Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🇺🇿🤝🇷🇺 Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Россиянинг Академик Н.Н. Бурденко номидаги Миллий нейрохирургия тиббий тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

🏥 Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Россиянинг Академик Н.Н. Бурденко номидаги Миллий нейрохирургия тиббий тадқиқот маркази делегацияси аъзоларини қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва беморларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар.


☑️ Шунингдек, учрашувда томонлар ўртасида келишилган устувор йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, тиббиёт соҳасида кадрлар алмашинувини яхшилаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш юзасидан келишувга эришилди.

🔹 Бу ҳамкорлик орқали икки томонлама малака ошириш курслари, қўшма илмий-амалий анжуманлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18👏16❤3🔥3❤‍🔥1
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести

•••••

🔸 Hotel Inspira-S Tashkent меҳмонҳонасида “I-турдаги нейрофиброматоз ва плексиформ нейрофибромалар” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

🔸 Болаларда ғилайлик: сабаблари ва даволаш

🔸 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Халқаро Қизил Ярим Ой жамияти ҳуқуқий маслаҳатчиси жаноб Фахад Аҳмедни қабул қилди.

🔸 Бир Ёшгача Болаларда Аксириш: Норма ёки Касаллик?

🔸 Энурез — болаларда тунги сийдик тута олмаслик: сабаблари ва тавсиялар

🔸 Болалар миллий тиббиёт марказининг "Энг яхши шифокори" сўровномаси

🔸 Болаларда аутизм: белгилари ва эрта аниқлаш бўйича мутахассис тавсиялари

🔸 Тамер Ашраф Вафа Тошкентга келиши кутилмоқда

🔸 Россиянинг Академик Н.Н. Бурденко номидаги Миллий нейрохирургия тиббий тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍10👏4❤2
🩺 Болалар учун мунтазам текширувлар: қайси ёшда нималарга эътибор қаратиш керак?

Фарзандингиз соғлом ва бахтли ўсиши учун мунтазам тиббий кўриклар жуда муҳим. Ҳар бир ёш даврида алоҳида диққат қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд.

-
👩‍⚕️Мухтасар Анварова

* Педиатр

👶 0–1 ёш:
Энг муҳим текширувлар: неонатолог, педиатр, невролог, офтальмолог.
Эътибор қилинадиган ҳолатлар: вазн ва бўй ўсиши, бош айланаси ўлчами, тўғри эмизиш, кўриш ва эшитиш қобилияти, тана ҳаракатлари.

🧒 1–3 ёш:
Педиатр, стоматолог, офтальмолог, лор мутахассиси кўриги.
Суяк ва мушак тизими ривожланиши, нутқнинг шаклланиши, тишлар соғломлиги ва иммунитет ҳолатига эътибор бериш зарур.

🧑‍🦱 4–6 ёш:
Мактабга тайёргарлик текширувлари: кўриш, эшитиш, психологик ҳолат.
Психомотор ривожланиш ва диққат қобилияти текширилади.

🧑‍🎓 7–12 ёш:
Ортопед, офтальмолог, стоматолог кўригидан мунтазам ўтиш.
Сколиоз, тиш қаторининг нотўғри шаклланиши, кўриш муаммолари ва аллергияларга эътибор.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍19👏2❤1❤‍🔥1
🧬 Генетик касалликларни барвақт аниқлаш: болаларда ДНК таҳлилининг аҳамияти

🧒 Болаларда баъзи касалликлар туғма ёки ирсий бўлиши мумкин. Уларни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш учун генетик таҳлиллар жуда муҳимдир.

-
Эрхан
Ачар
* Генетик лабoратория бўлими мудири

🧪 Генетик лаборатория орқали аниқланадиган ҳолатлар:

🔹Туғма синдромлар (масалан, Даун синдроми)

🔹Мускул ва суяклар билан боғлиқ ирсий муаммолар

🔹Эндокрин касалликлар (масалан, модда алмашинуви бузилишлари)

🔹Иммун тизими камчиликлари

📌 Қачон генетик таҳлил зарур?

