🇰🇷 🤝 🇺🇿 Ўзбекистон-Корея
•••••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Жанубий Кореянинг илғор технологиялар йўналишида фаолият юритувчи NAIAD компанияси вакилларини қабул қилди.
🔘 Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
• Болалар саломатлиги учун хавфсиз сув таъминоти тизимини такомиллаштириш,
• Тиббиёт муассасаларида экологик тозаликка оид илғор технологияларни жорий этиш,
• Коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ва рақамли тизимларни қўллаш борасида ҳамкорлик имкониятлари.
🔗 Ушбу учрашув болалар саломатлигини таъминлашда экологик хавфсизлик ва инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

🌍 NAIAD компанияси глобал миқёсда коммуникация ва сувни фильтрлаш технологиялари бўйича фаолият олиб боради ҳамда тиббиёт муассасаларида экологик хавфсизлик ва замонавий технологик ечимларни татбиқ этишга ихтисослашган.
🔘 Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
• Болалар саломатлиги учун хавфсиз сув таъминоти тизимини такомиллаштириш,
• Тиббиёт муассасаларида экологик тозаликка оид илғор технологияларни жорий этиш,
• Коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ва рақамли тизимларни қўллаш борасида ҳамкорлик имкониятлари.
🔗 Ушбу учрашув болалар саломатлигини таъминлашда экологик хавфсизлик ва инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍12👏3🤝2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 ЯНГИЛИК! Болалар миллий тиббиёт марказида кундузги стационар фаолиятини бошлади!
🕘 Кундузги стационар нима дегани?
Бу — бола кун давомида муолажаларни олади, шифокорлар назоратида бўлади, лекин кечқурун уйига қайтади.
💡 Бу шакл айниқса енгил ва ўрта оғирликдаги касалликлар, реабилитация, кузатув ва даволовчи муолажалар учун жуда қулай.
💉 Бу ерда қандай хизматлар кўрсатилади?
– Қон таҳлиллари, тиббий муолажалар
– Реабилитация ва физиотерапия
– Даволовчи инъекциялар
– Муттахассислар кўриги ва мониторинг
👨⚕️ Фарзандингиз кун давомида малакали шифокорлар назоратида бўлади, сиз эса кечқурун уни уйга олиб кетишингиз мумкин.
📌 Афзалликлари:
✅ Бола ўз уй муҳитида кечани ўтказади
✅ Соғлом психологик муҳит сақланади
✅ Ота-онага қулайлик яратилади
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👶 Энди фарзандингизга стационар муолажалар олиш учун кечаси шифохонада қолиш шарт эмас!
🕘 Кундузги стационар нима дегани?
Бу — бола кун давомида муолажаларни олади, шифокорлар назоратида бўлади, лекин кечқурун уйига қайтади.
💡 Бу шакл айниқса енгил ва ўрта оғирликдаги касалликлар, реабилитация, кузатув ва даволовчи муолажалар учун жуда қулай.
💉 Бу ерда қандай хизматлар кўрсатилади?
– Қон таҳлиллари, тиббий муолажалар
– Реабилитация ва физиотерапия
– Даволовчи инъекциялар
– Муттахассислар кўриги ва мониторинг
👨⚕️ Фарзандингиз кун давомида малакали шифокорлар назоратида бўлади, сиз эса кечқурун уни уйга олиб кетишингиз мумкин.
📌 Афзалликлари:
✅ Бола ўз уй муҳитида кечани ўтказади
✅ Соғлом психологик муҳит сақланади
✅ Ота-онага қулайлик яратилади
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍44❤4😎2
👩⚕️ ВРАЧДАН ҚЎРҚИШНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?
Эъзоза Нишонова
* Невролог
🧠 Нега бола врачдан қўрқади?
🔹 Огриқдан қўрқади (укол, текширув)
🔹 Янги муҳитда ўзини ноқулай ҳис этади
🔹 Врач билан аввалги салбий тажриба
🔹 Ота-онанинг ўз қўрқувини болага ўтказиши
👪 Ота-оналар учун маслаҳатлар:
✅ 1. Болани олдиндан тайёрланг
🔹Боланинг ёшига мос тушунарли тилда нима бўлишини айтиб беринг.
🔹Масалан: “Шифокор сенинг юрагингни тинглайди, бу ҳеч қандай оғриқсиз”.
✅ 2. Қўрқувни инкор этманг
🔹“Қўрқма!” демасдан, “Мен сени тушунаман, лекин бу сенга ёрдам беради” каби ифода ишлатинг.
