Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🎓 Илмий даража муборак!
••••
☑️
Болалар миллий тиббиёт маркази директори Умаров Бахтиёржон Ятгарович Тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилганларини мамнуният билан маълум қиламиз.
-
Ушбу юксак илмий ютуқ — соғлиқни сақлаш тизими, айниқса болалар тиббиётини ривожлантириш йўлида олиб борилган изчил тадқиқотлар, фидокорона меҳнат ва катта тажрибанинг амалий натижасидир.

-
🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси марказимиз раҳбари Бахтиёржон Умаровни ушбу масъулиятли ва шарафли ютуқ билан самимий табриклайди. Уларга соғлиқ, илмий ва амалий фаолиятларида янада катта муваффақиятлар ва халқаро миқёсда янги ютуқлар тилаймиз.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏51👍17❤4🤗4
🧒 Болаларда сийдикда туз тўпланиши — нимаси билан хатарли?
Соғлом болада сийдик чиқариш муаммосиз, оғриқсиз ва одатий тарзда кечиши керак. Аммо баъзан болаларда сийдикда туз (оксалат, урат, фосфат ва бошқа кристалллар) тўпланиши кузатилади. Бу ҳолат шунчаки аломат эмас — балки бошланғич нефрологик муаммо белгиси бўлиши мумкин.


❓ Туз тўпланиши нима?
Сийдикдаги тузлар — бу организмдаги моддалар алмашинуви (метаболизм) натижасида шаклланадиган кристалллар. Болалар организми бу тузларни баъзан тўлиқ фильтрлай олмайди ва натижада улар буйрак ва сийдик йўлларида тўпланади.

⚠️ Сабаблари:
1.🥤 Кам сув ичиш

2.🧂 Тузли, аччиқ, ёғли ва газли таомларни истеъмол қилиш

3. 🍭 Ортиқча ширинликлар ва фастфудлар

4. 🧬 Ирсий омиллар (она-отада буйрак ташвишлари бўлса)

5. 🤒 Буйракдаги яллиғланишлар (пиелонефрит, цистит)

6. 🧪 Организмда моддалар алмашинувининг бузилиши

🔍 Аниқ белгилари:
▪️Сийиш пайтида оғриқ, безовталик

▪️Белда, қорин пастида оғриқ

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍16❤2
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
••••
📊 Йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи мутахассислар ва бўлим бошлиқлари иштирок этди. Кун тартибида марказда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган режалар, долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси муҳокама қилинди.

-
🎓 Йиғилиш доирасида марказ директори Умаров Бахтиёржон Ятгаровичнинг Тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилганликлари муносабати билан табрик маросими ташкил этилди.

👏 Марказ жамоаси мазкур илмий ютуқни муносиб баҳолади ва раҳбарни табриклар экан, уларнинг келгусидаги раҳбарлик, илмий ва ташкилий фаолиятларида янада юқори натижаларга эришишларига ишонч билдирди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍5👏2❤1
❗️Семизлик болаларда жиддий эндокрин касалликларни келтириб чиқариши мумкин

📊 Болаларда кузатиладиган семизлик — дунё эндокринологларини хавотирга солаётган муаммолардан бири. ЖССТ маълумотларига кўра, айни пайтда сайёрамизда 7 ёшдан 9 ёшгача бўлган ўғил-қизларнинг 29 фоизи ортиқча вазнга эга.

👩🏻‍⚕️ Биз бу мавзуда батафсил маълумот олиш учун Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Болалар эндокринологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Мухлиса Шарихсиевага мурожаат қилдик.

💬 — Агар ота-оналар фарзандлари ривожланишида бўй ўсишининг секинлашиши, ортиқча вазн ёки аксинча, вазн етишмаслиги, ҳорғинлик, заифлик каби ҳолатларни сезсалар, дарҳол болалар эндокринологига мурожаат қилишлари керак, — дейди мутахассис.


🍔 Бу, асосан носоғлом овқатланиш, яъни фастфудлар, тез тайёрланувчи маҳсулотлар, ширинликлар, шоколад ва газланган ичимликларни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш билан боғлиқ.

