Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.59K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🏊🏻‍♂️👶🏻Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак?

Ёз мавсуми ва чўмилиш даври — болалар учун севимли дам олиш вақти. Бироқ табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан нотўғри фойдаланиш баъзи инфекция ва касалликлар хавфини оширади.

Эътибор бериш керак бўлган касалликлар:

🔹 Ичи кетиш (дизентерия, ротавирус инфекцияси)

▪️Ифлос сув ёки инфекцияланган сув ҳавзалари орқали юқади.

▪️Болаларда шишиш, қусиш, юқори ҳарорат ва жиддий ичи кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

🔹 Тери касалликлари (дерматит, замбуруғ инфекциялари)

▪️Сувдаги бактериялар ва замбуруғлар терида қичишиш, қизариш ва тошмалар пайдо бўлишига олиб келади.

🔹 Қулоқ инфекциялари (отит)

▪️Чўмилиш пайтида қулоққа сув кириши ва унинг тўғри тозаланмаслиги қулоқ яллиғланишига сабаб бўлади.

🔹 Кўз инфекциялари (конъюнктивит)

▪️Ифлос сув кўзларга кирса, қизариш, шишиш ва ёғлик чиқишга олиб келиши мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍15❤1
🟢 Болалар иммунитети учун баҳорда энг фойдали маҳсулотлар! 🌿🍓

Табиат уйғонади – бола организми ҳам кучга тўлади!

Болалар иммунитети йилнинг айнан баҳор фаслида заифлашиши мумкин. Шу сабабли бу мавсумда бола организмига табиий йўл билан витамин ва минерал моддаларни етказиб бериш жуда муҳим. Қуйида сизга педиатрлар тавсия қилган, иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи 8 та мавсумий маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.

🌱 1. Шавул (шпинат)
🔹 Фойдаси: Витамин A, C, K, темир ва фолий кислотасига бой. Қон айланишини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ва организмни озуқа билан таъминлайди.
🔹 Қандай бериш керак? Смузи, шўрва, омлет ва салатларда ишлатиш мумкин.

🍓 2. Қулупнай
🔹 Фойдаси: Витамин C’га жуда бой. Антиоксидант вазифасини бажаради, тана ҳимоя тизимини фаоллаштиради ва шамоллашга қарши туриш қобилиятини оширади.
🔹 Эслатма: Алергия эҳтимоли бор. Бола биринчи марта ейдиган бўлса, кам миқдорда беринг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍16❤3😱1
📢 Болалар миллий тиббиёт марказининг "Энг яхши шифокори"га овоз беринг! 🏆
•••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг! ✅
***
📅 Овозлар 2025 йилнинг 30-апрель кунига қадар қабул қилинади.

Овоз бериш учун устига босинг

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
😱1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
-
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида “Болалар урологларининг II халқаро конгресси” бошланмоқда

📽️ Батафсил навбатдаги лавҳаларимизда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍32👏1
Forwarded from Dr.Baxtiyorjon Umarov
🌐 Burjeel Holdings делегацияси Болалар миллий тиббиёт марказида

🔹Болалар Миллий Тиббиёт Марказига БААнинг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири — Burjeel Holdings делегацияси ташриф буюрди.

🤝 Меҳмонларни марказ директори Бахтиёржон Умаров қабул қилди. Учрашув доирасида томонлар болалар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ютуқлар, клиник имкониятлар ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашишди.

👨‍⚕️👩‍⚕️ Делегация таркибидан:

Др. Муджтаба Али Хан – Burjeel Medical City Бош директори

Др. Иброҳим Абу-Гейда – Burjeel Cancer Institute Бош шифокори

Жаноб Филип Шабо, хонум Шарлотт Галардо ва хонум Ахдия Мирзокаримова каби етакчи мутахассислар жой олган.

📌 Учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасида инновацион ечимлар, трансплантация ва нурлантириш технологиялари, ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍15👏2❤1
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида муҳим учрашув

☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Россиянинг “Дарим улыбку” фонди раҳбари, таниқли шифокор ва инсонпарвар фаол Хасан Баиев ҳамда фонд етакчиларидан бири Дмитрий Гричанюкни қабул қилди.

Учрашув давомида болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган халқаро ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар мураккаб жарроҳлик амалиётлари, ихтисослаштирилган тиббий кўриклар, шунингдек, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

ℹ️ Маълумот учун, “Дарим улыбку” фонди 2024 йили Ўзбекистонда пластик жарроҳликка эҳтиёжи бўлган 44 нафар болага бепул жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширган. Жорий йилда ҳам фонд томонидан бир қатор ижтимоий-тиббий акцияларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

🤝 Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍9👏5❤4🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
•••••••
☑️ Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллигига бағишланган “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” форуми

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍12🔥3👏3❤1

👍8🔥4👏1

👍10🔥3👏2

👍8🔥4👏3