Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🎉 Болалар саломатлиги — энг олий неъмат!
••••
📅
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Болалар миллий тиббиёт марказида кўтаринки байрам тадбири бўлиб ўтди.
-
«Эзгу амал» жамоат фонди ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир болажонларга хурсандчилик, меҳр ва эътибор улашишга қаратилди.

-
🎭 Тадбир доирасида болалар учун қизиқарли концерт дастурлари, ижодий учрашувлар ва турли ўйин-кулгилар ташкил этилди.

🧸 Меҳрга муҳтож ва даволанишда бўлган болаларнинг кўнглини кўтариш, уларга хуш кайфият улашиш — тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

🌱 Бундай ташаббуслар болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлом ва баркамол ўсишида муҳим аҳамият касб этади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍17❤12🔥4👏4🤗2❤‍🔥1
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.

🩸 Болаларда гематологик касаллик: барвақт аниқланса — ҳаёт сақланади!

🎓 Илмий даража муборак!

🧒 Болаларда сийдикда туз тўпланиши — нимаси билан хатарли?

📍 Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши

❗️Семизлик болаларда жиддий эндокрин касалликларни келтириб чиқариши мумкин

📌 Саратон касаллигини барвақт аниқлаш ва олдини олиш – бола ҳаётини сақлаб қолишда муҳим қадам!

📍 Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Қорақалпоғистонда

📍 “Болаларга беринг дунёни!” Қорақалпоғистонда •••• 🗓 1-кун.

#ОАВ | Ортга қайтмас ислоҳотлар

📍 “Болаларга беринг дунёни!” акцияси Мўйноқда давом этмоқда •••• 🗓 2-кун

#ОАВ | Хаста бўлманг!

#ОАВ | Замон

31 май — Бутунжаҳон тамакисиз кун

🧍‍♂️ ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ УМУРТҚАСИ ТО‘ҒРИ ЎСЯПТИМИ?


🔴 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

#ОАВ | Студия24

🎉 Болалар саломатлиги — энг олий неъмат!


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤6👍2
📌 Болалар нега кўп терлайди? Нормал ҳолатми ёки касаллик белгисими?

Болалар ва чақалоқларнинг кўп терлаши ҳар доим ҳам касаллик аломати эмас. Аксарият ҳолларда бу табиий ҳолат бўлиб, уларнинг танаси ҳали иссиқлик алмашинуви жараёнини тўлиқ бошқара олмагани билан боғлиқ. - Др.Камола Кахарова (*Педиатр)


👶 Чақалоқларда кўп терлаш сабаблари
🔹 Туғма терморегуляция тизими етилаётган бўлиши
🍼 Онасини эмаётганда ёки шиша (бутулка) орқали сут ичаётганда ортиқча куч сарфлаши
🌡 Иссиқ хонада ёки қалин кийимда бўлиши

Агар бола ҳаддан ташқари кўп терласа ва қўшимча аломатлар кузатилса, бу қуйидаги касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин:
❗️ Рахит (D витамини етишмовчилиги) – Бундай ҳолатда қон таҳлили орқали D витамини миқдори аниқланиб, керакли даволаш тавсия этилади.
⚠️ Эндокрин касалликлар – Қандли диабет, қалқонсимон без муаммолари.
❤️ Юрак-қон томир касалликлари – Юрак етишмовчилиги ва қон айланиш бузилишлари.

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤4👍4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

➡️ Таом тайёрлашда ўсимлик ёғидан нотўғри фойдаланиш қатор хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.


❓Хўш, бу жараёнда нималарга эътибор қаратиш зарур?

📹 Юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволга жавоб топасиз.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤5👏2
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
••••
📊 Йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи мутахассислар ва бўлим мудирлари иштирок этди. Кун тартибида марказда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган режалар, долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси муҳокама қилинди.

-
🎖
Йиғилиш доирасида Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллий маркази Илмий кенгаши қарорига асосан Болалар миллий тиббиёт маркази урология бўлими илмий раҳбари Агзамҳўжаев Саиданвар Талъатович “Фахрий профессор” унвони билан тақдирлангани муносабати билан тантанали табрик маросими ташкил этилди.

👏 Марказ жамоаси ушбу юксак унвонни юқори баҳолар экан, мутахассиснинг болалар соғлиғини сақлаш, илм-фан ва таълим соҳасидаги беқиёс меҳнатлари муносиб эътироф этилганини таъкидлади ҳамда келгусидаги фаолиятларига катта омад ва муваффақиятлар тилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤13👍5👏4❤‍🔥1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О повышении размеров заработной платы, пенсий, стипендий и пособий"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎯 Селективная дорзальная ризотомия — эффективный метод против спастической формы детского церебрального паралича!

👩‍⚕️ В Детский национальный медицинский центр прибыла Лизус Анна Юрьевна — главный врач Центра медицинских реабилитационных технологий (Санкт-Петербург), активный член Союза реабилитологов России и преподаватель кафедры неврологии Ташкентского педиатрического института.


📍 В настоящее время в Детском национальном медицинском центре (Ташкент) реализуется программа внедрения селективной дорзальной ризотомии. Этот инновационный метод нейрохирургического вмешательства:

🔹 снижает мышечную спастичность у детей с ДЦП;
🔹 улучшает двигательную активность;
🔹 способствует повышению качества жизни ребёнка.