✅ 3. Қўғирчоқ ёки китоб ёрдамида тушунтиринг
🔹“Доктор ўйини”ни ўйнаш орқали бола учун таниш муҳит яратиш мумкин.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
Кўпгина болалар шифокорни кўришдан, укол ва текширувлардан қўрқишади. Бу қўрқув табиий бўлса-да, уни енгиш мумкин. Ота-онанинг тўғри ёндошуви боланинг соғлом ва хотиржам муносабат шакллантиришида муҳим аҳамиятга эга.
Эъзоза Нишонова
* Невролог
🧠 Нега бола врачдан қўрқади?
🔹 Огриқдан қўрқади (укол, текширув)
🔹 Янги муҳитда ўзини ноқулай ҳис этади
🔹 Врач билан аввалги салбий тажриба
🔹 Ота-онанинг ўз қўрқувини болага ўтказиши
👪 Ота-оналар учун маслаҳатлар:
✅ 1. Болани олдиндан тайёрланг
🔹Боланинг ёшига мос тушунарли тилда нима бўлишини айтиб беринг.
🔹Масалан: “Шифокор сенинг юрагингни тинглайди, бу ҳеч қандай оғриқсиз”.
✅ 2. Қўрқувни инкор этманг
🔹“Қўрқма!” демасдан, “Мен сени тушунаман, лекин бу сенга ёрдам беради” каби ифода ишлатинг.
✅ 3. Қўғирчоқ ёки китоб ёрдамида тушунтиринг
🔹“Доктор ўйини”ни ўйнаш орқали бола учун таниш муҳит яратиш мумкин.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍26❤🔥8👏2❤1
☀️ Иссиқ кунларда болаларни қуёшдан қачон ва қандай ҳимоя қилиш керак?
-
Аббосхон Актамов
* Педиатр
⏰ Болалар қуёш нурларидан қачон ҳимоя қилиниши керак?
✅ Эрталабги 7:00 – 10:00 ва кечки 17:00 – 19:00 соатларда болаларнинг очиқ ҳавода бўлиши фойдали ва хавфсиз ҳисобланади.
🚫 10:00 – 16:00 оралиғида қуёш нурлари энг кучли бўлади, шу сабаб бу вақтда болаларни тўғридан-тўғри қуёш остида қолдирмаслик керак.
🛡 Қуёшдан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар
✔️ Кийим танлашда эътиборли бўлинг – енгил, ҳаво ўтказувчан, узун енгли кийимлар ва кенг бош кийимлар болани қуёшдан ҳимоя қилади.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Баҳор ва ёз фасллари болалар учун серҳаракат ва завқли давр, аммо иссиқ ҳавода қуёш нурлари уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Болаларнинг териси нозик бўлгани учун қуёшдан тўғри ҳимоя қилинмаса, тери куйиши, иссиқ уриши ёки сувсизланиш хавфи юзага келиши мумкин.
-
Аббосхон Актамов
* Педиатр
⏰ Болалар қуёш нурларидан қачон ҳимоя қилиниши керак?
✅ Эрталабги 7:00 – 10:00 ва кечки 17:00 – 19:00 соатларда болаларнинг очиқ ҳавода бўлиши фойдали ва хавфсиз ҳисобланади.
🚫 10:00 – 16:00 оралиғида қуёш нурлари энг кучли бўлади, шу сабаб бу вақтда болаларни тўғридан-тўғри қуёш остида қолдирмаслик керак.
🛡 Қуёшдан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар
✔️ Кийим танлашда эътиборли бўлинг – енгил, ҳаво ўтказувчан, узун енгли кийимлар ва кенг бош кийимлар болани қуёшдан ҳимоя қилади.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍12❤🔥1🤝1
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести
•••••
🔸 Болалар учун мунтазам текширувлар: қайси ёшда нималарга эътибор қаратиш керак?
🔸Генетик касалликларни барвақт аниқлаш: болаларда ДНК таҳлилининг аҳамияти
🔸Болалар миллий тиббиёт маркази невролог шифокори “Миллат саломатлиги ёшлар қўлида” танловида ғолиб бўлди!
🔸БОЛАЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН 5 ТА ХАТО
🔸Болалар миллий тиббиёт маркази: Уч ойда 820 дан зиёд мураккаб операциялар ўтказилди
🔸Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Жанубий Кореянинг илғор технологиялар йўналишида фаолият юритувчи NAIAD компанияси вакилларини қабул қилди.
