Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.56K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🏥 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бош шифокорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

📌 Ташриф давомида мутахассислар марказ фаолияти, илғор даволаш усуллари ҳамда замонавий диагностика ва реабилитация имкониятлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Болалар миллий тиббиёт марказининг тиббий ва илмий салоҳияти ҳамда махсус тиббий хизмат йўналишлари бўйича батафсил маълумот олдилар.

✅ Учрашув доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
🔹 Ҳудудий болалар тиббиёт муассасалари билан илмий-амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
🔹 Педиатрия йўналишида замонавий диагностика ва даволаш усулларини ҳудудларда жорий этиш;
🔹 Маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш;
🔹 Янги технологияларни жорий этиш орқали болалар соғлиғини яхшилаш.

🔎 Ушбу ташриф ҳудудий тиббиёт марказлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18👏11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

📌 Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан яна бир янгиликка қўл урилди.

🔬 Ўзбекистон тарихида биринчи марта янги амалиёт, яъни эндоваскуляр усулда абернети синдромини бартараф этишга йўналтирилган жарроҳлик муолажаси ўтказилди.

❓Операцияга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнлари қандай кечди?


❓Ҳозирда беморнинг аҳволи қай даражада?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍41👏3
🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистон-Корея

🏥 Болалар Миллий Тиббиёт Маркази яна бир тарихий воқеага гувоҳ бўлди! Марказга Жанубий Кореянинг машҳур Samsung Kangbuk клиникаси ва KOFIH фонди вакиллари ташриф буюрдилар.

✅ Ушбу ташрифнинг асосий мақсади – халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий тиббиётдаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш ва сифат назорати (QPS) тизими доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборатдир.

🔹 Меҳмонлар марказнинг кенг қамровли тиббий ва илмий салоҳияти билан танишиб, операцион блок, реанимация, поликлиника ҳамда ядровий тиббиёт бўлимларининг фаолиятини бевосита кузатдилар.

❕Бу каби юксак нуфузга эга халқаро ҳамкорлик лойиҳалари юртимиз тиббиётининг жаҳон стандартлари даражасига кўтарилишига, тиббий хизмат сифатининг янада юксалишига ҳамда шифокорларимиз малакасини оширишга беқиёс ҳисса қўшади!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍27👏4