Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.57K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин,
Прокуратура ходимлари!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏7👍5🤔2
👍33👏1
Болалар миллий тиббиёт марказида QPS: халқаро стандартларга тўла жавоб бера оладиган сифат назорати бўлими

📝 Ўзбекистон-Корея Болалар Миллий Тиббиёт Маркази мамлакатимизда JCI аккредитациясидан ўтган биринчи давлат тиббиёт маркази сифатида фаолият юритмоқда. Ушбу марказ юртимиз тиббиёти тарихида янги саҳифалар яратишга интилиб, юксак мақсадларни амалга ошириш йўлида жадал ривожланмоқда.


🇺🇿 Давлат тиббиёт муассасалари орасида илк бор QPS (сифат назорати бўлими) фаолияти йўлга қўйилди. Бу бўлим беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга қаратилган.

🏥 Марказ директори Бахтиёржон Умаров раҳбарлигидаги QPS бўлими мутахассислари Кореянинг KOFIH фонди билан ҳамкорликда Samsung клиникасида QPS дастури имкониятлари билан танишиш ва халқаро стандартларни жорий этиш бўйича малака ошириш учун хизмат сафарига жўнаб кетдилар.

✅ Ушбу сафар марказнинг халқаро тажрибаларни ўрганиб, амалиётга жорий этиш орқали беморлар саломатлигини яхшилаш ва тиббий хизматларни юксак савияга олиб чиқиш мақсадини кўзлаган.

📌 Марказимиз халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш ва тиббиёт соҳасидаги энг юқори чўққиларга эришиш йўлида қатъият билан ҳаракат қилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍36👏4❤1🤔1
Ўзбекистон-Корея: Болалар миллий тиббиёт маркази ва Самсунг Кангбук касалхонаси ўртасидаги учрашув

📝 Аввал хабар берганимиздек, Болалар миллий тиббиёт маркази делегацияси ва Кореянинг Самсунг Кангбук Марказий Касалхонаси ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

📌 Ушбу учрашув БМТМ ва Самсунг Кангбук Касалхонаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тиббий хизматларни янада сифатлироқ қилиш мақсадида янги келишувларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

“Сифат назорати ва беморлар хавфсизлиги бўлими ходимлари халқ хизматчилари сифатида ўз билим ва тажрибалари билан тиббиёт соҳасида намунали фаолият кўрсатиши керак. Болалар миллий тиббиёт марказига мурожаат қилган ҳар бир беморга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бизнинг устувор вазифамиздир.“

-
Бахтиёржон Умаров

*Болалар миллий тиббиёт маркази директори

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍36👏6🤔1
Болалар миллий тиббиёт маркази делегацияси Кореянинг Кангбук Самсунг Тиббиёт марказида малака ошириш жараёнида

📝 Баxtиёржон Умаров бошчилигидаги Болалар миллий тиббиёт маркази делегацияси Кореянинг нуфузли Kangbuk Samsung medical center клиникасида малака ошириш жараёнларини давом эттирмоқда. Ушбу илмий-амалий сафар доирасида марказнинг Сифат назорати бўлими (QPS) ходимлари халқаро стандартларга мос равишда ташкил этилган дарс жараёнларида иштирок этмоқдалар.

👩‍⚕️ Бугунги куннинг муҳим воқеаларидан бири – делегациянинг “Тиббиётда бошқарувнинг замонавий шакллари” мавзусида ташкил этилган махсус дарсда қатнашгани бўлди. Мазкур дарс тиббиёт соҳасида бошқарувнинг энг илғор ва инновацион усулларини ўзлаштириш, глобал тиббиёт марказлари тажрибасини ўрганиш ва миллий тиббиёт тизимига жорий этиш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳамкорлик ўзининг самарадорлиги ва аҳамияти билан нафақат миллий тиббиёт тизимида балки халқаро майдонда ҳам юксак баҳоланмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍32👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлари Бухоро вилоятида мураккаб нейрофизиологик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди

🔹 Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида марказий асаб тизимининг туғма нуқсони (Spina bifida) ташхиси қўйилган 7 ойлик чақалоққа биринчи бор юқори технологик нейрофизиологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.

🩺 Илгари бундай юқори даражадаги жарроҳлик фақат республика даражасидаги ихтисослашган марказларда ўтказилар эди. Энди эса Бухоро вилоятида шундай замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун мустаҳкам пойдевор яратилди.

📍 Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти Болалар Миллий Тиббиёт Маркази нейрохирург ва нейрофизиолог шифокорлари томонидан маҳаллий мутахассислар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди.

📈 Ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини татбиқ этиш ва муваффақиятли жорий қилиш тиббий соҳани ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍32👏14
Channel name was changed to «Bolalar milliy tibbiyot markazi (rasmiy kanal)»
🔴 🟦🟦🟦🟦

❓Ревматизм болаларда қандай асоратларни келтириб чиқариши мумкин?

🟢 Қиш мавсуми — қатор мавсумий касалликлар авж оладиган давр. Ревматизм — шулардан бири. Бу хасталикка кўпроқ мактаб ёшидаги болалар чалинади ва у ўғил-қизларда катталарга нисбатан оғир кечади.