🔸ЯНГИЛИК! Болалар миллий тиббиёт марказида кундузги стационар фаолиятини бошлади!
🔸ВРАЧДАН ҚЎРҚИШНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?
🔸Иссиқ кунларда болаларни қуёшдан қачон ва қандай ҳимоя қилиш керак?

👍11❤1👏1
🍓 ҚУЛУПНАЙ МАВСУМИДА БОЛАЛАРНИ АЛЛЕРГИЯДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КЕРАК?
Сарвар Раззаков
* Пульмонолог, аллерголог
❗️ НЕГА ҚУЛУПНАЙ АЛЛЕРГИЯ ҚИЛАДИ?
Қулупнай таркибида:
🔸 кучли пигментлар
🔸 табиий кислоталар
🔸 салицил кислотаси
мавжуд бўлиб, болаларда иммун тизимнинг реакциясига сабаб бўлиши мумкин.
👶 ҚАНДАЙ ЁШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИШ КЕРАК?
🍼 1 ёшгача бўлган чақалоқларга қулупнай тавсия этилмайди.
👧 1 ёшдан кейин аста-секин, оз-оздан бериш мумкин.
🥄 Илк мартада ярим дона, кейин эса 2-3 кун кузатув остида бўлиши керак.
🛡 ҚУЛУПНАЙ БЕРИШДА ҚУЙИДАГИЛАРГА АҲАМИЯТ БЕРИНГ:
✅ Мевани яхшилаб ювинг ва пўстини аритинг
✅ Илк мартада пиширилган ҳолда (компот ёки пюре кўринишида) беринг
✅ Болада терида тошма, қичишиш ёки ич кетиши кузатилса — дарҳол тўхтатинг
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
Айни пайтда юртимизда қулупнай мавсуми қизғин паллада. Бу хушбўй ва мазали мевани болалар жуда яхши кўради. Аммо у баъзи кичик ёшдаги болалар учун аллергия қўзғатувчи манба бўлиши мумкин!
Сарвар Раззаков
* Пульмонолог, аллерголог
❗️ НЕГА ҚУЛУПНАЙ АЛЛЕРГИЯ ҚИЛАДИ?
Қулупнай таркибида:
🔸 кучли пигментлар
🔸 табиий кислоталар
🔸 салицил кислотаси
мавжуд бўлиб, болаларда иммун тизимнинг реакциясига сабаб бўлиши мумкин.
👶 ҚАНДАЙ ЁШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИШ КЕРАК?
🍼 1 ёшгача бўлган чақалоқларга қулупнай тавсия этилмайди.
👧 1 ёшдан кейин аста-секин, оз-оздан бериш мумкин.
🥄 Илк мартада ярим дона, кейин эса 2-3 кун кузатув остида бўлиши керак.
🛡 ҚУЛУПНАЙ БЕРИШДА ҚУЙИДАГИЛАРГА АҲАМИЯТ БЕРИНГ:
✅ Мевани яхшилаб ювинг ва пўстини аритинг
✅ Илк мартада пиширилган ҳолда (компот ёки пюре кўринишида) беринг
✅ Болада терида тошма, қичишиш ёки ич кетиши кузатилса — дарҳол тўхтатинг
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍19❤2
🧍♂️ ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ УМУРТҚАСИ ТО‘ҒРИ ЎСЯПТИМИ?
Талъат Алиев
* Болалар миллий тиббиёт маркази ортопед шифокори
⚠️ СКОЛИОЗНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ:
🔹 Бола турганда ёки юрганда елкалари симметрик эмас
🔹 Бир елка иккинчисидан пастда ёки баланд
🔹 Бел соҳасида бир томонда букилиш
🔹 Ётганда бир томонга оғиш ҳолати кўринади
🔹 Бола тез чарчайди, бел ва бўйинда оғриқ бўлади
🧬 НЕГА СКОЛИОЗ РИВОЖЛАНАДИ?
🔸 Нотўғри ўтириш (мактабда, уйда)
🔸 Мушакларнинг нотенг ривожланиши
🔸 Генетик омиллар
🔸 Травмалар ва туғма умуртқа нуқсонлари
👨⚕️ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ:
✅ Физиотерапия ва махсус жисмоний машқлар
✅ Массаж ва ортопедик ёндошув
✅ Қўллаб-қувватловчи корсетлар
✅ Аутофизиотерапия (ўзини ўзи тиклашга ёрдам берадиган усуллар)
✅ Хирургик даволаш (оғир ҳолатларда)
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Сколиоз — болаларда тез-тез учрайдиган ва барвақт чора кўрилмаса, жиддий асоратларга олиб келувчи умуртқа поғонаси қийшайиши ҳисобланади.
