Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акциясининг 2-куни Сурхондарё вилоятида


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍4👏4❤1
🔴 🟦🟦🟦

🗣 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳоли ва соҳа ходимларига МУРОЖААТИ


❗️ Ҳурматли ҳамкасблар! Азиз юртдошлар!

✅ Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф. Шу боис юртимизда барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бу иллатга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ ҳолатларга барҳам беришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириляпти.


📌 Албатта, жамоатчиликнинг фаол иштироки ва юртдошларимиз кўмагисиз ушбу мақсад ва марраларга эришиш, тиббиётни коррупциядан холи, тўлақонли халқчил тизимга айлантириш мушкул. Шу сабабли бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ва ўзаро ҳамкорликда ўз ечимини кутаётган оғриқли муаммоларимизни елкама-елка туриб, самарали ҳал этиш юзасидан Сизларга мурожаат қилмоқдаман!

💬 Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши. Коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш керак”.

➡️ Шу маънода, бугун соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик, деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри ташхис қўйиб, уларнинг давосини топишга биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур.

🔎 Аммо, афсуски, ҳали ҳам соғлиқни сақлаш муассасаларида коррупция, бюрократия, таъмагирлик, манфаатлар тўқнашуви каби айрим салбий ҳолатлар сақланиб қоляпти. Бу эса, тизимдаги ислоҳотлар самарадорлигига путур етказиб, халқимизнинг тиббиётга, фидойи мутахассисларимиз меҳнатига бўлган ишончини заифлаштирмоқда.


➡️ Ана шу ҳолатлардан келиб чиқиб, тизимда коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Соҳа фаолиятида очиқликни таъминлаш, жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

🖥 Хусусан, қисқа вақт ичида қатор электрон модулларни ўзида жамлаган Ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) яратилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Шунингдек, “Ситуацион марказ” ташкил қилиниши соҳада бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ҳамда коррупция рискларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

🔎 Бинобарин, тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда рақамлаштирилган янги механизм ишга туширилгани ва Бухоро вилоятида тажриба-синов лойиҳаси сифатида жорий этилгани муҳим янгиликлар сирасидан.

🧑🏻‍🏫 Ўз навбатида, соҳа раҳбар-кадрлари бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, замонавий менежмент асослари бўйича ўқитилмоқда. Тиббиёт муассасалари ҳисобчиларининг молиявий билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил қилиняпти.

✅ Албатта, бу ҳали етарли эмас. Олдинда ўз ечимини кутаётган муаммолар, давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган талаб ва вазифалар кўп. Буни тўлақонли уддалаш учун бутун юртдошларимиз бирлашиб курашиши зарур. Шундан келиб чиқиб, биз коррупцияга қарши курашишда кучли жамоатчилик назоратини ўрнатишни муҳим мезон, деб биламиз.


❗️ Ҳурматли фуқаролар!

📲 Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлсангиз ёки қонунчиликка зид бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотга эга бўлсангиз, вазирликнинг “1203” қисқа рақамли “Ишонч телефони” ҳамда https://t.me/ssvantikor_bot расмий телеграм боти ёхуд info@ssv.uz электрон почта манзили орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

‼️ Шу ўринда, нафақат коррупцион ҳолатларни баратараф этиш, балки соҳани янада такомиллаштиришда Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингиз биз учун жуда муҳим эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Ҳар бир мурожаат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, зарур амалий чоралар кўрилишини маълум қиламан.