🔹Агар оилада ирсий касалликлар кузатилган бўлса

🔹Болада ривожланиш кечикиши ёки ноодатий аломатлар бўлса

🔹Яқин қариндошлар орасида бир хил касаллик қайд этилган бўлса

🧑‍⚕️ БМТМдаги Генетик лаборатория замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, болаларда ирсий касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш стратегиясини белгилашда катта ёрдам беради.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👏11👍7🔥1
🥇 Болалар миллий тиббиёт маркази невролог шифокори “Миллат саломатлиги ёшлар қўлида” танловида ғолиб бўлди!

Куни кеча, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида илк бор ташкил этилган “Миллат саломатлиги ёшлар қўлида” номли Республика танлови ўз якунига етди.


🔬 Танловда 35 ёшгача бўлган, мамлакат бўйлаб тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган иқтидорли ёш мутахассислар иштирок этдилар.

🏆 Болалар миллий тиббиёт маркази невролог шифокори Фирдавс Иномов мазкур танловнинг илмий йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди!

💡Бундай танловлар соғлиқни сақлаш ва илм-фан соҳасини ривожлантиришга, келажакдаги тиббиёт мутахассислари ва илмий тадқиқотларнинг янги йўналишларини очишга хизмат қилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍31👏4❤1🔥1
"Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар" халқаро форуми
-

📅 2-3 май, 2025 йил
📍 Tashkent City Hilton меҳмонхонаси

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Болалар Миллий Тиббиёт Марказининг 5 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ушбу нуфузли халқаро форум болалар тиббиёти соҳасидаги энг долзарб муаммолар, илғор инновациялар ва замонавий даволаш усулларини муҳокама қилиш учун йирик мутахассислар ва соҳа экспертларини бир майдонга жамлайди.


Форум доирасида:
✅ Болалар тиббиётидаги замонавий технологик ютуқлар
✅ Болалар касалликларини эрта аниқлаш ва даволашдаги инновацион ёндашувлар
✅ Тиббий хизматларнинг сифатини ошириш ва халқаро тажриба алмашиш

Ташриф буюрувчилар:
🔹 Болалар тиббиёти бўйича халқаро ва маҳаллий мутахассислар
🔹 Жаҳоннинг етакчи клиникалари ва тиббиёт марказлари вакиллари
🔹 Илмий тадқиқотчилар ва соҳа экспертлари

📃 Батафсил маълумот учун: Устига босинг

📌 Форумга рўйхатдан ўтиш учун QR-кодни сканер қилинг

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍11❤1
🍽 БОЛАЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН 5 ТА ХАТО

Ота-оналар фарзандининг соғлом ўсишини истайди. Лекин баъзан яхши ният билан қилинган хатолар бола организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қуйида энг кўп учрайдиган хатоларни келтирамиз:

-
👩🏻‍⚕️ Нилуфар Шарипова
* Педиатр

❌ 1. Режасиз ва аниқ вақтсиз овқатлантириш

Болани ҳар куни муайян вақтда овқатлантирмаслик, унинг ҳазм қилиш тизими ва иштаҳасига салбий таъсир кўрсатади.

🟢 Тавсия: Болада кундалик овқатланиш режасини шакллантиринг

❌ 2. Фақат боланинг хоҳишини инобатга олиш
"Фақат макарон, фақат ширинлик" — болалар баъзан фақат севимли овқатини истайди. Лекин бу овқатланиш мувозанатини бузади.

🟢 Тавсия: Рационни витамин, оқсил, углевод ва ёғлар билан мувозанатлаштиринг.

❌ 3. Тез тайёрланадиган ва қайта ишланган маҳсулотлар
Чипси, колбаса, газли ичимликлар каби маҳсулотлар боланинг ўсишига, асаб тизимига ва ички органларига зарар етказади.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍18😱3❤‍🔥1
🔴 🟦🟦🟦

❗️Болалар миллий тиббиёт маркази: Уч ойда 820 дан зиёд мураккаб операциялар ўтказилди


✅ Соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилаётган юксак эътибор боис юртимиз тиббиёти жадал ривожланмоқда. Буни яқингача фақат хориж клиникаларида ўтказилган қатор мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўзимизда йўлга қўйилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилаётгани ҳам яққол тасдиқлаб турибди.


