Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.55K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Конгресс(ESPU)нинг иккинчи куни Болалар миллий тиббиёт маркази болалар урологияси бўлими мудири PhD Абдуллаев Зафар Бобуровичнинг марузаси билан бошланди. Зафар Бобуровичнинг маърузаси анжуманнинг кун тартибига қўйилгани марказимиз учун кутилмаган қувончли ҳолат бўлди.

Маърузада Ўзбекистонда болалар урология соҳасининг ривожланиб бораётгани, шунингдек, марказимизда амалга оширилаётган юқори технологик амалиётларнинг турлари ва статистикаси ҳақида маълумотлар тақдим қилинди.

Ривожланиб бораётган мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Конгресснинг иккинчи кунида маъруза савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой ўтгани билан бошқа марузаларга нисбатан алоҳида аҳамиятли бўлди.

Telegram | Instagram |Facebook
👍37👏8
Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари Қоракўлда тиббий кўрик ўтказишди.

Ҳар қандай ота-она фарзандининг тўрт мучаси соғ, маънан баркамол бўлишини истайди. Аммо умуман касал бўлмасликка ҳеч ким кафолатланмаган. Тақдир қисмати билан туғма нуқсонлари бор бўлган Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан тиббий кўриклардан ўтказилди. Бу бўлса, оғир касалликларга чалинган кўплаб болажонлар дардига дармон бўлмоқда.

Мутахассисларимизнинг мамлакатимиз чека ҳудудларига бориб у ердаги бемор болаларни кўриклардан ўтказишни давом эттиришмоқда. Уларнинг навбатдаги хизмат сафари Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида бўлиб ўтди. Марказимизнинг бир гуруҳ шифокорлари Қоракўл туманида 520 нафар болажонларни тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик натижаси бўйича юқори технологияли жарроҳлик амалиётига биринчи навбатда мухтож деб топилган болалар миллий тиббиёт марказида имтиёзли (бепул) операция қилиш учун саралаб олинди.

—Бу каби эзгу ишларни амалга оширишдан асосий мақсад, чекка ҳудудлар аҳолисига сифатли тиббий хизмат кӯрсатиш, уларни бугунги ислоҳотлардан рози қилишдан иборатдир, дейди —туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Феруз Тонготаров. — Энг муҳими, бу каби тиббий кӯрикларнинг ташкил этилишидан аҳолимиз жуда мамнун.



Telegram | Instagram |Facebook
👍25👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббий_хизмат

Шофиркон туман Кўп тармоқли марказий поликлиника мудири ўринбосари Азиз  Носировнинг Республика Болалар Миллий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан олиб борилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик бўйича фикрлари

Telegram | Instagram |Facebook
👍13👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 202З йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон-20З0" стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун - моҳиятини ҳамширалар ўртасида тушунтириш, эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳибаси бўлган хамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришини қўллаб-қувватлаш, меҳнатда ютуқларга эришиб келаётган ҳамшираларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, улар фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг мохир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси  Ижроия қўмитаси билан бирганликда Республикада “Ҳамшира-2024” кўрик танлови  ўтказилмоқда.

Ҳусусан, Республика босқичида қатнашиш учун  Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамширалари ўртасида ҳам “Ҳамшира-2024” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram |Facebook
👍17👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌 ССВ: Ўзбекистонда биринчи давлат  тиббиёт муассасаси халқаро даражадаги JCI сертификатини олди

✅Ушбу натижага Болалар миллий тиббиёт маркази эришди.  Бу эса марказ тиббий хизмат сифати ва беморлар хавфсизлиги бўйича энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради дегани.

✔️ Сертификатнинг қўлга киритилиши Президентнинг 2024 йил 22 январдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган юртимизнинг 6 та тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш борасидаги вазифанинг ижроси йўлидаги дастлабки қадам бўлди.

🔹 Бу ҳақда батафсил 👉🏻 бу ерда ўқишингиз мумкин.

Telegram | Instagram |Facebook
Youtube
👏29👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Болалар миллий тиббиёт маркази Joint Commission International (JCI) сертификатини олишга мушарраф бўлди
#25apr #uzbekiston24

Telegram | Instagram |Facebook
👍28👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Детский национальный медицинский центр получил сертификат Joint Commission International (JCI)
#25apr #uzbekiston24
Telegram | Instagram |Facebook
👍24👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») халқаро хайрия жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан такшил этилган акция доирасида россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев яна бир бор пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди.

📌 Ўтган йилнинг декабрь ойидаги ташрифи давомида турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган ҳамда “Жаҳон шифокори” халқаро унвонига эга Ҳ.Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўриклар ўтказган эди.

🔬 Бу галги ташриф доирасида машҳур шифокор 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди.    

✅ Кеча Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбирда бемор болаларни соғломлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ҳасан Баиев “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, унинг жамоасига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.

Telegram | Instagram |Facebook
Youtube
👍28👏4