Талъат Алиев
* Болалар миллий тиббиёт маркази ортопед шифокори
⚠️ СКОЛИОЗНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ:
🔹 Бола турганда ёки юрганда елкалари симметрик эмас
🔹 Бир елка иккинчисидан пастда ёки баланд
🔹 Бел соҳасида бир томонда букилиш
🔹 Ётганда бир томонга оғиш ҳолати кўринади
🔹 Бола тез чарчайди, бел ва бўйинда оғриқ бўлади
🧬 НЕГА СКОЛИОЗ РИВОЖЛАНАДИ?
🔸 Нотўғри ўтириш (мактабда, уйда)
🔸 Мушакларнинг нотенг ривожланиши
🔸 Генетик омиллар
🔸 Травмалар ва туғма умуртқа нуқсонлари
👨⚕️ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ:
✅ Физиотерапия ва махсус жисмоний машқлар
✅ Массаж ва ортопедик ёндошув
✅ Қўллаб-қувватловчи корсетлар
✅ Аутофизиотерапия (ўзини ўзи тиклашга ёрдам берадиган усуллар)
✅ Хирургик даволаш (оғир ҳолатларда)
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍21❤🔥2❤1
😨 ФАРЗАНДИНГИЗ НЕГА ҚАТТИҚ ҚЎРҚАДИ?
-
Шахзода Жалилова
*Психотерапевт
📌 ҚЎРҚУВНИНГ ЭНГ КЎП УЧРАЙДИГАН САБАБЛАРИ:
🔸 Кечаси ёлғиз ухлаш
🔸 Қоронғулик, баланд овозлар
🔸 Кучли туш кўришлар (кошмарлар)
🔸 Доктор ёки уколдан қўрқиш
🔸 Янги муҳит, боғча/мактабга чиқиш
🔸 Телевизор, мультфильм ёки гаджетлардаги қўрқинчли контент
🔸 Ота-онанинг тортишувлари ёки қаттиқ жазолаши
🔸 Аввал ўтказилган жароҳатли воқеа (сирғаш, авария, ажрашув ва ҳ.к.)
⚠️ АСОРАТЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ МУМКИН?
🔹 Тунги қичқириқлар, уйқусизлик
🔹 Нотўғри нутқ ривожланиши, энкаклаш
🔹 Тез-тез йиғлаш, ўзига ишончсизлик
🔹 Соч тўкилиши, ошқозон муаммолари
🔹 Бош оғриғи, юрак уришининг кучайиши
🔹 Бошқа болалар билан мулоқотда муаммолар
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Болалардаги қаттиқ қўрқув – бу оддий хавотирдан фарқли равишда, боланинг ички ҳиссиётига жиддий таъсир кўрсатувчи психологик ҳолат. Агар бундай ҳолат узоқ давом этса, бола психикасига ва жисмоний соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
-
Шахзода Жалилова
*Психотерапевт
📌 ҚЎРҚУВНИНГ ЭНГ КЎП УЧРАЙДИГАН САБАБЛАРИ:
🔸 Кечаси ёлғиз ухлаш
🔸 Қоронғулик, баланд овозлар
🔸 Кучли туш кўришлар (кошмарлар)
🔸 Доктор ёки уколдан қўрқиш
🔸 Янги муҳит, боғча/мактабга чиқиш
🔸 Телевизор, мультфильм ёки гаджетлардаги қўрқинчли контент
🔸 Ота-онанинг тортишувлари ёки қаттиқ жазолаши
🔸 Аввал ўтказилган жароҳатли воқеа (сирғаш, авария, ажрашув ва ҳ.к.)
⚠️ АСОРАТЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ МУМКИН?
🔹 Тунги қичқириқлар, уйқусизлик
🔹 Нотўғри нутқ ривожланиши, энкаклаш
🔹 Тез-тез йиғлаш, ўзига ишончсизлик
🔹 Соч тўкилиши, ошқозон муаммолари
🔹 Бош оғриғи, юрак уришининг кучайиши
🔹 Бошқа болалар билан мулоқотда муаммолар
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍10
Forwarded from Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
📢 Болалар миллий тиббиёт марказининг "Энг яхши шифокори"га овоз беринг! 🏆
•••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг! ✅
***
📅 Овозлар 2025 йилнинг 30-апрель кунига қадар қабул қилинади.
Овоз бериш учун устига босинг
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

👍9❤1😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❓Мазкур операция нимаси билан ноёб ҳисобланади?
❓Ташриф доирасида яна қандай натижаларга эришилди?
❓Бу ерда яратилган шароитлар профессорни қониқтирдими?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🇺🇸 Америкалик колоректал жарроҳ Луис де ла Торре Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб, маҳорат дарсларини ўтказди. Айни чоғда бир қатор операциялар бўйича тажриба алмашилди ҳамда ҳамкорликда мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.
❓Мазкур операция нимаси билан ноёб ҳисобланади?
❓Ташриф доирасида яна қандай натижаларга эришилди?
❓Бу ерда яратилган шароитлар профессорни қониқтирдими?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👏12👍9
🦋 Қалқонсимон без – кичик тана аъзоси, катта аҳамият!
Элбек Маматқулов
*Эндокринолог
🧒 Болаларда қайси белгиларига эътибор бериш керак?
✔️ Тез чарчаш, заифлик
✔️ Озиш ёки семириш (тузалиб бўлмайдиган ҳолда)
✔️ Юрак уришида ўзгаришлар
✔️ Ҳаддан ташқари терлаш ёки совуққа чидамсизлик
✔️ Гарданда шиш пайдо бўлиши
✔️ Мактабда диққат ва фаолиятнинг сусайиши
🚨 Кўп учрайдиган қалқонсимон без касалликлари:
🔹 Гипотиреоз – без кам ишлайди, моддалар алмашинуви секинлашади
🔹 Тиреотоксикоз (гипертиреоз) – без ортиқча гормон ишлаб чиқаради
🔹 Тугунли стрўма – безда паталогик тугунлар пайдо бўлади
🔹 Қалқонсимон без ўсмалари – ўсиш жараёнлари (яхши ва ёмон хулқли)
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Қалқонсимон без – гардан қисмда жойлашган, инсон организмидаги метаболизмни (моддалар алмашинувини) бошқарадиган жуда муҳим органдир. Унинг ишидаги ҳар қандай бузилиш – фарзандингизнинг ўсиши, ақлий ривожланиши ва умумий саломатлигига таъсир қилади.
Элбек Маматқулов
*Эндокринолог
🧒 Болаларда қайси белгиларига эътибор бериш керак?
✔️ Тез чарчаш, заифлик
✔️ Озиш ёки семириш (тузалиб бўлмайдиган ҳолда)
✔️ Юрак уришида ўзгаришлар
✔️ Ҳаддан ташқари терлаш ёки совуққа чидамсизлик
✔️ Гарданда шиш пайдо бўлиши
✔️ Мактабда диққат ва фаолиятнинг сусайиши
🚨 Кўп учрайдиган қалқонсимон без касалликлари:
🔹 Гипотиреоз – без кам ишлайди, моддалар алмашинуви секинлашади
🔹 Тиреотоксикоз (гипертиреоз) – без ортиқча гормон ишлаб чиқаради
🔹 Тугунли стрўма – безда паталогик тугунлар пайдо бўлади
🔹 Қалқонсимон без ўсмалари – ўсиш жараёнлари (яхши ва ёмон хулқли)
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18🔥2
🚫 БОЛАЛАРГА ҚАТЪИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИН БЎЛМАГАН МАҲСУЛОТЛАР
Файзахматова Феруза
*Нефролог
🔴 1. Ҳаддан ташқари тузли таомлар
📌 Ортиқча туз – болалар буйрагига оғир юк. Бу қон босими ошиши ва суюқлик ушланишига олиб келади.
🔴 2. Газли ичимликлар ва энергетиклар
📌 Фосфатлар ва қанд миқдори юқори. Буйрак тўқималарини шикастлаши, тош тўпланиши хавфини кучайтиради.
🔴 3. Қовурилган ва фастфуд таомлар
📌 Ёғли, зираворли ва жар-йўлли таомлар метаболизмни бузади, организмда токсин йиғилишини тезлаштиради.
🔴 4. Консервалар ва колбаса маҳсулотлари (сосиска, тушёнка)
📌 Нитрат, туз ва сунъий моддалар буйрак фаолиятига салбий таъсир қилади.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
⚠️ Бу маҳсулотлар болаларда ўткир буйрак касалликларини келтириб чиқариши мумкин!
👶 Бола организми ҳали ривожланиш босқичида бўлгани учун,
бўйрак функцияси ҳам тўлиқ шаклланмаган бўлади.
Ортиқча юклама унинг фаолиятини бузиши мумкин.
Файзахматова Феруза
*Нефролог
🔴 1. Ҳаддан ташқари тузли таомлар
📌 Ортиқча туз – болалар буйрагига оғир юк. Бу қон босими ошиши ва суюқлик ушланишига олиб келади.
🔴 2. Газли ичимликлар ва энергетиклар
📌 Фосфатлар ва қанд миқдори юқори. Буйрак тўқималарини шикастлаши, тош тўпланиши хавфини кучайтиради.
🔴 3. Қовурилган ва фастфуд таомлар
📌 Ёғли, зираворли ва жар-йўлли таомлар метаболизмни бузади, организмда токсин йиғилишини тезлаштиради.
🔴 4. Консервалар ва колбаса маҳсулотлари (сосиска, тушёнка)
📌 Нитрат, туз ва сунъий моддалар буйрак фаолиятига салбий таъсир қилади.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18❤2❤🔥2
🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Ҳудудларда 3000 нафардан зиёд бола кўрикдан ўтказилиб, 218 нафарида мураккаб операциялар бажарилди
🩺 Зеро, бу билан ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларда илғор ташхислаш ва даволаш усулларини йўлга қўйиш, пировардида эса одамларнинг розилигига эришиш мақсад қилинган.
🏥 Шу жараёнда ихтисослаштирилган марказлар, хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказининг салмоқли ўрни бор.
📌 Гап шундаки, бугунги кунда марказнинг ўзида ўзлаштирилаётган янги даволаш ва ташхислаш усуллари, кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари жойларда ҳам тез суръатларда йўлга қўйилмоқда.
➡️ Шу йилнинг тўрт ойи давомида мутахассисларимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 30 та ташрифи уюштирилди. Натижада эса 112 нафар юқори малакали шифокорларимиз томонидан 18 ёшгача бўлган 3034 нафар болалар тиббий кўриклардан ўтказилди.
📊 Ана шу жараёнда 218 нафар бемор болаларда турли операциялар қилингани, шундан 113 таси юқори технологик амалиёт эканини айтиш зарур. Негаки, бу – жойлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник имконияти юксалаётгани ва малакали кадрлар заҳираси шаклланаётганини англатади.
🔬 Бу операцияларнинг 14 таси мураккаблигидан ташқари, ўз йўналишида илк бор ўтказилганлиги ҳам фикримиз тўғрилигини кўрсатади.
🔎 Масалан, Қашқадарё вилоятида ошқозоности бези ва ўнг ўпка кистасини олиб ташалаш амалиётлари ўзлаштирилди. Чирчиқ шаҳрида интравитреал васкулогенез ингибитори инъекцияси бўйича юқори технологик муолажа йўлга қўйилди. Андижон вилоятида биринчи маротаба бронхосиндактилияда коррекция ўтказилди.
👩⚕️ Маҳаллий шифокорлар билим ва малакасини ошириш ҳам эътиборимиз марказида. Шу мақсадда жорий йилнинг тўрт ойида 56 та ўқув машғулоти ва 8 та семинар ўтказдик. Уларга 300 нафардан зиёд ходимлар жалб қилинди.
🎚 Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эса 20 нафар мутахассисга гипоспадия касаллигини даволашнинг замонавий усули бўйича маҳорат дарси уюштирилди. Тошкент вилоятида маҳаллий мутахассислар ҳамкорлигида сурункали камқонлик касаллиги скрининги ва даво муолажаси бўйича 240 нафар бемор консультациядан ўтказилди.
‼️ Умуман, ҳудудларда тиббиётни халқаро андозалар даражасига кўтариш биз учун бундан кейин ҳам устувор мақсад бўлиб қолаверади. Нега деганда, шундагина халқимиз биз, тиббиёт ходимларидан рози бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❗️ССВ: Ҳудудларда 3000 нафардан зиёд бола кўрикдан ўтказилиб, 218 нафарида мураккаб операциялар бажарилди
✅ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида тиббиётни халққа яқинлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.
🩺 Зеро, бу билан ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларда илғор ташхислаш ва даволаш усулларини йўлга қўйиш, пировардида эса одамларнинг розилигига эришиш мақсад қилинган.
🏥 Шу жараёнда ихтисослаштирилган марказлар, хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказининг салмоқли ўрни бор.
📌 Гап шундаки, бугунги кунда марказнинг ўзида ўзлаштирилаётган янги даволаш ва ташхислаш усуллари, кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари жойларда ҳам тез суръатларда йўлга қўйилмоқда.
