Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
✅ “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” мавзусидаги халқаро форумнинг 2-куни қизғин муҳокамалар билан давом этмоқда.

Форум доирасида дунёнинг етакчи тиббиёт марказлари ва мутахассислари иштирокида болаларда юқумли ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш, неонатал ёшдаги беморларга юқори технологияли ёрдам кўрсатиш, онкологик ва гематологик касалликларни даволашдаги замонавий ёндашувлар мавзуларида илмий чиқишлар қилинди.


📍 Таъкидлаш жоизки, Болалар миллий тиббиёт марказида 2020–2025 йиллар давомида 100 дан ортиқ юқори технологик ва ноёб операциялар жорий қилинди. Жумладан:

- Суюк кўмиги ва жигар трансплантацияси,

- Лапароскопик буйрак кўчириш амалиётлари,

- Узак ҳужайраларни ажратиб олиш каби юксак малакани талаб этувчи жараёнлар муваффақиятли амалга оширилди.

🔬 Форум иштирокчилари ушбу ютуқларни юксак баҳолаб, марказ фаолиятидаги тизимли инновация ва халқаро ҳамкорликни ижобий мисол сифатида келтиришмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍7👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган тўртинчи даражали Болалар миллий тиббиёт маркази фаолият бошлаганига беш йил тўлди.


🟣 Шу муносабат билан пойтахтимизда “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” мавзусида халқаро форум ўтказилди.

❓Хўш, ушбу нуфузли тадбирда қайси давлатлар вакиллари қатнашди?

❓ Қандай масалалар муҳокама қилинди?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу халқаро форум тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍4👏1
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

✅ Пойтахтимизда онлайн ва офлайн форматда ўтказилаётган “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” мавзусидаги халқаро форум қизғин муҳокамаларга бой бўлмоқда.


📍 Унда юртимиз вакилларидан ташқари, АҚШ, Россия, Хитой, Корея, Туркия, Ҳиндистон, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон каби 10 дан зиёд давлатдан ташриф буюрган етакчи мутахассислар, олимлар ўзаро билим ва тажриба алмашяпти.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан ушбу тадбир тафсилотларига бағишлаб тайёрланган видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❤‍🔥5👍2🔥1👏1
⁉️ АУТИЗМ давоси борми?

Кўплаб ота-оналарни қийнайдиган савол: “Фарзандимда аутизм аниқланса, уни даволаса бўладими?”

Жавоб: Аутизм — бу касаллик эмас, балки неврологик ривожланишдаги ўзгача ҳолат. Ҳозирча уни тўлиқ “даволаш” имкони йўқ. Лекин эрта ташхис ва тўғри ёрдам орқали бола ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкин! 🌟

-
👨‍⚕️Ғиёсиддин Кузибаев
* Невролог

Нима ёрдам беради?
• 🎓
Махсус таълим ва машғулотлар
• 🗣️
Нутқ терапияси (логопед билан ишлаш)
• ✅
Хулқ-атвор терапияси (ABA)
• 🤝
Ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш
• 👨‍👩‍👧
Психологик ва оилавий ёрдам


Аутизмли болалар дунёга бошқача назар билан қарашади. Уларни тушуниш ва қўллаб-қувватлаш — уларнинг салоҳиятини очишга калит бўлади. 🧠❤️

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍17👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ҳудуд
-
☑️ Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллигига бағишланган “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” форуми


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍7❤3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

✅ Прошло пять лет с тех пор, как начал работу Национальный детский медицинский центр четвертого уровня, созданный по инициативе Президента.

🟣 В связи с этим в столице прошел международный форум на тему «Инновационные технологии в детской медицине».

❓Итак, представители каких стран приняли участие в этом престижном мероприятии?

❓ Какие вопросы обсуждались?

📹 В представленном выше видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава, говорится о ходе этого международного форума.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍5❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести (1-қисм)

🔸
ҚУЛУПНАЙ МАВСУМИДА БОЛАЛАРНИ АЛЛЕРГИЯДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КЕРАК?

🔸
ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ УМУРТҚАСИ ТО‘ҒРИ ЎСЯПТИМИ?

🔸
ФАРЗАНДИНГИЗ НЕГА ҚАТТИҚ ҚЎРҚАДИ?

🔸
Америкалик колоректал жарроҳ Луис де ла Торре Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб, маҳорат дарсларини ўтказди.

🔸
Қалқонсимон без – кичик тана аъзоси, катта аҳамият!

🔸
БОЛАЛАРГА ҚАТЪИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИН БЎЛМАГАН МАҲСУЛОТЛАР

🔸
ССВ: Ҳудудларда 3000 нафардан зиёд бола кўрикдан ўтказилиб, 218 нафарида мураккаб операциялар бажарилди

🔸
Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак?

