🏥 Болажонлар саломатлиги йўлида уч томонлама ҳамкорлик
•••
☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Karl Storz компаниясининг Ўзбекистон ва Тожикистондаги расмий вакили Алишер Алимухаммедов, ҳамда Кореянинг KOFIH фонди вакилларини қабул қилди.
—
—
💰 Музокаралар якунида ҳамкор ташкилотлар томонидан Болалар миллий тиббиёт марказига 2 миллиард сўмлик грант маблағларини жалб қилиш юзасидан уч томонлама келишувга эришилди.
🔬 Ушбу лойиҳа болаларга замонавий, кам оғриқли ва хавфсиз жарроҳлик амалиётларини тақдим этиш, шунингдек, марказнинг моддий-техник базасини янада кучайтиришга хизмат қилади.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x

🔘 Учрашувда болалар соғлиғини муҳофаза қилиш йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, кам инвазив жарроҳлик ва отоларингология соҳаларида энг сўнгги технологик ечимларни жорий этиш, амалиётларни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
—
💰 Музокаралар якунида ҳамкор ташкилотлар томонидан Болалар миллий тиббиёт марказига 2 миллиард сўмлик грант маблағларини жалб қилиш юзасидан уч томонлама келишувга эришилди.
🔬 Ушбу лойиҳа болаларга замонавий, кам оғриқли ва хавфсиз жарроҳлик амалиётларини тақдим этиш, шунингдек, марказнинг моддий-техник базасини янада кучайтиришга хизмат қилади.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍11❤🔥2❤1
🟠 ЭХТИЁТКОРЛИК ДАВР ТАЛАБИ...
Абдулбосид Усмонходжаев
* Пластик жаррох
📌 Куйишда ОНАЛАР учун 6 та муҳим қадам:
1️⃣ Вахимага берилманг – Болангизга хотиржамлик керак. Аввало ўзингиз тинчланинг.
2️⃣ Куйган жойни совуқ сув остига тутинг – 10–15 дақиқа давомида. Бу оғриқни камайтиради ва терига зарарни чеклайди.
3️⃣ Ҳеч нарса сурманг! – Ёғ, тиш пастаси, асал, тухум – ХАВФЛИ! Бу инфекция хавфини оширади.
4️⃣ Стерил латта билан енгил ёпинг – Ҳаво ўтишига йўл қўйинг, қаттиқ боғламанг.
5️⃣ Оғриқ бўлса, шифокор тавсиясига мувофиқ оғриқсизлантирувчи беринг (масалан, парацетамол).
6️⃣ Қуйидаги ҳолатларда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:
🔹 Куйиш катта ҳудудни қамраса
🔹 Пуфакчалар, тери қопламалари очилса
🔹 Бола қаттиқ оғриқса, иссиғи кўтарилса
"Енгил куйиш ҳам жиддий парвариш талаб қилади. Агар шубҳалансангиз, мутахассисга мурожаат қилинг!"
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👶 Болалар териси жуда нозик ва куйишга тез мойил. Агар фарзандингиз терисини енгил куйдириб олса, нима қилиш керак?
Абдулбосид Усмонходжаев
* Пластик жаррох
📌 Куйишда ОНАЛАР учун 6 та муҳим қадам:
1️⃣ Вахимага берилманг – Болангизга хотиржамлик керак. Аввало ўзингиз тинчланинг.
2️⃣ Куйган жойни совуқ сув остига тутинг – 10–15 дақиқа давомида. Бу оғриқни камайтиради ва терига зарарни чеклайди.
3️⃣ Ҳеч нарса сурманг! – Ёғ, тиш пастаси, асал, тухум – ХАВФЛИ! Бу инфекция хавфини оширади.
4️⃣ Стерил латта билан енгил ёпинг – Ҳаво ўтишига йўл қўйинг, қаттиқ боғламанг.
5️⃣ Оғриқ бўлса, шифокор тавсиясига мувофиқ оғриқсизлантирувчи беринг (масалан, парацетамол).
6️⃣ Қуйидаги ҳолатларда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:
🔹 Куйиш катта ҳудудни қамраса
🔹 Пуфакчалар, тери қопламалари очилса
🔹 Бола қаттиқ оғриқса, иссиғи кўтарилса
"Енгил куйиш ҳам жиддий парвариш талаб қилади. Агар шубҳалансангиз, мутахассисга мурожаат қилинг!"
