Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.59K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🌍 Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро ҳамкорлик йўлида муҳим қадам
-

🏥 Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Халқаро Қизил Ярим Ой жамияти ҳуқуқий маслаҳатчиси жаноб Фахад Аҳмедни қабул қилди.

🔸 Учрашув чоғида болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, гуманитар ёрдам кўрсатиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

☑️ Томонлар келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тиббий кўмакни кенгайтириш ва фавқулодда вазиятларда болаларга тезкор ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏11👍7❤4
Бир Ёшгача Болаларда Аксириш: Норма ёки Касаллик? 😊👶

Аксириш – бу болаларнинг табиий ва оддий рефлекси, аммо ота-оналар кўпинча аксиришнинг сабабини ва унинг нормага тўғри келишини билишга қизиқишади. Болаларда аксириш, айниқса, бир ёшгача бўлган даврда, кўплаб ҳолларда норма сифатида қабул қилинади.

-
👨‍⚕️ Муҳаммадхусан Исмоилов
* Педиатр

❓Болалар нима учун аксирадилар?

Нафас йўлларидаги ҳаво ўзгаришлари: Совуқ ёки иссиқ ҳаво, чанг ёки аллергенлар болаларда аксиришни келтириб чиқариши мумкин. ❄️🌞

Балғам: Болалар ҳали нафас йўллари тўлиқ ривожланмаганлиги сабабли, балғам ёки мўкус тўпланиши аксиришни қўзғатиши мумкин. 💧

Сезгирлик: Янги туғилган болаларда нафас олиш тизими жуда сезгир, шунинг учун улар ҳаво ўзгаришларига ёки хатто кичик қичишишларга аксириши мумкин. 😌💨

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍13👏2
🧒 Энурез — болаларда тунги сийдик тута олмаслик: сабаблари ва тавсиялар

Энурез — бу бола кечаси ухлаётганда сийдикни ушлаб туролмаслик ҳолати бўлиб, кўпинча 5 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Аммо баъзида бу муаммо каттароқ ёшдаги болаларда ҳам кузатилади ва ота-оналарда хавотир уйғотади.

-
Қобилжон Эргашев
* Уролог

🩺 Асосий сабаблари:


Асаб тизимининг тўлиқ етилишмаганлиги

Ирсия (ота-онада бўлса, болада ҳам кузатилиши мумкин)

Стресс ёки психологик босим (масалан, оиладаги ўзгаришлар, боғча ёки мактабдаги муаммолар)

Пешоб йўлларининг яллиғланиши ёки инфекциялар

Гормонал мувозанатсизлик (антидиуретик гормон етишмаслиги)

Уйқунинг жуда чуқур бўлиши

👩‍⚕️ Даволаш ва тавсиялар:

Аввало, болани айбламанг! Бу ҳолат учун болани қўйиш ёки жазолаш тўғри эмас.

Кундалик режимга риоя қилинг: ухлашдан олдин суюқлик истеъмолини чекланг.

Бола билан психологик суҳбатлар олиб боринг, ўзингизни қўллаб-қувватловчи тутинг.

Кечаси болани ҳожатхонага чиқаришга одатлантиринг.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook
👍18❤4
📢 Болалар миллий тиббиёт марказининг "Энг яхши шифокори"га овоз беринг! 🏆
•••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг! ✅
***
📅 Овозлар 2025 йилнинг 30-апрель кунига қадар қабул қилинади.

Овоз бериш учун устига босинг

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍53❤6😎1
🧩 Болаларда аутизм: белгилари ва эрта аниқлаш бўйича мутахассис тавсиялари

Аутизм спектри бузилиши (АСБ) бу — боланинг ижтимоий алоқаларда, мулоқотда ва хулқ-атворида муайян қийналишларни келтириб чиқарадиган ривожланиш ўзгариши. Бу ҳолат ҳар бир болада ҳар хил даражада намоён бўлади: баъзи болалар енгил аломатларга эга бўлса, баъзилари кўпроқ қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлади.

