Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ахборот24
••••
▫️ БОЛАЛАР ЖАРРОҲЛИГИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: GRAND ROUND СЕМИНАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍8❤7
🧒🛡 Болаларда онкологик касалликларга қарши иммунитетни мустаҳкамлайлик!
Бугунги кунда болаларда саратон каби оғир касалликларни олдини олиш ва организмни мустаҳкамлаш жуда муҳим. Болаларнинг иммунитети қанчалик кучли бўлса, уларнинг оғир касалликларга қарши курашишлиги ҳам шунчалик юқори бўлади.


👶 Қуйида онкологик касалликларга қарши иммунитетни оширувчи 6 муҳим омил:

✅ 1. Мева-сабзавот ва антиоксидантларга бой озиқалар — сабзи, брокколи, резаворлар, цитруслар.

✅ 2. Ҳар куни ҳаракат ва тоза ҳаво — лимфа оқимини фаоллаштиради, токсинларни чиқаради.

✅ 3. Тўлиқ уйқу ва хотиржам муҳит — кечаси 8–10 соат уйқу иммун ҳужайраларни тиклайди.

✅ 4. Эмлаш (вакцинация) — баъзи вируслар саратон хавфини оширади, шундай хавфлардан ҳимоялайди.

✅ 5. Кераксиз дори ва кимёвий моддалардан эҳтиёт бўлиш — фақат шифокор кўрсатмасига риоя қилиш.

✅ 6. Меҳр ва руҳий барқарорлик — бола ўзини севилган ва хавфсиз ҳис қилса, ички кураш қобилияти ошади.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤11👍2👏1
🔴 🧠💡📚

❗️Жазирама ҳафта: Иссиқ ҳавода қандай тавсияларга амал қилиш керак?


🌞“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, ушбу ҳафта бошидан Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кучаяди.


☀️ Жумладан, 16-17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда, баъзи жойларда 43-44 даражагача кўтарилади.

❓Хўш, бундай об-ҳаво шароитида қандай тавсияларга амал қилиши лозим?

▶️ Жазирама кунларда, энг аввало, болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликлардан азият чекаётган беморлар ўз соғлигига янада эътиборли бўлишлари зарур.

⏰ Соат 10:00 дан 17:00 га қадар соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.

😎 Ташқарига чиқиш лозим бўлса, табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган либослар ва енгил бош кийим кийиш ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш мақсадга мувофиқ.


💧 Иссиқ ҳавода кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш лозим. Бироқ паст ҳароратдаги салқин ичимликларни ичишдан тийилиш керак.

☕️ Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик зарур. Ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

🚿 Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.


☀️ Қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, жабрланувчида кўнгил айниши, бош айланиши, қусиш, бурундан қон кетиши, қулоқларда шовқин, кўриш қобилиятининг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди. Ҳатто, айрим пайтларда тутқаноқ тутиш, алаҳсираш, галлюцинация кузатилиши ва бемор ҳушини йўқотиши мумкин.

🥛 Бундай пайтда уни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

🩺Шунингдек, иссиқда оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланиш сувсизланиш ва силла қуриш хавфини сезиларли даражада оширади. Бундай шароитда юрак-қон томир тизимига тушадиган юк ортиб, юрак хуружи ёки инсульт юзага келиши мумкин.


‼️ Шу сабабли сурункали касалликлари (гипертония, юрак касалликлари, семизлик) бор инсонлар иссиқ вақтда жисмоний фаолликдан чекланиш, агар зарур бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤6👍6
🇺🇿🤝🇰🇷 “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастури
••••
📆 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги делегация Янгсан клиникаси жамоаси ва раҳбарияти билан расмий танишув маросимида иштирок этди. Ушбу тадбир “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастури доирасидаги таклиф этилган изланувчилар учун курснинг очилиш маросими ҳисобланади.
—
🎓 Тадбир давомида Жанубий Кореянинг нуфузли Пусан Миллий университети Янгсан клиникаси директори Санг Дон Ли ҳамда бошқа расмийлар билан учрашув ўтказилди. Томонлар тиббий бошқарув соҳасида тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

—
🎁 Шунингдек, Болалар миллий тиббиёт маркази раҳбарияти томонидан Санг Дон Ли жанобларига Ўзбекистон маданияти ва дўстона муносабат рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤7👍4
💧Сув — бола организмининг асосий ҳаёт манбаи.

