Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.58K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🌺 Эъзоздасиз Аёллар!
-
🔸8-март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Болалар миллий тиббиёт марказининг фидойи аёл ҳодимлари учун байрам тадбири ўтказилди.

☑️ Тиббиёт соҳасида ўз меҳнати, билим ва меҳрибонлиги билан болалар саломатлиги йўлида хизмат қилаётган мутахассисларимиз доимо эътибор ва эъзозга лойиқ. Уларга байрам муносабати билан чуқур ҳурмат ва миннатдорлик изҳор этилди.

🔘 Тадбир давомида ходимларга табриклар йўлланиб, эсдалик совғалари топширилди.

✅ Байрам муносабати билан марказда доимий фаолият олиб борувчи 450 нафар аёл ходимларга пул мукофотлари топширилди.

🇺🇿 Шунингдек, марказнинг бир гуруҳ ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдирланиб, уларнинг болалар саломатлигини сақлаш йўлидаги фидокорона меҳнати эътироф этилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏32👍20❤1🔥1
🌺 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
-
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍12🔥2❤1🤝1🤗1
❗️Азиз ва дилбар опа-сингиллар!

❗️Тиббиёт соҳасининг мунис ва муҳтарама аёллари!

💐 Диёримизга кириб келган фасли навбаҳорнинг шукуҳли айёми — Халқаро хотин-қизлар байрами билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


✅ Аёл зоти азал-азалдан меҳр-шафқат, нафосат, садоқат тимсоли бўлиб келган. Шу маънода, ҳаётимизни эзгулик нури билан мунаввар этаётган, оилаларимиз файзу фариштаси бўлган мўътабар аёлларимизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз.

📌 Зотан, Ватанимиз тараққиётида, жамиятимиз ҳаётида, айниқса, халқимиз саломатлигини асрашда уларнинг ўрни беқиёс.


👩🏻‍⚕️Хусусан, бугун тиббиёт тизимида қўли енгил шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар нафақат дори-дармон, балки ширин сўзи билан минглаб беморлар қалбига умид ва ишонч, хаста кўнгилларга ҳаёт қувончини ҳадя этмоқда.

🟣 Оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, халқимиз саломатлиги йўлида фидокорна хизмат қилаётган бу опа-сингилларимизнинг меҳнати доимо давлатимиз диққат-эътиборида.

✍️ Жумладан, куни кеча муҳтарам Президентимиз фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар сафида оқ халат соҳибаларининг ҳам борлиги бунинг яққол тасдиғидир.


❗️Ҳурматли тиббиёт ходималари!

🌹Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни гўзал ва дилбар айём билан чин дилдан табриклайман.

🌺 Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, кўтаринки кайфият тилайман.

🪷 Доимо оилангиз ва фарзандларингиз ардоғида бўлинг! Ҳаётингиз ҳамиша бахт ва қувончга тўлсин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍11❤2