Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.6K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ёшларга давлат мукофотларини топширди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев вручил государственные награды группе активной молодежи, вносящей достойный вклад в развитие нашей страны.

#Mirziyoyev #marosim #yoshlar #taqdirlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев: Народ и государство, имеющее образованных, здоровых, смелых и отважных детей, устремленных только вперед, ждет счастливое завтра.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤8👏1
🇺🇿🤝🇰🇷 “Шифохона маъмурияти ва бошқарувни ўқитиш” дастурининг 2-босқичи якунланди
••••

📆 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров бошчилигидаги Соғлиқни сақлаш тизими ва марказ жамоасидан иборат делегациянинг Корея Республикасига расмий сафари якунланди.
—
🏥 Сафар доирасида делегация Пусан Миллий Университети шифохонаси, Янгсан шифоҳонаси ҳамда Кёнбук университети шифохонасида бўлиб, шифохона бошқаруви, беморлар хавфсизлиги, дори воситаларини бошқариш, молиявий менежмент ва бошқа йўналишларда билим ва тажриба оширди.

—
🫱🏼‍🫲🏻 Ташриф доирасида
🔹 Пусан Миллий Университети Тиббиёт факультети билан таълим ва илмий алмашинув бўйича алоҳида ҳамкорлик меморандуми имзоланди;
🔹 Кардиология соҳасида ўзаро лойиҳаларни амалга оширишга келишилди;
🔹 Урология йўналишида эса марказ мутахассислари учун кореялик етакчи шифокорлар иштирокида амалий мастер-класслар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍7❤5
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
••••
📊 Йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи мутахассислар ва бўлим бошлиқлари иштирок этди. Кун тартибида марказда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган режалар, долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси муҳокама қилинди.

—
🎓 Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Илмий кенгаши қарорига асосан, Болалар миллий тиббиёт маркази директори Умаров Бахтиёржон Ятгаровичга Тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражаси дипломи топширилди.
—
👏 Тадбир жараёнида жамоамиз раҳбарнинг келгусидаги раҳбарлик, илмий ва ташкилий фаолиятларида янада юқори натижаларга эришишларига ишонч билдирди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤12👏12🔥2
📌 Вакциналар тўғрисида ота-оналар билиши керак бўлган 5 муҳим факт
••••

Бугунги кунда фарзандларимизни турли хавфли касалликлардан ҳимоя қилишда вакцинация энг самарали воситалардан бири ҳисобланади.…

—
1️⃣ Вакциналар оғир ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилади
Вакцинация болани қизамиқ, кўк йўтал, гепатит В ва бошқа хавфли касалликлардан сақлайди. Бу касалликлар баъзи ҳолларда ногиронликка, ҳатто ҳаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Вакциналар организмни касалликка қарши курашишга ўргатади ва иммунитетни мустаҳкамлайди.
—
2️⃣ Вакциналар хавфсиз ва клиник синовлардан ўтказилган
Барча вакциналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (JSST) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий тартибда текширилади. Улар турли босқичли клиник синовлардан ўтказилади ва хавфсизлиги исботланганидан сўнг қўлланилади.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤6👍4👏3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Фарғонада

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤6👍5