-
👩🏻‍⚕️ Мафтуна Аюпова
* Невролог

📌 Аутизмнинг эътиборга олиши лозим бўлган белгилари:

1. Ижтимоий алоқада муаммолар

- Кўзга тикилиб қарамаслик ёки кўз контактдан қочиш.
- Исмига жавоб бермаслик.
- Ўйинларда бошқалар билан ўйнамаслик, ёлғизликни афзал кўриш.
- Эмоцияларни (хурсандчилик, ғамгинлик) ифода этмаслик ёки кам ифода этиш.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍15❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇬 Дунёга машҳур Мисрлик жарроҳ Тамер Ашраф Вафа Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллигига бағишланган "Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар форуми"да иштирок этиш учун Тошкентга келиши кутилмоқда

Доктор Ашраф Вафа болалар тиббиёти ва илғор жарроҳлик соҳасидаги тажрибаси билан танилган мутахассисдир. Форумда у замонавий тиббиётдаги инновацион технологиялар, болалар жарроҳлигини ривожлантириш ва тиббий хизмат кўрсатишдаги янги тенденциялар ҳақида ўз тажрибаси ва кўникмалари билан ўртоқлашади.


☑️ Форум болалар соғлигини муҳофаза қилишда янги имкониятлар яратиш, илғор технологияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍26👏6🔥5❤2
🇺🇿🤝🇷🇺 Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Россиянинг Академик Н.Н. Бурденко номидаги Миллий нейрохирургия тиббий тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

🏥 Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Россиянинг Академик Н.Н. Бурденко номидаги Миллий нейрохирургия тиббий тадқиқот маркази делегацияси аъзоларини қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва беморларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар.


☑️ Шунингдек, учрашувда томонлар ўртасида келишилган устувор йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, тиббиёт соҳасида кадрлар алмашинувини яхшилаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш юзасидан келишувга эришилди.

🔹 Бу ҳамкорлик орқали икки томонлама малака ошириш курслари, қўшма илмий-амалий анжуманлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18👏16❤3🔥3❤‍🔥1
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести

•••••

🔸 Hotel Inspira-S Tashkent меҳмонҳонасида “I-турдаги нейрофиброматоз ва плексиформ нейрофибромалар” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

🔸 Болаларда ғилайлик: сабаблари ва даволаш

🔸 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Халқаро Қизил Ярим Ой жамияти ҳуқуқий маслаҳатчиси жаноб Фахад Аҳмедни қабул қилди.

🔸 Бир Ёшгача Болаларда Аксириш: Норма ёки Касаллик?

🔸 Энурез — болаларда тунги сийдик тута олмаслик: сабаблари ва тавсиялар

🔸 Болалар миллий тиббиёт марказининг "Энг яхши шифокори" сўровномаси

🔸 Болаларда аутизм: белгилари ва эрта аниқлаш бўйича мутахассис тавсиялари

🔸 Тамер Ашраф Вафа Тошкентга келиши кутилмоқда

🔸 Россиянинг Академик Н.Н. Бурденко номидаги Миллий нейрохирургия тиббий тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍10👏4❤2
🩺 Болалар учун мунтазам текширувлар: қайси ёшда нималарга эътибор қаратиш керак?

Фарзандингиз соғлом ва бахтли ўсиши учун мунтазам тиббий кўриклар жуда муҳим. Ҳар бир ёш даврида алоҳида диққат қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд.

-
👩‍⚕️Мухтасар Анварова

* Педиатр

👶 0–1 ёш:
Энг муҳим текширувлар: неонатолог, педиатр, невролог, офтальмолог.
Эътибор қилинадиган ҳолатлар: вазн ва бўй ўсиши, бош айланаси ўлчами, тўғри эмизиш, кўриш ва эшитиш қобилияти, тана ҳаракатлари.

