Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги тинч, озод ва эркин ҳаёт учун ўзининг азиз жонини ҳам аямасдан курашган фидойи инсонларнинг олдида доимо қарздормиз.
—
Мы находимся в постоянном долгу перед отважными людьми, которые, не жалея своей жизни, боролись за сегодняшние мир и свободу.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍6❤5👏2
🔴 🟦🟦

✅ Пойтахтимиздаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида "Ҳамшира – 2025" ва "Патронаж доя — аёл саломатлиги таянчи" республика кўрик-танловларининг якуний босқичи синовлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик. 


🏆 Айни пайтда ушбу билим ва маҳорат синови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бошланди.   

📌 12 май — Халқаро ҳамширалар куни олдидан ўтказилаётган ушбу байрам тадбири аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров барча ҳамшираларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклади.

💬 "Одамларимиз кўз ўнгида энди аввалгидек ҳамшира деганда беморларни фақат шифокор тавсияси билангина парвариш қиладиган оддий тиббиёт ходими эмас, балки билим ва малакаси юқори, юксак масъулиятли мутахассис сиймоси гавдаланяпти", — деди вазир ўз сўзида. 


🎤 Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, фидойи ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.

🔸Кечки сайр — болалар соғлиғи учун муҳим!

🔸Болалар миллий тиббиёт марказида муҳим учрашув

🔸Мева ва сабзавотларни ювмасдан ейиш қандай касалликларга олиб келади?

🔸Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

🔸Болалар миллий тиббиёт маркази: беш йил давомида 20 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди

🔸Ўзбекистонда Болалар нейрохирургияси соҳасида ҳудудий кадрлар салоҳиятни ошириш йўлида янги қадам

🔸Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

🔸Болаларда юрак касалликларининг олдини олиш — ҳар бир ота-онанинг вазифаси!

🔸Азиз ота-оналар, фарзандингизга бир лаҳза ҳам беэътибор бўлманг!

🔸Ўткир ости склерозлашган панэнцефалит (ЎОСПЭ) — қандай касаллик?

🔸Болалар тиббиёти: Ўзбекистонда жигар трансплантацияси бўйича дастур муваффақиятли йўлга қўйилди

🔸"Ҳамшира – 2025" ва "Патронаж доя — аёл саломатлиги таянчи" республика кўрик-танловларининг якуний босқичи

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍4👏3❤1
🔸 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаровнинг 12-май “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан байрам табриги
-
Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍11❤‍🔥4👏3❤2
🏥 Болажонлар саломатлиги йўлида уч томонлама ҳамкорлик
•••
☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Karl Storz компаниясининг Ўзбекистон ва Тожикистондаги расмий вакили Алишер Алимухаммедов, ҳамда Кореянинг KOFIH фонди вакилларини қабул қилди.
—
🔘 Учрашувда болалар соғлиғини муҳофаза қилиш йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, кам инвазив жарроҳлик ва отоларингология соҳаларида энг сўнгги технологик ечимларни жорий этиш, амалиётларни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

—
💰 Музокаралар якунида ҳамкор ташкилотлар томонидан Болалар миллий тиббиёт марказига 2 миллиард сўмлик грант маблағларини жалб қилиш юзасидан уч томонлама келишувга эришилди.

🔬 Ушбу лойиҳа болаларга замонавий, кам оғриқли ва хавфсиз жарроҳлик амалиётларини тақдим этиш, шунингдек, марказнинг моддий-техник базасини янада кучайтиришга хизмат қилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍11❤‍🔥2❤1
🟠 ЭХТИЁТКОРЛИК ДАВР ТАЛАБИ...

👶 Болалар териси жуда нозик ва куйишга тез мойил. Агар фарзандингиз терисини енгил куйдириб олса, нима қилиш керак?

Абдулбосид Усмонходжаев
* Пластик жаррох

📌 Куйишда ОНАЛАР учун 6 та муҳим қадам:

1️⃣ Вахимага берилманг – Болангизга хотиржамлик керак. Аввало ўзингиз тинчланинг.
2️⃣ Куйган жойни совуқ сув остига тутинг – 10–15 дақиқа давомида. Бу оғриқни камайтиради ва терига зарарни чеклайди.
3️⃣ Ҳеч нарса сурманг! – Ёғ, тиш пастаси, асал, тухум – ХАВФЛИ! Бу инфекция хавфини оширади.
4️⃣ Стерил латта билан енгил ёпинг – Ҳаво ўтишига йўл қўйинг, қаттиқ боғламанг.
5️⃣ Оғриқ бўлса, шифокор тавсиясига мувофиқ оғриқсизлантирувчи беринг (масалан, парацетамол).
6️⃣ Қуйидаги ҳолатларда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:
🔹 Куйиш катта ҳудудни қамраса
🔹 Пуфакчалар, тери қопламалари очилса
🔹 Бола қаттиқ оғриқса, иссиғи кўтарилса

"Енгил куйиш ҳам жиддий парвариш талаб қилади. Агар шубҳалансангиз, мутахассисга мурожаат қилинг!"

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍13❤4
🔴 Самарали меҳнат муносиб тақдирланди
•••
📌 Бугун, Болалар Миллий Тиббиёт Марказида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

☑️ Тадбир аввалида марказ бош шифокори Шуҳратжон Салахитдинов сўзга чиқиб, муассасада фаолият юритаётган барча ҳамшираларни касб байрами билан самимий табриклади.
-
💐 Шунингдек, ўзининг фидойилиги, масъулияти ва меҳнатсеварлиги билан ажралиб турувчи 20 нафардан зиёд ҳамшира марказ раҳбари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

-
🩺 Тадбир давомида ҳамшираларнинг тиббиёт тизимидаги ўрни, болалар соғлиғини асрашдаги ҳиссаси ва уларнинг кундалик меҳнати юқори баҳоланди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏9👍8❤‍🔥4
🔵 Омад ёр бўлсин, Наим Рустамович!
•••
📌 Болалар миллий тиббиёт марказида ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари вазифасида самарали меҳнат қилиб келган Ҳамраев Наим Рустамович Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


🔸 Наим Ҳамраевнинг болалар соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий-ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳудудий ишларни мувофиқлаштиришдаги ҳиссаси катта эътирофга лойиқ. Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва малакали мутахассис сифатида марказимиздаги фаолияти давомида юксак масъулият, ташкилотчилик қобилияти ва инсонпарварлиги билан жамоамиз ҳурматига сазовор бўлди.

🙏 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси номидан Наим Ҳамраевга олиб борган эзгу фаолияти учун чуқур миннатдорлик билдирамиз ва янги вазифасида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍22❤3👏3