Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.57K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Куни кеча, Болалар миллий тиббиёт марказида Республикамизда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларга бағишланган Республика ишчи гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис давомида, 2022 йил 15 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-809-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг 2024 йил 16 октябрдаги БМ-17/1499-сонли хати ижросини таъминлашга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, гендер тенгликни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижалари ҳамда келгуси режалар муҳокама қилинди.

Мажлис якунида иштирокчилар томонидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва белгиланган вазифаларни самарали бажаришга қаратилган қатор таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍8👏7🤔3
Расмий муносабат
-

Куни кеча Telegram’даги @molxonauzb канали орқали Болалар Миллий Тиббиёт Марказидаги бахила тизими бўйича танқидий материал эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Марказимизда жорий этилган бахила тизими беморлар учун хизмат кўрсатиш жараёнини тартибга солиш ва қулайлик яратишга қаратилган. Ушбу тизим доирасида йиғиладиган маблағлар Давлат харидлари тизими орқали танлаб олинган тадбиркор томонидан бошқарилади ва қонуний асосга эга.

Шунингдек, беморларга кўрсатилаётган хизматлар нархлари белгиланган тартибга мувофиқ тасдиқланган ва Марказ фаолиятига қўшимча маблағ жалб этиш ҳамда тартиб-интизомни таъминлашга хизмат қилади.

Барча таклиф ва шикоятларни ўрганиш учун махсус алоқа каналлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир мурожаат диққат билан кўриб чиқилади. Бизнинг асосий мақсадимиз – беморларнинг саломатлигини таъминлаш ва уларнинг Марказимизда ўзларини қулай ҳис қилишлари учун барча зарур чораларни кўришдир.

Фуқароларимизни турли асоссиз маълумотларга эътибор бермасликка ва юзага келган саволлар бўйича бевосита Марказимиз маъмуриятига мурожаат қилишга чақириб қоламиз.

Ҳурмат билан,
Болалар миллий тиббиёт маркази матбуот хизмати

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍32
Ўзбекистон-Россия: Халқаро ҳамкорлик

Бугун, Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Россиянинг академик В.И. Шумакова номидаги клиникаси Жигар трансплантацияси бўлими мудири Артём Монахов ва доктор Сергей Масютин билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида болалар аъзолари трансплантацияси соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва амалиётларни доимий равишда йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида, бу йўналишдаги ишларни тизимли равишда амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍15👏11🤔2
Болалар миллий тиббиёт марказида Конститутция куни муносабати тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг масъул вакиллари иштирок этдилар. Тадбир давомида мамлакатимиз Конститутциясининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришдаги муҳим ўрни кенг муҳокама қилинди.

Тадбирда Олий Мажли Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Елена Михайловна Борисова иштирок этиб, Конститутция куни нафақат юксак ҳуқуқий байрам, балки мамлакатимизнинг келажакдаги тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пойдевори эканлигини алоҳида таъкидлади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍11👏4
Har kim sog‘lig‘ini saqlash va malakali tibbiy xizmatdan foydalanish huquqiga ega

Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Mehnat, sog‘liqni saqlash va ijtimoiy masalalar qo‘mitasi tomonidan “Konstitutsiya — ijtimoiy davlat kafolati” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi.

👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook |  YouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO
👏4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ
#Ахборот24
-

Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍10