Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🚑 ТАЙИНЛОВ

🖥 Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Хомидов Феруз Қосимович Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


➡️ Ф. Хомидов 2013 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2016 йил Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура босқичини тамомлаган. Шунингдек, Жанубий Кореянинг Чоннам Миллий университетида докторантура, Тошкент Вестминстер университетида менежмент йўналишида таҳсил олган.

✅ Турли йилларда 1-сон Республика клиник шифохонаси жарроҳи, вазирликнинг Ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожлантириш ҳамда Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармалари етакчи мутахассиси, Фан ва таълим бошқармасининг Фан ва илмни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

🔴 Тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) Ф. Хомидов тайинловга қадар вазирликнинг Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш, қайта тайёрлаш, илм ва инновациялар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
👍13😱1
⁉️ Болаларга қўл ювиш одатлари ва тоза овқатланишни ўргатиш орқали нималарга эришиш мумкин?

Болалар гигиена қоидаларига риоя қилишни ўрганишлари орқали уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва турли касалликларнинг олдини олиш мумкин. Хусусан, қўл ювиш ва тоза овқатланиш одатларини шакллантириш қуйидаги натижаларга олиб келади:


1️⃣ Инфекцион касалликларнинг олдини олиш
Болалар қўлларини мунтазам ювиш орқали шамоллаш, ичак инфекциялари ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мумкин. Қўллар кўплаб бактериялар ва вирусларни тарқатади, шунинг учун уларни совун билан ювиш муҳимдир.

2️⃣ Овқат ҳазм қилиш муаммоларининг камайиши
Кир қўллар билан овқатланиш ёки яхши ювилмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Тоза овқатланиш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали боланинг овқат ҳазм қилиш тизими соғлом бўлади.

Батафсил...
-
Дилбар Каттаева

* Педиатр

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍2❤1👏1🤝1
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

📊 Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи шифокорлар, бўлим бошлиқлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул вакиллари иштирок этди.


🗣 Йиғилишда Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров сўзга чиқиб, марказнинг стратегик мақсадлари ҳамда мутахассислар зиммасига юкланган муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

🎉 Тадбир давомида Болалар миллий тиббиёт марказида ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган Ҳамраев Наим Рустамовичнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани муносабати билан тантанали қутлов маросими бўлиб ўтди.

👏 Марказ жамоаси Наим Рустамовични ушбу тайинлов билан муборакбод этиб, унга янги масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар, куч ва зафарлар тилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍15👏2😎1
🔬 Болалар миллий тиббиёт марказида ёш олимлар сафи яна биттага кўпайди!
••••
🎓 Болалар миллий тиббиёт маркази нефрология бўлими шифокори Мурталибова Нодира Мирмақсудовна тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига муносиб деб топилди!

-
🔹 Шу муносабат билан Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Нодира Мурталибовани самимий табриклаб, мазкур илмий унвон марказ жамоаси учун ҳам катта ютуқ эканини таъкидлади.
-
🔘 Нодира Мирмақсудовнага марказ жамоаси номидан келгуси фаолиятида ҳам улкан ютуқларга эришишини тилаймиз.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍18❤‍🔥13👏3
🧬 Қариндош-уруғлар никоҳи — фарзанд саломатлиги учун хавфли!

👪 Баъзи оилаларда яқин қариндошлар — аммавачча, тоғавачча, холавачча, жиянлар ўртасидаги никоҳ анъанавий деб қаралади. Аммо тиббиёт нуқтаи назаридан бундай никоҳлар фарзандлар саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.


📉 Нега хавфли?
Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузилса, уларда ўхшаш генлар мавжуд бўлади. Агар шу генларда ирсий касаллик "пинҳон" ҳолатда сақланаётган бўлса, бола бу касалликни икки томондан ҳам олиб, оғир ҳолатда туғилиши мумкин.