🏥 Хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказида шу йилнинг ўтган уч ойи мобайнида 1130 та жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Шундан 823 таси ўзининг мураккаблиги билан ажралиб туради. Улар орасида илк бор амалга оширилганлари ҳам талайгина.

💬 — Ҳеч бир натижа ўз-ўзидан қўлга киритилмайди, — дейди шу муассаса директори Бахтиёржон Умаров. — Бунинг замирида юртимизда соҳага қаратиб келинаётган катта эътибор ётибди.

🔬 Марказимизга замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилгани ва мутахассисларимиз чет давлатларда малака ошириб келаётгани ўз самарасини беряпти. Натижада бир пайтлар фақат орзу қилиш мумкин бўлган мураккаб операцияларни ўзимизда бажаряпмиз.


📌 Биргина жорий йилнинг ўтган уч ойида мутахассисларимиз томонидан 46 турдаги мураккаб жарроҳлик амалиёти ўзлаштирилди.

➡️ Мисол сифатида эса реконструктив иридопластика, пастки жағ анкилозни бартараф этиш ва имплант ёрдамида реконструкциялаш, алвеоляр ўсиғ ёриғини суяк кўчириб ўтказиш ёрдамида бартараф этиш, куйгандан кейинги чандиқли тортувчи контрактурасини қон томирли тери кўчириб ўтказиш ёрдамида ҳал этиш, юқори жағ нуқсонини лахтакли кичик болдир суяги билан тиклаш, жигар кўчириб ўтказиш, жигарнинг атипик резекцияси ҳамда лапароскопик усулда буйрак трансплантациясини кўрсатиш мумкин.

🔎 Шу ўринда Ўзбекистонда илк бор ўтказилган ноёб юрак жарроҳлик амалиётларидан бирини алоҳида келтирмоқчимиз.

👶 Бир ойлик чақалоқда юракнинг чап қоринча чиқиш йўли торайиши аорта орқали бартараф этилди.


➡️ Бундай юқори хавфли ва жуда нозик жарроҳлик амалиёти дунёдаги энг илғор тиббиёт марказларида бажарилади, холос.

➡️ Кичик тана вазнига эга чақалоқда биринчи марта ўтказилган операция мамлакатимиз тиббиётида янги саҳифа очди.

➡️ Болалар кардиохирургияси соҳасидаги ушбу инновацион қадам юрак нуқсонлари билан туғилган чақалоқлар учун янги имкониятлар яратади.

🤝 Ноёб жарроҳлик амалиётлари хусусида сўз борганда, бу борада халқаро ҳамкорликнинг ўрни салмоқли бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.

🟣 Жорий йилнинг уч ойи мобайнида хорижликлар билан биргаликда қатор операциялар амалга оширилди. Германия ва Италия жарроҳлари кўмагида 2 нафар бета-талассемия беморларида аллоген суяк илиги трансплантацияси ўтказилди.


❗️Германиялик Жан Соэренсоннинг маслаҳати асосида жувенил миеломоноситик лейкозда азацитидин билан даволаш усули қўлланилди. Швейцария ва германиялик мутахассислар иштирокида юрак эхинококкоз жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.

📍 Америкалик тажрибали жарроҳ Луис де ла Торре марказимизга ташриф буюриб, мутахассисларимиз билан тажриба алмашди. Ташриф доирасида у тўғри ичак ва аноректал касалликларнинг замонавий даволаш усуллари, шу жумладан, гиршпрунг касаллиги, аноректал мальформация ва функционал ичак бузилиши бўйича маҳорат дарслари ўтди. Айни чоғда у кам инвазив жарроҳлик усулларини жорий этиш бўйича маслаҳатлар берди ва қатор ноёб операцияларда иштирок этди.

📈 Шу каби саъй-ҳаракатлар туфайли нафақат юртдошларимиз, айни чоғда хорижликларнинг ҳам бизга бўлган ишончи ортиб бораётир. Натижада бизга мурожаат қилаётган чет элликлар сони сезиларли даражада ошмоқда.