🧒🏻 Болаларда семириш беш ёшдан кузатила бошлайди. Бунга кўпинча мактабга чиқишдан олдин ўғил-қизлар турмуш тарзининг кескин ўзгариши, овқатланиш тартибининг бузилиши сабаб бўлади.

🥗 Семизликдан сақланишнинг асосий йўли мувозанатли таомланишдир. Айниқса, нонушта қилишни канда қилмаслик керак. Чунки бола кун давомида қувват берадиган калория ва углеводларнинг асосий миқдорини эрталабки танаввул пайтида олади. Нонушта бўтқа, тухум, творог ва мевалардан иборат бўлиши мумкин.

🍛 Тушлик ва кечки овқат ҳам вақтида қилиниши керак. Шунингдек, кун давомида зарур миқдорда суюқлик ичишни ҳам унутмаслик зарур.

🍝 Боланинг рационида ортиқча углеводлар бўлмаслиги муҳим. Уларни истеъмол қилиш турмуш тарзига боғлиқ. Чунки бундай моддалар танадаги энергия манбаи ҳисобланади. Шунинг учун, агар бола кўп ҳаракатланса ва спорт билан шуғулланса, кўпроқ углеводларга муҳтож ва аксинча, ҳаракати кам бўлса, углеводни камайтирган афзал.

✅ Бундан ташқари, истеъмол қилинадиган овқат ҳажмига ҳам эътиборли бўлиш лозим. Болага катталар ейдиган порцияни бермаслик керак.

📌 Ўғил-қизлардаги семизликнинг асосий хавфи кейинчалик уларда 2-тоифа қандли диабет ривожланиши мумкин. Ушбу касалликнинг дастлабки белгилари тез-тез пешоб қилиш, ташналик ва сабабсиз вазн йўқотишдир. Фарзандингизда бундай белгиларни сезсангиз, дарҳол эндокринологга мурожаат қилишинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
👍6👏1
📌 Саратон касаллигини барвақт аниқлаш ва олдини олиш – бола ҳаётини сақлаб қолишда муҳим қадам!

🎗 Саратон (онкология) касалликлари фақат катталарда эмас, балки болаларда ҳам учрайдиган жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. Аммо бу касалликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш орқали фарзандларимизни соғлом сақлаш мумкин.


🛡 Нималарга эътибор қаратиш керак?
🔍 Барвақт аниқлаш учун:

🔹Қон таҳлилларини мунтазам қилиб туринг (гемоглобин, лейкоцитлар, тромбоцитлар)

🔹Узоқ давом этувчи иситма, чарчоқ, лимфа безларининг катталашиши, терида доғлар бўлса – шифокорга мурожаат қилинг

🔹Скрининг текширувларини ўтказинг

🥦 Олдини олишда табиий ёрдамчилар:

🔹Кўк чой, брокколи, сабзи, саримсоқ, мевалар (антиоксидантларга бой)

🔹Кам қайта ишланган ва қовурилган озуқа истеъмоли

🔹Иммунитетни ошириш – соғлом турмуш тарзи, уйқу, фаол ҳаракат

👨‍👩‍👧 Ота-оналарга тавсиялар:

🔹Боладаги ўзгаришларга эътиборли бўлинг

🔹Шифокор кўриги ва маслаҳатларини инкор қилманг

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍7👏2❤1
📍 Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Қорақалпоғистонда
••••
🔘
Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги етакчи шифокорлар жамоаси Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари билан етиб борди.
-
🩺 «Болаларга беринг дунёни!» саломатлик акцияси доирасида марказнинг қуйидаги мутахассислари иштирокида тиббий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган:

-
• кардиолог
• кардиожарроҳ
• ЛОР мутахассис
• педиатр
• болалар хирурги
• уролог
• пластик хирург
• гастроэнтеролог
• невролог


📌 Акция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт институти клиникасида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ва мастер-класслар ўтказилиши белгиланган.