💬 — Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тиббиёт салоҳиятини кўтариш асосий вазифаларимиздан ҳисобланади, — дейди муассаса директори Бахтиёржон Умаров. — Шундан келиб чиқиб, марказ томонидан вилоятларда кўрикларни манзилли ўтказиш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда инновацион ёндашувларни жорий этишга катта эътибор қаратилаётир.
➡️ Шу йилнинг тўрт ойи давомида мутахассисларимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 30 та ташрифи уюштирилди. Натижада эса 112 нафар юқори малакали шифокорларимиз томонидан 18 ёшгача бўлган 3034 нафар болалар тиббий кўриклардан ўтказилди.
📊 Ана шу жараёнда 218 нафар бемор болаларда турли операциялар қилингани, шундан 113 таси юқори технологик амалиёт эканини айтиш зарур. Негаки, бу – жойлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник имконияти юксалаётгани ва малакали кадрлар заҳираси шаклланаётганини англатади.
🔬 Бу операцияларнинг 14 таси мураккаблигидан ташқари, ўз йўналишида илк бор ўтказилганлиги ҳам фикримиз тўғрилигини кўрсатади.
🔎 Масалан, Қашқадарё вилоятида ошқозоности бези ва ўнг ўпка кистасини олиб ташалаш амалиётлари ўзлаштирилди. Чирчиқ шаҳрида интравитреал васкулогенез ингибитори инъекцияси бўйича юқори технологик муолажа йўлга қўйилди. Андижон вилоятида биринчи маротаба бронхосиндактилияда коррекция ўтказилди.
🟣 Шу даврда Фарғона, Наманган,Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги кўп тармоқли тиббиёт марказларида мутахассисларимиз кўмагида бир қатор янги даволаш усуллари татбиқ этилганини ҳам эслатиш ўринлидир. Мисол тариқасида ҳазм қилиш йўллари туғма нуқсони ва гиршпрунг касаллиги ректосигмоидал тури, битишмалар ва илеостомани бартараф этиш усулларини келтириш мумкин.
👩⚕️ Маҳаллий шифокорлар билим ва малакасини ошириш ҳам эътиборимиз марказида. Шу мақсадда жорий йилнинг тўрт ойида 56 та ўқув машғулоти ва 8 та семинар ўтказдик. Уларга 300 нафардан зиёд ходимлар жалб қилинди.
🎚 Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эса 20 нафар мутахассисга гипоспадия касаллигини даволашнинг замонавий усули бўйича маҳорат дарси уюштирилди. Тошкент вилоятида маҳаллий мутахассислар ҳамкорлигида сурункали камқонлик касаллиги скрининги ва даво муолажаси бўйича 240 нафар бемор консультациядан ўтказилди.
💻 Марказимизда телетиббиёт тизими йўлга қўйилиб, қисқа вақт ичида 500 нафарга яқин беморлар онлайн маслаҳат олганини ҳам ютуқ сифатида келтириш мумкин. Бу орқали биз жойлардаги беморларни тезкор даволаш ва масофадан ташхислаш имконига эга бўлдик.
‼️ Умуман, ҳудудларда тиббиётни халқаро андозалар даражасига кўтариш биз учун бундан кейин ҳам устувор мақсад бўлиб қолаверади. Нега деганда, шундагина халқимиз биз, тиббиёт ходимларидан рози бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍26❤2
🏊🏻♂️👶🏻Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак?
Эътибор бериш керак бўлган касалликлар:
🔹 Ичи кетиш (дизентерия, ротавирус инфекцияси)
▪️Ифлос сув ёки инфекцияланган сув ҳавзалари орқали юқади.
▪️Болаларда шишиш, қусиш, юқори ҳарорат ва жиддий ичи кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
🔹 Тери касалликлари (дерматит, замбуруғ инфекциялари)
▪️Сувдаги бактериялар ва замбуруғлар терида қичишиш, қизариш ва тошмалар пайдо бўлишига олиб келади.
🔹 Қулоқ инфекциялари (отит)
▪️Чўмилиш пайтида қулоққа сув кириши ва унинг тўғри тозаланмаслиги қулоқ яллиғланишига сабаб бўлади.
🔹 Кўз инфекциялари (конъюнктивит)
▪️Ифлос сув кўзларга кирса, қизариш, шишиш ва ёғлик чиқишга олиб келиши мумкин.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Ёз мавсуми ва чўмилиш даври — болалар учун севимли дам олиш вақти. Бироқ табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан нотўғри фойдаланиш баъзи инфекция ва касалликлар хавфини оширади.
