Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.57K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Чала туғилган болалар ретинопатияси – бу кўз тўр парданинг вазопролифератив шикастланиши бўлиб, фақатигина муддатидан эрта туғилган болаларда учрайдиган касаллик ҳисобланади. Касаллик натижасида кўз тўр пардаси, шишасимон тана ва баъзан гавхарда ўзгаришлар кузатилади. Ўз вақтида даволанмаса, кўз ичида чандиқлар ривожланиши ва тўр парда кўчиши сабабли кўрликка олиб келади. Асосан тана вазни 2000 - 1500 граммдан кам, муддатидан эрта тугилган болаларда учрайди.


Абдуфарруҳ Кариев
* Болалар миллий тиббиёт маркази
Офталмология бўлими мудири


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍28👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦

🗓 Бир йил аввал Болалар миллий тиббиёт марказига онкологик ўсмаларни текширадиган, касалликнинг яширин давридаги ҳолатини ва бошқа тиббий қурилмалар аниқлай олмайдиган жараёнларни ҳам олдиндан кўрсатиб беришга қодир ноёб радиологик қурилма ўрнатилган эди.


📊 Шундан буён ушбу позитрон эмиссион томограф ёрдамида 2000 дан ортиқ беморларга аниқ ташхис қўйилди.

📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍14👏4
Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Қорақалпоғистонда
-
Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги мутахассислар жамоаси Қорақалпоғистон Республикасига етиб боришди.
«Болаларга беринг дунёни!» саломатлик акцияси доирасида Болалар миллий тиббиёт марказининг
• Кардиолог
• Нейрохирург
• Хирург
• Уролог
• Пластик хирург
• Педиатр
• Невролог
шифокорлари томонидан тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ва мастер класслар ўтказилиши режалаштирилган.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍22
🌍 “Яшил макон” лойиҳаси: келажак авлод учун яшил табиат сари қадам!

📌 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров мамлакатимизнинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциясида фаол иштирок этди.

🌱 Бу нафақат атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшиш, балки болаларимиз ва келгуси авлодлар учун соғлом ва яшил муҳит яратишга бўлган қатъий интилишнинг ёрқин намунасидир.

“Ҳар бир экилган кўчат – бу фарзандларимиз учун соғлом ва фаровон келажакнинг пойдевори. “Яшил макон” лойиҳаси халқимизнинг буюк экологик мақсадлари йўлида муҳим қадамдир.”- дейди Бахтиёржон Умаров


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍17
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.

Унга кўра, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланди.

Асилбек Худаяров - Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт маркази Ортопедия бўлими мутахассислари Идиопатик сколиоз ташхиси билан навбатдаги жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширди.
-

Таъкидлаш жоизки, бундай мураккаб операциялар илгари мамлакатимизда амалга оширилмаган бўлиб, бу Болалар миллий тиббиёт марказининг юқори малакали мутахассислар жамоаси ва замонавий технологияларга таянган ҳолда халқаро тажрибани ўзлаштираётганидан далолатдир.

Марказимиз болалар соғлиғини яхшилаш йўлида инновацион ёндашувларни амалиётга жорий қилишда давом этмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍19
Қорақалпоғистонда панэнцефалит ташхиси қўйилган ягона бемор, 2019-йилда туғилган Сапарбоев Имрон Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан махсус кўрикдан ўтказилди.
-

Кўрик натижасида беморнинг аҳволи атрофлича баҳоланиб, тегишли даволаш чоралари ва тавсиялар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, мазкур хасталик билан касалланган беморларни аниқлаш ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус ташаббус амалга оширилмоқда. Бу жараён доирасида Республиканинг барча ҳудудларида шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи жойида ўрганилиб, зарур кўрсатмалар берилмоқда.

Госпитализация талаб этилган ҳолатларда беморлар Болалар миллий тиббиёт марказининг неврология бўлимига жойлаштирилиб, уларга алоҳида эътибор билан даволаш чоралари кўрилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏27👍13❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

❓Агар бола шамоллаб қолса, нималар қилиш керак?

❓Табиий йўл билан даволаш қоидалари қандай?

❓Тана ҳарорати юқори бўлса, нима қилиш зарур?

❓Шамоллаган болага антибиотикларни қўллаш мумкинми?

Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори Суръат Инагамов бу борада ота-оналарга ўз тавсияларини берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍34
“Янги Ўзбекистон учун!” лойиҳаси: Бухоро тиббиётида янги босқич
-

Болалар миллий тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида миллий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳага муваффақиятли старт берилди.

22-23-ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида Марказнинг тажрибали кардиохирург, ЛОР, реаниматолог, анестезиолог ва перфузиолог шифокорлари томонидан:
• аҳолига юқори малакали тиббий кўриклар,
• замонавий технологиялар ёрдамида жарроҳлик амалиётлари,
• эксклюзив мастер-класслар ўтказилди.

Мазкур тадбирлар нафақат соғлиқни сақлаш соҳасида янги тажриба ва билимлар алмашинувини таъминлади, балки юртимиздаги тиббий хизматлар сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍13👏4🤔1
"Болаларимизнинг табассуми - бу тиббиёт соҳасидаги ҳаракатларимизнинг энг буюк мукофоти. Уларнинг соғлом бўлишига ёрдам бериш биз учун шунчаки вазифа эмас, бу - юксак шарафдир."
-
Бахтиёржон Умаров
* Болалар милиий тиббиёт маркази директори

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍46
Болалар миллий тиббиёт марказида навбатдаги илмий кенгаш йиғилиши
-
Илмий кенгаш йиғилиши давомида;

1️⃣ 2024 йилги ҳисобот: Илмий ишлар, таълим ва халқаро алоқалар фаолияти сарҳисоби.
2️⃣ Таянч докторантура: Педиатрия, онкология, болалар хирургияси ва анестезиология йўналишлари бўйича қабул натижалари тасдиқланди.
3️⃣ Инагамов С.А.: Юрак-қон томир хирургиясидаги илмий мавзуси тасдиқланди.
4️⃣ Юсубов А.Д.: Болаларда қоринчалар аро тўсиқ нуқсонини ёпиш техникасини оптималлаштириш мавзуси маъқулланди.
5️⃣ Халилов М.Х.: Нефротик синдромни ритуксимаб воситасида даволаш бўйича тадқиқот мавзуси тасдиқланди.
6️⃣ Эргашев К.Т.: Болаларда қовуқ-сийдик найи рефлюкси сабабларини ўрганиш мавзуси тасдиқланди.
7️⃣ Гулямов Ш.Б.: Давлат мукофотига номзод сифатида тавсия этилди (қулоқ аномалиялари жарроҳлиги тадқиқоти учун).

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍34👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт марказида 1 ёшлик болада уникал жарроҳлик амалиёти ўтказилди
-

Болалар миллий тиббиёт марказининг нейрохирургия ва ЛОР бўлими шифокорлари ҳамкорлигида амалга оширилган юқори технологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.

Ушбу муваффақиятли амалиёт шифокорларимизнинг юқори малакаси, замонавий тиббий технологиялардан самарали фойдаланиш ва жамоавий ишлаш принципларининг ёрқин намунасидир.

Болалар миллий тиббиёт маркази мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантиришдаги етакчи муассаса сифатида инновацион ёндашувларни жорий этиш ва малакали тиббий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍29👏3