Болалар миллий тиббиёт маркази делегацияси Кореянинг Кангбук Самсунг Тиббиёт марказида малака ошириш жараёнида
📝 Баxtиёржон Умаров бошчилигидаги Болалар миллий тиббиёт маркази делегацияси Кореянинг нуфузли Kangbuk Samsung medical center клиникасида малака ошириш жараёнларини давом эттирмоқда. Ушбу илмий-амалий сафар доирасида марказнинг Сифат назорати бўлими (QPS) ходимлари халқаро стандартларга мос равишда ташкил этилган дарс жараёнларида иштирок этмоқдалар.
👩⚕️ Бугунги куннинг муҳим воқеаларидан бири – делегациянинг “Тиббиётда бошқарувнинг замонавий шакллари” мавзусида ташкил этилган махсус дарсда қатнашгани бўлди. Мазкур дарс тиббиёт соҳасида бошқарувнинг энг илғор ва инновацион усулларини ўзлаштириш, глобал тиббиёт марказлари тажрибасини ўрганиш ва миллий тиббиёт тизимига жорий этиш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳамкорлик ўзининг самарадорлиги ва аҳамияти билан нафақат миллий тиббиёт тизимида балки халқаро майдонда ҳам юксак баҳоланмоқда.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

👍32👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлари Бухоро вилоятида мураккаб нейрофизиологик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди
🔹 Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида марказий асаб тизимининг туғма нуқсони (Spina bifida) ташхиси қўйилган 7 ойлик чақалоққа биринчи бор юқори технологик нейрофизиологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.
🩺 Илгари бундай юқори даражадаги жарроҳлик фақат республика даражасидаги ихтисослашган марказларда ўтказилар эди. Энди эса Бухоро вилоятида шундай замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
📍 Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти Болалар Миллий Тиббиёт Маркази нейрохирург ва нейрофизиолог шифокорлари томонидан маҳаллий мутахассислар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди.
📈 Ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини татбиқ этиш ва муваффақиятли жорий қилиш тиббий соҳани ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

👍32👏14
Channel name was changed to «Bolalar milliy tibbiyot markazi (rasmiy kanal)»
🔴 🟦🟦🟦🟦
❓Ревматизм болаларда қандай асоратларни келтириб чиқариши мумкин?
❓Хўш, ревматизм қандай пайдо бўлади? Уни келтириб чиқарувчи омиллар қайсилар? Касалликнинг асосий белгилари, асоратлари нималардан иборат?
➡️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар бош кардиологи Бунёд Акбархонов ушбу саволларга жавоб берди.
🩺 Касалликнинг ўткир шаклида ангинадан тузалган беморни маълум муддат ўтиб, яна юқори ҳарорат безовта қилади. Тирсак, билак-кафт усти, тизза, болдир-оёқ панжаси бўғимлари ва танасининг бошқа қисмлари қизариб, шишади.
📌 10-12 кун ўтгач, полиартритга хос барча симптомлар йўқолади. Бироқ мазкур ҳолат вақтинчалик бўлиб, хасталик чоғида юракнинг мушак қавати, клапанлари, ташқи пардаси зарарланади. Бу эса юрак нуқсонига олиб келиши мумкин.
🔎 Ревматизм бошқа аъзо ва тўқималар, масалан, нерв тизимида ҳам жиддий асоратларни келтириб чиқариши хавфи юқори. Бунда боланинг оёқ-қўллари учиб туради, ўта қўзғалувчанлик, тез толиқиш кузатилади.
➡️ Ҳолсизланиш, тез чарчаш, рангпарлик, иштаҳа пасайиши, кечқурун тана ҳарорати кўтарилиши, баъзан бош оғриғи, юрак ўйнаши, ҳансираш, бўғимлар соҳасидаги тери остида майда, қаттиқ ва оғриқсиз “ревматик тугунчалар” ҳамда пушти, ҳалқасимон тошмалар ревматизмга хос аломатлардир.
✔️ Бу касалликдан асаб тизими шикастланганда, боланинг кайфияти ва хулқ-атвори ўзгариб, беҳаловат, эътиборсиз ва сержаҳл бўлиб қолади. Унинг хотираси пасаяди.
🫀Қайталама ревматизм даврида организмда иммунологик ва биокимёвий бузилишлар кузатилади, юракда яллиғланиш жараёни кучаяди.
‼️Ревматизмга фақат мутахассис томонидан тегишли текширувлардан сўнг аниқ ташхис қўйилиши мумкин. Агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинса, беморни муваффақиятли даволаса бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🟢 Қиш мавсуми — қатор мавсумий касалликлар авж оладиган давр. Ревматизм — шулардан бири. Бу хасталикка кўпроқ мактаб ёшидаги болалар чалинади ва у ўғил-қизларда катталарга нисбатан оғир кечади.
❓Хўш, ревматизм қандай пайдо бўлади? Уни келтириб чиқарувчи омиллар қайсилар? Касалликнинг асосий белгилари, асоратлари нималардан иборат?
➡️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар бош кардиологи Бунёд Акбархонов ушбу саволларга жавоб берди.
💬 — Оёқда ўтказилган сурункали тонзиллит — касалликни келтириб чиқарувчи энг асосий омил, — дейди мутахассис. — Яъни тез-тез томоғи оғриб турадиган болалар ангинаси ўз вақтида даволанмаса, 10-14 кун ўтиб, уларда ревматизм ривожланиши мумкин.
🩺 Касалликнинг ўткир шаклида ангинадан тузалган беморни маълум муддат ўтиб, яна юқори ҳарорат безовта қилади. Тирсак, билак-кафт усти, тизза, болдир-оёқ панжаси бўғимлари ва танасининг бошқа қисмлари қизариб, шишади.
📌 10-12 кун ўтгач, полиартритга хос барча симптомлар йўқолади. Бироқ мазкур ҳолат вақтинчалик бўлиб, хасталик чоғида юракнинг мушак қавати, клапанлари, ташқи пардаси зарарланади. Бу эса юрак нуқсонига олиб келиши мумкин.
🔎 Ревматизм бошқа аъзо ва тўқималар, масалан, нерв тизимида ҳам жиддий асоратларни келтириб чиқариши хавфи юқори. Бунда боланинг оёқ-қўллари учиб туради, ўта қўзғалувчанлик, тез толиқиш кузатилади.
✅ Хасталикнинг ўткир босқичида бемор, одатда, шифохонада даволанади. Стационардан чиққандан сўнг ҳам узоқ вақт шифокор кузатувида бўлади.
➡️ Ҳолсизланиш, тез чарчаш, рангпарлик, иштаҳа пасайиши, кечқурун тана ҳарорати кўтарилиши, баъзан бош оғриғи, юрак ўйнаши, ҳансираш, бўғимлар соҳасидаги тери остида майда, қаттиқ ва оғриқсиз “ревматик тугунчалар” ҳамда пушти, ҳалқасимон тошмалар ревматизмга хос аломатлардир.
✔️ Бу касалликдан асаб тизими шикастланганда, боланинг кайфияти ва хулқ-атвори ўзгариб, беҳаловат, эътиборсиз ва сержаҳл бўлиб қолади. Унинг хотираси пасаяди.
🟣 Бемор беихтиёр тартибсиз, беўхшов ҳаракатлар қилади. Кўзлари пириллаб, юз мушаклари тортилади. Натижада у ўзи мустақил кийиниб-ечина ва овқатлана олмайди. Шунингдек, туртиниб-суртиниб юра бошлайди.
🫀Қайталама ревматизм даврида организмда иммунологик ва биокимёвий бузилишлар кузатилади, юракда яллиғланиш жараёни кучаяди.
‼️Ревматизмга фақат мутахассис томонидан тегишли текширувлардан сўнг аниқ ташхис қўйилиши мумкин. Агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинса, беморни муваффақиятли даволаса бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍25
Ўзбекистон-Корея: Беморлар хавфсизлигини таъминлаш ва тиббий хизмат сифати устидан назоратни кучайтиришга қаратилган ўқув жараёни
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги делегация Корея Республикасининг илғор тиббий муассасаларидан бири — Samsung Kangbuk тиббиёт марказида ўқув жараёнларининг навбатдаги кунини ўтказишди.
🩺 Бугунги ўрганишлар жараёнида асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратилди:
• Техник хизмат кўрсатиш
• Ёнғин хавфсизлиги
• Электр энергиясини узлуксиз таъминлаш:
• Бошқа хавфсизлик йўналишлари:
✅ Ўқув машғулотларида Кореянинг беморларга йўналтирилган тизимли ёндашуви, тиббий сифатни назорат қилишдаги замонавий технологиялардан фойдаланиш усуллари ва хавфсизлик стандартларини таъминлашга оид халқаро тажриба ўрганилди.

👍31
🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон-Қозоғистон: Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликда устувор вазифалар ижроси
👌 Болалар миллий тиббиёт марказига Қозоғистон Республикаси Президентининг Ишлар бошқармаси Тиббиёт маркази делегацияси ташриф буюрди. Учрашув давомида тиббий тажриба алмашиш, инновацион ютуқларни жорий этиш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Делегация таркиби:
🔹 Цой Алексей Владимирович — Қозоғистон Республикаси Президентининг Ишлар бошқармаси Тиббиёт маркази раҳбари
🔹 Жумабеков Жандос Темирханович — Тиббиёт маркази раҳбари ўринбосари
🔹 Албаев Рустам Қуанышбекович — Тиббиёт маркази шифохонаси директори
🔹 Бралов Асхат Зинешович — Тиббиёт маркази вакили
👩⚕️ Болалар миллий тиббиёт маркази бош шифокори Шухратжон Салахитдинов делегация аъзоларига марказдаги тиббий имкониятлар, даволаш ва диагностика технологиялари ҳамда янги лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

👍23👏1🤔1
Qadrli yurtdoshlar!
2025 yilda Bolalar milliy tibbiyot markazining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarini tubdan yangilash hamda kreativ kontentlar bilan boyitish bo’yicha fikrlaringiz?

Anonymous Poll
38%
Hozir yaxshi
19%
Ozroq kamchiliklar bor
46%
O’zgartirish kiritish kerak
5%
Fikrimni izohda qoldiraman
👏40👍30
🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистон-Корея
🔹 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров раҳбарлигида “Сифат назорати ва беморлар хавфсизлиги” бўлими гуруҳи билан биргаликда Корея давлатидаги Samsung Kangbuk Тиббиёт Марказида ўқув дастури муваффақиятли амалга оширилди.
🔸 Тадбир доирасида SKBMC Президенти Хён Чул Шин, Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари профессор Чже Хон Парк ва KOFIH ташкилоти вакиллари билан учрашув ташкил этилиб, келгусидаги ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
🔹 Учрашув сўнгида БМТМ QPS бўлими бошлиғи Саодат Камилова томонидан ўқув дастури юзасидан тақдимот ўтказилди ва БМТМ директори Умаров Б.Я.га “Касалхона менежменти бошқаруви ва QPS фаолияти” бўйича сертификат топширилди.
💬 Умаров Бахтиёржон Ятгарович:
bmtm.uz | telegram

Samsung Kangbuk Марказида ўрганилган тажрибалар, беморлар хавфсизлигини таъминлаш ва сифат назорати жараёнларидаги янгиликларни ўз марказимизда жорий қилиб, Ўзбек халқимиз ва бемор болалар учун шифо улашиш йўлида хизмат қилишдан фахрланамиз.
bmtm.uz | telegram
👍28