❗️Бундай никоҳлар натижасида туғиладиган фарзандларда:

🔹туғма нуқсонлар;

🔹ирсий касалликлар (масалан, талассемия, фенилкетонурия);

🔹жисмоний ва руҳий ривожланишда орқада қолиш;

🔹кўзи ожизлик, карлик, аутизм ва бошқа неврологик бузилишлар;

🔹иммунитет пастлиги;

🔹эрта ёки оғир касалликлар билан вафот этиш хавфи юқори бўлиши мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍9
🔴🟦🟦🟦

❓Болалар оромгоҳларига бориш учун қандай тиббий маълумотнома талаб этилади?


☀️ Cаноқли кунлардан кейин болажонларнинг ёзги таътил мавсуми бошланади. Бу даврда улар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқаришни хуш кўради. Айни пайтда ушбу дам олиш масканлари мавсумга шай ҳолатга келтириляпти.


❓ Хўш, мактаб ўқувчилари соғломлаштириш оромгоҳларига бориши учун қандай тиббий маълумотнома талаб этилади?

💬 — Аввало, ушбу масканларга 7-14 ёшли болалар қамраб олинишини айтиш жоиз, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Нилуфар Мансурова. — Улар кетишдан бир неча кун олдин ҳудудий оилавий поликлиника ёки оилавий шифокор пункти ёхуд оилавий поликлиникада шифокор кўригидан ўтказилади ҳамда шундан кейин боланинг соғлиғи тўғрисида 079 шаклдаги маълумотнома тўлдирилади.


🩺 Тиббий кўрик вақтида боланинг умумий аҳволи баҳоланади. У соғлом бўлса, яъни оромгоҳга боришига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай монелик аниқланмаса, маълумотнома расмийлаштирилади.

📋 Мазкур ҳужжатда боланинг исм-шарифи, ёши, яшаш манзили, ота-онасининг телефон рақами, таълим олаётган мактаби ва синфи ҳамда қайси ҳудудий поликлиникага қарашлилиги кўрсатилади.

⬇️ Шунингдек, маълумотномада қуйидагилар бўлиши керак:

➡️ соғлиғи тўғрисидаги маълумот, яъни ташхиси (“Д” назоратида турган бўлса, ўша ҳолатдаги ташхиси);

➡️ умумий аллергик ҳолати (бирон бир нарсага аллергияси мавжудлиги);

➡️ шу пайтга қадар қайси касалликларни ўтказгани (қизамиқ, кўкйўтал, тепки, гепатит ва ҳоказо);

➡️ қоқшол ҳамда қизамиққа қарши охирги эмланган санаси;

➡️ жисмоний ривожланиши ва жисмоний гуруҳи (тавсия этилган тартиби кўрсатилган ҳолда).

🔬 Ҳар бир бола ҳамшира томонидан педикулёз бўйича ҳам текширувдан ўтказилади.


🔎 Соғлиқни сақлаш тизими рақамлаштирилаётган ҳозирги даврда тиббий маълумотнома олиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.


📌 Эслатиб ўтамиз, болажонларимиз оромгоҳларда ҳам тиббиёт ходимлари назоратида бўлади. Барча дам олиш масканларида тиббий пунктлар ташкил этилиб, улар малакали шифокор ва ҳамширалар ҳамда зарур дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
👍2👏1
🫀 Болаларда юрак пороки: барвақт аниқлаш ҳаётни сақлаб қолади!

Болаларда учрайдиган юрак пороклари туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда касаллик белгисиз кечади ва бола ўсиб-улғайганидагина аниқланади. Аммо шифокорлар таъкидлайди: касалликни барвақт аниқлаш – муолажанинг энг самарали йўли!



🔹 Нимага эътибор бериш керак?

▪️Боланинг кўкрагида “шовқин” ёки “шифиллаш” эшитилиши

▪️Тез чарчаш, оғир нафас олиш

▪️Қўл-оёқларда кўкариш

▪️Эмизишда ёки ҳаракатда тинимсизлик, қийналиш

▪️Ўсишда ортда қолиш

🔹 Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?
Агар юқоридаги белгилардидан камида бири кузатилса, болани кардиолог кўригидан ўтказиш зарур.

🔹 Қандай текширувлар керак бўлади?

▪️ЭхоКГ (юрак УЗИ)

▪️ЭКГ

▪️Қон таҳлиллари

📍 Эслатма: Болалар Миллий Тиббиёт Маркази кардиология ва кардиохирургия бўлимларида юрак пороклари аниқлаш ва даволаш бўйича юқори малакали мутахассислар фаолият юритмоқда.

🧒 Фарзанингиз юрагидаги ҳаёт — сизнинг эътиборингизга боғлиқ!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍19❤5
👁 Болалар глаукомаси — кўриш қобилияти учун яширин таҳдид!
Глаукома — бу кўз ичи босимининг кўтарилиши туфайли кўриш нерви шикастланадиган оғир ва даволанмаса, кўрликка олиб келувчи касалликдир. Болаларда бу ҳолат туғма ёки болалик даврида орттирилган бўлиши мумкин.


📌 Келиб чиқиш сабаблари:

🧬 Туғма нуқсонлар — кўздаги суюқлик чиқишига жавобгар каналларнинг нотўғри ривожланиши

👶 Ирсий омиллар — ота-онада ёки яқин қариндошларда глаукома бўлса, хавф юқори

🦠 Иллатлар, жароҳатлар — кўзнинг ярадори бўлиши ёки ўтказилган жарроҳлик амалиётлари

🧫 Бошқа касалликлар фонида — ретинобластома, иридоциклит каби касалликлардан сўнг

⚠️ Аҳамият беринг! Болаларда глаукома белгилари:
▪️Кўз катта ва шишган кўринади

▪️Ёруғликка қараганда кўзни қисади, безовталанади

▪️Доимий равишда кўз ёш оқади

▪️Қора кўзчада оқшомлик ёки хиралик

▪️Бола жисмларга яқинлашиб қарашга ҳаракат қилади

✅ Олдини олиш бўйича тавсиялар:
-
Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

✅ Инсон умрини узайтирувчи омилларнинг аксарияти соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ. Ўз навбатида, қатор зарарли одатлар ҳам борки, улар умр қисқаришига олиб келиши мумкин?


❓Хўш, булар қайсилар?

📹 Юқоридаги видеоролик орқали тадқиқотчиларнинг шу хусусдаги хулосалари билан танишасиз.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
👍8
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.

📌 Болаларни жисмоний фаолликка ўргатишнинг фойдали усуллари

🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Жанубий Корея: болалар саломатлиги йўлида барқарор ҳамкорлик

🖥 Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Хомидов Феруз Қосимович Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

⁉️ Болаларга қўл ювиш одатлари ва тоза овқатланишни ўргатиш орқали нималарга эришиш мумкин?

📍Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши

🔬 Болалар миллий тиббиёт марказида ёш олимлар сафи яна биттага кўпайди!

🧬 Қариндош-уруғлар никоҳи — фарзанд саломатлиги учун хавфли!

❓Болалар оромгоҳларига бориш учун қандай тиббий маълумотнома талаб этилади?

🫀 Болаларда юрак пороки: барвақт аниқлаш ҳаётни сақлаб қолади!

👁 Болалар глаукомаси — кўриш қобилияти учун яширин таҳдид!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍2
🩸 Болаларда гематологик касаллик: барвақт аниқланса — ҳаёт сақланади!

👶 Гематологик касалликлар — бу қон ва қон ясалиш органларининг (суюк илиги, лимфа тугунлари) туғма ёки орттирилган касалликларидир. Уларга анемия, лейкоз, гемофилия, тромбоцитопения каби жиддий хасталиклар киради.


📍 Нега барвақт ташхис қўйиш муҳим?

🔬 Барвақт аниқланган касаллик:


▪️Даволашда юксак самара беради

▪️Касаллик оғир босқичга ўтмайди

▪️Бола тўлиқ ҳаёт тарзига қайтади

▪️Ривожланишда ортда қолмайди

▪️Асоратлар олди олинади

❗️ Агар болада қуйидаги белгилар кузатилса — шошилинч гематологга мурожаат қилинг:
✔️ Доимий чарчоқ ва рангсизлик
✔️ Кўп қон кетиши, кўкариқлар
✔️ Тез-тез шамоллаш
✔️ Иммунитет пастлиги
✔️ Суяк ёки бўғимларда оғриқлар
✔️ Бўйи ва вазни ёшига нисбатан кам

🛡 Касаллик кучаймаслиги учун нима қилиш керак?
✅ Вақти-вақти билан профилактик қон таҳлиллари олиб бориш
✅ Ҳар қандай шубҳали аломатда дарров шифокорга мурожаат қилиш

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍5👏5❤1
🎓 Илмий даража муборак!
••••
☑️
Болалар миллий тиббиёт маркази директори Умаров Бахтиёржон Ятгарович Тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилганларини мамнуният билан маълум қиламиз.
-
Ушбу юксак илмий ютуқ — соғлиқни сақлаш тизими, айниқса болалар тиббиётини ривожлантириш йўлида олиб борилган изчил тадқиқотлар, фидокорона меҳнат ва катта тажрибанинг амалий натижасидир.

-
🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси марказимиз раҳбари Бахтиёржон Умаровни ушбу масъулиятли ва шарафли ютуқ билан самимий табриклайди. Уларга соғлиқ, илмий ва амалий фаолиятларида янада катта муваффақиятлар ва халқаро миқёсда янги ютуқлар тилаймиз.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏51👍17❤4🤗4
🧒 Болаларда сийдикда туз тўпланиши — нимаси билан хатарли?
Соғлом болада сийдик чиқариш муаммосиз, оғриқсиз ва одатий тарзда кечиши керак. Аммо баъзан болаларда сийдикда туз (оксалат, урат, фосфат ва бошқа кристалллар) тўпланиши кузатилади. Бу ҳолат шунчаки аломат эмас — балки бошланғич нефрологик муаммо белгиси бўлиши мумкин.


❓ Туз тўпланиши нима?
Сийдикдаги тузлар — бу организмдаги моддалар алмашинуви (метаболизм) натижасида шаклланадиган кристалллар. Болалар организми бу тузларни баъзан тўлиқ фильтрлай олмайди ва натижада улар буйрак ва сийдик йўлларида тўпланади.

⚠️ Сабаблари:
1.🥤 Кам сув ичиш

2.🧂 Тузли, аччиқ, ёғли ва газли таомларни истеъмол қилиш

3. 🍭 Ортиқча ширинликлар ва фастфудлар

4. 🧬 Ирсий омиллар (она-отада буйрак ташвишлари бўлса)

5. 🤒 Буйракдаги яллиғланишлар (пиелонефрит, цистит)

6. 🧪 Организмда моддалар алмашинувининг бузилиши

🔍 Аниқ белгилари:
▪️Сийиш пайтида оғриқ, безовталик

▪️Белда, қорин пастида оғриқ

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍16❤2
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
••••
📊 Йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи мутахассислар ва бўлим бошлиқлари иштирок этди. Кун тартибида марказда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган режалар, долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси муҳокама қилинди.

-
🎓 Йиғилиш доирасида марказ директори Умаров Бахтиёржон Ятгаровичнинг Тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилганликлари муносабати билан табрик маросими ташкил этилди.

👏 Марказ жамоаси мазкур илмий ютуқни муносиб баҳолади ва раҳбарни табриклар экан, уларнинг келгусидаги раҳбарлик, илмий ва ташкилий фаолиятларида янада юқори натижаларга эришишларига ишонч билдирди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍5👏2❤1