Петербурга вернулись из детского многопрофильного медицинского центра Бухарской области.

В рамках проекта, поддержанного KOFIH и Общественным фондом Кореи, они провели обследование около 70 больных детей и выполнили высокотехнологичные хирургические операции 11 отобранным детям.

Надо отметить, что высокотехнологичные урологические операции у детей в этом регионе были проведены впервые.

Кроме того, специалисты организовали семинары и мастер-классы для местных врачей. Подобная практика проводится специалистами Детского национального медицинского центра в разных регионах не только для оказания качественных медицинских услуг пациентам, но и для облегчения доступа к лечению без лишних хлопот и затрат, что приносит радость пациентам и их родственникам.

Telegram | Instagram | Facebook
👏15👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇧🇾 Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси хизмат сафари билан Беларусь Республикасида бўлиб турибди.

🏢 Ташрифнинг иккинчи куни Минск шаҳрида жойлашган Н.Н.Александров номидаги Республика онкология ва тиббий радиология илмий-амалий маркази фаолияти билан танишувдан бошланди.

♻️ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва марказ раҳбарияти ўртасида ўтган мулоқот давомида онкология соҳасида мутахассисларни ўқитиш, улар учун стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, биргаликда онкологик касалликларни даволашнинг янги усулларини жорий қилиш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

📹ССВ Матбуот хизматининг Минск шаҳридан тайёрлаган ушбу видеолавҳасида шу ҳақда сўз боради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тиббиётни ривожлантиришда Беларусь тажрибасидан ҳам фойдаланмоқчи. Ҳамкорлик йўналишлари аниқ, истиболли лойиҳалар учун имкониятлар тайёр. Навбат — ўзаро манфаатли келишувлар босқичида.

Мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегация шу мақсадда Минск шаҳрига келган. Айни пайтда вакилларимиз  гуруҳларга бўлинган ҳолда тегишли тиббиёт марказларида бўлиб, турли мавзуларда ташкил этилган шўъба йиғилишларида қатнашмоқда.

"O‘zbekiston 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу ташриф тафсилотларига бағишланган.
👍2
Forwarded from SSV matbuot kotibi
🗓 Бугун — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.

📊 ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. 2022 йилда дунёда тахминан 39 миллион нафар ОИВ билан яшовчи одамлар рўйхатга олинган, уларнинг учдан икки қисми Африка минтақаси аҳолисидир.

♻️ Шунингдек, ўтган йили 630 000 одам ОИВ билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этган ва 1,3 миллионта янги ОИВ юқиш ҳолатлари қайд этилган.

📌 Бу эса, ўз навбатида инсон саломатлиги, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир.

✅ Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда барча йўналишларда қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “95-95-95” стратегик мақсадларига эришишда катта аҳамият касб этади.

‼️ Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг 79 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.

✅ ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади.

🔬 Шу йилнинг учинчи чораги якунига кўра, юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 83 фоизи даволашнинг дунёда тан олинган усули — антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍3