Миллат байроғи
-
Бугун, Болалар миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Миллат байроғи” шиори остида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади – давлатимизнинг мустақиллик рамзлари, хусусан Давлат байроғининг аҳамиятини ёдга солиш, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини ёш авлод қалбида янада кучайтиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида Давлат байроғининг қабул қилиниши тарихи, унинг рамзий маъноси ва халқимиз учун тутган ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

👍11👏2🤔1
Ҳамширалик | Очиқ танлов
-
Бугун, Болалар миллий тиббиёт марказида ҳамширалик учун, марказда мавжуд вакант лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича очиқ мустақил танлов ўтказилди.
Танлов ҳам амалий, ҳам назарий тартибда ўтказилиб, Болалар миллий тиббиёт маркази Бош шифокори Ш.Салахитдинов бошчилигидаги кенгаш аъзолари томонидан баҳоланди.

👍21🤔1
Чала туғилган болалар ретинопатияси – бу кўз тўр парданинг вазопролифератив шикастланиши бўлиб, фақатигина муддатидан эрта туғилган болаларда учрайдиган касаллик ҳисобланади. Касаллик натижасида кўз тўр пардаси, шишасимон тана ва баъзан гавхарда ўзгаришлар кузатилади. Ўз вақтида даволанмаса, кўз ичида чандиқлар ривожланиши ва тўр парда кўчиши сабабли кўрликка олиб келади. Асосан тана вазни 2000 - 1500 граммдан кам, муддатидан эрта тугилган болаларда учрайди.
Абдуфарруҳ Кариев
* Болалар миллий тиббиёт маркази
Офталмология бўлими мудири
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍28👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦
📊 Шундан буён ушбу позитрон эмиссион томограф ёрдамида 2000 дан ортиқ беморларга аниқ ташхис қўйилди.
📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🗓 Бир йил аввал Болалар миллий тиббиёт марказига онкологик ўсмаларни текширадиган, касалликнинг яширин давридаги ҳолатини ва бошқа тиббий қурилмалар аниқлай олмайдиган жараёнларни ҳам олдиндан кўрсатиб беришга қодир ноёб радиологик қурилма ўрнатилган эди.
📊 Шундан буён ушбу позитрон эмиссион томограф ёрдамида 2000 дан ортиқ беморларга аниқ ташхис қўйилди.
📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍14👏4
Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Қорақалпоғистонда
-
Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги мутахассислар жамоаси Қорақалпоғистон Республикасига етиб боришди.
«Болаларга беринг дунёни!» саломатлик акцияси доирасида Болалар миллий тиббиёт марказининг
• Кардиолог
• Нейрохирург
• Хирург
• Уролог
• Пластик хирург
• Педиатр
• Невролог
шифокорлари томонидан тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ва мастер класслар ўтказилиши режалаштирилган.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
Саломатлик акцияси Қорақалпоғистонда
-
Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги мутахассислар жамоаси Қорақалпоғистон Республикасига етиб боришди.
«Болаларга беринг дунёни!» саломатлик акцияси доирасида Болалар миллий тиббиёт марказининг
• Кардиолог
• Нейрохирург
• Хирург
• Уролог
• Пластик хирург
• Педиатр
• Невролог
шифокорлари томонидан тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ва мастер класслар ўтказилиши режалаштирилган.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍22
🌍 “Яшил макон” лойиҳаси: келажак авлод учун яшил табиат сари қадам!
📌 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров мамлакатимизнинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциясида фаол иштирок этди.
🌱 Бу нафақат атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшиш, балки болаларимиз ва келгуси авлодлар учун соғлом ва яшил муҳит яратишга бўлган қатъий интилишнинг ёрқин намунасидир.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
📌 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров мамлакатимизнинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциясида фаол иштирок этди.
🌱 Бу нафақат атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшиш, балки болаларимиз ва келгуси авлодлар учун соғлом ва яшил муҳит яратишга бўлган қатъий интилишнинг ёрқин намунасидир.
“Ҳар бир экилган кўчат – бу фарзандларимиз учун соғлом ва фаровон келажакнинг пойдевори. “Яшил макон” лойиҳаси халқимизнинг буюк экологик мақсадлари йўлида муҳим қадамдир.”- дейди Бахтиёржон Умаров
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍17
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.
Унга кўра, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланди.
Асилбек Худаяров - Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
Унга кўра, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланди.
Асилбек Худаяров - Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт маркази Ортопедия бўлими мутахассислари Идиопатик сколиоз ташхиси билан навбатдаги жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширди.
-
Таъкидлаш жоизки, бундай мураккаб операциялар илгари мамлакатимизда амалга оширилмаган бўлиб, бу Болалар миллий тиббиёт марказининг юқори малакали мутахассислар жамоаси ва замонавий технологияларга таянган ҳолда халқаро тажрибани ўзлаштираётганидан далолатдир.
Марказимиз болалар соғлиғини яхшилаш йўлида инновацион ёндашувларни амалиётга жорий қилишда давом этмоқда.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
-
Таъкидлаш жоизки, бундай мураккаб операциялар илгари мамлакатимизда амалга оширилмаган бўлиб, бу Болалар миллий тиббиёт марказининг юқори малакали мутахассислар жамоаси ва замонавий технологияларга таянган ҳолда халқаро тажрибани ўзлаштираётганидан далолатдир.
Марказимиз болалар соғлиғини яхшилаш йўлида инновацион ёндашувларни амалиётга жорий қилишда давом этмоқда.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍19
Қорақалпоғистонда панэнцефалит ташхиси қўйилган ягона бемор, 2019-йилда туғилган Сапарбоев Имрон Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан махсус кўрикдан ўтказилди.
-
Кўрик натижасида беморнинг аҳволи атрофлича баҳоланиб, тегишли даволаш чоралари ва тавсиялар белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, мазкур хасталик билан касалланган беморларни аниқлаш ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус ташаббус амалга оширилмоқда. Бу жараён доирасида Республиканинг барча ҳудудларида шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи жойида ўрганилиб, зарур кўрсатмалар берилмоқда.
Госпитализация талаб этилган ҳолатларда беморлар Болалар миллий тиббиёт марказининг неврология бўлимига жойлаштирилиб, уларга алоҳида эътибор билан даволаш чоралари кўрилмоқда.

👏27👍13❤1