Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ёшларга давлат мукофотларини топширди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев вручил государственные награды группе активной молодежи, вносящей достойный вклад в развитие нашей страны.

#Mirziyoyev #marosim #yoshlar #taqdirlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев: Народ и государство, имеющее образованных, здоровых, смелых и отважных детей, устремленных только вперед, ждет счастливое завтра.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤8👏1
🇺🇿🤝🇰🇷 “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастурининг 2-босқичи якунланди
••••

📆 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги Соғлиқни сақлаш тизими ва марказ жамоасидан иборат делегациянинг Корея Республикасига расмий сафари якунланди.
—
🏥 Сафар доирасида делегация Пусан Миллий Университети шифохонаси, Янгсан шифоҳонаси ҳамда Кёнбук университети шифохонасида бўлиб, шифохона бошқаруви, беморлар хавфсизлиги, дори воситаларини бошқариш, молиявий менежмент ва бошқа йўналишларда билим ва тажриба оширди.

—
🫱🏼‍🫲🏻 Ташриф доирасида
🔹 Пусан Миллий Университети Тиббиёт факультети билан таълим ва илмий алмашинув бўйича алоҳида ҳамкорлик меморандуми имзоланди;
🔹 Кардиология соҳасида ўзаро лойиҳаларни амалга оширишга келишилди;
🔹 Урология йўналишида эса марказ мутахассислари учун кореялик етакчи шифокорлар иштирокида амалий мастер-класслар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍7❤5
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
••••
📊 Йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи мутахассислар ва бўлим бошлиқлари иштирок этди. Кун тартибида марказда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган режалар, долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси муҳокама қилинди.

—
🎓 Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Илмий кенгаши қарорига асосан, Болалар миллий тиббиёт маркази директори Умаров Бахтиёржон Ятгаровичга Тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражаси дипломи топширилди.
—
👏 Тадбир жараёнида жамоамиз раҳбарнинг келгусидаги раҳбарлик, илмий ва ташкилий фаолиятларида янада юқори натижаларга эришишларига ишонч билдирди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤12👏12🔥2