❓Хўш, ревматизм қандай пайдо бўлади? Уни келтириб чиқарувчи омиллар қайсилар? Касалликнинг асосий белгилари, асоратлари нималардан иборат?

➡️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар бош кардиологи Бунёд Акбархонов ушбу саволларга жавоб берди.

💬 — Оёқда ўтказилган сурункали тонзиллит — касалликни келтириб чиқарувчи энг асосий омил, — дейди мутахассис. — Яъни тез-тез томоғи оғриб турадиган болалар ангинаси ўз вақтида даволанмаса, 10-14 кун ўтиб, уларда ревматизм ривожланиши мумкин.


🩺 Касалликнинг ўткир шаклида ангинадан тузалган беморни маълум муддат ўтиб, яна юқори ҳарорат безовта қилади. Тирсак, билак-кафт усти, тизза, болдир-оёқ панжаси бўғимлари ва танасининг бошқа қисмлари қизариб, шишади.

📌 10-12 кун ўтгач, полиартритга хос барча симптомлар йўқолади.
Бироқ мазкур ҳолат вақтинчалик бўлиб, хасталик чоғида юракнинг мушак қавати, клапанлари, ташқи пардаси зарарланади. Бу эса юрак нуқсонига олиб келиши мумкин.

🔎 Ревматизм бошқа аъзо ва тўқималар, масалан, нерв тизимида ҳам жиддий асоратларни келтириб чиқариши хавфи юқори. Бунда боланинг оёқ-қўллари учиб туради, ўта қўзғалувчанлик, тез толиқиш кузатилади.

✅ Хасталикнинг ўткир босқичида бемор, одатда, шифохонада даволанади. Стационардан чиққандан сўнг ҳам узоқ вақт шифокор кузатувида бўлади.


➡️ Ҳолсизланиш, тез чарчаш, рангпарлик, иштаҳа пасайиши, кечқурун тана ҳарорати кўтарилиши, баъзан бош оғриғи, юрак ўйнаши, ҳансираш, бўғимлар соҳасидаги тери остида майда, қаттиқ ва оғриқсиз “ревматик тугунчалар” ҳамда пушти, ҳалқасимон тошмалар ревматизмга хос аломатлардир.

✔️
Бу касалликдан асаб тизими шикастланганда, боланинг кайфияти ва хулқ-атвори ўзгариб, беҳаловат, эътиборсиз ва сержаҳл бўлиб қолади. Унинг хотираси пасаяди.

🟣 Бемор беихтиёр тартибсиз, беўхшов ҳаракатлар қилади. Кўзлари пириллаб, юз мушаклари тортилади. Натижада у ўзи мустақил кийиниб-ечина ва овқатлана олмайди. Шунингдек, туртиниб-суртиниб юра бошлайди.


🫀Қайталама ревматизм даврида организмда иммунологик ва биокимёвий бузилишлар кузатилади, юракда яллиғланиш жараёни кучаяди.

‼️Ревматизмга фақат мутахассис томонидан тегишли текширувлардан сўнг аниқ ташхис қўйилиши мумкин. Агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинса, беморни муваффақиятли даволаса бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍25
Ўзбекистон-Корея: Беморлар хавфсизлигини таъминлаш ва тиббий хизмат сифати устидан назоратни кучайтиришга қаратилган ўқув жараёни

🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги делегация Корея Республикасининг илғор тиббий муассасаларидан бири — Samsung Kangbuk тиббиёт марказида ўқув жараёнларининг навбатдаги кунини ўтказишди.

🩺 Бугунги ўрганишлар жараёнида асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратилди:

• Техник хизмат кўрсатиш
• Ёнғин хавфсизлиги
• Электр энергиясини узлуксиз таъминлаш:
• Бошқа хавфсизлик йўналишлари:

✅ Ўқув машғулотларида Кореянинг беморларга йўналтирилган тизимли ёндашуви, тиббий сифатни назорат қилишдаги замонавий технологиялардан фойдаланиш усуллари ва хавфсизлик стандартларини таъминлашга оид халқаро тажриба ўрганилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍31
🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон-Қозоғистон: Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликда устувор вазифалар ижроси

👌 Болалар миллий тиббиёт марказига Қозоғистон Республикаси Президентининг Ишлар бошқармаси Тиббиёт маркази делегацияси ташриф буюрди. Учрашув давомида тиббий тажриба алмашиш, инновацион ютуқларни жорий этиш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Делегация таркиби:
🔹 Цой Алексей Владимирович — Қозоғистон Республикаси Президентининг Ишлар бошқармаси Тиббиёт маркази раҳбари
🔹 Жумабеков Жандос Темирханович — Тиббиёт маркази раҳбари ўринбосари
🔹 Албаев Рустам Қуанышбекович — Тиббиёт маркази шифохонаси директори
🔹 Бралов Асхат Зинешович — Тиббиёт маркази вакили

👩‍⚕️ Болалар миллий тиббиёт маркази бош шифокори Шухратжон Салахитдинов делегация аъзоларига марказдаги тиббий имкониятлар, даволаш ва диагностика технологиялари ҳамда янги лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍23👏1🤔1