Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.55K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт маркази Пластик хирургия бўлимида Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган беморда яна бир жиддий жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍39👏14
Ҳозироқ обуна бўлинг!

Саҳифа линки: https://x.com/bmtmuz

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фарзандлар саломатлиги барчамиз учун бирдек муҳим!”

Болалар миллий тиббиёт маркази педиатри Нилуфар Палвановнадан муҳим тавсия

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍17🤔2
Ҳушхабар!!!

Хабарингиз бор, 19-22-июнь кунлари Германиянинг Франкфурт шаҳрида CSI Foundation томонидан ташкил этилган “Халқаро интервенцион кардиологларнинг навбатдаги конференцияси” ўз ниҳоясига етди.

Конференцияда Ўзбекистон номидан Болалар миллий тиббиёт марказининг бош шифокори Шуҳрат Салоҳитдинов ҳамда Кардиология бўлими мудири Алишер Юсубовлар иштирок этдилар.

Қувонарлиси, Болалар миллий тиббиёт маркази директори Б.Умаров, бош шифокор Ш.Салоҳитдинов ҳамда Кардиология бўлими мудири А.Юсубовлар томонидан тайёрланган “Фақат артериядан фойдаланган ҳолда болаларда перимембраноз қоринча тўсиқ нуқсонини транскатетер ёпиш” мавзусидаги маьруза конференцияда энг яхшиси деб топилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏29👍16
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) нинг Республикамизда тиббиёт ҳодимларинининг имкониятларини кенгайтириш лойиҳаси доирасида Yonsei университети Соғлиқни сақлаш тизимида тўпланган ноёб тажриба ва кўникмаларни бўлишиш мақсадида икки нафар профессор Tae Hee Kim ва профессор Jung Yeon Kim билан биргаликда Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрдилар.

Ташриф доирасида, ҳамшираларининг таълим ва илмий салохиятини мустаҳкамлаш орқали соғлиқни сақлаш тизимининг сифат жихатидан ўсишини таъминлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган мақсад, клиник ҳамширалик амалиётининг ўқитилишини ривожлантиришни режалаштиришдир.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍19👏3
Forwarded from SSV matbuot kotibi
❗️Cоғлиқни сақлаш вазири ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтади

Мамлакатимизда “Ёшлар ойлиги” доирасида 21 июндан 26 июнга қадар “Вазир ва ёшлар” ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари бўлиб ўтиши белгиланган.

♻️ Ушбу тадбир доирасида:

📆 бугун 25 июнь куни

🕰 соат 17:00 да

🏛 пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида

🩺 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров иштирокида ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍6👏3
Яна бир ҳушхабар!

Энди Болалар миллий тиббиёт марказининг Instagram даги расмий саҳифаси орқали юқори малакали докторлар томонидан жонли эфир ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу орқали сиз масофадан туриб фарзандларингиз саломатлигига оид ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин бўлади.

Жонли эфирни ўтказиб юбормаслик учун Instagram даги саҳифамизга обуна бўлинг.

Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг🔻

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍32👏7
“Болалар церебрал фалажи ( ДЦП) энг кенг тарқалган неврологик касалликлардан биридир.”

- Нозила Усмановна
Болалар миллий тиббиёт маркази невролог шифокори

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍20👏5🤔1
Бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда.
 
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍13👏3
Болалар миллий тиббиёт марказида болалар ва ўсмирлар гинекологи иш фаолиятини бошлади.
-
📆 Душанба-шанба
-
🕰️ 08:30-12:00
-
☎️ +998953410003

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍24
Болалар миллий тиббиёт маркази неврологи, тиббиёт фанлари номзоди Фурқат Самадов билан жонли эфир.

Эртага (02.07.2024й) соат 15:00 да Болалар миллий тиббиёт марказининг Instagram тармоғидаги расмий саҳифасида.