🔸
Болалар иммунитети учун баҳорда энг фойдали маҳсулотлар!

🔸
Болалар миллий тиббиёт марказида “Болалар урологларининг II халқаро конгресси” ўтказилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍5🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести (2-қисм)

🔸
Burjeel Holdings делегацияси Болалар миллий тиббиёт марказида

🔸
Болалар миллий тиббиёт марказида муҳим учрашув

🔸
Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллигига бағишланган “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” форуми

🔸
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги энг ноёб мега-лойиҳалардан бири бўлган Болалар миллий тиббиёт маркази фаолият бошлаганига роппа-роса 5 йил бўлди.

🔸
Тошкентда “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” мавзусида халқаро форум ўтказилди.

🔸
Axborot 24 | «Bolalar tibbiyotidagi innovatsion texnologiyalar» xalqaro forumi

🔸
Maxsus reportaj | «Bolalar tibbiyotidagi innovatsion texnologiyalar» xalqaro forumi

🔸
“Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” мавзусидаги халқаро форумнинг 2-куни

🔸
АУТИЗМ давоси борми?

🔸
#ОАВ | Ҳудуд “Болалар тиббиётидаги инновацион технологиялар” мавзусидаги халқаро форуми

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍7🔥1👏1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Замон

🏥
Болалар миллий тиббиёт маркази фаолияти бошланганига 5 йил тўлди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏9👍1
🌙🧒🏻 Кечки сайр — болалар соғлиғи учун муҳим!

Ҳар куни кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш болаларда нафақат жисмоний, балки руҳий ривожланиш учун ҳам жуда фойдали.


✅ Кечки сайрнинг фойдали томонлари:
🔹 Болада кун давомида тўпланган стресс камаяди
🔹 Мушаклар фаолияти яхшиланади, чалқовчилик камаяди
🔹 Уйқу тизими меъёрга тушади
🔹 Ота-она ва бола ўртасида мулоқот мустаҳкамланади
🔹 Иммун тизими кучаяди

📌 Шифокорлар тавсия қилади:

🕒 Кечки сайрни кунига камида 30 дақиқага режалаштиринг
👟 Ҳаракатбоп, хавфсиз ўйинларни танланг
🥣 Сайрдан сўнг енгил таом ва хотиржам муҳит яратиш муҳим

👩‍⚕️ Агар фарзандингизда аллергия ёки нафас йўллари билан боғлиқ муаммолар бўлса, сайр вақти ва жойини шифокор маслаҳатига кўра белгиланг.

❤️ Соғлом бола — соғлом келажак! Кечки сайр одатини шакллантиринг ва фарзандингиз билан биргаликда соғлом ҳаёт сари қадам ташланг!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍6👏2🤝1
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида муҳим учрашув
•••
☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Жанубий Кореянинг етакчи клиникаси — ASAN Medical Center директори ўринбосари, профессор жаноб Санг Хун Сонгни расмий ташриф билан қабул қилди.

🤝 Учрашувда Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги тиббий ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, тиббиёт ходимларини малака ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.


💰 Томонлар умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларига тенг грант-инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувга эришдилар.

📍 Яқин кунларда ушбу маблағлар асосида йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

🌍 Мазкур ташриф Жанубий Корея ва Ўзбекистон тиббиёти ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍9👏4❤2😱1
🍎 Мева ва сабзавотларни ювмасдан ейиш қандай касалликларга олиб келади?

Тозаланмаган, ювилмаган мевалар ташқи муҳитдаги микроорганизмлар ва заҳарли моддаларни сақлаган бўлиши мумкин. Уларни истеъмол қилиш соғлиғимизга жиддий хавф солади.


⚠️ Асосий хавфлар:

1. Овқатдан заҳарланиш
– Ифлос мевалар орқали сальмонелла, эшерихия коли (E.coli), шигелла каби бактериялар организмга тушиб, оғир заҳарланишга сабаб бўлади.
Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, иситма, ич кетиши.

2. Гельминтоз (чақалоқ қуртлар)
– Ювилмаган меваларда паразитлар тухуми бўлиши мумкин. Улар инсон ичакларига тушиб, қуртларнинг кўпайишига олиб келади.
Белгилари: қорин оғриғи, иштаҳанинг бузилиши, чарчоқ, вазн йўқотиш.

3. Гепатит А вируси (сариқ касаллик)
– Ифлос қўллар ва мевалар орқали юқади.
Белгилари: чарчоқ, иситма, жигар оғриғи, кўз оқи ва терининг сариқ тус олиши.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍4❤‍🔥1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | РЕПОРТАЖ24

✅ Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏3❤1🔥1