👥 Ушбу ташриф аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудудий тиббиёт муассасалари мутахассислари билан тажриба алмашиш ва болалар соғлиғини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍11👏4❤1
🎉 75 йил – шонли ҳаёт ва фаолият йўли!
••••

☑️ Бугун юртимиз тиббиётининг етук вакилларидан бири, буюк устоз, салоҳиятли жарроҳ ва меҳнатсиевар олим – академик Назирoв Феруз Ғафуровичнинг 75 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда.
-
Феруз Ғафурович бутун меҳнат фаолиятини инсон саломатлигига бағишлаган, юксак билим ва маҳоратни эъзозлаган, минглаб беморларни соғайтира олган юракли шифокордир. Бундан ташқари, юзлаб шифокор мутахассисларни тарбиялаб, уларнинг профессионал шаклланишига улкан ҳисса қўшган.

-
🔘 Феруз Ғафурович замонавий жарроҳлик усулларини жорий этиш, халқаро илмий доиралар билан ҳамкорликни кучайтириш ва илм-фан салоҳиятини ошириш йўлида тинимсиз меҳнат қилган.

🔹 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси номидан Феруз Гафуровичнинг шу қутлуғ сана билан табриклаймиз!
Сизга мустаҳкам соғлик, тинч ва файзли ҳаёт, яқинларингиз бағрида бахт ва келгусидаги саъй-ҳаракатларингизда янада юқори муваффақиятлар тилаймиз!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍16👏5🔥1
📍 “Болаларга беринг дунёни!” Қорақалпоғистонда
••••
🗓 1-кун.
-
Қорақалпоғистон Республикасида Болалар миллий тиббиёт марказининг тиббий гуруҳи ташрифи билан “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акциясининг биринчи куни якунланди.

-
🏥 Кўрик ва амалиётлар қуйидаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилди:
• Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
• Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси

📈 1-кун якуний натижалари:
▫ 300 нафардан зиёд
болалар шифокорлар кўригидан ўтказилди
▫ 10 нафардан ортиқ болаларга жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилди


🎯 Акциянинг асосий мақсадлари:
• болалар саломатлигини барвақт аниқлаш
• ҳудудий тиббиёт муассасалари билан амалий ҳамкорлик ўрнатиш
• аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш

📝 Саломатлик Акциясининг навбатдаги манзили Мўйноқ тумани.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏7❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

☀️ Ҳадемай юртимизда ёз мавсуми бошланади. Шунга қарамай, ҳозирдан ҳарорат юқорилаб боряпти. Албатта, жазиримада саломатликни асраш, айниқса, офтоб уришидан сақланиш муҳим.


❓Хўш, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу борадаги тавсиялари қандай?

📹 Юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ортга қайтмас ислоҳотлар
-
☑️ Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллик фаолияти


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏2❤1
📍 “Болаларга беринг дунёни!” акцияси Мўйноқда давом этмоқда
••••
🗓 2-кун
-
Болалар миллий тиббиёт маркази директори бошчилигидаги шифокорлар жамоаси хизмат сафари доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига етиб келди.

-
🔹
Сафарнинг бу босқичида “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур ҳолларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасалари мутахассислари учун амалий машғулотлар — мастер-класслар ташкил этиш режалаштирилган.

📌
Ушбу акция Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи болалар учун сифатли тиббий хизматни таъминлаш, мутахассислар малакасини ошириш ва бу орқали ноёб турдаги жарроҳлик амалиётларини ҳудуднинг ўзида амалга ошириш бўйича аниқ топшириқ ва ташаббуслари доирасида амалга оширилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍7❤4👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Хаста бўлманг!
-

☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров ҳамда марказ шифокорлари «Ўзбекистон» телеканалининг «Ҳаста бўлманг!» кўрсатувида жонли эфирда иштирок этдилар.

🎞 Батафсил лавҳада

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤4👍2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Замон

🇺🇿🤝🇰🇷 "Милал юрак жамғармаси" ҳомийлигида 350 нафар Ўзбекистонлик болаларда туғма юрак нуқсонлари бартараф этилди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏9❤5