Ўтказиб юбормаслик учун саҳифаларимизга обуна бўлинг!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏16👍12
Жонли эфир учун қайси мавзуни танлаганимиз маъқул?
Anonymous Poll
49%
Эпилепсия
30%
ДЦП
21%
Аутизм
👏11👍8
Bolalar tibbiyoti (rasmiy) pinned «Жонли эфирга 3 соат қолди.
Инстаграм саҳифамизга обуна бўлиб улгурдингизми?
»
Жонли эфир линки:

https://www.instagram.com/ncmc.uz/live/18057770917616612?igsh=OWIxaWk5YTY2OHV0

Бошланди азизлар!
👍9
Live stream scheduled for
Болалар миллий тиббиёт маркази
Саll center
-
📆 Душанба-шанба
-
🕰 08:30-15:00
-
☎️ +998953410003
-
📩 @bmtm_murojaat

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍12
Forwarded from SSV matbuot kotibi
​❗️Мутахассис: Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладиган касаллик

📊 Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобатга олсак, реал рақамлар янада юқори бўлиши мумкин.

❓Хўш, бу қандай хасталик? Келиб чиқиш омиллари ва яққол аломатлари қайсилар? Хасталикни тўлиқ даволаса бўладими?

✅ Мазкур саволларга Болалар миллий тиббиёт маркази неврологи Дилноза Одиловадан жавоб олдик.

▶️ — Болалар церебрал фалажи она ҳомиладорлиги чоғида чақалоқ бош мияси яхши ривожланмай, муддатидан олдин туғилиши ёки жароҳат олиши оқибатида келиб чиқади, — дейди мутахассис.

🩺 — Касаллик руҳий-нутқий бузилиш ёки ҳаракатнинг издан чиқиши ёхуд ҳар икки ҳолат баробар кузатилиши билан намоён бўлади. Яъни туғуруқдан олдин ёки туғуруқ жараёнида болада кислород танқислиги юзага келса, унинг мия ҳужайралари шикастланиши мумкин.

🤰🏻Қолаверса, хасталикка она ҳомиладорлиги даврида ундаги юқумли ва эндокрин касалликлар ҳам сабаб бўлиши аниқланган.

🤱🏻 Баъзан мазкур патология симптомларини чақалоқ дунёга келиши билан пайқаса бўлади. Айрим ҳолларда эса аломатлар секин-аста намоён бўлади. Ҳаракатланиш фаоллигининг бузилиши — энг кўп учрайдиган яққол белгилар сирасидан.

♻️ Оқибатда шундай ташхис қўйилган болалар ўтириш, эмаклаш, айланиш, юриш, бошини ушлаш ва бошқа харакатларни нисбатан кеч ўзлаштиради.

👫 Хасталикка чалинган ҳар уч боланинг бирида томир тортишиши синдроми кузатилади. Ушбу аломат, айниқса, бола катта бўлгани сари тез-тез такрорланади.

📌 Шу билан бирга, ақл ва нутқ заифлашиши ҳолатлари ҳам қайд этилади. Ташқи оламга мослашолмаслик, эпилепсия, руҳий ва эмоционал ривожланишнинг ортда қолиши, таълим олишдаги муаммолар, ошқозон-ичак ва пешоб чиқаришдаги функционал бузилишлар ҳам бундан мустасно эмас.

📎 Шу сабабли ота-оналар фарзанди тўрт ойлик чоғида овоз келаётган томонга бошини бурмаса, ўйинчоққа қўлини чўзмаса, етти ойлигида бировнинг ёрдамисиз ўтира олмаса ҳамда бир ёшида сўзларни умуман айта олмай, барча ҳаракатни фақат битта қўлида бажарса, албатта, невролог шифокорга мурожаат қилишлари зарур.

🔎 Шунингдек, чақалоқда томир тортишиши, ғилайлик кузатилиши, хатти-ҳаракати ўта кескин ёки жуда секин бўлиши, бир ярим ёшдан ўтиб ҳам тик туролмаслиги қўшимча аломатлар ҳисобланади.

💉 Болалар церебрал фалажида даволаниш умрбод давом этади. Негаки, хасталикдан бутунлай соғайиб кетишнинг иложи йўқ. Лекин бу якуний ҳукм дегани эмас.

‼️ Аксарият беморлар ёши улғайгани сари нормал ҳаёт кечириши мумкин. Бунинг учун эрта ёшда, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍26👏3🤔1
Тошкент шаҳрида 2024 йил охиригача дори воситаларига электрон рецептлар бериш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍14