Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.59K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🌺 Эъзоздасиз Аёллар!
-
🔸8-март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Болалар миллий тиббиёт марказининг фидойи аёл ҳодимлари учун байрам тадбири ўтказилди.

☑️ Тиббиёт соҳасида ўз меҳнати, билим ва меҳрибонлиги билан болалар саломатлиги йўлида хизмат қилаётган мутахассисларимиз доимо эътибор ва эъзозга лойиқ. Уларга байрам муносабати билан чуқур ҳурмат ва миннатдорлик изҳор этилди.

🔘 Тадбир давомида ходимларга табриклар йўлланиб, эсдалик совғалари топширилди.

✅ Байрам муносабати билан марказда доимий фаолият олиб борувчи 450 нафар аёл ходимларга пул мукофотлари топширилди.

🇺🇿 Шунингдек, марказнинг бир гуруҳ ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдирланиб, уларнинг болалар саломатлигини сақлаш йўлидаги фидокорона меҳнати эътироф этилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏32👍20❤1🔥1
🌺 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
-
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍12🔥2❤1🤝1🤗1
❗️Азиз ва дилбар опа-сингиллар!

❗️Тиббиёт соҳасининг мунис ва муҳтарама аёллари!

💐 Диёримизга кириб келган фасли навбаҳорнинг шукуҳли айёми — Халқаро хотин-қизлар байрами билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


✅ Аёл зоти азал-азалдан меҳр-шафқат, нафосат, садоқат тимсоли бўлиб келган. Шу маънода, ҳаётимизни эзгулик нури билан мунаввар этаётган, оилаларимиз файзу фариштаси бўлган мўътабар аёлларимизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз.

📌 Зотан, Ватанимиз тараққиётида, жамиятимиз ҳаётида, айниқса, халқимиз саломатлигини асрашда уларнинг ўрни беқиёс.


👩🏻‍⚕️Хусусан, бугун тиббиёт тизимида қўли енгил шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар нафақат дори-дармон, балки ширин сўзи билан минглаб беморлар қалбига умид ва ишонч, хаста кўнгилларга ҳаёт қувончини ҳадя этмоқда.

🟣 Оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, халқимиз саломатлиги йўлида фидокорна хизмат қилаётган бу опа-сингилларимизнинг меҳнати доимо давлатимиз диққат-эътиборида.

✍️ Жумладан, куни кеча муҳтарам Президентимиз фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар сафида оқ халат соҳибаларининг ҳам борлиги бунинг яққол тасдиғидир.


❗️Ҳурматли тиббиёт ходималари!

🌹Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни гўзал ва дилбар айём билан чин дилдан табриклайман.

🌺 Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, кўтаринки кайфият тилайман.

🪷 Доимо оилангиз ва фарзандларингиз ардоғида бўлинг! Ҳаётингиз ҳамиша бахт ва қувончга тўлсин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍11❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта қизни ўқитсак бутун оилага таълим берган бўламиз - Шавкат Мирзиёев

"Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари" дейди Президенти Шавкат Мирзиёев.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍22👏2❤1
⁉️ Нурланиш диагностикасидан қўрқиш керакми? 🤔

Кўпинча беморлар рентген, КТ, ПЭТ/КТ, сцинтиграфия каби текширувлар соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин, деб хавотир оладилар. Лекин бу ҳақиқатга қай даражада яқин?

💡 Келинг, нурланиш диагностикаси ҳақидаги мувозанатли ва илмий асосланган фактларни кўриб чиқамиз!

-
Акром Хикматов
* Болалар миллий тиббиёт маркази ядровий тиббиёт бўлими мудири

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍29⚡3❤2🔥1
📢 2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲУДУДИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ АНИҚЛАНДИ! 🏆

🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган "2024 йилнинг энг яхши ҳудудий тиббиёт маркази" сўровномаси якунланди! 🏅

📊 Умумий овозлар сони: 48 061 ✅

Минглаб юртдошларимиз иштирок этган сўровнома натижасига кўра, энг яхши тиббиёт марказлари аниқланди:


🥇 1-ўрин – Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 13 704 овоз (28.5%)
🥈 2-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 9 842 овоз (20.5%)
🥉 3-ўрин – Жиззах вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 9 402 овоз (19.6%)

🔹 Совриндорлар 2-3 май кунлари Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллигига бағишланган юбилей конгресси доирасида тақдирланади.

🇰🇷 1-ўринни олган марказ раҳбарига Корея давлатида бепул малака ошириш сертификати берилади!

🎁 Бошқа ғолибларга қимматбахо совғалар тақдим этилиши кўзда тутилган.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍32👏9😱5❤2⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Гапирмасак бўлмайди
-

📺 "Миллий" телеканали "Гапирмасак бўлмайди" ток-шоусида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍21👏3🔥2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан
-
📺 "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ўзбекистон вақти билан" дастурида Болалар Миллий Тиббиёт Марказида амалга оширилаётган буюрак кўчириб ўтказиш амалиётлари ҳақида сўз борди.

🏥 Дастурда марказ директори Бахтиёржон Умаров иштирок этиб, болалар трансплантологияси, замонавий хирургик усуллар ва Республикамиздаги орган кўчириб ўтказиш соҳасидаги ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍8🔥4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Гапирмасак бўлмайди
-
🔸 Жарроҳлик амалиётидан кейин беморнинг бўйи 10 сантиметргача ўсди

••••
🔸 Болалар миллий тиббиёт марказида дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида қилинадиган жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун барча шароитлар бор

-
Талъат Алиев

* Болалар миллий тиббиёт маркази ортопед шифокори

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍16👏7