🧒 1–3 ёш:
Педиатр, стоматолог, офтальмолог, лор мутахассиси кўриги.
Суяк ва мушак тизими ривожланиши, нутқнинг шаклланиши, тишлар соғломлиги ва иммунитет ҳолатига эътибор бериш зарур.

🧑‍🦱 4–6 ёш:
Мактабга тайёргарлик текширувлари: кўриш, эшитиш, психологик ҳолат.
Психомотор ривожланиш ва диққат қобилияти текширилади.

🧑‍🎓 7–12 ёш:
Ортопед, офтальмолог, стоматолог кўригидан мунтазам ўтиш.
Сколиоз, тиш қаторининг нотўғри шаклланиши, кўриш муаммолари ва аллергияларга эътибор.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍19👏2❤1❤‍🔥1
🧬 Генетик касалликларни барвақт аниқлаш: болаларда ДНК таҳлилининг аҳамияти

🧒 Болаларда баъзи касалликлар туғма ёки ирсий бўлиши мумкин. Уларни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш учун генетик таҳлиллар жуда муҳимдир.

-
Эрхан
Ачар
* Генетик лабoратория бўлими мудири

🧪 Генетик лаборатория орқали аниқланадиган ҳолатлар:

🔹Туғма синдромлар (масалан, Даун синдроми)

🔹Мускул ва суяклар билан боғлиқ ирсий муаммолар

🔹Эндокрин касалликлар (масалан, модда алмашинуви бузилишлари)

🔹Иммун тизими камчиликлари

📌 Қачон генетик таҳлил зарур?

🔹Агар оилада ирсий касалликлар кузатилган бўлса

🔹Болада ривожланиш кечикиши ёки ноодатий аломатлар бўлса

🔹Яқин қариндошлар орасида бир хил касаллик қайд этилган бўлса

🧑‍⚕️ БМТМдаги Генетик лаборатория замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, болаларда ирсий касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш стратегиясини белгилашда катта ёрдам беради.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👏11👍7🔥1
🥇 Болалар миллий тиббиёт маркази невролог шифокори “Миллат саломатлиги ёшлар қўлида” танловида ғолиб бўлди!

Куни кеча, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида илк бор ташкил этилган “Миллат саломатлиги ёшлар қўлида” номли Республика танлови ўз якунига етди.


🔬 Танловда 35 ёшгача бўлган, мамлакат бўйлаб тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган иқтидорли ёш мутахассислар иштирок этдилар.

🏆 Болалар миллий тиббиёт маркази невролог шифокори Фирдавс Иномов мазкур танловнинг илмий йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди!

💡Бундай танловлар соғлиқни сақлаш ва илм-фан соҳасини ривожлантиришга, келажакдаги тиббиёт мутахассислари ва илмий тадқиқотларнинг янги йўналишларини очишга хизмат қилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍31👏4❤1🔥1
"Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар" халқаро форуми
-

📅 2-3 май, 2025 йил
📍 Tashkent City Hilton меҳмонхонаси

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Болалар Миллий Тиббиёт Марказининг 5 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ушбу нуфузли халқаро форум болалар тиббиёти соҳасидаги энг долзарб муаммолар, илғор инновациялар ва замонавий даволаш усулларини муҳокама қилиш учун йирик мутахассислар ва соҳа экспертларини бир майдонга жамлайди.


Форум доирасида:
✅ Болалар тиббиётидаги замонавий технологик ютуқлар
✅ Болалар касалликларини эрта аниқлаш ва даволашдаги инновацион ёндашувлар
✅ Тиббий хизматларнинг сифатини ошириш ва халқаро тажриба алмашиш

Ташриф буюрувчилар:
🔹 Болалар тиббиёти бўйича халқаро ва маҳаллий мутахассислар
🔹 Жаҳоннинг етакчи клиникалари ва тиббиёт марказлари вакиллари
🔹 Илмий тадқиқотчилар ва соҳа экспертлари

📃 Батафсил маълумот учун: Устига босинг

📌 Форумга рўйхатдан ўтиш учун QR-кодни сканер қилинг

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍11❤1