Эътибор бериш керак бўлган касалликлар:
🔹 Ичи кетиш (дизентерия, ротавирус инфекцияси)
▪️Ифлос сув ёки инфекцияланган сув ҳавзалари орқали юқади.
▪️Болаларда шишиш, қусиш, юқори ҳарорат ва жиддий ичи кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
🔹 Тери касалликлари (дерматит, замбуруғ инфекциялари)
▪️Сувдаги бактериялар ва замбуруғлар терида қичишиш, қизариш ва тошмалар пайдо бўлишига олиб келади.
🔹 Қулоқ инфекциялари (отит)
▪️Чўмилиш пайтида қулоққа сув кириши ва унинг тўғри тозаланмаслиги қулоқ яллиғланишига сабаб бўлади.
🔹 Кўз инфекциялари (конъюнктивит)
▪️Ифлос сув кўзларга кирса, қизариш, шишиш ва ёғлик чиқишга олиб келиши мумкин.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍15❤1
🟢 Болалар иммунитети учун баҳорда энг фойдали маҳсулотлар! 🌿🍓
Табиат уйғонади – бола организми ҳам кучга тўлади!
🌱 1. Шавул (шпинат)
🔹 Фойдаси: Витамин A, C, K, темир ва фолий кислотасига бой. Қон айланишини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ва организмни озуқа билан таъминлайди.
🔹 Қандай бериш керак? Смузи, шўрва, омлет ва салатларда ишлатиш мумкин.
🍓 2. Қулупнай
🔹 Фойдаси: Витамин C’га жуда бой. Антиоксидант вазифасини бажаради, тана ҳимоя тизимини фаоллаштиради ва шамоллашга қарши туриш қобилиятини оширади.
🔹 Эслатма: Алергия эҳтимоли бор. Бола биринчи марта ейдиган бўлса, кам миқдорда беринг.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
Табиат уйғонади – бола организми ҳам кучга тўлади!
Болалар иммунитети йилнинг айнан баҳор фаслида заифлашиши мумкин. Шу сабабли бу мавсумда бола организмига табиий йўл билан витамин ва минерал моддаларни етказиб бериш жуда муҳим. Қуйида сизга педиатрлар тавсия қилган, иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи 8 та мавсумий маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.
🌱 1. Шавул (шпинат)
🔹 Фойдаси: Витамин A, C, K, темир ва фолий кислотасига бой. Қон айланишини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ва организмни озуқа билан таъминлайди.
🔹 Қандай бериш керак? Смузи, шўрва, омлет ва салатларда ишлатиш мумкин.
🍓 2. Қулупнай
🔹 Фойдаси: Витамин C’га жуда бой. Антиоксидант вазифасини бажаради, тана ҳимоя тизимини фаоллаштиради ва шамоллашга қарши туриш қобилиятини оширади.
🔹 Эслатма: Алергия эҳтимоли бор. Бола биринчи марта ейдиган бўлса, кам миқдорда беринг.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍16❤3😱1
Forwarded from Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
📢 Болалар миллий тиббиёт марказининг "Энг яхши шифокори"га овоз беринг! 🏆
•••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг! ✅
***
📅 Овозлар 2025 йилнинг 30-апрель кунига қадар қабул қилинади.
Овоз бериш учун устига босинг
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
•••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг! ✅
***
📅 Овозлар 2025 йилнинг 30-апрель кунига қадар қабул қилинади.
Овоз бериш учун устига босинг
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
😱1🤗1
Forwarded from Dr.Baxtiyorjon Umarov
🌐 Burjeel Holdings делегацияси Болалар миллий тиббиёт марказида
🤝 Меҳмонларни марказ директори Бахтиёржон Умаров қабул қилди. Учрашув доирасида томонлар болалар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ютуқлар, клиник имкониятлар ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашишди.
👨⚕️👩⚕️ Делегация таркибидан:
Др. Муджтаба Али Хан – Burjeel Medical City Бош директори
Др. Иброҳим Абу-Гейда – Burjeel Cancer Institute Бош шифокори
Жаноб Филип Шабо, хонум Шарлотт Галардо ва хонум Ахдия Мирзокаримова каби етакчи мутахассислар жой олган.
📌 Учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасида инновацион ечимлар, трансплантация ва нурлантириш технологиялари, ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
🔹Болалар Миллий Тиббиёт Марказига БААнинг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири — Burjeel Holdings делегацияси ташриф буюрди.

👍15👏2❤1