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤9👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси
••••
📍Сурхондарё
—
📅24-25-июль

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍10❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤6👏2⚡1
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Сурхондарёда якунланди
••••

🔘 2025 йил 24-25 июль кунлари Сурхондарё вилоятида ўтказилган “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси ўз ниҳоясига етди.
—
🩺 Акция доирасида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан қуйидаги тиббий тадбирлар амалга оширилди:
🔹 400 нафардан зиёд болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
🔹 30 га яқин жарроҳлик амалиётлари бажарилди
🔹 Маҳаллий мутахассислар учун амалий машғулотлар ва мастер-класслар ўтказилди
🔹 Онколог ва педиатр мутахассислар томонидан мамлакатнинг барча ҳудудларидаги шифокорлар учун оффлайн ва онлайн форматда семинарлар ташкил этилди

—
📺 Шунингдек, ташриф доирасида марказнинг 2 нафар шифокори Сурхондарё телерадиокомпаниясининг “Шифо истаб” дастурига меҳмон сифатида иштирок этдилар.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍3❤2
⁉️ Чақалоқ териси парвариши: тошмалар ва аллергияларнинг олдини олиш
••••

Янги туғилган чақалоқнинг териси жуда нозик ва сезувчан бўлади. Тўғри парвариш қилинмаса, терида қизариш, тошма ёки аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли, ота-оналар чақалоқ териси ҳолатини мунтазам кузатиб боришлари ва тўғри ёндашувни билишлари жуда муҳим. Қуйида эътибор қаратилиши лозим бўлган 3 асосий жиҳатни тақдим этамиз:

—
1️⃣ Тозалик ва гигиена — ҳар куни эҳтиёткорлик билан
Ҳар куни чақалоқ терисини илиқ сувда, хушбўйликсиз ва табиий болалар совуни билан ювинг. Ҳар бир таглик алмаштирилганда терини ҳаволатиш ва юмшоқ паҳта сўрғич билан қуритиш — тошмалар пайдо бўлишининг олдини олади.
—
2️⃣ Гипоаллерген воситалар ва кийимлардан фойдаланинг
Синтетик матолар ва кучли ювиш воситалари чақалоқ терида аллергия чақириши мумкин. Фақат 100% паҳтадан тикилган кийимлар ва гипоаллерген кремлардан фойдаланинг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤7👍3
🇺🇿🤝🇹🇷 Ўзбекистон – Туркия: Болалар саломатлиги учун қўшма лойиҳалар
••••
☑️
Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Туркиянинг етакчи тиббиёт муассасаларидан бири — Yeditepe University Hospital университети бош менежер ўринбосари, жаноб Ferhat Aktaşни қабул қилди.
—
🔘 Учрашув давомида томонлар тиббий туризмни ривожлантириш, юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини биргаликда амалга ошириш ҳамда шифокор ва мутахассислар малакасини оширишга қаратилган қўшма режаларни муҳокама қилдилар.

—
🤝 Суҳбат чоғида икки муассаса ўртасида барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш, болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган долзарб ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
—
📍Ҳамкорлик доирасида тажриба алмашиш, малака ошириш курслари ташкил этиш ва биргаликда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤5👍4👏3
⁉️ 0–5 ёшдаги болалар ривожланиш кўрсаткичлари: нимага эътибор бериш керак?
••••
Бола ҳаётининг дастлабки 5 йили — унинг жисмоний, ақлий ва эмоционал ривожланиши учун энг муҳим босқич ҳисобланади. Ҳар бир ёш даврида боланинг муайян кўникмаларга эга бўлиши кутилса-да, ҳар бир бола ўзига хос ривожланади. Шунинг учун умумий кўрсаткичлар ота-оналарга фақат йўналиш сифатида хизмат қилади. Қуйида 3 ёш даври бўйича асосий ривожланиш жиҳатлари билан танишинг:

—
👶 1. Янги туғилган чақалоқ (0–12 ой)
• Бошини тика ушлаб туриши (3–4 ойга бориб)
• Қулоққа овозга йўналиш бериши
• Кулиши ва одамларга жавоб қайтариши
• Қўллари билан ўйинчоқ ушлаши
• Эмаклаб юришни бошлаши (6–9 ой)
• “Мама”, “дада” каби сўзларни айта бошлаши (9–12 ой)

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤9👍2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Вақт (Сурхондарё МТРК)
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Сурхондарёда


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍4❤1