Болалар катталарга нисбатан тезроқ терлайди, кўпроқ ҳаракат қилади ва танасида сув тезроқ йўқолади. Иссиқ кунларда бу ҳолат дегидратация — яъни танада сув етишмаслигига олиб келиши мумкин.


🚨 Сувсизланишнинг БЕЛГИЛАРИ:

👅 Оғиз ва лабларнинг қуруши

😴 Ланжлик, уйқучанлик, қизиқиш йўқолиши

😓 Кўп терлашдан кейин терининг тўхташи

👁 Кўз чўкиши, кўз ёшнинг камайиши

💧 Кам ва тўқ сариқ рангли пешоб

❗️Нега бу хавфли?
Сувсизланган боланинг организми камида 3 муҳим нарсадан маҳрум бўлади:

1. Энергия — чарчоқ ва ланжликка сабаб бўлади.

2. Ҳароратни мувозанатлаш қобилияти — иссиқ уриш хавфи ошади.

3. Мия ва юрак фаолияти — ҳаёт учун хавф туғилиши мумкин.

✅ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
▪️⏱️ Ҳар 30-40 дақиқада болага сув беринг, сўрамаса ҳам.

▪️🧃 Газли ва шакарли ичимликлардан сақланинг.

▪️🧢 Иссиқ кунларда соядан чиқмаслик, енгил либос кийдириш ва қуёш нуридан ҳимоя қилиш шарт.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззахда
••••
🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси эртанги кундан бошлаб Самарқанд вилоятининг Ургут ва Иштихон, Қашқадарё вилоятининг Китоб ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин туманларида хизмат сафарида бўлади.

—
🩺 «Болаларга беринг дунёни!» саломатлик акцияси доирасида марказнинг қуйидаги мутахассислари иштирокида тиббий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган:
• уролог
• педиатр
• невролог
• радиолог

—
📅 Тадбирлар режаси:
🔹 19 июн – Иштихон тумани
• Радиолог кўриги ва мастер-класс

🔹 19 июн – Ургут тумани
• Уролог, педиатр ва невролог томонидан тиббий кўриклар ва мастер-класслар

🔹 20 июн – Китоб тумани
• Уролог, педиатр ва невролог кўриклари ва мастер-класслар

🔹 21 июн – Зомин тумани
• Уролог, педиатр ва невролог кўриклари ҳамда маҳаллий мутахассислар учун мастер-класслар

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍6🔥4❤3👏2
📌 Эпилепсия – болаларда учрайдиган тутқаноқ хуружи хақида билишингиз керак бўлган барча нарса!
🧠 Эпилепсия – бу боланинг миясидаги нейронлар орасида назоратсиз электр разрядлари юзага келиши оқибатида содир бўладиган тутқаноқ хуружи (хушдан кетиш, танада тортилмалар, ҳушёрликда узилиш) билан кечувчи неврологик касалликдир.


❓ Эпилепсия қандай юзага келади?
Бу касаллик турли сабабларга кўра ривожланиши мумкин:

🔸 Ирсий омиллар – ота-онада бўлса, болада ҳам кузатилиши мумкин;
🔸 Ҳомиладорликда гипоксия (кислород етишмовчилиги);
🔸 Менингит, энцефалит каби мия инфекциялари;
🔸 Мия жароҳати;
🔸 Мия ривожланишида туғма нуқсонлар (гидроцефалия, микроцефалия ва бошқалар);
🔸 Қонда шакар, натрий, кальций миқдорининг пасайиши;
🔸 Эпилепсияга мойиллик туғилишда мавжуд бўлиши мумкин.

⚠️ Эпилепсия хуружи қандай кўринади?
Хуруж турлича кўринишда бўлиши мумкин:

✅ Боланинг тўсатдан ҳуши йўқолади
✅ Қўл-оёқларда тортилмалар бошланади

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍8❤6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқандда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍2👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқандда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍8❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқандда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍9
🇺🇿🤝🇰🇷 “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастури
••••
📆
Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги делегация Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастури доирасида қатор учрашув ва тажриба алмашиш сессияларида иштирок этмоқда.
—
🔬 Ишчи гуруҳ Янгсан клиникасининг радиология, лаборатория ҳамда ядровий тиббиёт (nuclear medicine) бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишди. Делегация томонидан бу соҳалардаги инновация ва илғор технологияларни жорий этиш имкониятлари ўрганилди.

—
✅ Шунингдек, делегация Пусан Миллий университети Тиббиёт факультети декани билан учрашди. Ушбу мулоқот чоғида марказлар ўртасида илмий ва тиббий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍12❤7