📅 В рамках программы начался отбор детей для проведения операции. Процесс отбора будет проходить в течение 3 дней в формате консилиума специалистов.

🤝 Приглашаем всех заинтересованных родителей и врачей принять участие в этом консилиуме!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤2👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎯 Селектив дорзаль ризотомия – болалардаги спастик церебрал фалажга қарши самарали усул!
••••
👩‍⚕️ Болалар миллий тиббиёт марказида — Санкт-Петербургдаги Тиббий реабилитация технологиялари марказининг бош шифокори, Россия реабилитологлар иттифоқи фаол аъзоси, ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти неврология кафедраси ўқитувчиси Лизус Анна Юрьевна ташриф буюрди.
-
📍 Болалар Миллий Тиббиёт Марказида селектив дорзаль ризотомия амалиётини жорий этиш дастури амалга оширилмоқда. Бу инновацион жарроҳлик усули:

-
🔹 Спастик церебрал фалажи бўлган болаларда мушаклар қатиқлигини камайтиради;
🔹 Ҳаракатланиш қобилиятини яхшилайди;
🔹 Болаларнинг ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беради.

📅 Ҳозирда биз ушбу амалиёт учун болаларни танлаб олиш акциясини бошладик. Бу жараён махсус шифокорлар консилиуми томонидан 3 кун давомида олиб борилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏5❤1
🧒🩺 Болаларда жигар касалликлари — нимага эътибор бериш керак?

Жигар — организмнинг фильтри! У болалар организмида моддалар алмашинуви, заҳарли моддаларни чиқариш ва иммун ҳимояда муҳим роль ўйнайди. Жигар билан боғлиқ муаммолар бола ривожига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.


📋 Энг кўп учрайдиган жигар касалликлари:

1. Неонатал гепатит – янги туғилган чақалоқлардаги жигар яллиғланиши

2. Гепатит А, B, C – вирусли жигар касалликлари

3. Билиар атрезия – жигардаги ўт йўлларининг туғма ёпиқлиги

4. Гилбер синдроми – ирсий жигар ферментлари етишмовчилиги

5. Фатик (ёллиғланган) жигар
– семизлик, қандли диабет фонида пайдо бўлади

6. Аутоиммун гепатит
– иммун тизими жигарга ҳужум қилиши

🔍 Белгиларга эътибор беринг:

▪️Тери ва кўз оқининг сариқ рангга кириши

▪️Иштаҳа йўқолиши, чарчоқ

▪️Қоринда оғриқ, қусиш

▪️Қўл-оёқларда шиш, қичишиш

🚨 Қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

▪️Жигар фаолиятининг сусайиши

▪️Ўсимталар, цирроз

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤7👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 NCMC news
••••
📊 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ўтган ҳафтада ҳудудларда амалга оширилган ишлар сарҳисоби

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤5👏1
🧠 ДЦП – болалардаги мия фалажи. Бу нима?

ДЦП (детский церебральный паралич) – бу боланинг бош мияси туғилишдан олдин, туғруқ пайтида ёки туғилгандан кейин шикастланиши натижасида юзага келадиган неврологик ҳолатдир. У ҳаракат, мувозанат ва мушак назоратидаги бузилишлар билан намоён бўлади.


📌 Нега юзага келади?
🔹 Онанинг ҳомиладорлик пайтидаги инфекциялари
🔹 Узоқ ва оғир туғруқ, кислород етишмаслиги
🔹 Энцефалит, менингит каби мия инфекциялари
🔹 Янги туғилган чақалоқда гипоксия (кислород танқислиги)

📍 Белгилари:
▪️Болада кеч юриш, қўл-оёқларда қаттиқлик ёки бўшашлик

▪️Назоратсиз ҳаракатлар

▪️Нутқнинг секин ривожланиши

▪️Қийин юриш, қисқа қадамлар

▪️Қўшилувчи муаммолар: кўриш, эшитиш, ақлий ривожланиш орқада қолиши

🛡 ДЦПни олдини олиш мумкин!
✔️ Ҳомиладорликни вақтида назоратга олинг
✔️ Ҳомиладор аёлда инфекцияларни даволанг
✔️ Туғруқни шифокор ёрдамида амалга оширинг
✔️ Янги туғилган чақалоқни диққат билан кузатинг

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤17👏4🤝1
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👏7❤5
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.
••••
• Болалар нега кўп терлайди? Нормал ҳолатми ёки касаллик белгисими?

• Таом тайёрлашда ўсимлик ёғидан нотўғри фойдаланиш қатор хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

• Болалар миллий тиббиёт маркази урология бўлими илмий раҳбари Агзамҳўжаев Саиданвар Талъатович “Фахрий профессор” унвони билан тақдирланди

• Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

• Селектив дорзаль ризотомия – болалардаги спастик церебрал фалажга қарши самарали усул!

• Болаларда жигар касалликлари — нимага эътибор бериш керак?

• Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ўтган ҳафтада ҳудудларда амалга оширилган ишлар сарҳисоби

• ДЦП – болалардаги мия фалажи. Бу нима?

• Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤8👏2👍1