📊 Уч ой давомида 516 нафар норезедентга амбулатор ҳамда 57 нафарига стационар шароитда сифатли тиббий хизматлар кўрсатилди. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Туркия ҳамда Хитой фуқаролари кўпчиликни ташкил этади.

‼️ Умуман олганда, муассасамиз фаолияти ҳам янги операция ва даволаш усулларини ўзлаштириш маъносида, ҳам тиббий хизматлар сифатини халқаро даражага олиб чиқиш нуқтаи назаридан кенгайиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👏21👍17❤‍🔥2❤1🤗1
🇰🇷 🤝 🇺🇿 Ўзбекистон-Корея
•••••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Жанубий Кореянинг илғор технологиялар йўналишида фаолият юритувчи NAIAD компанияси вакилларини қабул қилди.

🌍 NAIAD компанияси глобал миқёсда коммуникация ва сувни фильтрлаш технологиялари бўйича фаолият олиб боради ҳамда тиббиёт муассасаларида экологик хавфсизлик ва замонавий технологик ечимларни татбиқ этишга ихтисослашган.


🔘 Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
• Болалар саломатлиги учун хавфсиз сув таъминоти тизимини такомиллаштириш,
• Тиббиёт муассасаларида экологик тозаликка оид илғор технологияларни жорий этиш,
• Коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ва рақамли тизимларни қўллаш борасида ҳамкорлик имкониятлари.


🔗 Ушбу учрашув болалар саломатлигини таъминлашда экологик хавфсизлик ва инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍12👏3🤝2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 ЯНГИЛИК! Болалар миллий тиббиёт марказида кундузги стационар фаолиятини бошлади!

👶 Энди фарзандингизга стационар муолажалар олиш учун кечаси шифохонада қолиш шарт эмас!


🕘 Кундузги стационар нима дегани?
Бу — бола кун давомида муолажаларни олади, шифокорлар назоратида бўлади, лекин кечқурун уйига қайтади.

💡 Бу шакл айниқса енгил ва ўрта оғирликдаги касалликлар, реабилитация, кузатув ва даволовчи муолажалар учун жуда қулай.

💉 Бу ерда қандай хизматлар кўрсатилади?
– Қон таҳлиллари, тиббий муолажалар
– Реабилитация ва физиотерапия
– Даволовчи инъекциялар
– Муттахассислар кўриги ва мониторинг

👨‍⚕️ Фарзандингиз кун давомида малакали шифокорлар назоратида бўлади, сиз эса кечқурун уни уйга олиб кетишингиз мумкин.

📌 Афзалликлари:
✅ Бола ўз уй муҳитида кечани ўтказади
✅ Соғлом психологик муҳит сақланади
✅ Ота-онага қулайлик яратилади


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍44❤4😎2
👩‍⚕️ ВРАЧДАН ҚЎРҚИШНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?

Кўпгина болалар шифокорни кўришдан, укол ва текширувлардан қўрқишади. Бу қўрқув табиий бўлса-да, уни енгиш мумкин. Ота-онанинг тўғри ёндошуви боланинг соғлом ва хотиржам муносабат шакллантиришида муҳим аҳамиятга эга.

Эъзоза Нишонова
* Невролог

🧠 Нега бола врачдан қўрқади?

🔹 Огриқдан қўрқади (укол, текширув)
🔹 Янги муҳитда ўзини ноқулай ҳис этади
🔹 Врач билан аввалги салбий тажриба
🔹 Ота-онанинг ўз қўрқувини болага ўтказиши

👪 Ота-оналар учун маслаҳатлар:

✅ 1. Болани олдиндан тайёрланг

🔹Боланинг ёшига мос тушунарли тилда нима бўлишини айтиб беринг.

🔹Масалан: “Шифокор сенинг юрагингни тинглайди, бу ҳеч қандай оғриқсиз”.

✅ 2. Қўрқувни инкор этманг
🔹“Қўрқма!” демасдан, “Мен сени тушунаман, лекин бу сенга ёрдам беради” каби ифода ишлатинг.

✅ 3. Қўғирчоқ ёки китоб ёрдамида тушунтиринг

🔹“Доктор ўйини”ни ўйнаш орқали бола учун таниш муҳит яратиш мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍26❤‍🔥8👏2❤1