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍13❤4
🔴 Самарали меҳнат муносиб тақдирланди
•••
📌 Бугун, Болалар Миллий Тиббиёт Марказида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
☑️ Тадбир аввалида марказ бош шифокори Шуҳратжон Салахитдинов сўзга чиқиб, муассасада фаолият юритаётган барча ҳамшираларни касб байрами билан самимий табриклади.
-
-
🩺 Тадбир давомида ҳамшираларнинг тиббиёт тизимидаги ўрни, болалар соғлиғини асрашдаги ҳиссаси ва уларнинг кундалик меҳнати юқори баҳоланди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
•••
📌 Бугун, Болалар Миллий Тиббиёт Марказида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
☑️ Тадбир аввалида марказ бош шифокори Шуҳратжон Салахитдинов сўзга чиқиб, муассасада фаолият юритаётган барча ҳамшираларни касб байрами билан самимий табриклади.
-
💐 Шунингдек, ўзининг фидойилиги, масъулияти ва меҳнатсеварлиги билан ажралиб турувчи 20 нафардан зиёд ҳамшира марказ раҳбари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
-
🩺 Тадбир давомида ҳамшираларнинг тиббиёт тизимидаги ўрни, болалар соғлиғини асрашдаги ҳиссаси ва уларнинг кундалик меҳнати юқори баҳоланди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏9👍8❤🔥4
🔵 Омад ёр бўлсин, Наим Рустамович!
•••
🔸 Наим Ҳамраевнинг болалар соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий-ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳудудий ишларни мувофиқлаштиришдаги ҳиссаси катта эътирофга лойиқ. Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва малакали мутахассис сифатида марказимиздаги фаолияти давомида юксак масъулият, ташкилотчилик қобилияти ва инсонпарварлиги билан жамоамиз ҳурматига сазовор бўлди.
🙏 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси номидан Наим Ҳамраевга олиб борган эзгу фаолияти учун чуқур миннатдорлик билдирамиз ва янги вазифасида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
•••
📌 Болалар миллий тиббиёт марказида ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари вазифасида самарали меҳнат қилиб келган Ҳамраев Наим Рустамович Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
🔸 Наим Ҳамраевнинг болалар соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий-ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳудудий ишларни мувофиқлаштиришдаги ҳиссаси катта эътирофга лойиқ. Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва малакали мутахассис сифатида марказимиздаги фаолияти давомида юксак масъулият, ташкилотчилик қобилияти ва инсонпарварлиги билан жамоамиз ҳурматига сазовор бўлди.
🙏 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси номидан Наим Ҳамраевга олиб борган эзгу фаолияти учун чуқур миннатдорлик билдирамиз ва янги вазифасида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍22❤3👏3
🇺🇿🤝🇨🇳 Ўзбекистон-Хитой: Болалар урологияси соҳасида ҳамкорлик
•••
☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Хитойнинг “Future Smile Charitable Foundation” фонди расмий вакили Шан Ли хонимни қабул қилди.
—
—
🤝 Томонлар ўртасида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида ҳам болалар урологияси соҳасида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини жорий этиш ва бу йўналишда ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан келишувга эришилди.
🌐 Ушбу учрашув Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона ва стратегик муносабатларнинг соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
•••
☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Хитойнинг “Future Smile Charitable Foundation” фонди расмий вакили Шан Ли хонимни қабул қилди.
—
🔘 Учрашувда болалар урологияси соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий жарроҳлик амалиётларини қўшма тарзда ташкил этиш ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
—
🤝 Томонлар ўртасида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида ҳам болалар урологияси соҳасида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини жорий этиш ва бу йўналишда ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан келишувга эришилди.
🌐 Ушбу учрашув Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона ва стратегик муносабатларнинг соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏13👍12❤2
🔴 Қизамиқ – жиддий хатар. Эмланмаслик оқибатлари қандай? 🦠
Фирдавс Иномов
*Невролог
❗️ Агар бола қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаса, қуйидаги оқибатлар юзага келиши мумкин:
🔻 Пневмония — ўпка яллиғланиши, нафас етишмовчилиги ва ҳаёт учун хавфли ҳолатлар;
🔻 Энцефалит — бош мия яллиғланиши, кома ёки ногиронлик ҳолатлари;
🔻 Кўриш қобилияти йўқолиши — сурункали кўз муаммолари;
🔻 Иммунитет сусайиши — организм бошқа касалликларга қарши кураша олмайди;
🔻 Ўлим ҳолати — дунё бўйича ҳар йили минглаб болалар эмланмагани сабабли ҳаётдан кўз юммоқда.
💉 Эмлаш орқали фарзандингизни нафақат қизамиқ, балки унинг барча асоратларидан тўлиқ ҳимоя қилиш мумкин.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
📌 Қизамиқ — ҳаво орқали юқадиган ва тез тарқаладиган юқумли вирусли касаллик бўлиб, болалар саломатлиги учун катта таҳдид солади. Бу касаллик оғир асоратларга олиб келиши мумкин, айрим ҳолатларда эса боланинг ҳаётига хавф туғдиради.
Фирдавс Иномов
*Невролог
❗️ Агар бола қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаса, қуйидаги оқибатлар юзага келиши мумкин:
🔻 Пневмония — ўпка яллиғланиши, нафас етишмовчилиги ва ҳаёт учун хавфли ҳолатлар;
🔻 Энцефалит — бош мия яллиғланиши, кома ёки ногиронлик ҳолатлари;
🔻 Кўриш қобилияти йўқолиши — сурункали кўз муаммолари;
🔻 Иммунитет сусайиши — организм бошқа касалликларга қарши кураша олмайди;
🔻 Ўлим ҳолати — дунё бўйича ҳар йили минглаб болалар эмланмагани сабабли ҳаётдан кўз юммоқда.
💉 Эмлаш орқали фарзандингизни нафақат қизамиқ, балки унинг барча асоратларидан тўлиқ ҳимоя қилиш мумкин.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍12❤🔥1👏1
❓Иссиқ кунларда қандай таомланиш зарур?
➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.
💧 Оддий тоза сув энг яхши ичимлик ҳисобланади. Муздек сув ўрнига хона ҳароратидаги ёки бироз салқин сувни ичиш афзалроқдир. 36-37 даражали сув организмда метаболизм ва ичак фаолиятини яхшилайди.
🥛Шакарсиз кўк чой чанқоқни бошқа ичимликларга қараганда яхшироқ босади. Шунингдек, гиёҳли чойлар (ялпиз, мойчечак), нордон мевалардан (олча, олма, қорағат, клюква) тайёрланган шакарсиз компотлар (морс), айрон, кефир ва лимон қўшилган сув ҳам фойдалидир. Бу ичимликлар организмни минерал моддалар ва витаминлар билан таъминлайди.
🥒 Таркибида сув миқдори юқори бўлган маҳсулотлар, масалан, бодринг, тарвуз, қовун гидратацияга ҳисса қўшади. Сут таркибидаги электролитлар туфайли фойдали бўлиши мумкин.
❌Аммо жазирамада баъзи ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим, чунки улар нафақат чанқоқни босмайди, балки сувсизланишни кучайтириши ҳам мумкин.
Буларга:
🟣 таркибида шакар миқдори юқори бўлган, газланган ичимликлар, қадоқланган шарбатлар;
🟣 алкоголли ичимликлар;
🟣 кофеин миқдори юқори бўлган ичимликлар (кофе, баъзи чой турлари, энергетик ичимликлар);
🟣 ўта совуқ (муздек) ичимликлар киради.
🥘 Бундан ташқари, иссиқ кунларда енгил ҳазм бўладиган таомларни кичикроқ порцияларда ва тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади. Таркибида сув миқдори юқори бўлган мева ва сабзавотларга (тарвуз, қовун, бодринг, селдерей) кўпроқ эътибор қаратиш лозим.
🥗 Салатлар, қатиқли таомлар (масалан, окрошка) ва совуқ шўрвалар каби салқин таомлар ҳам фойдалидир. Терлаш орқали йўқотилган тузнинг ўрнини босиш учун бироз тузли таомлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Лекин қайта ишланган ва ўта шўр маҳсулотлардан сақланиш керак.
🖇 Овқат ҳазм қилиш жараёнининг ўзи организмда иссиқлик ишлаб чиқаради. Шу сабабли, жазирамада ҳазм бўлиши қийин бўлган оғир таомлардан сақланиш тананинг ички ҳароратини паст ҳолда сақлашга ёрдам беради.
🥩 Оғир, ёғли ва оқсилга бой таомлар (айниқса қизил гўшт)ни чеклаш тавсия этилади, чунки уларни ҳазм қилиш кўпроқ метаболик иссиқлик ишлаб чиқаради. Балиқ ва сабзавотли оқсиллар енгилроқ вариант ҳисобланади.
🍰 Ширинликлар ва хамирли овқатлар ҳолсизлик ва чанқоқ ҳиссини кучайтириши мумкин. Чанқатадиган маҳсулотлар, масалан, ўта шўр ёки дудланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, консервалар истеъмолини камайтириш керак.
🌶 Гарчи баъзи манбалар аччиқ овқат терлашни кучайтириб, совишга ёрдам беришини таъкидласа-да, бундай таомлар тана ҳароратини ошириши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам кам эмас. Бу борада меъёрни билиш ва индивидуал реакцияни ҳисобга олиш муҳим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
☀️ Жазирамада организмнинг ўта исиб кетишининг олдини олиш учун рационимиздаги таомларни эътибор билан танлашимиз ўта муҳим. Шунингдек, нафақат суюқликни кўпроқ ичиш, балки бунда ҳам тўғри танлов қилиш аҳамиятлидир.
➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.
💬 — Ҳаво ўта иссиқ бўлган кунлари организм сувсизланишининг олдини олиш учун кун давомида, ҳатто чанқоқни ҳис қилмасангиз ҳам, етарли миқдорда суюқлик ичиш муҳим, — дейди мутахассис. — Умумий тавсияларга кўра, кунига 2,5-3 литр суюқлик ичиш керак, бироқ жисмоний фаоллик ва ҳаво ҳароратига қараб бу миқдор ошиши мумкин. Кўчага чиққанда доимо ўзингиз билан сув олиб юришингиз лозим.
💧 Оддий тоза сув энг яхши ичимлик ҳисобланади. Муздек сув ўрнига хона ҳароратидаги ёки бироз салқин сувни ичиш афзалроқдир. 36-37 даражали сув организмда метаболизм ва ичак фаолиятини яхшилайди.
🥛Шакарсиз кўк чой чанқоқни бошқа ичимликларга қараганда яхшироқ босади. Шунингдек, гиёҳли чойлар (ялпиз, мойчечак), нордон мевалардан (олча, олма, қорағат, клюква) тайёрланган шакарсиз компотлар (морс), айрон, кефир ва лимон қўшилган сув ҳам фойдалидир. Бу ичимликлар организмни минерал моддалар ва витаминлар билан таъминлайди.
🥒 Таркибида сув миқдори юқори бўлган маҳсулотлар, масалан, бодринг, тарвуз, қовун гидратацияга ҳисса қўшади. Сут таркибидаги электролитлар туфайли фойдали бўлиши мумкин.
❌Аммо жазирамада баъзи ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим, чунки улар нафақат чанқоқни босмайди, балки сувсизланишни кучайтириши ҳам мумкин.
Буларга:
🟣 таркибида шакар миқдори юқори бўлган, газланган ичимликлар, қадоқланган шарбатлар;
🟣 алкоголли ичимликлар;
🟣 кофеин миқдори юқори бўлган ичимликлар (кофе, баъзи чой турлари, энергетик ичимликлар);
🟣 ўта совуқ (муздек) ичимликлар киради.
🥘 Бундан ташқари, иссиқ кунларда енгил ҳазм бўладиган таомларни кичикроқ порцияларда ва тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади. Таркибида сув миқдори юқори бўлган мева ва сабзавотларга (тарвуз, қовун, бодринг, селдерей) кўпроқ эътибор қаратиш лозим.
🥗 Салатлар, қатиқли таомлар (масалан, окрошка) ва совуқ шўрвалар каби салқин таомлар ҳам фойдалидир. Терлаш орқали йўқотилган тузнинг ўрнини босиш учун бироз тузли таомлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Лекин қайта ишланган ва ўта шўр маҳсулотлардан сақланиш керак.
🖇 Овқат ҳазм қилиш жараёнининг ўзи организмда иссиқлик ишлаб чиқаради. Шу сабабли, жазирамада ҳазм бўлиши қийин бўлган оғир таомлардан сақланиш тананинг ички ҳароратини паст ҳолда сақлашга ёрдам беради.
🥩 Оғир, ёғли ва оқсилга бой таомлар (айниқса қизил гўшт)ни чеклаш тавсия этилади, чунки уларни ҳазм қилиш кўпроқ метаболик иссиқлик ишлаб чиқаради. Балиқ ва сабзавотли оқсиллар енгилроқ вариант ҳисобланади.
🍰 Ширинликлар ва хамирли овқатлар ҳолсизлик ва чанқоқ ҳиссини кучайтириши мумкин. Чанқатадиган маҳсулотлар, масалан, ўта шўр ёки дудланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, консервалар истеъмолини камайтириш керак.
🌶 Гарчи баъзи манбалар аччиқ овқат терлашни кучайтириб, совишга ёрдам беришини таъкидласа-да, бундай таомлар тана ҳароратини ошириши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам кам эмас. Бу борада меъёрни билиш ва индивидуал реакцияни ҳисобга олиш муҳим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍9❤5👏1
⁉️ Болаларга қўл ювиш одатлари ва тоза овқатланишни ўргатиш орқали нималарга эришиш мумкин?
1️⃣ Инфекцион касалликларнинг олдини олиш
Болалар қўлларини мунтазам ювиш орқали шамоллаш, ичак инфекциялари ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мумкин. Қўллар кўплаб бактериялар ва вирусларни тарқатади, шунинг учун уларни совун билан ювиш муҳимдир.
2️⃣ Овқат ҳазм қилиш муаммоларининг камайиши
Кир қўллар билан овқатланиш ёки яхши ювилмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Тоза овқатланиш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали боланинг овқат ҳазм қилиш тизими соғлом бўлади.
Батафсил...
-
Дилбар Каттаева
* Педиатр
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
Болалар гигиена қоидаларига риоя қилишни ўрганишлари орқали уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва турли касалликларнинг олдини олиш мумкин. Хусусан, қўл ювиш ва тоза овқатланиш одатларини шакллантириш қуйидаги натижаларга олиб келади:
1️⃣ Инфекцион касалликларнинг олдини олиш
Болалар қўлларини мунтазам ювиш орқали шамоллаш, ичак инфекциялари ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мумкин. Қўллар кўплаб бактериялар ва вирусларни тарқатади, шунинг учун уларни совун билан ювиш муҳимдир.
2️⃣ Овқат ҳазм қилиш муаммоларининг камайиши
Кир қўллар билан овқатланиш ёки яхши ювилмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Тоза овқатланиш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали боланинг овқат ҳазм қилиш тизими соғлом бўлади.
Батафсил...
-
Дилбар Каттаева
* Педиатр
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍6👏2
🕷 КАНАЛАРГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ — ТАБИАТДА ДАМ ОЛИШДА ХАВФ СИЗГА ЯҚИН! 🌿🌞
🔴 Каналар нимаси билан хавфли?
Кана чақиши орқали қуйидаги касалликлар юқиши мумкин:
✅ Қизамиқли энцефалит
✅ Лайм боррелиози
✅ Каналиқ риккетсиоз
✅ Қон касалликлари ва бошқа инфекциялар
🛡 КАНАЛАРДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАНИШ КЕРАК?
✅ Табиатга чиққанда юз, бўйин, қўл ва оёқлар ёпиқ бўлган кийимлар кийинг
✅ Чўл, баланд ўтзор ва буталар ичида юрмасликка ҳаракат қилинг
✅ Репеллентлар дан фойдаланинг
✅ Табиатдан қайтгач, болаларингизни ва ўзингизни тўлиқ кўздан кечиринг – кана терига ёпишган бўлиши мумкин!
🚨 АГАР КАНА ЧАҚСА – БИРИНЧИ ЁРДАМ!
Канани ўзингиз чиқаришга шошилманг — нотўғри олиб ташлаш кана бошини терида қолдириб, инфекция тарқалишига сабаб бўлади.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
Баҳор ва ёз фасллари — сайр, пикник ва табиат қўйнидаги дам олишлар мавсуми. Аммо бу фаслда инсон ва ҳайвонлар қони билан озиқланувчи каналар фаоллашади ва улар орқали қатор оғир касалликлар юқиши мумкин.

👍8❤2😎1